Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Вадиъага (омонат қўйилган молга) доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Вадиъа (омонат) қўйиш – табарруъан (ихтиёрий) сақлашга топширишдир.

Шаръий истилоҳда вадиъа деб ҳақсиз-тўловсиз сақлаб берадиган одамга топширилган молга айтилади.

Омонат қўйилиш яроқли бўлиши учун вакил қилинишда эътиборли бўлган шартлар –
балоғатга етган бўлиш, оқиллик, эс-ҳуши жойида бўлиш шарт қилинади. Чунки,
омонат қўйиш – сақлаб бериш учун вакил қилишдир.

Ўзини ишончли ва асраб-авайлашга қодир деб билган киши учун омонатни қабул
қилиш мустаҳабдир. Чунки, бу ишда кўп ажр-савоблар бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтганларидек: «Модомики, банда биродарига ёрдам бериб
тураркан, Аллоҳ таоло унга ёрдам бериб туради» (Муслим (2699) Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Қолаверса, одамларнинг ҳам бунга ҳожатлари
бордир. Аммо, ким ўзида омонатни асрашга қудрат бор деб билмаса, уни қабул
қилиши макруҳдир.

Омонатга доир ҳукмлардан бири шуки, агар омонат омонатга қўйилган кишининг
қўлида унинг айбисиз, масалан, унинг моллари орасида талафотга учраса, унга
зомин бўлмайди. Чунки, у омонатдир, омонатдор киши агар тажовуз қилмаган бўлса,
зомин бўлмайди. Заифроқ бир ҳадис борки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимга омонат қўйилган бўлса, унга зоминлик йўқ», деганлар (Ибн Можа (2401)
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Дорақутний ривоятида:
«Хиёнат қилмайдиган ориятга олган киши зиммасида зоминлик йўқ, хиёнат
қилмайдиган омонатга қўйилган киши зиммасида зоминлик йўқ» (Дорақутний (3/14,
№168) ривояти). Бир ривоятда: «Омонат қўйилган киши зиммасида зоминлик йўқ»
(Дорақутний (3/14, №168), Байҳақий (6/289) ривояти). Чунки, омонат қўйилган одам
уни табарруъан (ихтиёрий, ҳеч қандай ҳақсиз-муқобилсиз) сақлаб беради. Агар унга
зомин бўладиган бўлса, одамлар омонатни қабул қилишга кўнмай қўядилар ва бунинг
ортидан одамларга зарар етади.

Аммо, омонатга тажовуз қилган ёки уни сақлашда бепарволик қилган одам агар
унга талафот етса, зомин бўлади. Чунки, у бировнинг молига талафот етказган
бўлади.

Омонатга доир ҳукмлардан яна бири шуки, омонат қўйилган одам уни худди
ўзининг молини асрагандек асраши лозим бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло омонатни адо
қилишга буюради: «Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга
… буюради»
(Нисо: 58). Омонатларни топшириш эса уларни асраб-авайлаш билан
бўлади. Омонат қўйилган одам уни қабул қилаётганида уни сақлашни ўз зиммасига
олган бўлади, энди зиммасига олган ишни бажариши лозим.

Агар омонатга қўйилган нарса жонивор бўлса, омонат қўйилган киши уни боқиб
туриши лозим. Агар эгасининг амрисиз уни озуқасиз қўйиб, зиён етказса, унга
зомин бўлади. Чунки, ҳайвонни боқишга буюрилган. Унга зомин бўлишидан ташқари,
овқатсиз ва сувсиз ташлаб қўйиб, ўлимига сабаб бўлгани учун гуноҳкор ҳам бўлади.
Чунки, Аллоҳ ҳаққи учун унга ем-сувини бериб туриши лозим эди, унинг ҳурмати бор
эди.

Омонат қўйилган одам омонатни одатда ўзининг молини сақлаб берадиган кишига,
масалан, аёлига, қулига, хизматчисига, ғазначисига бериши мумкин. Агар омонатга
улардан биронтасининг қўлида унинг айбисиз ва тажовузисиз талафот етса, унга
зомин бўлмайди. Чунки, омонатга унинг ўзи ёки унинг бирон ўринбосари қараб
туриши жоиздир. Шунингдек, уни одатда ўша омонат эгасининг молини сақловчи
кишининг қўлига топширса, ундан хориж бўлади.

Аммо, агар уни ўзига ҳам, мол эгасига ҳам бегона бўлган кишининг қўлига берса
ва унга талафот етса, омонат қўйилган киши зомин бўлади. Чунки, у уни узрсиз
бошқа бировга омонат қўйиши мумкин эмас эди. Агар мажбурлик юзасидан уни бир
бегона қўлига топширган бўлса, яъни, масалан, ўлим ҳозир бўлгани ё сафарга
чиқмоқчи бўлиб, уни ўзи билан бирга олишдан хавф қилгани учун берган бўлса,
зарари йўқ ва агар талафот етса зомин бўлмайди.

Агар хавф юзага келса ёки омонат қўйилган киши сафарга чиқадиган бўлиб қолса,
омонатни эгасига ё унинг вакилига топшириши лозим бўлади. Агар эгасини ҳам,
унинг вакилини ҳам тополмаса, имкони бўлса, уни ўзи билан бирга сафарга олиб
кетади. Агар сафарда олиб юриши хавфли бўлса, ҳокимга топширади. Чунки, ҳоким
молнинг эгаси йўқ бўлган ҳолда унинг ўрнига ўринбосар бўлади. Агар ҳокимга бериш
имкони бўлмаса, уни бирон ишончли киши қўлида қолдиради. Чунки, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ҳижратга кетишлари олдидан ўзларида бўлган омонатларни Умму
Айман розияллоҳу анҳога омонат топширганлар ва Алий розияллоҳу анҳуга уларни ўз
эгаларига топширишни буюрганлар (Байҳақий (6/289) Оиша розияллоҳу анҳодан
ривояти). Шунингдек, ўлими ҳозир бўлган одам ҳам агар олдида бировларнинг
омонатлари бўлса, уларни эгаларига топшириши, агар бунинг имкони бўлмаса,
ҳокимга ёки бирон ишончли кишига омонат қолдириши лозим бўлади.

Омонатга тажовуз қилиш туфайли унга талафот етса, унга зомин бўлади. Яъни,
масалан, (от, туя каби) бирон ҳайвонни омонат қўйилган бўлса, боқиш ё суғоришдан
бошқа мақсад учун минса ёки бирон кийимни омонат қўйилган бўлса ва уни куя тушиш
хавфи бўлмаган ҳолда кийса, ёки оғзи маҳкамланган ҳамёнда пул омонат қўйилган
бўлса, унинг оғзини ечиб юборса, мана шу ҳолатларда агар омонатга талафот этса,
унга зомин бўлади.

Омонатдор киши амин-ишончлидир, унинг омонатни ўз эгасига ёки унинг вакилига
топширгани ҳақидаги даъвоси қабул қилинади. Шунингдек, унинг омонат унинг
бепарволигисиз талафотга учрагани ҳақидаги даъвоси қасами билан қабул қилинади.
Чунки, у омонатдордир. Аллоҳ таоло вадиъани омонат деб номлади: «Албатта,
Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради»
(Нисо: 58).
Аслида, агар унинг ёлғонлаётганига қарина-белги бўлмаса, у пок саналади.
Шунингдек, агар бирон ҳодиса туфайли, яъни масалан, ёнғин сабабли омонатга
талафот етганини даъво қилса, ўша ҳодисанинг ҳақиқатда бўлганига далил
келтирсагина унинг даъвоси қабул қилинади.

Агар омонатнинг эгаси уни қайтариб беришини талаб қилса-ю, қайтаришни узрсиз
кечиктирса ва оқибатда унга талафот етса, бунга зомин бўлади. Чунки, эгаси талаб
қилганидан кейин ҳам ушлаб туриш билан ҳаром ишни қилган бўлади, валлоҳу
аълам.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.