Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Аёлнинг баданидан ёпилиши фарз бўлган ўрин ҳақидаги низонинг таҳрири

Аллоҳ динда ибодат ва аҳкомларни жорий қилади, ҳад (чегара)ларни қўяди. Бу аҳком ва ҳадлар битта ибодатнинг ўзида турли мартабада ва ўлчовда бўлади. Масалан, намоз, садақа ва ҳаж; уларда фарз бор, нафл бор, муттафақун алайҳи бор ва мухталфун фийҳи бор.

Ҳижоб ва аёлнинг либоси билан сатрланиши ҳақидаги масалаларнинг тафсилоти ҳақида сўзлашдан олдин ҳижоб ва либос аҳкомларида уламолар иттифоқ қилган нарсаларни эслаб ўтишимиз лозим. Токи бирон киши ижмоъни эҳтиром қилмасдан хилоф ўринларга ошиб ўтмасин. Зонниётларни излашдан олдин қатъийётга таслим бўлинади. Шундан келиб чиқиб аёлнинг бегоналар олдидаги ҳижоби ва либоси масаласидаги низо ўрнини билиб олиш аҳамиятлидир.

Уламолар аёлнинг ҳижоби умумий тушунчасига кўра: шариат ва дин экани ва у Китобу Суннатда мутавотир келган, қатъий собит бўлган нарса эканига ҳамда ким аёлнинг либоси ва ҳижобининг шариат эканини инкор қилиб: Уни кийиш одат, аёл хоҳлаган жойини очиб, хоҳлаган жойини беркитиши мумкин, деб айтган одам диндан экани маълум бўлган; намоз, закот ва ҳаж каби амалларни инкор қилувчи каби қатъий нарсани инкор қилган одам бўлишига иттифоқ қилганлар.

Тўрт мазҳаб ва ундан бошқа мазҳабдаги уламолар: Ёш озод аёл фитна бўлишидан қўрқилган пайтда, айниқса унга кўзларини тикадиганлар олдида, улардан фақат юзини тўсиш билангина ўзини сақлай оладиган бўлса, юзини ўраши фарз эканига ижмоъ-иттифоқ қилганлар. Бу ҳақдаги ижмоъни Ибн Рислон, Ҳувайний ва бошқалар айтганлар([1]). Ибн Рислон шофеий деди: «(Бегона аёлнинг юзига фақат зарурат юзасидангина қараш жоиз деб,) зарурат билан чеклашга мусулмонлар аёлларни юзлари очиқ ҳолда кўчага чиқишларидан ман қилишга иттифоқ қилганларидир, айниқса фосиқлар кўпайган замонда»([2]).

Бутун тўрт мазҳабдаги ва бошқа уламолар: Ёш озод аёл юзини беркитиши айнан кўзланган раббоний шариат эканига иттифоқ қилишган. Улар ‒ фитнадан холи бўлганда ‒ юзини беркитишни тарк қилган аёл; у фарзни тарк қилгани учун гуноҳкор бўладими, ё мустаҳаб ва фазилатли ишни тарк қилдими? – деган масалада ихтилоф қилишган.

Улар: Қари кампир пардозланмаган бўлиш шарти билан юзини очиши мумкин экани ва қари кампир учун юзини беркитиши очишидан яхшироқ эканига ижмоъ қилишган. Зеро, Аллоҳ таоло кампирлар ҳақида деди: «Ўзларини пок (яъни, рўмол, ёпинчиқда) тутишлари ўзлари учун яхшироқдир.» (Нур: 60).

Уламолар: Чўрининг аврати озод аёлнинг авратидек эмас эканига ва озод аёлган фарз бўлган нарсаларнинг ҳаммаси чўрига фарз бўлмаслигига иттифоқ қилишган. Бу ҳақдаги ижмоъни Ибн Абдулбар ва бошқалар айтишган([3]).

Уламолар: Сатр аврати билан назар (қараш) аврати ўртасини ажратишга иттифоқ қилганлар, гарчи улар буларнинг ҳар иккиси чегарасида ихтилоф қилишган бўлсалар ҳам. Сатр аврати: Ўзи аврат, шунга кўра у ўзи аврат бўлгани учун тўсилади. Назар аврати: Ўзи аврат бўлмасада, унга қаровчи сабабидан тўсилади.

Чўри аврати билан озод аёл аврати ўртасини ва сатр аврати билан назар аврати ўртасини ажрата олмаган одамнинг асли бузилган, таърифлари ҳам шунга тобе бузилган ва у фуқаҳоларнинг сўзларини улар мақсад қилган маънода ишлатмаган.

Асосларни вайрон қилиш ва ижмоъни бузиш мақсадида ихтилофлардан фойдаланиш

Ихтилофлар ҳақида ёзаётган айрим одамлар узил-кесил бўлган ва ижмоъ қилинган масалаларга ишонмайдилар. Ижмоъга ишонмайдиган ва уни ҳурмат қилмайдиган одамнинг ихтилофга киришиши ҳавои хоҳишдир. Фақиҳ олим бундай одамни “Ихтилофнинг бағри кенг” деган эшикдан киргизиб юбориши ва уни ҳам гапи эътиборга ўтадиганлар қаторига қўшиши жоиз эмас. Бу тоифа одамлар эшик очилишини умид қилиб эшик қоқаётган ўғриларга ўхшайдилар, улар эшикни одоб билан таққиллатишади. Уларнинг назарида эшикни очиш уни синдиришдан кўра енгилроқ. Чунки, уни синдириш машаққатли иш. Ижмоъга ишонмайдиган ва ихтилоф пайтида ўзини инсофли бўлиш тарафдори қилиб кўрсатадиган кимсаларнинг тутумига назар ташлаган одам уларни хилоф эшикларидан унинг ортидаги нарсага етиб олиш учун кираётганини топади. Ароқни ҳалол деб санайдиган одамнинг набизни (хурмо шарбати) ҳалол-ҳаромлиги ҳақидаги масалада мунозара қилиши ва наркотик моддаларни ҳалол дейдиган одамнинг сигаретни ҳалол-ҳаромлиги масаласида мунозара қилиши қораланган баҳс-мунозарадир.

Бугун ёзувчилар кўпайиб кетди, тўғри келган одамнинг қўлида қалам. Оммага ҳам, аксар хоссага ҳам бу ёзувчиларнинг ихтилофли масалаларда изланишдан мақсадлари, ҳадафлари ва ғоялари қоронғи бўлиб қолди.

Таъкидлаш лозимки, ‒ йўлни бўшатиб олиб асосларни вайрон қилиш ва ижмоъни бузиш учун ‒ ихтилофни ўзларига қалқон қилиб, ундан фойдаланувчиларни билиш йўлларидан бири; ёзувчининг автобиографиясига ва унинг ижмоъ ва узил-кесил ҳал қилинган масалаларга нисбатан муносабатига қарашдир.

Кимки сигарет чекиш ва набиз ичишнинг ҳалоллиги ҳақида ғайрат билан астойдил баҳс қилаётган бўлсаю, наркотик моддаларни ёки ароқни ҳалол қилаётган ёки ундан сукут қилаётган бўлса ‒ бу жуда кенг ёйилган ‒ бу унинг ихтилоф ортида мақсади борлигига далилдир.

Худди шунга ўхшаш: Кимки аёл юзини очиши жоиз экани ҳақида жўшқин баҳслашаётган бўлса, яримяланғоч аёллар билан ҳеч пинагини бузмай, инкор қилмай бирга ўтираётган, ёки очиқликни кўрганда ёзилиб, иболиларни кўрганда шумшайиб қолса ва фазилатни ерга уришда бор кучини кўрсатса-ю, разолатдан ихтилоф деб сукут қилса, ана ўшалар асл-асосларни вайрон қилиш учун фаръий-иккинчи даражали масалалардан фойдаланадиган аввалги мунофиқларнинг йўлларидан юраётган бўладилар.

Мунофиқлар Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ билан бирга жамоатда намоз ўқишдан танбаллик қилишар ва Аллоҳни кам зикр қилишарди: «Қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар.» (Нисо: 142), фазилатли амалларни қилишга тоқатлари йўқ бўлиши билан бирга улар Мадинада масжид қуришга астойдил киришдилар, у ерда ўз вақтида азон айтиб, намоз ўқидилар. Агар масжидни дин асосларига иштиёқманд бўлган улардан бошқа одамлар қуришганда бу ишнинг ёлғиз ўзи фазилатли ҳисобланарди. Лекин Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ масжид қуриш фазилатини ўз сиёқидан, уни қурган одамнинг ҳолати, сийрати ва бошқа ишларга муносабатларидан ажратмадилар, бу масжидга бир шаҳардаги ўртаси яқин бўлсада ҳар бирининг ўзига яраша манфаати бор икки масжиддек қарамадилар. Балки, уни зарарга кон масжид деб кўрдилар. Ҳолбуки, Мадинада Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ қурилишига изн берган, ўзлари ҳам унда намоз ўқиган бошқа масжидлар ҳам бор эди. Лекин мунофиқлар фазилатли ишни қилишларини разолат учун йўл қилиб олдилар. Бу разолат: Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ ва атрофидагиларнинг сафини бузиш эди. Набий ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ жузъий жиҳатларга эмас ғояларга қарадилар ва бу қилинган ишни оммани алдайдиган хайрли иш эмас, ёмонлик деб эътибор қилдилар. Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди: «Мунофиқлардан яна шундай кимсалар ҳам борки, улар (мўминларга) зарар етказиш, куфрни кучайтириб ва мўминлар ўртасига тафриқа солиш ҳамда илгари Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши урушганларга кўз тутиш учун (фитна юзасидан) масжид қуриб олдилар.» (Тавба: 107) Бу иш масжидда, Аллоҳнинг уйида қилинди. (Яъни, ғаразгўйлар ўз ботилларига етишиш учун керак бўлса масжид ҳам қурадилар. Тарж).

Шунингдек фаръий ихтилофли масалаларга ҳам кўпинча мана шу эшикдан кирилади. Бу ишларни устида турган мутасаддилар ва ёзувчиларнинг таржимаи ҳоллари уларнинг қилаётган ишларига ҳакамдир. Олимнинг бундай масалаларга муносабати бошқача бўлади. Уламолар ҳамиша фиқҳий масалаларда изланадилар, улар ўз китобларида; ибодатлар, никоҳ, олди-берди муомалалари, ҳижоб, жазолар каби масалаларни далиллари билан келтириб, баҳс-мунозара қиладилар. Бир-бирларига ҳурмат-эҳтиром билан раддия берадилар. Чунки, улардан ҳар бири фаръий (иккинчи даражали) масалада баҳс қилмоқда ва муқобилидаги олимнинг дин асосларига бўлган муносабатини ҳамда уларга бўлган жонкуярлигини яхши билади.

Ахборот воситалари ва мунофиқлар ҳижоб ибодат эмас одат, юзни тўсиш дин эмас тақлид деб бонг уриб ётган бир пайтда, ҳижоб ва аёлнинг либосига тегишли масалаларда айрим «тадқиқотчи»лар томонидан мақолалар ёзилди. Улар юзни ўраш фарз эмас деб ёздилар. Бундай «тадқиқотчи» ‒ жоҳиллигидан ёки нафсининг кўйига кирганидан ‒ уламолар юзни ўрашни диндан деб эътибор қилишларини билмасликка олади. Бундайлар “юзни ўраш фарз эмас” дейишлари билан уни диндан бутунлай чиқариб юборишни мақсад қиладилар. Худди ҳайит намозларни диндан чиқариб юбораётганлар айрим олимларнинг; «Икки ҳайит намози фарз эмас» деган сўзларини ёвуз мақсадлари учун қўллаганларидек, ёки баъзи уламоларнинг: “Фитр закоти фарз эмас” деган сўзларини у одат ва тақлиддир деган маънода келтирган кишилар каби. Анави «тадқиқотчи»лар ҳақни бевосита урмадилар, балки урувчининг қўлига болға тутқазиб қўйдилар!

Улардан бири Шофеийнинг “аёлнинг намоздаги аврати” ҳақида айтган сўзларини юз ва икки кафт авратдан эмас эканини нақл қиладида, уни юзни очиш мутлақо жоиз дейдиган одамга оширади, у эса бу сўзни ахборот воситаларида очиқ-сочиқ чиқадиганларга ҳужжат ўлароқ оширади. Ҳолбуки, Шофеий ‒ раҳимаҳуллоҳ ‒ аёл Аллоҳнинг ҳарамида экан, одамлар унинг шахсини кўрмасинлар деб Сафо ва Марва устига чиқишини ман қиладилар. (Бу сўз аёл киши фисқ-фужурга тўлган экранларда, минглаб балки миллионлаб томошабинлар олдида очиқ-сочиқ чиқишига қандай ҳужжат бўлсин!)


([1])Ниҳоятул матлаб» (12/31).

([2]) -Азим Ободий ундан «Авнул маъбудда» нақл қилган (11/162).

([3]) Истизкор» (27/290) га қаранг.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.