Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Аллох кофирларни жазолайди

Одам Атодан кейин одамлар анча вактгача Аллохнинг айтганини килиб яшадилар. Аммо орадан кўпгина йиллар ўтгандан сўнг баъзи кишилар шайтонларнинг сўзига кириб, Аллохни эсдан чикара бошладилар. Диндан узоклашдилар. Кейин бутунлай шайтонларга кўшилиб, кофир бўлиб кетдилар. Аллох ундай одамларни тўгри йўлга чакириш учун яхши инсонлардан пайгамбарлар тайинлади. Хар хил замонларда, турли хил юртларда кўпгина пайгамбарлар яшадилар.

Ер юзида инсонларни хак йўлга чакириш учун элчи килиб юборилган энг биринчи расул Нух пайгамбар бўлдилар. У киши одамларни Аллохга иймон келтиришга давъат килдилар. Яхши одамлар Нух алайхис-саломга итоат килиб, у кишининг айтганларини бажардилар. Аллохнинг Ўзига ибодат килдилар. Аммо уларнинг сонлари жуда хам оз эди. Кўпчилик одамлар кофирларга эргашиб кетиб, Нух пайгамбарнинг сўзларига кулок солмадилар. Кофирлар одамларни Аллохнинг динидан тўсиб, ёмон йўлларга чакиравердилар. Ўгирлик, боскинчилик килавердилар. Бу ишларнинг хаммасини уларга шайтонлар ўргатиб турди.

Мушриклар одамларни алдар эдилар. Улар тошдан, ёгочдан хайкаллар ясаб, «Мана шу хайкаллар худо бўлади», деб айта бошладилар. Мушриклар Аллохга ибодат килишнинг ўрнига ўзлари ясаган хайкалларга ибодат килардилар. Улар бошка одамларни хам шу бутларга ибодат килишга ўргатдилар. Ер юзида кофир-мушриклар хам, гунох ишлар хам жуда хам кўпайиб кетди. Оз сонли яхши одамлардан бошка хеч ким Нух пайгамбарнинг айтганларини килмади. Шундан кейин пайгамбар: «Сизларга каттик кун келиб, устларингизга азоб ёгилишидан кўркаман», деб кофирларни огохлантирдилар. Бирок, кофирлар бу сўзга хам эътибор бермадилар. «Биз сенинг худойингдан кучлимиз!» – деб пайгамбарни ва мўминларни масхара килдилар. Шундан сўнг Аллох кофир-мушрикларнинг устига тўфон балосини юборди. Узок вакт тўхтамасдан каттик ёмгир ёгди. Дарё ва денгизлар тошиб кетди. Шахар-кишлоклар сувнинг тагида колди. Ёмон одамларнинг хаммаси сувга гарк бўлиб ўлди. Мусулмонлар Нух алайхиссалом ясаган кемага чикиб саломат колдилар.

Худ пайгамбар замонларида хам кофирлар Аллохга ибодат килишга унамадилар. Гунох ишларда давом этавердилар. Шундан кейин каттик шамол бўлиб, хамма кофирларни учириб кетди. Шамол ёмон одамларни тогларга олиб бориб, тошларга уриб халок килди.

Лут пайгамбар замонларида кофирларнинг устига осмондан тошлар ёгди. Аллохга иймон келтирмаган ярамас одамлар ўлиб, йўк бўлиб кетдилар.

Аммо Аллохнинг динида мустахкам турган мўмин-мусулмонлар хар сафар хам балолардан омон колдилар. Аллох Таолонинг Ўзи уларни саклади. Аллох иймонли одамларни кофирларнинг зулмидан хам куткарди. Яхши одамлар Аллохга ибодат килиб, яна осойишта хаёт кечира бошладилар.

6 – коида. Аллох кофир ва мушрикларни ёмон кўради. Агар улар
пайгамбарнинг насихатига кулок солмасалар, Аллох балолар юбориб, уларни
жазолайди. Мўминларни эса Ўзи саклайди.

Саволлар
  1. Кофирлар пайгамбарларга нима деб айтишди?
  2. Аллох кофирларни кандай жазолади?

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.