Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Бешинчи фасл: Мазах қилувчиларнинг жазо ва уқубатлари

Аллоҳ таоло айтди: «Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?» (Қалам: 35, 36);

«Албатта Аллоҳ ва расулига қарши чиққан-мухолиф бўлган кимсалар – ана ўшалар хор бўлганлар қаторидадирлар. Аллоҳ (Лавҳул Маҳфузга): “Шак-шубҳасиз, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўламан” деб ёзиб қўйгандир. Албатта, Аллоҳ Кучли, Қудратлидир”. (Мужодала: 20, 21)

Ушбу баҳсни ёзар эканман, Аллоҳнинг Китобидаги мазах қилувчиларга бериладиган жазо ва Аллоҳнинг кенг қамровли аламли азоблари зикр қилинган буюк оятлар ҳақида тафаккур қилиб, баданлар титрайдиган ва даҳшатидан юраклар ёриладиган қўрқинчли ҳолатларни кўрдим:

Дунёдаги хорлик ва охиратдаги азоб!

Дунёдаги ҳалокат ва расволик ҳамда охиратдаги давомли азоб.

Нуҳ алайҳис-саломнинг қавми уни мазах қилдилар, Аллоҳ таоло уларни бу дунёда (сувга) ғарқ қилди, охират азоби эса қаттиқроқ ва аламлироқдир. Аллоҳ таоло деди: «Биз уни ва у билан бирга бўлган (унга иймон келтирган) ларни кемада қутқардик ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни ғарқ қилиб юбордик. Чунки улар (кўнгиллари) кўр бўлган қавм эдилар.» (Аъроф: 64)

Ҳуд алайҳис-саломнинг қавми ҳам Ҳуд алайҳис-салом устидан кулдилар ва уни ёлғончига чиқардилар. Аллоҳ таоло айтди: «Унга (Ҳудга) ва у билан бирга бўлган (мўмин) ларга Ўз раҳмат-марҳаматимиз билан нажот бердик ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг думларини қирқдик (ҳалок қилдик). Улар мўмин эмас эдилар.» (Аъроф: 72);

«Қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида Ҳуд ва у билан бирга иймон келтирган кишиларни Ўз раҳмат-марҳаматимиз билан қутқардик ва уларга қаттиқ азобдан нажот бердик. Роббиларининг оятларини инкор қилган, Унинг пайғамбарларига исён қилган ва барча қайсар, золимлар амру-фармонига бўйсунган ана ўшалардир. Уларга бу дунёда ҳам, Қиёмат Кунида ҳам лаънат айтилур. Огоҳ бўлингизким, албатта Од қабиласи — Роббиларига кофир бўлган эдилар. Огоҳ бўлин­гизким, Ҳуднинг қавми бўлган Од ҳалокатга учради.» (Ҳуд: 58 – 60)

Солиҳ алайҳис-салом Самуд халқига пайғамбар қилиб юборилди. Улар ҳам унинг устидан кулдилар ва уни ёлғончига чиқардилар. Аллоҳ таоло унга нажот бериб, қавмини ҳалок қилди. Аллоҳ таоло айтди: «Уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар).» (Аъроф: 78)

Лут алайҳис-салом ўз қавмига пайғамбар қилиб юборилди. Қавми унинг устидан ҳам масхара қилиб: “Улар покланувчи одамлар!”- деб кулдилар. Аллоҳнинг азобидан у ва у билан бирга бўлганлар қутилган бўлса, мазах қилиб кулганлар ҳалок бўлдилар. Аллоҳ таоло айтди: «Унга ва аҳлига (яъни Лут ва унга тобеъ бўлганларга) нажот бердик. Магар унинг хотини (нажот топмади, чунки у) қолиб ҳалок бўлувчилардан эди. Уларнинг устига даҳшатли ёмғир тош ёғдирдик. Ана энди жиноятчи осий қавмнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг.» (Аъроф: 83, 84);

«Энди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни азобимиз) келганида, у жойларни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг (кофирларнинг) устига Роббингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик. (Эй Муҳаммад), у жойлар бу золимлардан (яъни Макка мушрикларидан) йироқ эмасдир, (яъни, ўша кофирларнинг оқибати нима бўлганини кўриб ибрат олсалар бўлмайдими?!).» (Ҳуд: 82 – 83)

Шуайб алайҳис-салом қавми ҳам унинг устидан мазах қилиб кулдилар ва: «Улар (масхара қилиб) дедилар: «Эй Шуайб, бизлар ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутларни тарк қилишимиз кераклигини ёки ўз мол-мулкимизда ўзимиз хоҳлагандек тасарруф қилмаслигимиз кераклигини сенга ўқиётган намозинг буюрмоқдами? Ҳақиқатан, сен жуда кўнгилчан ва ҳалийм ва рашид (тўғри йўлни топиб олган) кишисанда!» – дедилар. (Ҳуд: 87).

Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилди ва Шуайб алайҳис-саломни азобдан қутқарди. Аллоҳ таоло айтди: «Уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар). Шуайбни ёлғончи қилган кимсалар гўё у ерда яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуайбни ёлғончи қилган кимсаларнинг ўзлари зиён кўрувчи бўлдилар.» (Аъроф: 91, 92);

«Қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни азобимиз) келганида, Шуайбга ва у билан бирга иймон келтирган кишиларга Ўз раҳматимиз билан нажот бердик. Золим кимсаларни эса даҳшатли қичқириқ тутиб, гўё ҳеч қачон (дунёда) яшамагандек, ўз диёрларида тўкилиб қолдилар. Огоҳ бўлингизким, худди Самуд қабиласи ҳалокатга учрагани каби Мадян қавми ҳам ҳалокатга учради.» (Ҳуд: 94, 95)

Мусо алайҳиссаломнинг қавми ҳам Мусо алайҳис-саломни ёлғончига чиқариб, унинг устидан масхара қилиб, кулдилар. Аллоҳ таоло у ва у билан бирга бўлган мўминларни азобдан қутқариб, золимларни ҳалокатга гирифтор қилди. Аллоҳ таоло деди: «Бас, Биз Мусога: (Асойинг билан) денгизни ургин», деб ваҳий юбордик. Бас (денгиз) бўлиниб, ҳар бир бўлак (сув) баланд тоғ каби бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар.) Ва кейингиларни (яъни Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни (денгизга) ғарқ қилиб юбордик.» (Шуаро: 63 – 66).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманлари ҳам, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мазах қилиб, устидан кулдилар, ёлғончига чиқариб, унга озор бердилар. Шундай бўлишига қарамай, оқибат тақводорларнинг, расволик, уят, жаҳаннам ва ҳалокат эса рад этган, бузғунчилик ва мазах қилган золимларнинг насибаси бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг душманлари бу дунёда ҳалок бўлдилар, Роббингиз ҳузурида эса азоб ва учқунлари сариқ туядек катта бўлган жаҳаннам бордир. Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у билан бирга бўлган мўминлар устидан мазах қилиб кулган ўша инсонлар ҳақида шундай дейди: “Ана шу мазах қилувчиларни Аллоҳ таоло битта-биттадан ҳалок қилгани маълум. Тафсирчи ва тарихчилар уларнинг ҳалок бўлган ҳодисаларни зикр қилганлар. Улар қуйидагилардир: Қурайшнинг бошлиқларидан Валид ибн Муғийра, Ос ибн Воил, Асвадон ибн Мутталиб, Ибн Абдуяғус, Ҳорис ибн Қайслардир. (Эрон қироли) Кисро ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборган номани йиртиб, расулуллоҳ соллаллоҳу алалйҳи ва саллам устидан истеҳзо билан кулди. Аллоҳ таоло кўп ўтмай уни ҳалок ва мулкини хонавайрон қилди. Кисро хонадонининг ҳеч қандай мулки қолмади. Бу, Аллоҳ билади, менимча, Аллоҳ таолонинг: «Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!»- деб айтган сўзининг амалга ошиши бўлса керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни айблаган, ёмон кўрган ва унга душманлик қилган кимсаларни Аллоҳ таоло ном-нишонсиз йўқотиб ташлайди. Халқ орасида: “Уламоларнинг гўшти заҳарлидир!” деб айтилган мақол юради. Олимларнинг гўштики шундай бўлса, пайғамбарларникини сўрамай қўяқолинг!.

Саҳиҳ ҳадисда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ушбу сўзлар бор: “Аллоҳ таоло айтди: “Ким менинг дўстимга душманлик қилса, менга қарши яккама-якка урушишга чиқибди”. Шундай экан, пайғамбарларга душман бўлган кишиларнинг ҳоли не кечади?! Ким Аллоҳга қарши уруш очган бўлса унга ҳам уруш очилади”.[1]

Аллоҳ таоло мўминларни мазах қилган кимсалар учун Қиёмат кунида тайёрлаб қўйган жазосини қуйидаги сўзлар билан эслатди: «(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз! Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳ бор эди. Улар: «Парвардигоро, (Ўзингга) иймон келтирдик. Бас сен Бизларни мағфират қилгин ва бизларга раҳм айла: Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан», дер эдилар. Бас сизлар уларни масхара қилдингиз, ҳатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга Мени эслашни унуттирди. Сизлар улардан кулган эдингиз. Мен бугун уларни (сизларнинг озор-азиятларингизга) сабр-тоқат қилганлари сабабли мукофотладим — улар ҳақиқий (бахт-саодатга) эришгувчилардир». (Мўминун: 108 – 111);

«Уларга ҳақ (Қуръон) келганда уни ҳам ёлғон дедилар. Энди яқинда уларга ўзлари масхара қилувчи бўлган нарсанинг хабарлари келади.» (Анъом: 5)

Мўмин ва мўминаларни мазах ва масхара қилиш, қаттиқ озорлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мўмин ва мўминаларни қилмаган ишлари сабабли озорлаган кимсаларга қаттиқ жазолар берилишини ваъда қилган: «Албатта Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйгандир. Мўмин ва мўминаларга қилмаган ишлари сабабли озор берган одамлар ўз устларига катта бўҳтон ва очиқ гуноҳни олибдилар». (57, 58).

Аллоҳнинг дини, шариати ва мўминлар устидан кулаётганлар ўзларигагина зарар қиладилар. Ичларида яширган сирлари очилиб, амал номалари тарқатилганида ўша масхараловчилар афсус чекиб, надомат қиладилар. Бироқ, у соатда надомат фойда бермайди. Аллоҳ таоло айтди: «(Мана энди) уларга қилиб ўтган ёмонликлари ошкор бўлди ва ўзлари масхара қилиб ўтган (азоб) уларни ўраб олди! 34. Ва (уларга) дейилди: «Худди сизлар мана шу бугунги кунингиздаги учрашувни унутганларингиздек, Биз ҳам бугун сизларни «унутамиз». Сизларнинг жойингиз дўзахдир ва сизлар учун дўзах азобидан қутқарувчи ёрдамчилар ҳам йўқдир! 35. Бунга сабаб сизлар Ол­лоҳнинг оятларини масхара қилиб олган эдинглар ва сизларни ҳаёти дунё алдаб қўйган эди. Бас, бугун улар (дўзахдан) чиқарилмаслар ва улардан (Оллоҳ рози бўладиган амалларга) қайтиш ҳам талаб қилинмас.» (Жосия: 33 – 35)

[1] – “ас-Соримул-маслул”, 164, 165. Ҳадис “Саҳиҳул-Бухорий, китабур-риқоқ бабут-тавозуи”: 11 / 341, ҳадис рақами: 6502.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.