Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Антиқа мушк

Кун авжига олиб қиздиради. Кўчалар бўм-бўш. Ҳамма ўзини соя салқинга олган. Фақат навқирон бир йигит қўлидаги матоҳини мақтаб кўча кезади. Аллоҳнинг берганига рози, камбағалликдан шикоят қилмайди. Аксинча қўлидан келган ишни қилишга тиришади. Мана ҳозир ҳам маҳаллаларни айланиб, арзон нарсалар сотиб юрибди. Бирор эшик очилса умид билан қарайди.

Ҳашаматли хонадон соҳибасининг эса қилар иши йўқ. Кунни қандай ўтказишни билмайди. Ҳар кунгидек бозорга чиққиси келади. Ўша ерда излаганини осонгина топади. Лекин иссиқни ўйлаб фикридан қайтди.

– Уйда нима қиласан? Ёлғиз ўзинг зерикиб ўтиргандан кўра мени айтганимни қилавер!- Шайтон аврашда давом этиб: – сен ҳали ёш ва гўзалсан! Бир ишва билан ҳар қандай эркакни ўзиннга ром қилаоласан. Неча йиллардан бери айтганимга кириб кам бўлдингми?! Турсангчи ўрнингдан!?

Иблиснинг ёшлик ва гўзаллик ҳақидаги гапи ёлғонлигини билсада, бу ёлғон унга жуда ёқарди. Лекин бу гал соя-салқин ёқимлироқ кўринди. Унинг шашти қайтганини кўриб Иблис талвасага тушди. Ахир бу аёл унинг энг унумдор тузоғи. Бу тузоқ билан қанча-қанча кишиларни домига илинтириб, Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштирди. Бугун эса … бошқа тузоқ излагани ҳам дурустга ўхшайди, бунинг ёши ўтиб қолябди..

– Кийим сотаман! Арзонгина…

Иккаласи ҳам хурсанд бўлиб кетишди. Ана ов ўз оёқлари билан келябди.

Эшиклардан бири очилганини эшитиб сергакланди. Ҳов анави эшикдан бир аёл қўлини чиқариб чақирябди. Бой одамнинг уйига ўхшайди. Ишқилиб бирор нарса олсинда. Шоша-пиша ўша эшикка келиб молларини мақтай кетди.

– Ичкари киринг салқинга! Офтобда яхши кўринмаябди!

Бу таклифдан хурсанд бўлиб кетди, ахир мана неча соатдан бери кўча кезади, ҳеч соя йўқ. Ичкарига кираркан эшикни танбаланганини эшитди. Хайрон бўлди: бу нимаси?

Хаёлига бирор ечим келмасдан уй бекаси молларини қаерга қўйишини айтди: – тўхтанг! Нарсаларингизни шундоқ сўрига қўяверинг.

– Бунча ишвали гапирмаса бу хотин!

Хуллас ўша ишвали овоз таклиф киритди.

– Йўқ! Бўлиши мумкин эмас! – хаёлидан олган тарбияси, олган билимлари ўтаверди. – Аллоҳдан паноҳ сўрайман! – юраги орқага тортиб кетди.

Бир онли лаззат кетиб, умр бўйи надоматда қандай яшайди. Зинодан лаззатланган ҳамма аъзолари қиёматда унга қарши гувоҳликка туришганда нима қилади. Оёғи, қўли, тили, ҳар бир тола, жисмининг ҳар бир бўлаги унга гувоҳлик берса!

Дўзах ўти!.. Аллоҳнинг бундайларга таёрлаган азоби!..

Фаришталар зинокорларни оёқларидан осиб қўйишиб, темир қамчилар билан савалашаркан. Раҳм тилаб нола қилишса: – бу нолалар ўйнаб кулганингда қаерда эди? Ўшанда Аллоҳдан қўрқмагандинг-ку! Уялмагандинг-ку!- дейишаркан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисларни эслайди: – Эй уммати Муҳаммад! Аллоҳ жуда ғаюр! Ҳеч бир эркак ёки аёл бандаси зино қилишини истамайди! Агар сизлар мен билган нарсаларни билганингларда кам кулиб кўп йиғлаган бўлардинглар!

Бошқа бир ҳадисда келишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушларида Жаброил алайҳис-салом келдилар. Бирга йўлга тушдилар. Йўлда бир жойдан ўтишди. Тандирга ўхшаб оғзи тор, ичи кенг, ичи яланғоч эркак ва аёлларга тўла. Ҳаммалари қий-чув билан дунёни бошларига кўтаришади. Бирдан пастдан олов кўтарилиб уларни ҳам тандирни оғзигача олиб чиқади. Оловнинг иссиғидан дод-войлари янада кучаяди.

– Эй Жаброил булар ким? – сўради Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

– Булар зинокорлар! Булар қиёматгача шундай азобланишади.

Нафси бир марта қилсанг ҳеч нарса бўлмайди, кейин дарров тавба қиласан деб гиж-гижлайди.

– Йўқ! қандай қилиб Аллоҳ ташлаган пардани йиртаман. Менга ҳалол бўлмаган аёлга қандай қарайман?! Йўқ! Ахир Аллоҳ устимизда.. у ҳамма нарсани кўриб туради.. одамлардан беркиниб, Аллоҳ олдида очиқ гуноҳ қилиш.. Йўқ! Бўлиши мумкин эмас!

Бу ўйлар миясида яшин каби ўтди. Чора излаб дарвозага қаради, қулф урибди, қочиб чиқа олмайди.

Ғафлат босган Шайтон қули унинг охирги ўйини уқа олди, холос.

– Агар унамасанг дод соламан. Маҳаллани йиғиб шарманда қиламан! – дўқ урди хотин. Энди аввалги ишвали овоздан дарак ҳам қолмаганди.

– Майли мен розиман. Фақат бир ҳожатга кириб чиқсам дегандим, майлими?

– Бемалол, бемалол. Мана бу ёқда! – дўқи иш берганидан хурсанд йўл кўрсатади.

Йигит ҳожатхонага кириб режасини амалга оширишга киришди. Аввал қазоиҳожат қилди кейин нажосатдан олиб устиларига суркади. Обдон суркади. Шу аҳволда ҳовлига чиқди. Унинг холини кўрган аёл ақлдан озаёзди. Матосини бетига отиб уйдан қувиб солди.

Йигит хотиржам уйига равона бўлди. Шайтон буни кўриб шундай кичрайди, шундай кичрайди! Бир ўспиринни тузоғига тушира олмаганидан қаттиқ ғазабланди.

Йўловчилар йигитга хайрон боқишади. Ёш болалар орқасидан чопишади: – Жинни.. Жинни..

Йигит уларга бепарво хурсанд уйига кетади. Уйида яхшилаб ювиниб, таҳорат олди. Тоза кийимларини кийиб намозга отланди. Намоздан сўнг намозхонлардан бири чақириб қолди: – Кечирасиз, мушкни қаердан олдингиз? Жуда хушбўй экан. Илтимос менга хам олиб келиб бера олмайсизми? Сизнинг ҳаққингиз ҳам нақд!

Хаётини охиригача шундай таклифлардан қутила олмади.

Ибнул Жавзийнинг Мавоиз китобидан олинди.

* * * * * * * * * *

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.