Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Башорат (2)

2. Рим билан жанг килиш ва Константинополнинг фатх этилиши хусусидаги хадислар:

Абу Хурайра розияллоху анхудан: Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рум билан жарликка кулаб ёки бир елимдан иборат бўлган копконга тушиб колиб, унга карши Мадинадан ер ахлининг ўша кундаги сара кишиларидан тузилган бир кўшин чикмагунича Киёмат койим бўлмас. Кўшин саф тортгач, румликлар биз ўзимиздан асир тушганлар билан уришамиз, сизлар аралашманглар, дерлар. Шунда мусулмонлар, кандай килиб биз ўз биродарларимизни сизларга рўбарў килиб кўйиб, ўзимиз аралашмай турамиз, Аллохга касамки, асло бундай килмасмиз, деб айтурлар. Кўшиннинг учдан бири чекинур. Аллох уларни кечирмас. Учдан бири халок бўлур. Улар Аллохнинг наздида энг афзал шахидлардир. Учдан бири голиб бўлур. Улар хеч качон фитналанмаслар. Константинополни фатх этиб, киличларини зайтунга илиб кўйиб, ўлжаларни таксимлаб турганларида шайтон уларга, «Масихи Дажжол чикди, у хозир ортингларда, ахлу аёлларинг олдида» деб кичкирур. Тез бориб карарлар, хабар ёлгон бўлур. Шомга келганларида Дажжол чикур. Улар жангга тайёрланиб, сафларини текислаб турганларида намозга такбир айтилиб колур. Шунда Ийсо ибн Марям тушиб, уларга имомлик килурлар. У кишини кўрган Аллохнинг душмани-дажжол туз сувда эригани каби эриб кетур. Агар тек кўйилса, эриб-эриб халок бўлур. Лекин Аллох Дажжолни Ийсонинг кўли билан ўлдирур. У киши кўшинга найзасидаги душман-дажжол-нинг конини кўрсатурлар».

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг куйидаги хадислари хам Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинган: «Бир тарафи денгизда, яна бир тарафи эса курукликда жойлашган шахарни эшитганмисизлар?»- деб сўрадилар Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам. Сахобалар: Ха, Ё Расулуллох, деб жавоб бердилар. У киши дедилар: «Бану Исхокдан етмиш минг киши унга карши газот килмагунига кадар Киёмат койим бўлмас. Кўшин унинг ёнига келиб жойлашур. Биронта курол ишлатилмас, ўк хам отмас. Аллохдан ўзга илох йўкдир, Аллох буюкдир, дер. Шунда шахарнинг бир тарафи кулаб тушар. Кейин иккинчи марта Аллохдан ўзга илох йўкдир, Аллох буюкдир, дер. Шунда шахарнинг иккинчи тарафи хам кулаб тушар. Кейин учинчи марта Аллохдан ўзга илох йўкдир, Аллох буюкдир, дер. Шунда шахар очилиб, кўшин унга кирур. ўлжаларни таксимлаб турганида, Дажжол чикди, деган овоз келур. Шунда хамма нарсани ташлаб, изига кайтур».

Имом Ахмад Абдуллох ибн Амр Ос розияллоху анхудан ривоят килади: У киши дейдилар: «Биз Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг ёнларида ёзиб турган эдик. У кишига аввал Константинопол фатх этилурми ёки Рум, деган савол берилди. Шунда Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам «Аввал Хираклнинг шахри фатх этилур», дедилар, яъни Константинопол (Бу Истанбулнинг эски номидир. Тахр).

3. Махдий хусусидаги хадислар:

Махдий бир солих халифадирки, Аллох таоло унинг воситасида одамларни жабру зулмдан куткариб, адолатга олиб чикади. У хусусда ворид бўлган хадисларнинг мутавотирлигига бир гурух мухаддислар, жумладан, Хаттобий, Ибн Хиббон, Укайлий, Козий Иёз, Ибн Таймийя, Ибнул Каййим, Захабий, ал Хофиз, Абул Хасан ал-Абрий, Барзанжий, Саффориний, Шавконий, Сиддик Хасанхон, Каттоний ва бошкалар далил келтирганлар. Айрим имомлар ва олимлар эса ўндан ортик махсус рисолалар битиб, уни муфрадлар каторига кўшганлар.

Масалан Ибн Масъуд разияллоху анхунинг хадиси: Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Гарчи дунёнинг бир кунигина колган бўлса хам, Аллох ўша кунни узайтириб, мендан бўлган бир кишини юборурки, у ер юзини аввал жабру зулмга кандай тўлган бўлса, адлу инсофга шундай тўлдирур».

Абу Саид ал-Худрийдан ривоят килинишича, Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам шундай деган эканлар: «Кенг-очик пешонали, киргий бурун Махдий мендандир. У жабру зулмга тўлган ерни адлу инсофга тўлдириб, етти йил хукмронлик килур». (Абу Довуд ривояти)

Учинчи ва БОШКА БАШОРАТЛАР

Бу башоратларни диннинг мохиятидан, Аллох таоло инсонларга ато этган табиатдан ва У зотнинг ўзгармас конунидан билиб оламиз. Ундан айримларини келтириб ўтамиз.

1. Инсон табиатининг талабларига жавоб бера оладиган одамларни хар иккала дунёда бахт-саодатга эриштира оладиган ягона дин, бу – Ислом динидир. Чунки ундан ўзга самовий динлар асл холини аниклаб бўлмайдиган даражада ўзгариб, ўчиб кетган. Инсоний тузумлар эса инсон тарафидан тузилган ва шунинг ўзи уларнинг нокислигига етарли далил.

Саййид Кутб рохимхуллох айтади: «Ислом чизиб берган йўлнинг мохияти ва одамларнинг унга бўлган эхтиёжидан келиб чикиб, хеч иккиланмай аник айта оламизки, келажак шу динникидир, ер юзида у адо этиши керак бўлган вазифа турибди ва душманлари инон-ихтиёридан катъий назар у ана шу вазифани адо этишга киришади».

«Биз мана шу эътибор билан уни башарий хаётнинг барча жабхаларини тартибга солувчи, одамлардаги хакикий эхтиёжларнинг хаммасига жавоб берувчи, инсон фаолиятининг хамма тарафларини назорат киладиган асосларни ўз ичига олувчи хаёт йўли, деган эътибор билан келажак шу динникидир, деб эътикод киламиз».

2. Бугун олам инсониятни хонавайрон килган, ундаги барча эзгуликларни куритиб юборган башарий тузумларнинг кашшоклигидан нолиб, азоб-укубатда кун кечирмокда. Бунда коммунистик тузумнинг инкирозга учраб, «кайта куриш»га ўтганининг ўзи яккол далилдир. (Муаллиф бу сўзларни ёзган пайтда совет иттифоки парчаланмаган эди. Тахр) Бугун олам ўз халоскорини кутмокда. Унинг учун Исломдан ўзга халоскор йўкдир.

3. Аллох таоло Ўзининг махлукотлари борасида шундай конунни чикариб кўйган. Яъни кимки бор куч-гайрати билан ўз максади сари интилса, уни тўхтатиб колувчи айрим тўсиклар бўлмаса, максадга етиши мукаррар. Ходисаларнинг этагида колиб кетган миллатларнинг уйгониб, хозирда юкори мавкеларни эгаллаб туришлари бунинг далилидир. Мусулмонлар хам ўзаро моддий ва маънавий жихатдан бирлашиб, келишиб, йўлларидаги говларни бартараф этиб, ўз максадлари сари интилсалар, бу конуннинг улар учун хам ижро этилиши табиийдир. Шу билан бирга улар Аллох таолонинг мададию тавфикига хам мушаррафдирлар. Зеро, улар Аллохнинг динини кўтариб чикувчилар ва Унинг шариатини химоя килувчилардир.

4. Бугун биз Исломий оламнинг хамма тарафида муборак Исломий уйгонишни, одамларнинг чин дилдан Аллох таолонинг динига кайтаётганларини кўрмокдамиз. Аллох таолога шукрки, бу ишлар кундан-кунга авж олиб бормокда. Демак, мусулмонлар ўз динини махкам ушлаш, ўз миллатини кайта тиклаш учун сидкидилдан, астойдил харакат килмокдалар. Гайридинларнинг хам Исломга кираётганларига нима дейсиз?! Бирок, килинаётган бу харакатлар умматнинг токати ва килиниши керак бўлган харакатга нисбатан анча кам.

Бинобарин хеч иккиланмасдан, келажак шу динникидир, азизлик Аллох таолонинг дўстлариникидир, дея оламиз. Ахир Аллох таоло: «Ва иймон келтирган зотларни голиб килиш Бизнинг зиммамиздаги хак бўлган», демаганми? У зот берган ваъдасига хилоф килмайдиган Зотдир.

Аммо бир савол тугилади. Бу иш качон рўй беради? Бугунми, эртагами ёки бир неча йиллардан кейинми?

Устоз Мухаммад Кутб айтадилар: «Ўша кунда одамлар динга – Исломга кайтадилар. Бу нарса инсоннинг иродасидан хам каттарок кувватдир. Чунки у Аллох таоло томонидан инсоннинг табиатига жойлаштириб, дилларда ўз-ўзидан ишлайверадиган килиб кўйган конунига асослангандир. У кун келганда эътикодлар бир авлоднинг ёки бир неча авлоднинг умри, деган гаплар хеч кандай маъно касб этмай колади. Бу ишнинг качон рўй бериши мухим эмас. Мухими унинг рўй бериши мукаррарлигидир. Аллохнинг хохиш-иродаси билан башарият пешонасига фанога юзланиш такдири битилмасидан аввал бу иш рўй беражак. Ана шунда – келиши мукаррар бўлган ўша кун келганда куфр билан Ислом орасидаги жарлик устига кўприк куриш йўлида мусулмонларнинг бир неча авлоди тортган азоб-укубатлари-ю берган курбонлари арзимас бир нарса бўлиб колади. Зеро, курбонларнинг осмонда хам ерда хам, бекор кетмаслиги кафолатланган».

Аммо галаба азизлик сари интилмасдан, хеч кандай харакат килмасдан кўл ковуштириб ўтирган мусулмонларга худди ёмгир ёккандек осмондан ўз-ўзидан тушиб колмайди. Куръони Каримдаги мана бу оятларга диккат килайлик: «Хар качон ўша пайгамбарлар ноумид бўлиб: «Бизлар ёлгончи килиндик – пайгамбар эканимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз-галабамиз келар эди…».

Аллохнинг борлик хусусидаги конуни ўзгармасдир. Динимиз тарафдорларининг бебошлиги-ю, тумтаракайлигига карамасдан, Аллох таоло дунёсини бериб, Охиратини сотиб олган фидойи шахидлар кони билан хидоят машъалларининг порлаб туриши асосига динимиз барпо бўлмогини ирода этди ва шу хусусида хукм чикариб кўйди:

«Ёки (Эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли – ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, хатто Пайгамбар ва иймонли кишилар: «Ахир качон Аллохнинг ёрдами келади?», дейишган эди. (Шунда уларга бундай жавоб бўлган эди:) «Огох бўлингизким, Аллохнинг ёрдами якиндир». (Бакара: 214)

«(Эй мўминлар), ёки Аллох сизларнинг ичингиздан ким (Хак Йўлда) курашган-у, ким сабр-токат килганини мутлако билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!». (Оли Имрон 142)

Хаббоб розияллоху анху ривоят килади: Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларига бордим. У киши яктакларини ёстик килиб олиб, Каъбанинг соясида ётган эканлар. Биз мушриклар дастидан анча кийин ахволда колган эдик. Шунда мен: «Эй Аллохнинг пайгамбари, бизнинг хаккимизга Аллохга бир дуо килмайсизми?», дедим. Набий саллаллоху алайхи ва саллам юзлари кизариб, ўринларидан туриб ўтирдилар ва шундай дедилар: «Сизлардан аввалгилар гўшт ёки пайларидан то суякларига кадар темир тарок билан таралардилар ва бу кийнок уларни динидан кайтармас эди. Бошларининг ўртасидан арра кўйиб, иккига бўлиб ташлашарди. Шак-шубхасиз Аллох бу ишни охирига етказгай. Хатто отлик Санъодан Хазрамавтга кадар факат Аллохдангина кўрккан холда ёки кўйларига бўридан кўркиб юриб боргай». (Бухорий ривояти)

Бунга мисол Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг сийратларидир. Ахир у киши озмунча азобларга йўликдиларми?! Тоифгача пиёда бориб, гам-гуссага тўлиб кайтмадиларми?! Ўзлари Макканинг энг улугларидан бўла туриб, у ерга кимнингдир химояси остида кирмадиларми?! Ростгўй, халол одам бўлишларига карамасдан, у кишига энг хунук лакаблар кўйилмадими?! Бутун кавм у кишига карши тил бириктириб, хужум килганларида диёрларидан чикиб, уч кунлаб горда беркиниб ётишга мажбур бўлмадиларми?! Мадинада эса кофирлар, мунофиклар ва яхудийлар тарафидан озмунча балоларга йўликдиларми?!

Шунингдек, у кишининг сахобалари хам турли азоб-укубатларга гирифтор бўлдилар. Шунга карамасдан, Ислом рўёбга чикди, галабага эришди, Аллохнинг калимаси олий бўлди ва берган ваъдаси амалга ошди.

Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламнинг даъватни ёйиш йўлида чеккан азоб-укубатлари-ю килган мехнатларини англаган мусулмон бу борада жидду жахд зарурлигини англайди. Модомики, биз намунани Пайгамбар соллаллоху алайхи ва салламдан олар эканмиз, демак эзгулик ва даъватни ёйиш йўлида молу жонимизни сарфламогимиз, канчалар кимматга тушмасин, жамиятни саклаб колиш ва ундаги ношаръий ишларни ўнглаш йўлида жонбозлик кўрсатишимиз лозим. Инсон хар канча мехнат килмасин, барибир унинг мехнати пайгамбарлар, хусусан, Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам килган мехнат каршисида хечдир. Сиз пайгамбар бўлмаган мана бу одамнинг химматига бокинг:

«(Шу пайт) бир киши шахарнинг бир чеккасидан шошганича келиб деди: «Эй кавмим, бу элчиларга эргашинглар!». (Ёсин: 20)

Хакикатни айтиш учун шахарнинг бир чеккасидан отлик эмас, пиёда келди. У хатто ўлимидан кейин хам даъватни ўз бўйнига олаётир:

«(… унга) «Жаннатга кир», дейилди. (Аллохнинг амри билан жаннатга киритилиб, у жойдаги ноз-неъмат ва иззат-икромни кўргач), у айтди: «Кани энди кавмим хам мени Парвардигорим магфират килганини ва мени азиз-мукаррам кишилардан килганини билсалар эди». (Ёсин: 26,27)

Сўрашингиз мумкин: Нега Аллох Ўзининг бандаларини синайди, уларни кийнайди? Нега даъват йўлини тиконли ва огир килиб кўйган? Ўзи хамма мехрибонлардан хам мехрибонрок ва хар ишга кодир бўла туриб, нега шундай килган?

Жавоб куйидагича: Аввало Аллох таоло килаётган ишларидан бизга хисоб бермайди, колаверса, бу ишнинг ўзи Аллохнинг рахмати, хикмати ва билимдонлигидан далолат бериб турибди.

Бу хусуда Аллохнинг китобида бир канча ишоралар ворид бўлган. Куйида уларнинг айримларини кискача келтириб ўтамиз.

1. Садокатли бандаларни бошкалардан ажратиб олиш

«(Эй мўминлар), ёки Аллох сизларнинг ичингиздан ким (Хак Йўлда) курашган-у, ким сабр-токат килганини мутлако билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!». (Оли Имрон 142)

«Аллох мўминларни сизлар бўлган мана шу холатда (яъни ким мўмин-у, ким мунофиклиги маълум бўлмаган холатда) ташлаб кўювчи эмас. Хали У (Ухудда мунофикларни мўминлардан ажратгани каби) нопокни покдан ажратади …». (Оли Имрон 179)

Энг юксак хикмат мана шу. Зеро, агар даъват йўли енгил, осон бўлганида, унга хар кандай кўнимсиз, субутсиз кимсалар хам кириб олган бўлар эди. Бас, дангасалар-у химматсиз кимсалар билиб олсинларким, бу сафда уларга ўрин йўк. Хозирок чикиб кетсинлар. Йўкса, бўлажак ходисалар сафимизни улардан тозалашга кафилдир.

2. Шахидларни саралаб олиш

«Агар (бугун Ухудда) сизларга жарохат етган бўлса, (Бадр жангида) у кавмга хам худди шундай жарохат етган. (Токи ибрат бўлсин деб) ва Аллох хакикий иймон келтирган кишиларни билиши хамда ораларингиздан шахидларни саралаб олиш учун бу кунларни (яъни галаба ва маглубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллох золим кишиларни севмайди». (Оли Имрон 140)

«… Агар Аллох хохласа, улардан (жанг-жадалсиз хам) Голиб бўлур (яъни, уларни йўк килиб юборур) эди, лекин, У Зот сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтихон килиш учун (сизларни жангга буюрди). Аллох Йўлида ўлдирилган зотларнинг амалларини харгиз зое кетказмас». (Мухаммад: 4)

3. Бу иш жаннатга киришнинг бир сабабидир

«Албатта, Аллох мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди – улар Аллох Йўлида жанг килишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари хам Аллох учун шахид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллох Таврот, Инжил ва Куръонда Ўзининг хак ваъдасини бергандир…». (Тавба: 111)

«Ёки (Эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли – ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, хатто Пайгамбар ва иймонли кишилар: «Ахир качон Аллохнинг ёрдами келади?», дейишган эди. (Шунда уларга бундай жавоб бўлган эди:) «Огох бўлингизким, Аллохнинг ёрдами якиндир». (Бакара: 214)

4. Аллох тарафидан ажру савобга эга бўлиш

«Мадина ахолиси ва уларнинг атрофидаги аъробийлар учун (жиходга чикмай) Аллохнинг Пайгамбаридан колишлари ва Ундан юз ўгириб, ўзлари билан овора бўлишлари жоиз эмас эди. Зеро, Аллох Йўлида уларга бирон ташналик, машаккат, очлик етса ва кофирларни газаблантирадиган бирон кадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта улар учун бу ишлари сабабли яхши амал ёзилур. Зотан, Аллох яхшилик килгувчиларнинг амалларини зое килмас». (Тавбу: 120)

5. Гунохларга каффорат бўлиш

«Хакикатан, Аллох Пайгамбарнинг, мухожирлар ва ансорларнинг тавбаларини кабул килди. Улардан бир гурухнинг диллари (газотдаги машаккат ва ташналик сабабли) тойилаёзгандан кейин огир соатда унга (яъни Пайгамбарга) эргашган эдилар. Сўнг уларнинг тавбаларини (Аллох) кабул килди. Албатта, У Зот мўминларга Мархаматли, Мехрибондир». (Тавба: 117)

«Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат килиб (деди): «Албатта, Мен сизлардан бирон амал килгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое килмагайман. Зеро, бировингиз бировингиздандирсизлар. (Яъни эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, (ватанларидан) хижрат килган, диёрларидан кувилган, Менинг Йўлимда азиятлар чеккан ва (Менинг Йўлимда) жанг килиб, катл этилган зотларнинг килган гунохларини ўчиргайман ва уларни тагларидан дарёлар окиб турадиган богларга киритурман. Бу Аллох хузуридан савоб – мукофот бўлади. Зеро, энг гўзал савоб – мукофот Аллохнинг хузуридадир». (Оли Имрон 195)

6. Хакни топиш

«Бизнинг (Йўлимиз)да жиход килган – курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга хидоят килурмиз. Аникки, Аллох чиройли амаллар килгувчи зотлар билан биргадир». (Анкабут: 69)

Аллох Йўлида ўлдирилган зотларнинг амалларини харгиз зое кетказмас». (Мухаммад: 4)

Бу ишлардан вокиф бўлишимиз жуда мухим. Акс холда Куръони Карим ва Суннат бу хусусда шунча кўп хужжат келтирмас эди. Фойдалардан бири у инсонни харакатга, фидоийликка ундайди. Зеро, хакикатнинг аник галаба килишини билган одам шу мукаддас ишга кандай килиб бўлса хам, ўз хиссасини кўшиш шарафига ноил бўлиш илинжида ўзининг бор куч-гайратини ва молу жонини сафр килади.

Галабага бўлган ишонч даъватчиларни бир лахза хам тарк этмасин. Бу борада Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам уларга намунадирки, Маккада мусулмонлар азобу укубатда яшаб турган бир пайтда шундай деган эдилар: «Аллохга касамки, шак-шубхасиз, албатта, Аллох бу ишни охирига етказгай. Хатто отлик Санъодан Хазрамавтга кадар факат Аллохдан ва кўйларини ўйлаб бўридангина кўркиб боргай». Бу хадисда даъватчи эътибор бериши лозим бўлган икки нукта бор:

Биринчи: Галабани айнан биз кўлга киритишимиз шарт эмас. Аллохнинг Ўзи билган хикмат туфайли у «чох эгалари» (Асхабул ухдуд) вокеасидаги каби бўлиб колиши хам мумкин. Лекин, мехнатларимиз харгиз зое кетмайди. Бу ишнинг замонга, боскичга алокадор тарафи. Умуман олганда эса Исломнинг галаба килиши ва Аллохнинг калимаси олий бўлиши мукаррар.

Иккинчи: Даъватчи мен Исломга ёрдам бераяпман, мен динни голиб килаяпман, деган хаёлга бормасин. Чунки бу ишни бошкалар хам килаверади. У нима килса, ўзи учун килади. Аллох ундан бехожатдир:

«Ким жиход килса, факат ўз (фойдаси) учун жиход килур (яъни, ким Аллох Йўлида саъй-харакат килса, бундан Аллох эмас, балки ўша кишининг ўзи учун манфаат бўлур). Зеро, Аллох барча одамлардан Бехожатдир». (Анкабут: 6)

«… Агар Аллох хохласа, улардан (жанг-жадалсиз хам) Голиб бўлур (яъни, уларни йўк килиб юборур) эди, лекин, У Зот сизларнинг айримларингизни айримларингиз билан имтихон килиш учун (сизларни жангга буюрди). Аллох Йўлида ўлдирилган зотларнинг амалларини харгиз зое кетказмас». (Мухаммад: 4)

Ванихоят, шундай савол хам бўлиб колиши мумкин. Душманлар яктан бўлиб хар тарафдан исломга ташланаётган, исломий уйгонишни бешигидаёк бўгиб ташлаш учун даъватчилар устига турли хил азобу кийнокларни ёгдираётган бир пайтда ислом кандай голиб бўлади? Бундан ташкари улар атом бомбалари каби кучли куролларга эгалар. Мусулмонларда эса хеч кандай курол йўк?

Бу саволни берувчи мусулмонларни галабага эриштирувчи уларнинг харакатларию кувватлари эмас, балки Аллохнинг Ўзи эканини унутиб кўяётир.

«Улар билан жанг килинглар, (шунда) Аллох уларни сизнинг кўлингиз билан азоблайди…». (Тавба: 14)

Мусулмонлар эса Аллохнинг кадари ва иродасини юзага чикаришдаги бир сабаблардир, холос.

«Бас (эй мўминлар), уларни сизлар ўлдирмадингиз, балки Аллох ўлдирди. (Эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам, уларнинг юзига кўлингиздаги бир сиким тупрокни) отган пайтингизда сиз отмадингиз, балки Аллох отди…». (Анфол: 17)

Биродаримиз яна шуни хам унутаётирки, Аллохга осмонлар-у ердаги хамма нарса тасбех айтади. Душманлар кўлидаги ўша бомбалару куроллар хам, камоклару кишанлар хам тасбех айтгувчилардандир.

Учинчидан: Агар Аллох бир ишни хохласа, унга «бўл» дейди, бас, у бўлади.

«(Яратмокчи бўлган хар бир нарсамиз учун) Бизнинг фармонимиз факат биргина (яъни «бўл» деган сўз) дир. (Бас, ўша нарса) кўз очиб юмгунча (йўкдан бор бўлур)». (Камар: 50)

Тўртинчидан: Душманлар бу имкониятларга ўзларининг харакатлари билан эришдилар. Демак, бу нарсалар кимнингдир шахсий мулки эмас, тарихнинг харакати эса тўхтаб колмайди. Шундай экан, мусулмонлар хам ўзларининг исломий асосларини мухофаза этиш билан бирга илмий ва моддий ривожланиш йўлидан боришлари, яна хам тўгрироги, бу борада бошкалар етиб келган жойдан бошлаб давом эттиришлари мумкин.

Хуллас калом, душманлар Исломга карши хар канча хийлаю найранглар кўлламасинлар, хар канча бирлашмасинлар, даъватчиларни хар канча кийногу азобга солмасинлар, барибир Аллох Ўзининг динини голиб килгувчи, сўзини устивор этгувчидир. Хозирги кунда бутун дунёнинг каршиликларига дуч келаётган Ислом яхудийлару араб мушрикларининг, Форсу Румнинг, салбчилару мўгилларнинг каршиликларига карамасдан голиб бўлган ўша ИСЛОМ дир. Унга худди ўзимизга ўхшаган ожиз одамлар карши бўлаётирлар, холос.

«Аллох (Лавхул-Махфузга) «Шак-шубхасиз Мен Ўз пайгамбарим билан бирга голиб бўлурман», деб ёзиб кўйгандир. Албатта, Аллох кучли, кудратлидир». (Мужодала: 21)

Аллох берган ваъдасига вафо килгувчидир. Келажак якиндир.

«Иймон келтирмайдиган кимсаларга айтинг: «Ўзларингиз билган амалларингизни килаверинглар, биз хам ўз амалимизни килгувчимиз. Хамда (килаётган ишларингизнинг окибатини) кутаверингиз, биз хам кутгувчилармиз». Осмонлар ва Ернинг сирлари Ёлгиз Аллохникидир ва барча ишлар Унинг Ўзига кайтарилур. Бас, Унга ибодат килинг ва Ўзига суянинг! Парвардигорингиз килаётган амалларингиздан гофил эмасдир». (Худ: 121-123)

Васоллаллоху ала набиййина ва ала ахлихи ва сохбихи ва саллама таслиман
касиро.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.