Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Бахтиёрлик: хаёлми ёки ҳақиқат?

Кириш

Барча ҳамдлар Аллоҳ учундир. Биз Унга ҳамдлар айтиб, нафсимиз ва амалларимизнинг шумлигидан Ундан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштиргувчи, кимни адаштирса уни тўғри йўлга солгувчи йўқдир.

Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ҳамда У шериксиз ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ва расули эканига гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Оллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!»(Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Оллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Оллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир.» (Нисо: 1)

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат етса, бас, у буюк саодатга эришибди.» (Аҳзоб: 70,71)

Ҳурматли китобхон, шубҳасиз биз сиз билан эзгулик ва яхшиликлар йўлида, муҳаббат чорраҳаларидан бирида, бахтиёрлик сўқмоқларида рўбарў бўламиз…

Менинг Аллоҳдан тилагим шуки, ушбу ожизона қилган ишимни қабул этсин ва Қиёмат куни амал тарозимнинг яхшиликлар палласига қўйсин.

Севимли дўстим, БАХТИЁРЛИК хаёлми ёки ҳақиқатми? Ҳар ҳолда бундай савол олдида ҳайрон бўлган бўлсангиз керак!..

Ҳа, бу дунёда хаёлий ва ҳақиқий бахтиёрликлар мавжуддир. Шундай экан, бизни бу мавзуга турли томонларидан боқиб, уларнинг ҳар иккисини ўрганишга ундаган омил нима?

Бу мавзуни тилга олишимизнинг бир қанча сабаблари бор. Уларни тартиб билан санаб ўтамиз:

1. Одамлар бахтиёр бўлиш учун жиддий ва лойиқ бўлганидек эмас, балки, оддий бир шаклда ҳаракат қилмоқдалар…

Айни пайтда одамлар бир-бирларидан тиллари, ирқлари ва келиб чиқишлари билан фарқ қилганларидек, ғоя ва мақсадлари билан ҳам бир-бирларидан ажралиб турадилар. Шундай бўлишига қарамасдан одамларнинг ҳаммаси ягона ва умумий бир мақсад – бахтиёр бўлиш мақсади атрофида бирлашадилар. Яъни, мўмин ҳам, кофир ҳам, яхши ҳам, ёмон ҳам мутлақо бахтиёр бўлишни ҳоҳлайди. Ҳолбуки, “Бахтиёр бўлишни ҳоҳлайсизми ёки йўқми?”- деб берилган саволга ҳамма ҳам ижобий жавоб беради. Бирон бир кишидан: “Сиз бу ишни нега қилаяпсиз?”- деб сўрасангиз, у: “Бахтиёр бўлиш учун” деб жавоб беради. Агар айнан бу жавобни бермасада унинг сўзлари ичида бахтиёр бўлиш маънолари ётади…

2. Одамларнинг кўпи бахтиёр бўлиш йўлида хато ишларни қилмоқдалар…

Ҳа, ҳамма бахтиёр бўлишни хоҳламоқда. Бироқ, кўпчилик ўзини бахтиёрлик сари олиб борадиган йўлнинг қандай эканлигини билмай овора бўлмоқдалар. Ҳақиқий бахтиёрликка олиб борадиган йўлни жуда яхши билиб, у йўлда жиддий ҳаракат қилаётгн одамларнинг сони эса бармоқларда саналадиган даражада оздир.

3. Бу – сабабларнинг асли ва жавҳаридир.

Бу (рисолам)ни китобхонларнинг билиши ва уйғонишлари учун васила бўлишини умид қиламан. Аллоҳ йўлига даъват қилаётган кўплаб мусулмонлар, хаёлий бахтиёрликка эришган кимсаларни кўрганлари он, тушкунликка тушмоқдалар….

Зотан, Аллоҳ таъоло йўлига даъват этаётган даъватчилар олдида сон-саноқсиз қийинчиликлар, машаққатлар, довонлар ва тўсиқлар бўлиб, улар билан рўбарў бўлишлари муқаррардир. Бу – даъватнинг табиатидир. Шунинг учун ҳам бу йўлдаги даъватчининг ўзига ҳамдард бўла оладиган бир кимсага эҳтоёжи йўқ эмасдир.

Бироқ у, ҳақиқий бахтиёрлик йўловчиларидан ташқари, ўзларини ҳаёлий саодат билан бўлсада, бахтиёр ҳисоблаётган инсонларни учратади ва уларни бахтиёрлик чўққисида яшаётганлар деб ўйлайди ва бу унинг ҳақиқий бахтиёрлик йўлидан адашишига сабаб бўлади…

Бу нуқта ва бундай ҳолатда мусулмонлар, хусусан улар ичидаги Аллоҳ йўлига даъват этувчилар ўз ҳаракатларида бир оз заифлашмоқдалар ва бу заифлик олдида мағлуб бўлмоқдалар ёки шайтон уларга: “Сен булар каби бўла олмайсанми? Сен ҳам булар каби ҳақиқий бахтиёрлик нашъасини тотмайсанми? Инсон ўлароқ, бу сенинг ҳам ҳаққинг эмасми?” деб васваса қилмоқда. Табиийки, бундай заифлик ва фитналар инсонни тўғри йўлдан оздириши ҳеч гап эмас. Ахир, ҳаёти давомида тўғри йўлдан кетган бўлсада, ҳаётининг охирги кунларида адашган кимсаларни кўряпмиз-ку!

Ҳа, шундай инсонлар бордир-ки, улар ҳаётлари давомида тўғри йўлда юрган, бироқ адашиб пуч, хаёлий бахтиёрлик сари кетган, натижада, бу дунё ҳаётида бахтиёр бўла олмаганидек, охират ҳаётида ҳам бахтиёрликни қўлдан бой бердилар…

Муҳтарам китобхон, мазкур сабабларга кўра мен “Бахтиёрлик” мавзусидаги ушбу китобчани ёздим. Ва унда бахтиёрликнинг чуқур таҳлилига киришмай, унинг ҳақиқатини баён қилдим: “Бахтиёрлик хаёлийми ёки ҳақиқатми?”.

Бахтиёрликни танийлик

Севимли дўстим, биз бу мавзуда анчагина тўхталамиз. Чунки бу мавзу, ҳаётимизнинг давоми, оқибатини белгилаши ҳамда ҳаёт ҳақидаги тасаввуримизнинг тамойилларини ташкил этгани учун ўта муҳим ва зарурий мавзудир. Акс ҳолда инсон хато тушунчалар билан хато ерларда бахтиёрлик излайди.

Мол ва бойликдаги бахтиёрлик

Кўпинча: “Бахтиёрлик молу дунё йиғишдами?”, “Бахтиёрлик саройлар, данғиллама уйлар ёки дабдабали ҳовлилар эгаси бўлишдами?”- дея ўйланамиз. Ҳолбуки, кўп одамлар шундай деб тушуниб: “У одам бахтли чунки унинг банкларда ҳисобсиз пуллари бор”. “Фалончи ҳам бахтли чунки унинг жуда кўп ери ва уйлари бор”. “Бу одам ҳам бахтли чунки унинг жуда ҳам катта мол-мулки бор!” деб айтмоқдалар.

Баъзи одамлар буни тиллари билангина айтсаларда, баъзилари бунга чин юракдан ишонмоқдалар…

Менинг фикрим шуки, бахтиёрлик молу дунёни тўплаш ёки бойлик устига бойлик ғамлашда эмас. Буни шоирнинг қуйидаги мисраси ҳам яққол баён қилмоқда:

Менимча бахтиёр кимса бойлик узра эмас

Бахтли одам тақволик ва Аллоҳдан бошқасин дэмас!

Мусулмон дўстим, мен сиз билан бу ҳақда етарлича тўхталамиз. Зеро, бахтиёрлик хусусида айтилаётган иддаоларнинг энг кўпи ва энг муҳимлари ҳам бу мавзудадир. Сўзимизни хулоса қилиб шуни айта оламиз: “Бойлик эгаларининг ҳаммаси ҳам бахтиёр эмас”.

Бойлик эгаларининг аксари ҳали охиратга етмай туриб, бу дунёда ҳаётларининг талайгина қисминин бахтсизлик ва сиқилиш ичида ўтказмоқдалар. Хўш, бунинг сабаби нимада? Ахир уларнинг барча тиришишлари ва чарчоқлари:

a) бойлик тўплаш;

б) бойликни сақлаш;

в) бойликни қўлдан чиқариш хавфи ва андишаси узра бирлашмоқда.

Миллион ва миллиардлардга эга бўлган қанча-қанча инсон бор. Аммо улар қўрқув ва андиша ичидадирлар. Хўш уларнинг бу қўрқув ва андишаларининг сабабчиси нима? Ўғрилар ўғирлаб кетиши, ёки сиёсий инқилоблар бўлиши ёки бошқа бирон бир ҳодиса сабабли бойликдан қуруқ қолиш эмасмикин?

Бой одам шундай фикр, қўрқув, андиша, қайғу ва кадар ичида бўлиб, кечалари уйқуси қочади. Буни ҳаммамиз ҳаётимизда кўрмоқдамиз. Ва ҳатто бойлик ўз эгасининг ҳалокактига сабаб бўлмоқда. Қанча-қанча давлатманд одамлар бойликлари сабабли ўғирланмиш ва машаққатлар билан топган дунёларининг қурбони бўлдилар.

Шундай бадавлат одамлар ҳам борки, бойликлари сабабли бу дунёда тотли бўлган кўплаб нарсалардан маҳрумдирлар: на ёлғиз кўчага чиқа оладилар ва на сафарга, на ҳоҳлаганидек ўз уйида ухлай олади. Бу машаққат ва қийналишлар (юқорида айтиб ўтганимиздек) уларнинг бошларига бойликлари сабабли келмоқда.

Ва яна қанча-қанча инсонлар борки, улар қийналиб топган бойликларини қўлдан кетказиб, ҳаётларининг катта қисмини сиқилиш ва фақирликда отказдилар.

Бу сўзларимизга далил ўлароқ қуйидаги мисолларни келтирамиз ва уларга ибрат назари билан боқишга ҳаракат қиламиз:

1. Қорун ҳикояси.

Бу қисса – Қуръон Карим нақл қилиб, бизларни ибрат олишга чақирган қиссадир. Аллоҳ таъоло бу хусусда шундай деган:

«Сўнг, (Қорун) қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: “Эҳ, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди?! Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир”- дедилар» (Қасас: 79).

Оятда келтирилганидек, Қорун бадавлатликнинг чўққисига етган ва қавми ҳузурига вақор билан юриб чиққанида қавми у ҳақида албатта гапирар, уни энг бахтли одам деб ҳисоблашар эди. Ҳолбуки, бу уларга бахтга ўҳшаб туюлган нарсадан бошқаси эмас. Балки унинг қилмишлари Аллоҳ берган неъматларга нонкўрлик қилишнинг очиқ натижаси эди. Бу қуйидаги оятда ўз аксини топгандир:

«Бас, Биз у (Ҳорун)ни ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам Ерга ютдирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади» (Қасас, 81).

Хўш, бундай катта мол-мулк ва ўта керилган бўлишига қарамай ер остига ютилиш ва бундай хотима бахтми?!!

Жоҳилият даврининг машҳур одамларидан бири Умайя ибн Халаф ва унга ўхшаш инсонларнинг ҳаёли ҳамда охират кунида айтадиган сўзлари бир хилдир. Умайя ибн халаф Қиёмат куни шундай дейди:

«Менга (не машаққатлар билан топган) мол-дунёйим асқотмади-я! Мулку салтанатим ҳам ҳалок бўлиб кетди-я!» (ал-Ҳааққа: 28)

Албатта, Умайя мазкур сўзларини бекорга айтмайди. Ўз эгасига фойда келтирмаган бойлик ҳақиқатан ҳам ёмон бойликдир!!

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.