Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасига тегишли умумий асослар (2)

2. Илмий эътиқодий тавҳид

1. Аллоҳнинг исм ва сифатларидаги асос – Аллоҳ таолонинг Ўзи ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотда бор, деган исм ва сифатларни тамсил-ўхшатишсиз ва такйиф-кайфиятини баён қилишсиз тасдиқлаш ҳамда Аллоҳ таолонинг Ўзи ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотда йўқ деган исм ва сифатларни таҳриф-ўзгартиришсиз ва таътил-бекор қилишсиз йўқ дейишдир. Бу эса оят ва ҳадислар лафзларининг маъноларига ва улар далолат қилаётган нарсаларга иймон келтириш билан биргаликда бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ҳеч нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитувчи, кўрувчидир».[1]

2. Аллоҳ таолонинг исм сифатларида тамсил ва таътил куфрдир. Бидъатчилар «таъвил» деб номлаётган «таҳриф»-ўзгартириш эса, ундан «Ботиний»лар таъвилларига ўхшаш куфр бўлгани ҳам, сифатларни инкор қилувчиларнинг таъвилларига ўхшаш бидъат, залолат бўлгани ва шунчаки хато бўлиб содир бўлиб қолганлари ҳам бор.

3. «Ваҳдатул вужуд» ва «Аллоҳ таоло махлуқотларининг баъзиларида жилоланади» ёки «Улар Аллоҳ таоло билан бирлашиб кетади» каби эътиқодларнинг ҳар бири Ислом миллатидан чиқарувчи куфрдир.

4. Фаришталарга умумий тарзда иймон келтириш. Аммо муфассал тарзда, фақатгина, улардан исм-сифатлари ва амаллари ҳақида саҳиҳ ҳужжат келганларигагина иймон келтирилади.

5. Нозил қилинган барча китобларга иймон келтириш. Қуръони Карим уларнинг энг афзали ва уларни бекор қилувчи, ундан олдинги китобларга ўзгартишлар кирган. Шунинг учун ҳам аввалги китобларга эмас, Қуръони Каримга эргашиш вожиб.

6. Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари ва элчиларига (уларга Аллоҳнинг саловоту саломлари бўлсин) улар бошқа одамлардан афзал эканликларига иймон келтириш. Кимки бундан бошқа нарсани даъво қилса, кофир бўлади.

Улардан айнан биронтаси ҳақида саҳиҳ далил бўлса, унга айнан иймон келтириш шарт. Бошқа пайғамбарларга эса умумий тарзда иймон келтириш ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг энг афзали ва сўнггиси эканига, Аллоҳ таоло у зотни барча инсонларга пайғамбар этиб юборганига иймон келтириш вожиб.

7. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг ваҳийнинг тўхтагани ва у зот пайғамбар ва элчиларнинг охиргиси эканига иймон келтириш. Кимки бундан бошқача эътиқод қилса, кофир бўлади.

8. Охират кунига, у кун ҳақидаги барча саҳиҳ хабарларга ва у кун олдидан бўладиган аломатларга иймон келтириш.

9. Тақдирнинг яхшию ёмони Аллоҳ таолодан эканига иймон келтириш. Бу эса, Аллоҳ таоло бўладиган ишларни бўлишидан илгари билган ва уни «Лавҳул-маҳфуз»га ёзиб қўйган, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа бўлади ва нимани хоҳламаса бўлмайди ҳамда фақат У хоҳлаган нарсагина бўлади, Аллоҳ таоло ҳар бир ишга қодирдир, У ҳамма нарсанинг Яратувчиси ва истаган нарсасини қилувчи Зотдир, деб иймон келтириш орқали бўлади.

10. Арш ва Курсий, жаннат ва дўзах, қабрдаги роҳат ва азоб-уқубат, пулсирот ва тарози каби улар ҳақида саҳиҳ ҳужжат келган ғайб нарсаларнинг барчасига ҳеч бир таъвилсиз иймон келтириш.

11. Қиёмат кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоат қилишларига, пайғамбарлар, фаришталар, солиҳ бандалар ва улардан бошқаларнинг шафоат қилишларига саҳиҳ ҳужжатларда келган тафсилотлари билан иймон келтириш.

12. Мўминларнинг Қиёмат куни жаннатда ва маҳшаргоҳда Роббиларини кўришлари ҳақдир. Кимки буни инкор қилса ёки таъвил қилса, адашган, йўлдан озган кимса ҳисобланади. Лекин бу дунёда ҳеч ким У Зотни кўра олмайди.

13. Авлиё ва солиҳларнинг кароматлари ҳақдир. Бироқ, ҳар бир ғайритабиий иш каромат бўлавермайди. У гоҳида истидрож[2] бўлса, гоҳида шайтон ва кўзбўямачилар таъсиридан бўлади. Бу борадаги меъёр кароматнинг Китоб ва суннатга мувофиқ келиши ёки келмаслигидир.

14. Барча мўминлар Раҳмоннинг авлиё-дўсларидир. Ҳар бир мўминда иймони миқдорича авлиёлик бўлади.

3. Ирода қилиш ва талаб қилиш тавҳиди (Тавҳиди улуҳийя)

1. Аллоҳ таоло яккаю ёлғиздир. Унинг рубубиятида ҳам, улуҳиятида ҳам, исм-сифатларида ҳам шериги йўқдир. У бутун борлиқнинг роббиси ва ибодат турларининг барчасига ҳақлидир.

2. Дуо, ёрдам сўраш, назр қилиш, қурбонлик сўйиш, таваккул-суяниш, қўрқиш, умид, яхши кўриш каби ибодат турларидан биронтасини Аллоҳ таолодан бошқаси учун қилиш ширкдир. Ана шу ибодатларда кўзланган нарса Аллоҳга яқин фаришта бўладими, юборилган пайғамбар бўладими ёки солиҳ банда ё бошқа нарса бўладими фарқи йўқ.

3. Аллоҳ таолога муҳаббат, қўрқув ва умид билан ибодат қилиш ибодат асосларидан бўлиб, уларнинг баъзисини қўйиб, баъзиси билангина ибодат қилиш залолатдир. Айрим олимлар айтганларки:

«Кимки Аллоҳ таолога фақат муҳаббат билангина ибодат қилса, у зиндийқ-даҳрийдир. Ким ёлғиз қўрқув билан ибодат қилса, у «ҳарурий»дир. Ким ёлғиз умид билан ибодат қилса, у «муржиа»дир».

4. Таслим бўлиш, розилик ва тўлиқ бўйсуниш Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учундир. Аллоҳ таолони ҳукм чиқарувчи Ҳакам деб иймон келтириш – У зотни Роб ва Илоҳ деб иймон келтиришнинг бир бўлагидир. Унинг ҳукм ва буйруқларида шерик йўқдир. Аллоҳ таоло изн бермаган нарсани қонунлаштириш, Тоғутга[3] ҳукм сўраб мурожаат қилиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатидан бошқасига эргашиш ва шариатнинг бирон нарсасини алмаштириш куфрдир. «Баъзи кишилар шариатдан ташқарига чиқиши мумкин», деб даъво қилган кимса кофир бўлади.

5. Аллоҳ таоло нозил қилган нарсадан бошқаси билан ҳукм қилиш катта куфрдир. Гоҳида бу кичик куфр бўлиши мумкин.

а) Аллоҳ таоло шариатидан бошқа қонунларни ушлаш ёки у билан ҳукм қилиш мумкин дейиш катта куфрдир.

б) Аллоҳ таоло шариатига амал қила туриб, муайян бир ишда ҳавои-нафсга эргашиб Аллоҳ таоло шариатини қўйиш кичик куфр бўлади.

6. Динни айрим «зотлар» учун «ҳақиқат» ва омма халқ учун эса шариат деб тақсимлаш ҳамда сиёсат ёки ундан бошқа бирон нарсани диндан ажратиш ботил-ноҳақдир. Балки, шариатга зид бўлган ҳар бир нарса, у ҳақиқатми, сиёсатми ёки бошқами, даражасига қараб ё куфр бўлади, ё залолат.

7. Ғайбни ёлғиз Аллоҳ таологина билади. «Аллоҳ таолодан бошқа кимсалар ҳам ғайбни билади», деб эътиқод қилиш куфрдир. Шундай бўлсада Аллоҳ таоло баъзи элчиларини ғайбдан хабардор қилишига ҳам иймон келтирилади.

8. Мунажжим ва фолбинларни ростгўй, деб эътиқод қилиш куфр бўлиб, улар олдига бориш гуноҳи кабирадир.

9. Қуръонда қилиниши буюрилган восита Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи шаръий тоатлардир. Восита уч турли бўлади:

а) Шариатга мувофиқ: Аллоҳ таолога исм-сифатлари ёки киши ўзининг яхши амаллари ёки тирик солиҳ одамнинг дуоси воситаси ила илтижо қилиш.

б) Шариатга зид-бидъат: Аллоҳ таолога пайғамбар ва солиҳларнинг ўзлари, ҳақ-ҳурматлари, мартабалари ёки шу каби шариатда йўқ нарсаларни восита қилиб илтижо қилиш.

в) Ширк: Ибодатларда ўликларни воситачи қилиб олиш, уларга дуо қилиб, ёрдам беришларини, ҳожатларини ўташларини сўраш ва ҳоказо.

10. Барака Аллоҳ таолодандир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига истаганича барака ато этади. Бирор нарсада барака борлиги ҳужжат билан исботланади. Барака деб «Яхшиликнинг кўплиги ва зиёдалашиши ёки унинг зойил бўлмасдан бардавом бўлиши»га айтилади.

Барака замонда бўлади. «Лайлатул-қадр» кечаси каби.

Маконда бўлади. Маккадаги «Масжидул ҳаром», Мадинадаги «Масжидун набавий», Қуддусдаги «Масжидул ақсо» каби.

Нарсаларда бўлади. «Замзам суви» каби.

Амалларда бўлади. Ҳар бир яхши амал баракалидир.

Шахсларда бўлади. Пайғамбарларнинг шахслари каби. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқаларнинг шахслари ва осорларидан барака талаб қилиш мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан мустаснодирлар. У зотнинг шахслари, баданларидан ажралиб чиққан: тупук, тер ва соч табаррукдир. Чунки буларнинг табарруклигига далил бор. Бу ҳам у зотнинг вафот этишлари ва мазкур нарсаларнинг йўқолиб кетиши билан тугаган.

11. Бир нарсанинг табаррук бўлиши тавқифийдир (яъни, ҳужжатга муҳтож бўлади). Ҳужжат келмаган нарсаларни табаррук дейиш мумкин эмас.

12. Одамларнинг қабристондаги ишлари ва қабрларни зиёрат қилишлари 3 турли бўлади:

а) Шариатга мувофиқ: охиратни эслаш, қабристон аҳлига салом айтиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш учун қабрларни зиёрат қилиш.

б) Тавҳиднинг мукаммаллигига путур етказадиган бидъат суратида бўлиб, у ширк воситаларидан биридир. Қабрлар олдида Аллоҳ таолога ибодат қилишни ва Унга яқин бўлишни қасд қилиш ёки қабр орқали барака тилаш ёки унинг олдида кимгадир савобни баҳшида қилиш, қабр устига бино қилиш, қабр устини суваш, чироқ ўрнатиш, қабрларни масжид қилиб олиш (қабрлар олдида намоз ўқиш ёки қабр устига масжид қуриш билан), муқаддас даргоҳ ҳисоблаб унинг зиёратига отланиш каби қайтарилган ёки шариатда бўлмаган ишлар шулар жумласидандир.

в) Тавҳиднинг зидди бўлган ширк зиёрати. У ибодатнинг қайсидир бир тури билан қабрдаги ўликка топинишдир. Масалан, Аллоҳ таолони қўйиб ўликларга дуо қилиш, улардан ёрдам сўраш, тавоф қилиш, уларга атаб жонлиқ сўйиш, назр қилиш ва ҳоказо.

13. Бирор ишни бажаришда қўлланиладиган воситага шу ишнинг ҳукми берилади. Аллоҳга сиғинишда ширкка ёки динда бидъатга олиб борадиган ҳар бир воситанинг олдини олиш вожибдир. Диндаги ҳар бир янги ўйлаб чиқарилган нарса бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир.

[1] «Шўро»- 11

[2] – Аллоҳ таолонинг фожир бандалари учун имконият бериши. Улар гўёки бу ишлар бизнинг Аллоҳга яқинлигимиздан содир бўляпти деб ўйлайдилар. Аслида бу Аллоҳнинг уларга қилган макридир

[3] – «Тоғут –банданинг ибодатда, эргашишда ва итоат қилишда ҳаддидан ошишлигидир. Шу нуқтайи назардан тоғутлар беҳисобдир. Уларнинг катталари бешдир: 1- Шайтон –лаънатуллоҳи алайҳи-. 2- Бир кимсаки унга ибодат қилинади ва у бунга рози бўлади. 3- Инсонларни ўзига ибодат қилишга чорлаган кимса. 4- Оз бўлсада ғайб илмидан хабардорман деб даъво қилган кимса. 5- Аллоҳ нозил қилган шариатдан бошқаси (замонавий инсонлар томонидан қўйилган қонунлар) билан ҳукм қилган ҳакам

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.