Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Аллоҳ Таоло ким?

АЛЛОХ ТАОЛО бизнинг Раббимиздир. РАББ яратувчи, тарбия килувчи, эга, дегани. Аллох бутун оламни яратган. У хамма нарсани парвариш килади, бокади, ўстиради. У оламнинг эгасидир. Аллохни хеч ким яратмаган. Унинг Ўзи аввалдан бор эди. Биз Аллохни Унинг исмлари, сифатлари оркали таниймиз ва Унга иймон келтирамиз. Унинг 99 та исм ва сифати бор.

Аллох яккадир. Унинг хеч бир шериги, ёрдамчиси йўк. У ёрдамчига хам, бошка нарсаларга хам мухтож эмас. У хеч кимдан тугилмаган. Ўзи хам хеч кимни тугмаган. Унинг ота-онаси, аёли, ўгли, кизи йўк. Унга тенг келадиган хеч ким йўк. У хеч нарсага ўхшамайди.

Аллох – доимо тирик. У хеч качон ўлмайди ва ухламайди. Ундан бошка хамма нарса ўлади. Аллох нимани хохласа тирилтиради, нимани хохласа ўлдиради. Одамлар, жинлар, хайвонлар, кушлар, баликлар, хашаротлар Аллохнинг махлукотларидир. Махлукот яратилган нарсалар, дегани. Махлукотлар бор бўлиш учун Аллохга мухтож бўладилар. Уларга Аллох жисм, жон, хаво, сув ва овкат беради.

Аллох – одамларга мехрибон. У ердаги барча нарсани одамзодга хизмат килсин, деб яратган. У шамол ва булутларни юборади. Ёмгир-корларни ёгдиради. Океан-денгизларни сув билан тўлгизади. Дарёларни окизади. Дарахтларни ўстиради. Одамларга нон бўлсин, деб бугдойларни етиштиради. Яна У меваларни пиширади. Гулларни очилтиради. Бизга овкат бўлиши учун халол хайвонларни яратади. Ердан фойдали конларни чикариб беради. Касалларга шифо беради. Биз Уни яхши кўрамиз.

Аллох хаммадан кучли. Ер, осмон ва уларнинг ўртасидаги хамма нарсалар Аллохга бўйсунади. Куёш, ой ва юлдузлар Аллох кўрсатган йўлдан четга чикмайдилар. Бир-бирлари билан тўкнашиб кетмайдилар. Баъзан тепамизда момакалдирок гумбурлайди. Чакмок чакади. Осмондан олов келиб ерга урилади. Дарахтлар, уйлар ёниб кетади. Баъзан каттик ер кимирлайди. Иморатлар йикилади. Одамлар уйларнинг тагида колиб кетадилар. Баъзи ерларга сел келиб, хамма нарсани сув окизиб кетади. Буларнинг хаммасини ким килади?.. Аллох! Биз Аллохдан кўркамиз.

Аллох хамма нарсани эшитувчи, кўрувчи, билувчидир. Аллох ернинг устида, остида ва осмонда бўлаётган ишларнинг хаммасини кўриб, билиб туради. Шивирлаб гаплашилган гапларни хам эшитади. Коп-коронгида турган нарсаларни хам, хеч кимнинг кўзига кўринмайдиган зарраларни хам кўради. У одамларнинг дилларидан ўтган фикрларини хам билиб туради.

Аллохдан бошка биронта худо йўк. Худо, деб унга ибодат килинадиган Зотни айтилади. Ибодат, деганда намоз ўкиш, рўза тутиш каби ишлар тушунилади. Одамлар Аллохни танишлари, Ундан кўркишлари, Унга ибодат килишлари керак. Гунох ишлардан тўхташлари шарт. Шунда Аллох уларни балолардан асрайди. Агар одамлар Аллохнинг айтганини килмасалар, У офат юборади. Ёмонларни халок килади. Баъзан ёмонларга кўшиб яхшиларга хам бало юборади. Шунинг учун яхши одамлар ўзларидан бошкаларни хам Аллохнинг йўлига чакирадилар, ёмон йўлдан кайтарадилар.

2 – коида. Аллох – хаммамизнинг Раббимиз. Дунёдаги хамма
ишларни У бошкаради. Аллох якаю ягонадир. Ундан бошка хеч бир худо йўк. Биз
Аллохга ишонамиз ва ибодат киламиз.

Саволлар
  1. Аллох кандай зот?
  2. Аллохни нима учун танишимиз керак?

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.