Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Вужуҳ, абдон ва муфоваза шерикликлари ҳақидаги боб

Биринчи: Вужуҳ шериклиги:

Бунда икки ё ундан ортиқ киши ўз зиммалари билан (яъни, обрўлари ва ишончга сазоворликлари билан насияга) сотиб олган нарсаларида шерик бўладилар ва топган фойдалари ўрталаридаги келишувларига қараб тақсимланади. Вужуҳ (яъни, обрў-эътибор) ширкати деб номланишига сабаб – бу шерикликда дастмоя бўлмайди, фақат уни обрў ва савдогарларнинг ишончига эга бўлиш билан қилинади, шу билан сотиб оладилар ва сотадилар, ҳосил бўлган фойдани ўрталаридаги шартга кўра тақсимлайдилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмонлар ўз шартлари устидадир», деганлар (Абу Довуд (3594) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Термизий (1352) Амр ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Бу турдаги шериклик инан шериклигига ўхшайди ва унинг ҳукмини олади.

Иккала шерикнинг ҳар бири ўз шеригидан вакил ва пулига кафил бўлади. Чунки, бу тур ваколат ва кафолатга бино бўлган шерикликдан саналади.

Иккаласидан ҳар бирининг ушбу шерикликдан эга бўладиган нарсаси миқдори ўртадаги шартга кўра, тенг ярми ёки кўпроғи ёки озроғи бўлиши мумкин.

Улардан ҳар бири зиённи ҳам ўзининг шериклиги миқдорига қараб кўтаради. Яъни, масалан, тенг шерикликка шартлашган бўлсалар, зиённи ҳам тенг кўтарадилар ва ҳоказо.

Шериклардан ҳар бири шартга кўра, фойданинг ярмига, тўртдан бирига, учдан бирига ҳақли бўлади. Чунки, улардан бири савдогарлар наздида ишончлироқ ва рағбатга сазоворроқ бўлиши, шунингдек, тижорат йўлларини ҳам унисига қараганда яхшироқ билиши мумкин, ҳар бирининг бажарадиган иши бошқасиникидан фарқли бўлиши мумкин. Шунинг муқобилида ўзининг улуши кўпроқ бўлишини исташи ва буни ўртадаги шартга киритиши мумкин.

Вужуҳ ширкатидаги шерикларнинг ҳар бири учун инан ширкатидаги шериклар учун бўлган ҳақ-ҳуқуқлар бордир.

Иккинчи: Абдон (баданлар) шериклиги:

Баданлардаги шериклик – икки ё ундан ортиқ киши жисмоний меҳнатлари билан касб қилишда шерик бўлишларидир. Бунда шериклар тирикчилик касб қилишда ўз баданларини ишлатадилар ва топган фойдаларида шерик бўладилар.

Бу турдаги шерикликнинг жоизлигига далил – Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисдир: «Мен, Аммор ва Саъд Бадр куни эришадиган нарсада (яъни, ўлжаларда) шерик бўлдик, Саъд иккта асир олиб келди, Аммор билан мен ҳеч нарса келтирмадик» (Абу Довуд (3388), Насоий (3947), Ибн Можа (2288) ривоятлари).

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шерик қилиб қўйдилар» (Ал-муғний: 5/4).

Агар шунга иттифоқ қилган бўлсалар, шериклардан бири бирон ишни қабул қилса, қолган шериклар ҳам уни қилишлари лозим бўлади ва ҳар бир шерикдан бошқа шериклари қабул қилган ишни талаб қилинади, чунки шерикликнинг тақозоси шудир.

Шерикларнинг ҳунарлари ҳар хил бўлса ҳам баданлар шериклиги дуруст бўлади. Масалан, тикувчи темирчи билан шерик бўлиши мумкин ва ҳоказо. Шериклардан ҳар бири ўзи ёки шериги қабул қилган ишнинг ҳаққини талаб қилишга ҳақли бўлади. Улардан бирининг хизматидан фойдаланган киши иш ҳақини улардан қайси бирига берса ҳам дуруст бўлаверади. Чунки, улар бир-бирларидан вакил саналадилар ва ўртада топган хизматлари ва фойдаларида шерик бўладилар.

Баданлар шериклиги мубоҳ нарсаларга эгадор бўлишда ҳам саҳиҳ бўлади, ўтинчилик қилиш, тоғлардан йиғиладиган мева-ҳосилларни йиғиш, конларни қазиб чиқариш каби.

Агар шериклардан бирови касал бўлиб қолса, бошқаси ишлаб топган даромад ўртада бўлади. Чунки, Саъд, Аммор ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳум шерик бўлишиб, Саъд иккита асир ушлаб келтириб, қолган иккаласи ҳеч нарса келтиришмаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бунда шерик қилганлар.

Агар соғ шерик касал шерикдан ўз ўрнига бирон кишини ишга қўйишини талаб қилса, шундай қилиши лозим бўлади. Чунки, улар иккаласи ишлашга келишганлар. Агар бировида узр пайдо бўлса, битимнинг ҳаққини ўташ учун ўз ўрнига ишлайдиган бирон кишини қўйиши лозим бўлади. Агар ишлаёлмай қолган шерик ўз ўрнига одам қўйишга кўнмаса, шериги шериклик битимини бекор қилишга ҳақли бўлади.

Агар от-улов ва автомашиналар эгалари киракашлик қилишга шериклик қилсалар, топган даромадлари ўртада бўлишга келишсалар, бу дуруст бўлади. Чунки, бу ҳам тирикчиликнинг бир навидир. Шунингдек, бирон ҳайвон ёки машинани уни ишлатадиган одамга бериш ва даромадни ўртада бўлиш дуруст бўлади. Агар уч киши шерик бўлса, биридан ҳайвон, иккинчисидан асбоб-анжом, учинчисидан меҳнат бўлса, топганлари ўртада бўлишга келишсалар, дуруст бўлади.

Даллолларнинг шериклиги ҳам агар улар молларни сотиш, намойиш қилиш ва харидор чақиришни амалга оширадиган бўлсалар ва топганлари ўртада бўлишига келишсалар, дуруст бўлади.

Учинчи: Муфоваза шериклиги:

Муфоваза шериклиги – шериклардан ҳар бири иккинчисига ҳар хил шерикликдаги молиявий ва баданий тасарруфларнинг ҳаммасини топшириб қўяди, у инан, музораба, вужуҳ, абдон ширкатларининг ўртасини жамлаш бўлиб, фойдада ҳам, зиёнда ҳам шерк бўладилар.

Шерикликнинг бу тури саҳиҳдир. Чунки, бу якка ҳолда дуруст бўлган шерикликлар ўртасини жамлашдир, демак улар жамланган ҳолда ҳам дуруст бўлади.

Бу шерикликда фойда шартлашувга кўра тақсимланади, зиённи ҳам улардан ҳар бирининг ширкатда эга бўлган ҳиссаси миқдорига қараб кўтарадилар.

Ҳоказо, шариати исломия мубоҳ йўллар билан тирикчилик қилиш доирасини кенгайтириб қўйди ва инсонга хоҳ ёлғиз, хоҳ шериклар билан ишлаб пул топишига рухсат бериб қўйди, одамларнинг ўзаро шартлашувлари агар ҳаром ва тажовузкорона шартлар бўлмаса, уларга шу шартларга кўра муомала қилди. Бу эса ушбу шариатнинг ҳамма замон ва маконлар учун яроқли эканини кўрсатади.

Аллоҳ таолодан шариати исломияни маҳкам ушлаш ва унда оғишмай юришга муваффақ этишини сўраймиз. У эшитувчи ва ижобат қилувчи Зотдир.

Биринчи жузъ тугади. Иккинчи жузъ, иншооллоҳ, деҳқончилик ва суғоришдаги
шерикликларга доир ҳукмлар ҳақидаги боб билан бошланади.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.