Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Байъга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Одамларнинг муомалотга (олди-сотди каби) доир аҳкомларга эҳтиёжлари бўлгани туфайли, баданларини қувватлантирадиган озуқага, кийим-кечак, уй-жой, от-улов ва бошқа ҳаётий заруратларга эҳтиёжлари туфайли Аллоҳ таоло Ўзининг улуғ китобида ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг покиза суннатларида муомалотга доир аҳкомларни баён қилиб қўйдилар.

Байъ Қуръон, Суннат, ижмоъ ва қиёс билан жоиздир:

ﭽ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭼ البقرة: ٢٧٥

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган» (Бақара: 275).

ﭽ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺﭼ البقرة: ١٩٨

Аллоҳ таоло айтади: «(Ҳаж сафарида тижорат қилиш билан) Парвардигорингиздан фазлу карам исташингиздан сизлар учун ҳеч қандай гуноҳ йўқдир» (Бақара: 198).

عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ «الْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا فَإِنْ صَدَقَا وَبَيَّنَا بُورِكَ لَهُمَا فِى بَيْعِهِمَا وَإِنْ كَذَبَا وَكَتَمَا مُحِقَتْ بَرَكَةُ بَيْعِهِمَا». رواه البخاري ومسلم

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Олувчи билан сотувчи модомики бир-биридан ажралмаган бўлса, (савдони бузиш-бузмасликда) ихтиёрлидирлар. Агар рўйи-рост сўзласалар ва (молнинг ёки тўлов ҳақининг камчилигини) очиқ айтсалар, байъларига барака берилади. Агар ёлғон гапирсалар ва ҳақни яширсалар, байъларининг баракаси ўчирилади» (Бухорий (2079) ва Муслим (1532) Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Уламолар бунга мутлақ ижмоъ қилганлар.

Қиёс шу жиҳатданки, байънинг бўлишини одамларнинг эҳтиёжлари ҳам тақозо қилади. Чунки, инсоннинг ҳожати бошқа бир инсон қўлидаги пул ёки савдо молига боғланган бўлиб, у ўша нарсани бир эваз орқалигина қўлга киритиши мумкин. Демак, талаб қилинган ғаразга етиш учун байъ жоиз бўлишини ҳикмат ҳам тақозо қилади.

Байъ оғзаки ёки амалий сийғада (кўринишда) амалга ошади.

Оғзаки сийға: ийжобдан, яъни, сотувчи тарафидан айтилувчи «сотдим» деганга ўхшаш сўздан ва қабулдан, яъни, сотиб олувчи тарафидан айтилган «олдим» деганга ўхшаш сўздан ташкил топади.

Амалий сийға эса олди-берди билан ҳосил бўладиган муомаладир, яъни, бирови молни топшириши, иккинчиси эса унинг пулини тўлашидир.

Гоҳида байъ сийғаси бир вақтнинг ўзида ҳам оғзаки, ҳам амалий сийғадан ташкил топади.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Муъотот (олди-берди) байъининг бир неча суратлари мавжуд:

Биринчиси: Сотувчи тарафидан фақат оғзаки ийжоб, харидор тарафидан эса олишнинг содир бўлиши. Масалан: «Мана бу матони бир динорга ол», дейди ва у ўшани олади. Шунингдек, товарнинг муайян баҳода бўлиши. Масалан: «Мана бу матони сенинг матоҳинг эвазига ол», дейди ва у ўша матони олади.

Иккинчиси: Харидордан лафз, сотувчидан эса бериш содир бўлиши, баҳоси муайян бўладими, бошқача бўладими, фарқсиз.

Учинчиси: Ҳар иккисидан бирор лафз содир бўлмаслиги, балки бу ерда баҳо қўйиш ва матони олишнинг (ҳаммага маълум) урфи бўлиши» (Мажмуъул-фатава: 29/7-8).

Байъ саҳиҳ-яроқли бўлиши учун бир неча шартларни шарт қилинади, улардан баъзилари иккала ақд (савдо битими) тузувчига (сотувчи ва харидорга) тегишли шартлар бўлса, баъзилари ақд тузилаётган нарсага (товарга) тегишли шартлардир. Агар шулардан битта шарт топилмаса ҳам байъ саҳиҳ бўлмайди.

Иккала ақд тузувчи ҳаққида қуйидагилар шарт қилинади:

1) Икковлари тарафидан ўзаро розилик. Агар олди-сотди қилаётган икки кишининг бири ноҳақ мажбурланаётган бўлса, байъ яроқли бўлмайди. Чунки,

ﭽ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭼ النساء: ٢٩

Аллоҳ таоло: «Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб қилингиз», дейди (Нисо: 29).

عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :«إِنَّمَا الْبَيْعُ عَنْ تَرَاضٍ».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Байъ фақат ўзаро розилик билангина (амалга ошади)», деганлар (Ибн Можа (2185), Ибн Ҳиббон (11/340, №4967) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Агар мажбурлаш ҳақ билан бўлса, байъ дуруст саналади. Масалан, ҳоким бир кишини қарзини тўлаши учун молини сотишга мажбур қилса, бу ҳақ билан мажбурлаш бўлади.

2) Ҳар иккови ҳам тасарруф қилиш (молиявий фаолият юритиш)га ҳақли бўлиши, яъни, озод, эс-ҳуши жойида, мукаллаф (балоғатга етган) бўлиши. Гўдак боланинг, ақлсиз кишининг, мажнуннинг, саййидининг изнисиз мамлукнинг (қулнинг) қилган олди-сотдиси яроқли саналмайди.

3) Ақд (савдо битими) тузилаётган нарсага молик (эгадор) бўлиши ёки унинг эгаси мақомида бўлиши.

عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ يَأْتِينِى الرَّجُلُ فَيُرِيدُ مِنِّى الْبَيْعَ لَيْسَ عِنْدِى أَفَأَبْتَاعُهُ لَهُ مِنَ السُّوقِ فَقَالَ « لاَ تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ ».

Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳуга: «Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма», деганлар (Абу Довуд (3503), Термизий (1232), Насоий (4613), Ибн Можа (2187) ривоятлари). Яъни, ўзинг эгадор бўлмаган нарсани сотма, деганлар.

Ал-Вазир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ўзининг олдида ва ўз мулкида бўлмаган нарсани сотиш сўнгра бориб у учун сотиб олишининг жоиз эмаслиги ва у ботил эканига (уламолар) ижмоъ қилганлар» (Ихтилафу аимматил-уламаъ: 1/406).

Савдо битими тузилаётган нарса (товар ва пул) ҳақида учта шартни шарт қилинади:

1) Фойдаланиш мутлақ мубоҳ нарса бўлиши. Фойдаланиш ҳаром бўлган ароқ, тўнғиз, мусиқа асбоби, ўлимтик кабилар савдоси дуруст эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта Аллоҳ ва Расули маст қилувчи ичимлик, ўлимтик, тўнғиз ва бут-санамлар савдосини ҳаром қилди», деганлар (Бухорий (2236) ва Муслим (1581) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бошқа бир ҳадисда: «Маст қилувчи ичимликни ва унинг пулини ҳаром қилди, ўлимтикни ва унинг пулини ҳаром қилди, тўнғизни ва унинг пулни ҳаром қилди», деганлар (Абу Довуд (3485) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Нажас ёки нажасга айланган ёғ-мой савдоси ҳам дуруст эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло агар бир нарсани ҳаром қилса, унинг пулини ҳам ҳаром қилган», деганлар (Абу Довуд (3488), Аҳмад (1/322, №2961), Ибн Ҳиббон (11/312, №4938) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадис борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ўлимтикнинг мойи билан кемаларни мойланса, териларни ёғланса ва одамлар уни чироқмойи қилсалар, бўладими?», деб сўралганда у зот: «Йўқ, у ҳаром», деганлар (юқоридаги Жобир розияллоҳу анҳу ҳадисининг давоми).

2) Топшириш ва қўлга етказиш имкони бўлган нарса бўлиши. Чунки, қўлга етказиш мумкин бўлмаган нарса йўққа ўхшаш бўлиб, унинг савдоси дуруст бўлмайди. Масалан, қочиб кетган қулни сотиш, йўқолиб қолган туяни сотиш, осмондаги қушни сотиш, бошқа биров тортиб олиб кетган нарсани сотиш дуруст эмас.

3) Товар ҳам, унга тўланадиган ҳақ ҳам ҳар икки савдо битими тузаётган одамга маълум бўлиши. Чунки, номаълум нарсанинг савдосидан қайтарилган. Ўзи кўрмаган ёки кўрса ҳам билмаган нарсани савдо қилиш, ҳайвоннинг қорнидаги боласини ёки елиндаги сутни сотиш дуруст бўлмайди.

Муломаса байъи, яъни: «Қайси нарсага қўл теккизсанг, ўша сенга фалон пулга», деб савдо қилиш дуруст эмас.

Мунобаза байъи (икки киши бир-бирининг товарини текшириб кўрмасдан бир-бирининг олдига ирғитиб қўйиб савдо қилишлари), яъни: «Қай бир матони менга улоқтирсанг, ўшанинг нархи фалонча», деб савдо қилиш ҳам дуруст эмас. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилганидек: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муломаса ва мунобазадан қайтарганлар» (Бухорий (2146) ва Муслим (1511) ривоятлари).

Тош отиб, байъ қилиш, яъни: «Мана бу тошни от, қайси матога тегса, сенга
унинг нархи шунча» деб савдо қилиш ҳам дуруст бўлмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тош отиб савдо
қилишдан ва ғарар (номаълум нарса) савдосидан қайтарганлар» (Муслим (1513)
ривояти).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.