Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Дўзах ва дўзахийлар (2)

Кофирнинг хорлиги бунчалик қаттиқ, унинг азоблари бунчалар аламли! Инсон дўзах ўтини юзи билан тўсадиган бу оғир кунда кофирларга истеҳзо-итоб оҳангида «ўзингиз касб қилиб ўтган нарсаларингиз (яъни динсизлик мевасини) тотиб кўринглар», деб айтилур. Бундай қаттиқ азобларга инсон боласи тоқат қила олмайди. Инсон дўзах ўти у ёқда турсин, дунё ўтининг бир дона чўғини билмасдан ушлаб олса, бир-икки кун қўлининг оғриғидан нолиб юради.

Баъзилар ҳақдан юз ўғириб бепарво юрадилар. Гўё жаннат уларга тўлиқ кафолатлаб берилган ва жаҳаннам устидан ўтмаслигига аниқ ишончи бордек. Биродарлар! Билингларки Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлади.

Утба ибн Ғазвон разияллоҳу анҳу хутба қилиб деди: «Бизларга зикр қилинишича,
(дўзахга) бир тошни ташлаб юборилади ва у етмиш йилда ҳам унинг қаърига
етолмайди, Аллоҳга қасам-ки ўша дўзах инсонлар билан тўлдирилади, бундан
ажабланаяпсизларми?».[1]

«Мана шу икки ғаним (яъни мўминлар билан кофирлар)
Парвардигорлари
(нинг ҳақ дини) хусусида талашдилар (яъни
мўминлар Аллоҳнинг ҳақ дини бўлмиш Исломнинг ғолиб бўлишини истадилар, кофирлар эса бу динни йўқ қилмоқчи бўлдилар)
. Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув куйилиб;. У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам,
терилари ҳам эритиб юборилур».
[2]

«Ва (у жойда) қайноқ сув билан суғорилиб, у
(сув)
ичакларини бўлак-бўлак қилиб ташлаган».[3]

«Улар у жойда (жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон
салқинни ва бирон ичимликни топмаслар!. Фақат қайноқ сув ва йирингнигина

(тотурлар)
!».[4]

«қайнаб турган булоқдан суғорилур!».[5]

Абдуллоҳ ибн Аббос, Мужоҳид ва Ҳасан: «қайнаб турган – яъни ниҳоятда
қайноқ», деганлар.

«Унинг (яъни, ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида
жаҳаннам бордир.
(Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганда,
уни ютмоқчи бўлади-ю,
(томоғидан) ўтказолмайди».[6]

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
дедилар: «Уларнинг бошларидан қайноқ сув қуйилур ва у (сув) уларни тешиб ўтур.
Ҳатто у ичларига тўлиб ундаги нарсаларни шилиб тушади ва оёқларидан тешиб чиқади
– мана шу – (оятда келган) эритиб юборишдир, – сўнгра яна аввалги ҳолига
қайтарилурлар».[7]

Аммо уларнинг емишлари эса «зариъ» ва «заққум» дир.

«Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат
(еган кимсани) семиртирмайдиган ва очликдан халос қилмайдиган
зариъдан
(заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур!».[8]

«Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти
гуноҳкорларнинг таомидир.
(У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши
каби қоринларида қайнайдиган эритилган
(доғланган) ёғдир!».[9]

«Ҳақиқатан Биз уни (яъни заққум дарахтини) золим кимсалар
учун фитна қилиб қўйдик (яъни золим-кофирлар бундан кулишиб дейишди: дўзахда ҳам дарахт бўладими, ўт уни куйдириб юборадику, деб инкор қилдилар). Дарҳақиқат у дўзах қаърида ўсадиган бир
дарахтдир. Унинг бутоқлари
(даги мевалари хунукликда) худди
шайтонларнинг бошларига ўхшайди. Бас улар
(яъни дўзахийлар)
албатта ундан еб, қоринларини тўлдирувчидирлар».
[10]

Қатода зариъ ҳақида айтади: «Энг ёмон, энг бадбўй ҳамда
жирканчдир».

«Агар заққумдан бир томчиси бу дунёга томиб кетса, дунё аҳли ҳаётини
бузиб юборарди».
[11]

Энди аламли азоблардан ташқари емиши заққум бўлган кишининг ҳоли нима кечади?
Жаҳаннам посбони (фаришта) Молик уларга: «Албатта сизлар (мана шу азобда
мангу) турувчидирсизлар»,
деган вақтида жаҳаннам аҳлининг бутун умиди
узилади. Фақатгина жаҳаннамдан чиқиш умидлари эмас, балки бир кунга бўлса ҳам
азобни енгиллатиш хусусидаги умидлари ҳам узилади. Сўнг ўзларига ўлим талаб
қиладилар. Бироқ нолалари беҳуда кетади. Охир-оқибат йиғлаб ўкиришга ўтадилар ва
бир-бирларини маломатлашга тушадилар. Азоб эса тобора зиёда бўлиб
бораверади.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтади: «Молик уларнинг савол (сўровлари)га минг
йилдан кейин жавоб беради».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аҳли дўзахлар шундай
йиғлайдиларки, агар уларнинг кўз ёшларига кема туширилса, албатта оқади (сузади)
ва улар кўз ёш ўрнига қон йиғлайдилар».[12]

ДЎЗАХГА ОЛИБ БОРУВЧИ АМАЛЛАР

Қуйида инсонни дўзахга бошлайдиган баъзи амалларни эслатиб ўтамиз, шояд
улардан узоқ бўлсак:

1. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам дедилар: «Аҳли дўзахдан икки тоифаси борки мен уларни кўрмадим:

1) қўлларида сигирнинг думига ўхшаган камчилари бўлиб, у билан инсонларни
урадиган кишилар.

2) Кийим кийган яланғоч, ўзи бузуқликка моил ва бошқаларни ундовчи, бошлари
Хуросон туясининг қийшайиб турган ўркачига ўхшаган аёллар. Улар жаннатга кира олмайдилар
ва жаннатнинг ҳидини ҳам топмаслар. Унинг ҳиди фалон фалон масофадан келиб
туради».[13]

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳадисда зикр қилинган «қамчи» эгалари –
миршаблардир.
Аммо «кийим кийган яланғоч»лар – Чиройини кўрсатиш учун
баданининг у ер бу ерини очиб юрадиган ҳамда бадан кўриниб турадиган юпқа
кийимларни киядиган аёллар.. «ўзи бузукликка моил ва бошқаларни ундовчи» – Аллоҳ
таолонинг тоатидан тойилган, иффатсиз ва бошқаларга ҳам ўша бузуқликни
ўргатадиган аёллар.. «Бошлари Хуросон туясининг ўркачи каби» – Сочлари ўримини бошларининг ўртасига туянинг ўркачидек катта қилиб ўраб оладиган аёллар..

Баъзи уламолар: Эркакларга тик боқадиган, улардан кўзларини олиб қочмайдиган
ҳамда бошларини (ҳаё билан) қуйи солиб юрмайдиган аёллар, деб таъриф
қилганлар..

Эй муҳтарама, муслима опа-сингиллар ўзингиз ўйлаб кўринг!

Ахир қанча аёллар юқорида зикри ўтган ишларга гирифтор бўлиб қолганлар.
Эркакларнинг эътиборини жалб қиладиган юпқа либосларни кийиб, атрлар сепиб
хушбўйланиб олган ҳамда ноз-ишва билан қадам ташлаб, ўзи фитналаниб, бошқаларни
ҳам фитнага солиб бозорларга чиқадиган, эркаклар билан юмшоқ-майин товушда
гаплашадиган ва уларнинг қалбларини ўзига моил қиладиган, хуллас ўзининг аёллик
ҳурматини билмайдиган аёллар йўқми?! Ҳа, Аллоҳга қасам-ки бундайлар жуда кўп..
Синглим, Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатида юрадиган ва Аллоҳнинг мўмин бандаларига
озор берадиган бундай бадбахт аёллардан бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг! Ўзингиз
эҳтиёт бўлганингиз каби бошқаларни ҳам бу бузуқ йўлга юришдан огоҳлантиринг. Бу
мафтункор ва бузуқ аёллар азобу уқубатга қанчалик лоиқдирлар-а?! Сиз эса
Аллоҳнинг китоби ва расулининг суннатини маҳкам ушласангиз ажру савобга
ҳақликдирсиз, айниқса яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарсангиз қандай ҳам
яхши-я. Аллоҳ Роббил оламин сизга ўзининг баракотини ёғдирсин…

2. Имрон ибн Хусайн разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам дедилар: «Дўзахга қарадим ва унинг аҳлининг кўпчилиги аёллар эканини
кўрдим».[14]

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Жаннат аҳлининг озчилиги аёллар бўлади чунки уларга нафс-ҳаво ғолиб келганлиги ва дунёнинг ўткинчи зийнатига берилиш ҳамда ақлларининг ноқислиги ва Охиратдан юз ўгириб кетишлари боисдир».

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга дўзах кўрсатилди, унинг аҳлларининг кўпчилиги аёллар экан, нима
учун эй расулуллоҳ? деб сўрадилар. Куфрлари сабабли, дедилар. Аллоҳга кофир
бўладиларми деб сўрашганида. Эрларига кофир (кўрнамак) бўладилар ва (қилинган)
яхшиликка (кофир) нонкўр бўладилар. Улардан бирига агар бир умр яхшилик
қилсангу, кейин у сендан озгина ёмонлик кўрса: Сендан ҳаргиз яхшилик кўрмадим,-
дейди».[15]

Муслималар мазкур аёллар қаторига кириб қолишдан эҳтиёт бўлмоғи лозим.

3. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу жаннат билан дўзахнинг тортишуви
ҳақидаги ҳадисда айтади: «Дўзах айтди: Мен устунман, чунки мутакаббир ва
золимлар мендадир».[16]

Ҳориса ибн Ваҳб разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
дедилар: «Сизларга дўзах аҳлларининг хабарини берайми?

– Ҳа, дейишди. Айтдиларки:

– Қўпол, мутакаббир ва ўзини катта олувчилар.

– Ҳар бир мутакаббир, пасткаш ва бахиллар».[17]

Қўпол – тошбағир.. Такаббур – қалбида кибри бор..

Мўмин аввало, Аллоҳнинг мўмин бандаларига озор беришдан эҳтиёт бўлмоғи,
аксинча ўз биродарларига тавозели ва муҳаббатли бўлмоғи лозимдир.

Иккинчидан: Мол-дунёни тўплаб, босиб кўядиган, яхшиликларга сарфламайдиган ва ўзининг муҳтож биродарларига садақа қилмайдиган бахил бўлишдан эҳтиёт бўлмоғи лозим.

Учинчидан: Кибрдан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Ҳаққа унамаслик ва инсонларни
камситиш ва уларнинг ҳақларига тажовуз қилиш – кибрдир.

4. Абу Зар разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
дедилар: «Уч тоифа кишилар билан қиёмат кунида Аллоҳ гаплашмайди ва уларга
(раҳмат назари билан) қарамайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб
бордир».

Бу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч маротаба такрорладилар.
Абу Зар: «Бундай зиёнкорлар ким, Ё Расулуллоҳ?- деб сўрадилар.

– Кийимини (тўпиқдан пастга) (бунга устки кийимнинг этаги ва шим ва лозимнинг
пойчаси киради ИНТ) осилтириб юрадиганлар, миннат қилувчилар ва молини ёлғон
қасам билан ўткизувчилар.

Бошқа бир ривоятда:

– Ҳеч нарсани миннатсиз бермайдиган миннатчи, молини ёлғон қасам билан
сотувчи ва изори (лўнгиси)ни (тўпиқдан пастга) осилтириб юрадиган кимсалар.[18]

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу қуйидаги лафз билан ривоят қилган: «Чўлда ортиқча
суви бўла туриб, уни йўловчиларга бермайдиган киши, асрдан кейин молининг аслида
ундай бўлмаса-да фалон пулга олганман, деб ва гапига ишонтириш учун Аллоҳнинг
номи билан қасам ичиб бир кишига молини сотган киши ҳамда бир амирга мол-дунё
илинжида байъат бериб, агар у бирон нарса бериб турса, аҳдига вафо қиладиган,
бермай қўйса, аҳдини бузадиган киши».[19]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда аҳли дўзахлардан тўрт
тоифасини зикр қилдилар:

Биринчи: Кийимини тўпиғидан пастга тушириб, кибр билан уни
судраб юрадиган кишилар.

Иккинчи: Миннатчилар: Мабодо бировга бир нарса берса, уни
албатта миннат қиладиган ва қилган яхшилигини кўп эслатадиган, гоҳида яхшиликни
ўрнини билмайдиган ва уни ўз эгалари бўлмиш муҳтожларга бермайдиган кишилар.
Масалан: Ортиқча суви бўлатуриб уни чўлдаги муҳтожларга бермайдиган киши.

Учинчи: Амирга мол-дунё илинжида байъат берган, агар мақсади
ҳосил бўлса аҳдига вафо қилиб, мақсади ҳосил бўлмай қолса, аҳдини бузадиган
кишилар.

Тўртинчи: Молини ёлғон қасам билан сотадиганлар. Бундайлар
бугун кўп учрайди: Улар молининг яхшилигига ёлғон қасам ичади ёки ўзи уни
фалончадан олганига қасам ичади. Қасами ҳам ёлғон бўлади. Хуллас молини алдаб
ўтказиш учун ҳар хил йўллар билан қасам ичади ва барча ичган қасами ёлғон
бўлади.

Азиз биродар, барча ишларингизда, олди-сотдиларингизда ҳалол ризқ топишга,
Улуғ Роббингизнинг ғазабига дучор қиладиган ишлардан йироқ бўлишга интилинг. Сиз
энг енгил азобни ҳам кўтара олмайсиз ва Аллоҳнинг раҳматига эришишга қанчалар
муҳтожсиз, шояд шунда зафар топгувчилардан бўлсангиз.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
дедилар:

– Дўзах аҳлидан бўлган, дунёда ҳисобсиз ноз-неъматлар берилган киши олиб
келиниб, дўзахга бир ботириб олинади-да, ундан:

– Эй одам боласи (дунёда) бирон яхшилик кўрганмисан? Сенга дунёда бирон
неъмат берилганми?- деб сўралади. У:

– Аллоҳга қасам-ки йўқ, эй Роббим,- дейди. Кейин жаннат аҳлидан бўлган,
дунёда барча турдаги машаққатларни бошидан ўтказган киши олиб келиниб, уни бир марта
жаннатга киргизиб чиқарилади-да сўнгра ундан:

– Эй одам боласи (дунёда) бирон бир машаққат кўрганмисан? Бошингга бирон бир
қийинчилик тушганми?- деб сўралади. У:

– Йўқ, Аллоҳга қасам-ки эй Роббим, ҳаргиз машаққат кўрмадим ва бошимга бирон
қийинчилик ҳам тушмади,- дейди».[20]

Парвардигоро, жаҳаннам азобидан Сенинг номинг билан паноҳ тилаймиз ва қабр
азобидан Сенинг номинг билан паноҳ тилаймиз ва Масиҳ Дажжол фитнасидан Сенинг
номинг билан паноҳ тилаймиз ҳамда тириклик ва ўлим фитнасидан Сенинг номинг
билан паноҳ тилаймиз!

Парвардигоро, бизни, ота-оналаримизни ҳамда барча биродарларимизни дўзахдан
ўзинг сақлагин. Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда
ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин!

Парвардигоро, бизни бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингдаги азобингдан
асрагин!

Парвардигоро, бизни бандалар қайта тириладиган ва ҳузурингда жамланадиган
кунда халқлар олдида шарманда қилмагин ва номаи аъмолимизни ўнг тарафдан
бергин!

Парвардигоро, бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни ўз мағфиратингга
олгин! Омийн!

[1] Термизий
ривояти.

[2] «Ҳаж»-
19,20.

[3] «Муҳаммад»-
15.

[4] «Набаъ»-
24,25.

[5] «Ғошия» –
5.

[6] «Иброҳим»-
16,17.

[7] Аҳмад ва
Термизий ривояти.

[8] «Ғошия»-
6,7.

[9] «Духон»-
44,46.

[10]
«Вас-Саффот»- 63,66.

[11] Термизий
ривояти.

[12] Ҳоким ва
Заҳабий ривояти.

[13] Муслим
ривояти.

[14] Бухорий
ривояти.

[15] Бухорий
ривояти.

[16] Муслим
ривояти.

[17] Муслим
ривояти.

[18] Муслим
ривояти.

[19] Муслим
ривояти.

[20] Муслим
ривояти.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Батафсил

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Батафсил

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Батафсил

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Батафсил

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Батафсил

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Батафсил

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Батафсил

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Батафсил

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Батафсил

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Батафсил

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.

en_USEnglish