Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Бахтиёрлик: хаёлми ёки ҳақиқат? (4)

Бахтиёрлик йўлидаги ғовлар

Бу ҳаётда бахтиёрликка эришиш йўлида бир қатор ғовлар бор экани шубҳасиздир.

Ҳурматли ўқувчи, бу ерда биз сизга ушбу ғовлардан баъзиларини баён қиламиз. Сиз эса уларни ўқиб, ўзингиз учун фойда олишга ҳаракат қилинг. Бу ғовларнинг энг биринчиси куфр.

1 – Куфр

Аллоҳ атъоло бу ҳақда шундай деган:

«(Аллоҳ) Кимни адаштиришни истаса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Оллоҳ иймонсиз кимсаларга разолатни (ғолиб) қилур.» (Ан’ом: 125).

Буюк Қуръон бахтсизлик ва шақоватни шундай нозик бир сурат билан тасвир этмоқда.

2 – Гуноҳлар, хатолар ва жиноятлар

Мен бунга мисол келтирмайман, чунки бу очиқ ва равшан нарса. Лекин мен, бу мавзуни баён қилиш учун мусулмон бўлмаган баъзи муфаккирларнинг сўзларидан мисол келтираман. Доктор Алекс Карел шундай дейди:

“Инсон хатолардан келиб чиқадиган ўта катта натижаларни ҳанузгача идрок қилгани йўқ. Умуман айтганда у натжаларни муолажа қилиш мумкин эмас”.

Яна бошқа ғайри муслим муфаккир Суқрот шундай деган:

“Жиноятчи, доимо ўзининг қурбонига қараганда бахтсизроқдир. Жиноятга қўл уриб, жазосини олмаган жиноятчи, инсонларнинг энг бахтсизидир”.

Бу – икки файласуфнинг сўзларидир. Ҳолбуки биз, (мусулмон ўлароқ) пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирининг гуноҳ қилиб, виждон азобидан тура олмагани, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули, мени покланг!”- деб бир неча бор мурожаат қилгани ва унга расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жазо берганларини жуда яхши биламиз. (Бу ҳодисани Имом Муслим ривоят қилдилар. Қаранг: 11/ 199.)

3 – Ҳасад ва қизғаниш

Ҳасад ва қизғаниш шундай ёмон ва таҳликаликки, Аллоҳ ҳасад қилган одамнинг ёмонлигидан паноҳ сўраб Ўзига илтижо қилишимизни бизга амр қилди:

«Мен тонг Парвардигоридан (менга)….. ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман» (Фалақ: 5).

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда эса: «Ёки одамларга Оллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага ҳасад қиляптиларми?» – деди (Нисо: 54).

Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи ва саллам ўз умматига кўрсатма бериб шундай дедилар:

“Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, алоқаларингизни узмангиз, бир-бирингизни ёмон кўрмангиз, бир-бирингиздан юз ўгирмангиз, эй Аллоҳнинг бандалари бир-бирингиз билан ака-ука бўлингиз!”Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари.

Ҳасаднинг нақадар ёмон эканига баъзи кофир душманларимиз айтган сўзлардан далил ўлароқ келтиришимизга ҳеч бир монеъ йўқдир. Виктор Бошиҳ шундай дейди:

“Ҳасад, кўра олмаслик ва адоват – бир нарсанинг уч қутбига ўхшайди. Бу уч нарса шунчалар офатки, инсон соғлиғини улар каби бузадиган ва заҳарлайдиган бошқа нарса йўқдир! Улар одамнинг ишлаб чиқариш ва ихтиро қилиш қувватини синдирган заҳарлардир”.

4 – Кин ва нафрат

Кин ва нафрат бахтиёрлик ғовларидан. Аллоҳ таоло деди:

“…қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин.” (Ҳашр, 10).

Аллоҳ таоло бу оятида мўминларнинг иймон келтирган дўстлари ҳақида қандай хайрли дуоларда бўлишлари, қалбларини кин ва нафратдан узоқ қилиб, бахтиёр ҳаёт кечиришни ҳоҳлаганларини бизларга баён қилмоқда.

Бундан ташқари, Аллоҳ таоло мўминларнинг жаннатдаги абадий ҳаётлари ҳақида хабар берар экан, шундай дейди:

«Остларидан дарёлар оқиб турар экан, уларнинг кўнгилларидан (бир-бирларига нисбатан бўлган) ғиллу ғашликларни тортиб олурмиз» (Аъроф, 43).

Исломий ёзувчилардан Иброҳим Жамол бу мавзуда шундай дейди:

“Кин ва нафрат қилувчи одамнинг фикри-хаёли доимо нафрат қилган кишисидан қандай қилиб ўч олиш билан банд бўлади. Гоҳида унинг ҳақида ёлғон сўзлайди, гоҳида унга зарар келтиради. У ўч олиш йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайди, қўрқмайди”.

5 – Ғазаб

Ғазаб, яъни шиддат ва қизиққонликнинг бахтиёр бўлиш ҳамда кўнгил хушлик учун ғов эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръон Каримда мўминларни мақтамоқда:

«Улар катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган зотлардир.» (Шуро, 37).

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис шарифларида шундай деганлар:

“Ҳақиқий паҳлавон рақибини йиқитган эмас, ғазабланганида ўзини ушлай олган одамдир!” (Муттафақун алайҳ).

6 – Зулм

Зулм, ўзининг барча турлари билан, бахтсизлик манбаларидан биридир. Унинг натижаси ўта ҳалокатли.

Мен зулм ва золимликнинг ёмон оқибатларини тасвирлаб берадиган иккита мисол келтирмоқчиман. Бу мисолларнинг ҳар иккиси ҳам бизнинг замонамизда содир бўлган ибратли ҳолатлардир. Бу икки золимдан бири Ҳамза Басюний, иккинчиси эса Солиҳ Насрдир.

Буларнинг ҳар иккиси ҳам (мустақилликка эришган Мисрнинг) ҳалок бўлиб кетган (илк бош вазири) Жамол Абдунносирнинг аскарлари эди. Уларнинг Ислом дини даъватчиларига қилган зулмлари – азобу қийноқлари, эшитган одамнинг этини жунжитиб юборадиган даражада эди! Хўш, уларнинг оқибатлари қандай бўлди?

Ҳамза Басюний шафқатсизлик, зулму туғёнда шу даражага етган эдики, мусулмонларни қийноққа солаётганида улар Аллоҳдан мадад сўраганлари сайин: “Сизларнинг ўша Аллоҳингиз қаерда? Уни ҳам темир панжара ортига тиқаман!”- дер эди.

Салоҳ Насрга эса, у бошқача усуллар билан зулм қиладиган золим эди. У бошқа бировларнинг никоҳида бўлган гўзал хотинларга кўзи тушиши билан, уларга сохта никоҳлар билан уйланиб олар эди.

Бу икки золимнинг оқибати қандай бўлди?

Ҳамза Басюний бир куни сайёраси билан Қоҳира шаҳридан Искандария шаҳрига кетар экан, йўлда темир ортиб кетаётган юк машинасига урилди. Темирлардан биттаси унинг бошидан кириб ичак-чавоқларигача тилка-пора қилиб ташлади. Қутқарувчилар унинг жасадини бўлак-бўлак қилиб чиқаришдан ўзга чора топмадилар.

«Қани ўша Аллоҳларинг уни ҳам темирга қўяман», деган ушбу золимни Аллоҳ таоло темир билан ўлдирди. Аллоҳ золимлар айтаётган нарсалардан Олий бўлган Қудратли Зотдир.

Солиҳ Наср ҳам ҳаётининг охирларини жуда ёмон ҳолатда ўтказди. Ўнга яқин оғир ва тузалмас касалликка чалинди ва хорлик ҳаётини яшади. Тиб-медицина унинг касалига чора топа олмади. Ваниҳоят у, ўзи югурдаклик қилган раҳбарларининг турмаларида жаҳаннам ҳаёти ичида ҳалок бўлди…

Албатта, Аллоҳ буюкдир! “Аллоҳ золимларга муҳлат бериши мумкин, бироқ, уларни ҳеч ҳам унутмайди! У қачонки уларни қилган зулмлари сабабли азоб билан ушлайдиган бўлса, улар ҳаргиз ундан қутила олмайдилар!”.

7 – Аллоҳдан бошқасидан қўрқмоқ

Буюк ва Қудратли Аллоҳдан бошқасидан қўрқиш – зиллат, хорлик ва бахтсизликни келтириб чиқаради. Шундай бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло Бани Исроил ҳақида бизга қуйидаги хабарни бермоқда:

«Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларида кириш жоиз эди-ку.» (Бақара, 114)

Аллоҳ таоло деди:

«Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, мендан қўрқингиз!» (Оли Имрон, 175).

Қуръон Каримда Иброҳим алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтганлари шундай ворид бўлган:

«Мен сизлар Оллоҳга шерик қилган бутларингиздан қўрқмайман.» (Анъом, 82).

Шундай экан, Аллоҳ таолодан бошқасидан қўрқиш бахтиёрлик йўлидаги катта ва жиддий ғовлардан биридир.

8 – Шумланиш

Шумланиш деб кишининг бирон нарсада ўзи учун келажакда ёмонлик бўлишини тушунишига айтилади. Шумланиш кўплаб инсонларни қийинчиликлар ва бахтсизликка дучор қилган. Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам некбинлик (яхши фол)ни ёқтирар, шумланишни кариҳ кўрар эдилар. (Имом Аҳмад ривояти)

Доктор Азиз Фарид бу ҳақда шундай дейди: “Шумланишга мубтало бўлган одам шумланиши боис кўп қийинчиликларни кўтаради, шумланиш сабабли асабларининг бузилиши унга етган бошқа мусибатларда бузилишидан кўра кўпроқ бўлади”.

9- Суу-зан – ёмон гумон

Бахтиёрлик ғовларидан бири – ёмон гумонда бўлишдир. Барча камчиликлардан муназзаҳ бўлган Аллоҳ таоло шундай деди:

«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот: 12).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Гумондан сақланинглар. Гумон (қалб сўзи) сўзларнинг энг ёлғонидир».

10 – Мутакаббирлик

Кибрли одам ҳаёти давомида бахтсиз ва абадий бахтиқароликка маҳкумдир. Чунки у, ўз инсонлигини тушуниб етмаган, кеккайиб инсонларни чумоли каби кўрган ҳамда ҳақ-ҳуқуқ нима эканлигини билмаган инсондир.

11 – Қалбнинг Аллоҳдан бошқасига боғланиши

У ошиқнинг қалби маъшуқасига боғлангани кабидир.

Бунинг нақадар таҳликали эканини билиш учун Лайлининг ошиғи Мажнуннинг ҳикоясини ўқиш кифоядир. Бу бечора одам Лайлига ошиқ бўлиб, унинг ишқи туфайли ит азобида яшаб, жинни бўлиб, дарбадарликда ошиқлигича ҳалок бўлган.

Мажнун каби қанча-қанча ошиқлар ишқи билан ўлиб кетдилар ва Аллоҳ ҳузурига қалблари Ундан ўзгага боғланган ҳолда бордилар. Дунёю охирати куйиб кетишдан кўра ҳам каттароқ зиён борми?!

12 – Гиёҳванд моддалар

Афсуски, бугун кўпчилик бахтиёрликни гиёҳванд моддалар ва маст қилувчи ичимликларга берилишда деб ўйлаб, улар томон кетмоқдалар. Улар бу билан гўё ўзларини дунёнинг чарчоқлари, ғам ва кадарларидан қутқармоқчи бўладилар. Уларнинг ҳоли ёмғирдан қочиб қорга йўлиққан кишига ўхшайди.

Чунки гиёҳванд моддалар ҳақиқатда бахтиёрлик йўлидаги тўсиқлардандир. Улар фақат изтироб, бадбахтлик, умидсизлик, шоллик ва ҳалокатнигина олиб келади. Шахснинг, жамиятнинг ва бутун умматнинг ҳалокатини олиб келади.

Замонамизда содир бўлаётган бундай ҳодисалар сўзимизнинг жонли ҳужжатларидир. Ақли бўлган ва ибрат олмоқчи бўлган инсонлар ана шулардан ибрат олсинлар!

Энди, бахтиёрлик йўлидаги ўн икки ғовни таниганимиздан кейин, бу ғовлардан қандай қутулишимиз мумкинлиги, бахтиёрлик сари олиб борадиган йўл ва сабаблар нималардан иборат эканини бир кўриб чиқайлик.

Бахтиёрликнинг ҳақиқий сабаблари нималар ва ҳақиқий бахтиёр инсонлар кимлар??

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.