Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Бахтиёрлик: хаёлми ёки ҳақиқат? (5)

Бахтиёрлик сабаблари ҳамда бахтиёр кимсаларнинг сифатлари

Бахтиёр бўлишни хоҳлаган, бироқ, бахтиёрликка етиштирадиган сабабларни ушламаган одам шоирнинг қуйидаги танқидига лойиқдир:

Қутулмоқ истайсану унинг йўлин тутмайсан

Сен бечора қуруқликда қайиқ минмоқ истайсан

Келинг, энди бахтиёрлик йўллари, сабаблари ва бахтиёр инсонларнинг сифатлари ва хусусиятлари ҳақида бир оз тўхталиб ўтайлик. Шояд Аллоҳ таоло бизларга ҳам бахтиёрлик сабабларини ушлашга муваффақ қилса. Ҳолбуки, Аллоҳ жуда ҳам саховатли ва буюк карам соҳибидир.

1 – Аллоҳ таолога иймон ва солиҳ амал

Аллоҳ таоло шундай деди:

«Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз». (Наҳл, 97).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло кимларни бахтли ҳаёт билан яшатажагини баён қилди.

Табиийки, ҳаммамиз бахтиёр ва гўзал ҳаётни яшашни истаймиз. Шундай экан бизлар ҳам Аллоҳга иймон келтириш билан бирга солиҳ амалларни қилишимиз керак.

«Албатта иймон келтирган зотлар яҳудий бўлганлар, собиийлар (фаришталарга сиғинувчилар) ва насронийлар — (улардан) қайсилари (иймонга келиб) Оллоҳга, охират кунига ишонса ва яхши амаллар қилса, ўшалар учун хавфу хатар, ғам-андуҳ йўқдур». (Моида, 69).

Абу Яҳё ибн Суҳайб ибн Синон разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

«Мўминнинг иши жуда ажойиб, унинг ҳамма иши у учун яхшиликдир. Бу фақат мўминга хос сифатдир. Агар мўминга бир яхшилик етса шукр этади ва бу у учун яхшиликдир. Агар унга бир бало етса, сабр қилади ва бу ҳам унга яхшилик» Имом Муслим ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам роҳат ва лаззатни намоз ва тоат-ибодатда топар эдилар. Муаззини Билол разияллоҳу анҳуга: “Эй Билол, намозга иқомат айтинг ва бизни намоз билан роҳатланитиринг!”– дер эдилар. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари.

Бугунги кунда кўп одамлар бунинг бутунлай тескарисини айтаётганларини кўрамиз! Уларнинг: “Бизларни тезроқ намоздан қутилтиринг, бизнинг ўз дардимиз, ишимиз бор, узундан узоқ намоз ўқигани вақтимиз йўқ”- деб айтаётганларини эшитамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Менинг қувончим намозда қилинди!”– демоқдалар. Имом Аҳмад ва Насоий ривоятлари.

Шу ерда иймон ўз эгасини қандай қилгани, қандай қилиб уларни яхши ва ёмон ҳолатларда бахтиёрликни ҳис қила оладиган қилиб қўйганига тирик бир мисолни кўриб чиқайлик:

Шайхулислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ, маълумки, у кўп марта қийноқларга солинди, қамалди ва ўз юртидан ҳайдалди. Уни бу қийинчиликларга қарамай жиҳоди ва азобланишларининг охирги босқичи бўлган Дамашқ қалъасининг зиндонида шундай деяётганини кўрамиз:

“Душманларим менга нима ҳам қила оладилар! Ахир менинг жаннатим, боғу-бўстоним ичимда-ку! Мен қаерга борсам у мен билан, мендан ажралмас. Қамоғим хилват, қатлим шаҳидлик, сургуним эса саёҳатдир!”

У ўзининг ушбу — мўминлар йўлига чироқ бўлиб ёритадиган тарихий сўзлари билан душманлари олдидаги барча йўлларни беркитмоқда. Бу каби сўзларни айтишга буюк инсонлар ва улкан ҳиммат соҳиби бўлганларгина муваффақ бўладилар.

2 – Қазо ва қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш

Қазо ва қадарнинг яхши-ю ёмони Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодандир. Шуни яхши билингки, сизга етган нарса етмай қолмаслиги мумкин эмас, сизга етмагани эса сизга етгувчи эмасдир.

Бу бахтиёр одамларнинг муҳим хусусиятларидан биридир. Зеро бахтиёрлик, Аллоҳ таолога иймон келтирган кимсалар учундир. Аллоҳнинг қазо ва қадари – илоҳий тақсимотига ишониш ҳам Аллоҳга бўлган иймондандир. Инсон ҳаёти давомида бир қатор бало ва мусибатларга рўбарў бўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам у қазо ва қадарга иймон келтирмаса қаттиқ қийналади.

Қазо ва қадарга иймон келтириш ва унинг инсон бахтиёрлигига таъсири ҳақида бир мисол келтирайлик. Аллоҳнинг қазоси билан Урва ибн Зубайр разияллоҳу анҳунинг оёғи қорасон (гангрена) касаллигига чалинди. Табиблар унинг оёқларини кесиб ташлаш кераклигини айтиб унга: “Оёғингизни кесаётганимизда оғриқни сезмаслигингиз учун сизга маст қилувчи ичимлик ичирмасак бўлмайди”, дедилар. Улар оёқнинг кесилган еридан оққа қонни тўхтатиш учун жароҳат ўрнини қизитилган ёғ билан доғлашлари ҳам керак эди. Урва разиялллоҳу анҳунинг уларга берган жавоби қандай бўлди, биласизми?!

— Урва разияллоҳу анҳу бу таклифни рад етди ва: “Йўк! Менинг қалбим Аллоҳнинг зикридан ғофил қоладими?!

— Табиблар: “Йўқса, нима қилайлик?”- дедилар.

— Урва разияллоҳу анҳу: “Мен сизларга бошқа бир чора кўрсатаман”

— “Мен намозни бошлаган пайтимда, хоҳлаган ишингизни қилинг!”- деди. Чунки намозда турганда унинг қалби Аллоҳга боғланади ва бунинг оқибатида у ўзига қилинаётган ҳеч бир нарсани ҳис этмайди. Ҳақиқатда ҳам шундай бўлди, у такбир айтиб намоз ўқишни бошлаган эди улар унинг оёғини тиззасининг юқорисидан кесдилар, у қимирламади. Фақат, қонни тўхтатиш учун кесилган ерни доғлаган пайтларида у ҳушидан кетиб йиқилди. У тунда ҳушига келди. Дарҳол атрофига тўпланган одамлар унга тасалли бериб, таъзия изҳор қила бошладилар: “Оёғингизга етган нарсада сабр қилинг, Аллоҳдан ажр тиланг. Ўғлингизни Аллоҳ раҳмат қилсин, сизга сабр берсин”.

Тақдири илоҳийга қарангки, бу вақт орасида Урва разияллоҳу анҳунинг ўғли ҳам вафот етганди.

У шундай ҳолатда нима деди?

У тақдирга бўлган тўла ишончи ва бутун таслими билан: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Эй Роббим, балога дучор қилган бўлсанг, шифо ҳам бердинг. Олган бўлсанг, Ўзинг бергансан, қанчасини қолдирдинг ҳам!!”- деди.

Қазо ва қадарга ҳақиқий иймон мана шундай бўлади! Лекин бундай тақво ва иймон соҳиблари, Аллоҳнинг иродасига таслим бўладиганлар ҳозир қаерда, дейсиз?! Буюк Аллоҳ бу ҳақда Қуръон Каримда шундай деган:

«Унга фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур.» (Фуссилат: 35).

3- Шаръий илм

Аллоҳни ҳақиқий таниган олимлар, ўшалар бахтиёр кимсалардир. Ҳурматли ўқувчи, сизга бу мақомга муносиб бўлган ушбу мисолни тақдим етмоқчимиз, у олим ва кучли тақво соҳиби Абул-Ҳасан аз-Зоҳид қиссаси:

Аҳмад ибн Тулун — Миср волийларидан бири — золимларнинг энг ашаддийларидан. Унинг қилган зулмларидан зикр қилишларича: ўн саккиз минг кишини ҳибс қилиб, очлик ва чанқоқликда ўлдирган экан.

Абул Ҳасан аз-Зоҳид росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Жиҳоднинг энг афзали золим султон олдида айтилган ҳақ сўз» деб айтган сўзларига амал қилиб, Аҳмад ибн Тулун ҳузурига борди ва унга деди: “Сен раиятга зулм қилдинг, Аллоҳдан қўрқ!”. Ибн Тулун унинг бу гапларидан қаттиқ ғазабланди. У бир шерни оч қўйишга, роса очқагач Абул Ҳасанга қўйиб юборишга буюрди! Қандай даҳшатли манзара!! Лекин Абул Ҳасаннинг иймон ва Аллоҳга бўлган ишонч билан тўла қалби бу манзарани жуда ҳам ажойиб қилиб юборди.

Шерни унга қўйиб юборганларида шер қаттиқ ўкириб у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади. Абул Ҳасан эса қимир этмасдан, беэътибор ўтирарди. Одамлар даҳшат ичида бу манзарани томоша қилишарди. Улардан баъзиси йиғлаётган бўлса, баъзиси бу тақводор олимни шер еб қўйишидан қўрқаётганди.

Заиф бир одамнинг олдига оч қолган шерни қўйишди-я! Адолатли кураш эмас-ку, бу!

Натижа нима бўлди?!

Шер у ёқдан бу ёққа юрди, ўкирди кейин жим бўлиб қолди, бошини осилтирган ҳолда Абул Ҳасанга яқинлашди, уни ҳидлади, кейин оҳиста зарар етказмай ундан узоқлашди.

Бундан одамлар ҳайратга тушдилар! “Аллоҳу акбар!” “Ла илаҳа иллаллоҳ!” деган овозлар ҳамма ёқни тутиб кетди…

Қиссанинг бундан ҳам ажабланарли томони бор…

Ибн Тулун Абул Ҳасанни ҳузурига чақиртириб сўради: Менга айтчи шер олдингдалигида нима ҳақда ўйлаётгандинг? Сен ундан қўрқмадинг ҳам, унга эътибор ҳам бермадинг.

У шундай жавоб берди: Мен шернинг сўлаги ҳақида ўйлаётгандим – агар у менга тегиб кетса — тозами ёки нажасми?

— Сен шердан қўрқмадингми?

— Йўқ, Аллоҳ уни мендан кифоя қилиб қўйганди, деди Абул Ҳасан.

Мана шу — иймон ва фойдали илм келтирадиган ҳақиқий саодат! Мана шу — ҳамма одамлар излаётган хотиржамлик!

Абул Ҳасан аз-Зоҳиднинг бу қувватли ҳолати бизга буюк саҳобалардан бири Хубайб ибн Адий разияллоҳу анҳунинг мақомини хотирлатмоқда. Маълумки, мушриклар уни асир олиб, ўлдириш мақсадида бир майдонга олиб келдилар ва унга: “Хубайб! Ўлимингдан аввал бирон бир тилагинг борми?”- дея сўрадилар. У икки ракаат намоз ўқишга муҳлат беришларини сўради. Улар муҳлат бердилар. Хубайб разияллоҳу анҳу икки ракаат намоз ўқиди. Унинг бу намози ўлдирилишдан аввал ўқиладиган аввалги намоз бўлди. Хубайб разияллоҳу анҳу намозини ўқиб бўлганидан сўнг дедилар: “Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, ўлимдан қўрқиб намозини узоқ ўқиди деган ўйга боришларингиздан қўрқмаганимда эди, намозни яна ҳам узунроқ ўқиган бўлар эдим!”. Намоздан сўнгра мушриклар Хубайбни қатл етиш учун қатл ёғочига чиқардилар ва: “Эй Хубайб, Муҳаммад бу ерда сенинг ўрнингда, сен эса оиланг даврасида бўлишни хоҳлармидинг?”- деб сўрадилар. Хубайб разияллоҳу анҳунинг жавоби ўта ҳайратомуз бўлди. У: “Аллоҳ номига отн ичиб айтаманки: Мен шу ерда ўз ўрнимда бўлганим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли-оиласи даврасида бўлган ҳолда унга бир тиконнинг киришини хоҳламайман!”.

Биродарим, иймон қувватига бир боқинг!.. Ҳақиқий мўминларнинг диндаги матонати қандай бўлишини кўринг!..

Сўнгра, у буюк саҳоба Хубайб разияллоҳу анҳу мушрикларни дуойи бад қилдилар:

“Аллоҳим, буларнинг саноғини бил ва ҳар бирини якка-якка қатл қил, улардан биронтасини қолдирма”.

Кейин ушбу байтларни айтди:

Мусулмон ўлароқ Аллоҳ йўлида қатл этилсам, Қайси тарафимдан йиқилсам, менга бари бир.

Менинг қайтишим Аллоҳгадир, душманга қўрқув ва зорланишни кўрсатмайман.

Чунки буларнинг барчаси Аллоҳ йўлидадир. Аллоҳ хоҳласа парчаланган тилка-пора жасадга ҳам барака берар.

Бу қандай жасорат ва қандай матонат!! Бу қандай мустаҳкам иймон ва кучли ишонч!! Матонат билан намоз ўқиди, матонат билан душманига жавоб берди!! Матонат билан душманлари ҳаққига баддуо қилди, матонат билан мазкур байтларни айтди! Мана шу ҳақиқий бахтиёрликдир. Бундай бахтиёрликни хоҳлаганлар учун мана йўл…

4 – Аллоҳни кўп зикр қилиш ва Қуръонни кўп ўқиш

Аллоҳ таоло шундай деди:

«Улар иймон келтирган қалблари Оллоҳни зикр қилиш-эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Оллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур.» (Раъд: 28).

Ҳақиқатан ҳам Аллоҳни доимо ёд қилган банда, бахтиёр яшайди ва қалби ҳузур ва ҳотиржамликка тўла бўлади. Бунинг акси ўлароқ, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирган одам бахтиқаролик ва умидсизлик гирдоби ичида қолади ва унга бир шайтон ҳамроҳлик қилади. Буюк Қуръон буни шундай тавсифлайди:

«Ким Раҳмон эслатмасидан (яъни Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса — юз ўгирса Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас у ўша (кофирга доимий) ҳамроҳ бўлур.» (Зуҳруф: 36).

Ҳа, Қуръон Карим Аллоҳни доимо ёд қилиш кераклигини уқтириб, Унинг бир оятида шундай дейилади:

“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг — бахтсиз ҳаёт бўлади ва Биз уни Қиёмат Кунида кўр ҳолда тирилтирамиз” (То-ҳа: 124).

Буюк саҳобалардан бири Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бу мавзуда шундай деган:

“Сен қаерда бўлсанг ҳам: бозордами, кўчадами Аллоҳни ёд қилиб, Уни унутмасанг, гўё намоздасан-ибодат қилгандайсан”(11).

Аллоҳ таоло ушбу ояти жалиласида эса шундай дейди:

«Ахир Аллоҳ қалбини Ислом учун кенг қилиб қўйган, ўзи Робби томонидан бир нур-ҳидоят устида бўлган киши (куфр зулматларида адашиб-улоқиб юрган кимса билан баробар бўлурми)?! Бас, диллари Аллоҳни эслашдан қотиб қолган (яъни, Аллоҳни эслашни тарк қилган) кимсаларга ҳалокат бўлади. Улар очиқ залолатдадирлар» (Зумар, 22).

5 – Қалб яйроғи ҳамда унинг ёмонлик ва камчиликлардан саломатлиги

Қалбнинг яйраши – қалбга берилган сифат ва бир мақомдир. Ҳамма инсоннинг қалби айни шу мақомда эмасдир. Қуръон Каримда қалб иншироҳи ҳақида бир қатор оятлар бордир. Булардан бири Мусо алайҳиссолату вассалом ҳақидаги ушбу оятдир:

“Мусо: “Роббим, қалбимга кенглик-қувонч ато ет!”- деди” (То-ҳа, 25).

Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга берилган катта эҳсонни билдириш учун шундай деди:

“Биз Сизнинг қалбингизни кенг қилмадикми?!” (Иншироҳ, 1).

Бошқа бир оятда эса Аллоҳ таоло шундай деди:

“Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоятламоқчи бўлса, унинг қалбини Ислом сари очар” (Анъом, 125).

Ушбу мавзуда яна шундай дейди:

“Аллоҳ кимнинг қалбини Исломга очса, у Роббисидан бир нур узра эмасми?!” (Зумар, 22).

Бундан кўринмоқдаки, қалбнинг очилиш мақомида бўлиши ва банданинг буни Роббисидан сўраши бахтиёрлик нишонаси ва бахтиёр инсонлар сифатидандир.

6 – Инсонларга яхшилик-эҳсон қилиш

Инсонларга яхшилик қилиш ва уларга яхши муносабатларда бўлиш ҳам бахтиёрлик омилларидан биридир. Бу — ҳаётда тажриба қилингандир. Чунки, бу дунёда одамларга яхшилик қилган ва яхши муносабатларда бўлган инсонлар жуда ҳам севилмоқда ва бахтли ҳаёт кечирмоқдалар.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.