Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Байъдаги шартларга доир ҳукмлар ҳақидаги боб

Байъда шартлар кўп содир бўлади, олди-сотди қилувчилар ҳар иккиси ёки улардан бири бир ёки бир неча шартга зарурат ҳис қилади. Бу эса шартлар мавзусида баҳс юритишни, улардан дуруст ва нодурустларини баён қилиб беришни тақозо этади.

Фуқаҳолар – раҳимаҳумулллоҳ – таърифларига кўра, байъдаги шарт: олди-сотди қилувчилардан бири иккинчисининг зиммасига шу савдо ақди (битими) сабабли ўзи учун манфаатли бўлган бир нарсани лозим қилишидир. Уларга кўра, байъдаги шарт қачонки, ўша битимнинг ичида шарт қилинса ўтади, битимдан олдин ё кейин қилинган шарт саҳиҳ саналмайди.

Байъдаги шартлар икки қисмга: саҳиҳ (яроқли) ва фосид (яроқсиз) шартларга бўлинади.

Биринчиси: Саҳиҳ шартлар:

Улар ақд талабларига зид келмайдиган шартлар бўлиб, улар тақозосига кўра амал қилиш лозим бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмонлар ўз шартлари устидадирлар», деганлар (Абу Довуд (3594) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Термизий (1352) Амр ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Чунки, шартлардаги асл-асос саҳиҳликдир, шариат соҳиби ботил санаган ва қайтарган шартларгина бундан мустасно.

Саҳиҳ шартлар ўзи икки қисмга бўлинади:

1) Ақднинг фойдасини кўзлаб, шу билан ақд қувватланиши учун қилинган ва унинг фойдаси шарт қилувчига келадиган шарт.

Гаров билан ишончли қилиб қўйишни шарт қилиш ёки кафолатни шарт қилишга ўхшаш. Бу шарт сотувчини хотиржам қилади.

Ёки пулини кейинроқ беришни ёки бир қисмини кейинроқ, маълум муддатда беришни шарт қилишга ўхшаш. Бу шарт харидорнинг фойдасига хизмат қилади. Агар мана шу шартга вафо қилса, байъ лозим бўлади.

Шунингдек, агар харидор савдо қилинаётган товарнинг маълум бир сифатда бўлишини шарт қилса, яъни, яхши навли бўлишини ёки фалон завод-фабриканинг ё фалон ширкатнинг моли бўлишини шарт қилса – чунки, буларнинг фарқли бўлишига қараб рағбатлар ҳам фарқли бўлади – агар товар шарт қилинган сифатдагидек келса, байъ лозим бўлади. Бироқ, товар айтилган сифатдагидан бошқача бўлса, харидор байъни бузишга ёки шарт бажарилмаганига эваз-бадал олиб, яъни, шарт қилинган сифатдаги товарнинг нархи билан унинг ўрнига келган ўша бошқа товарнинг нархини таққослаб, ўртадаги тафовутни қайтариб олиб, байъни қолдиришга ҳақли бўлади.

2) Савдо ақди тузаётган икки киши (яъни, сотувчи ва харидор) бири иккинчисига сотилаётган товарда мубоҳ бўлган фойдаланишни шарт қилиши. Яъни, масалан, сотувчи сотилган ҳовли-жойда маълум муддат яшаб туришни шарт қилиши ёки сотилган от-улов ёки автомашинада маълум бир жойгача бориб олишни шарт қилиши каби. Чунки, Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (сафарда эканларида) унинг туясини сотиб олдилар, у туясида Мадинага етиб олишни шарт қилди (Бухорий (2718) ва Муслим (160) ривоятлари). Ушбу ҳадис от-уловни муайян ўрингача миниб боришни истисно қилиб, сотиш жоизлигига далил бўлади. Бошқа нарсалар ҳам шунга қиёс қилинади.

Шунингдек, харидор сотилаётган товар устида бирор иш-хизматни шарт қилиши, яъни, масалан, ўтин сотиб олиб, уни маълум бир ўринга кўтариб олиб бориб беришни шарт қилиши ёки кийимлик сотиб олиб, уни тиктириб беришни шарт қилиши каби.

Иккинчиси: Фосид шартлар:

Бу қисм бир неча турлидир:

1) Ақдни таг-тугидан ботил қиладиган фосид шарт. Бунинг мисоли шуки, бирови иккинчисига бутунлай бошқа бир ақдни шарт қилади, яъни, масалан: «Сенга шу товарни сотдим, фақат шарти шуки, сен менга ҳовлингни ижарага берасан», дейди. Ёки: «Бу матони сенга мени фалон ишингда ёки уйингда шерик қилишинг шарти билан сотдим», дейди. Ёки: «Сенга бу матони менга фалон миқдордаги пулни қарз бериб туришинг шарти билан сотдим», дейди. Бундай шарт фосиддир, у ақдни таг-тугидан ботил қилади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир байъ ичида иккита байъдан қайтарганлар (Термизий (1234), Насоий (4632) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни биз юқорида айтганимиз каби тафсир қилган.

2) Ўзи фосид бўлгани ҳолда байъни ботил қилмайдиган шарт. Масалан, харидор сотувчига агар товарда зиён кўрса, уни қайтариб беришини шарт қилиши ёки сотувчи харидорга шу матони сотиб юбормаслигини шарт қилиши каби ва ҳоказо.

Бу шарт фосид шартдир. Чунки, бу байънинг тақозосига зиддир. Байънинг тақозоси шуки, сотиб олган киши товарни ўзи истаганидек тасарруф қилишга ҳақли бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким Аллоҳнинг Китобида бўлмаган бир шартни шарт қилса, гарчи юзта шарт бўлса-да, ботилдир» (Бухорий (2155) ва Муслим (1504) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). Бу ерда Аллоҳнинг китобидан мурод – Унинг ҳукмидир, бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳам ўз ичига олади.

Ушбу шарт ботил бўлгани билан байъ ботил бўлмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Барира қиссасида уни сотаётган эгаси агар озод этилса, унинг валийлигини ўзида сақлаб қолишни шарт қилганида ушбу шартни ботил санаганлар, лекин, ақдни ботил санамаганлар ва: «Валийлик фақат озод қилган кишига бўлади», деганлар (юқоридаги ҳадиснинг давоми).

Олди-сотди билан шуғулланувчи мусулмон киши байъга доир ҳукмларни ўрганиши,
қандай шартлар дуруст, қандай шартлар нодуруст эканини билиб олиши, ўзи
юритадиган барча муомалотлар хусусида билимга эга бўлиши лозим. Шунда
мусулмонлар ўртасидаги жанжал ва тортишувлар барҳам топади. Чунки, аксарият
келишмовчиликлар сотувчи ё харидор олди-сотдига доир ҳукмларни билмаслигидан ва
фосид шартларни шарт қилишидан келиб чиқади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.