Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Дўзах – энг ёмон жой!

Дўзах!.. Аллох сакласин бизни у жойдан! Дўзах жуда хам ёмон жой! Унинг бир неча оти бор: Жаханнам, Жахийм, Сакар, Нор ва хоказо. Дўзах хозир хам бор. Уни Киёмат куни хар битта одам ўз кўзи билан кўради.

Ярамас одамлар Киёмат куни коронги зулмат, дахшат ва азоб ичида хор бўлиб колиб кетадилар. Улар: «Бизга рахм килинглар», деб ялиниб, хаммадан ёрдам сўрайдилар. Уларга хеч ким ёрдам бермайди. «Энди холимиз нима бўлади?..» – деб кўркиб, йиглаб турган пайтларида хамма ёкни тўс-тўполон, кий-чув ва кўркинчли овозлар босиб кетади. Одамлар карасалар, жаханнамни олиб келинаётган бўлади. Бу хакда Пайгамбаримиз бундай деганлар: «Киёмат куни дўзахни олиб келинади. Унинг етмиш мингта жилови бўлади. Хар битта жиловидан етмиш мингтадан фаришта ушлаб судраб, уни олиб келади».

Дўзах жуда хам улкан бўлиб, у 7 каватдан иборат. Унинг 7 та дарвозаси бор. Айтишларича, дўзах 7 кават ернинг остидадир. Энг ёмон жойи унинг энг пастки кавати бўлади. У ерга мунофиклар тушади. Жаханнам шунака чукурки, агар катта бир тошни ташланса, у жаханнамнинг тагига етмиш йил деганда етиб боради.

Киёмат куни жаханнам роса хам аччикланган холда бўлади. У ўзининг ичига ёмон одамлар тушишини билади. Шунинг учун уларни ютиб ёндиришга, азоблашга шайланиб, газабланиб келади. Дўзахдаги оловнинг каттик ёнаётганидан ундан карсиллаган, тараклаган, гумбурлаган овозлар чикиб туради. Кейин гунохкорларни дўзахга ташлаш бошланади. Фаришталар ёмон одамларнинг номини айтиб: «Фалончи ўгли фалончи кани?!» – деб биттама-битта чакирадилар. Кофир, мунофик ва фосикларни тутиб, уларнинг кўлларини гарданларига, оёкларини бошларига килиб боглайдилар. Бўйинларига занжирлар соладилар. Сўнг темирлар билан уриб, жаханнамга судраб борадилар ва оловга улоктирадилар. Золим кимсага: «Сен дунёда ўзингни хаммадан зўр, аклли, энг кучли санаб юрар эдинг, мана, энди азобингни торт!» – деб айтадилар.

Дўзахга тушган одамларнинг устларида хам олов, остларида хам олов, ўнгу сўл томонларида хам факат олов! Бўйинларида лахча чўкка айланган огир занжирлар. Уларнинг овкатлари хам, ичимликлари хам олов бўлади. Яна уларга эритилган мисдан кийим кийгазилади. Бу азобни яна хам кучайтиради.

Дўзах олови билан бу дунёнинг олови орасида кандай фарк бор? Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтганлар: «…Сизларнинг бу оловингиз жаханнам оловининг етмишдан бир кисмидир». Демак, жаханнамнинг олови жуда хам каттик ва кучли бўлади.

Аллох Куръонда биз бу дунёдаги оловни дўзахни эслатиб турадиган килдик, деган. Кадимда баъзи такводор кишилар оловни кўрсалар, дўзах эсларига тушиб, ранглари окариб кетар эди. Куръондаги дўзах хакидаги оятлар ўкилса, кўркиб йиглар эдилар.

Дўзахдаги кишилар оловда ёниб туриб хам яна бошка азоблар билан азобланадилар. Жаханнам фаришталари уларнинг юзлари ва баданларига темирлар билан урадилар. Дўзахиларнинг суяклари синиб, майдаланиб кетади, гўштлари титилиб, осилиб ётади. Ичларидан, огизларидан кон-йиринглар окади. Кўл-оёклари боглаб кўйилгани учун оловда юзлари, бошлари билан думалаб юрадилар. Юзлари кўмирдек корайиб колади. Терилари куйиб тушиб кетади. Аммо унинг ўрнига яна янги терилар пайдо бўлади. Яна азоб, яна олов. Улар оловда ёниб, «сув-сув», деб ялинадилар. Шунда уларнинг устларидан кайнок сув куйилади. Огизларидан хам кайнок сув куйилади. Улар бу дунёда айбсиз одамларни кийнаган, ўлдирган, хар хил гунохларни килган, Аллохдан кўркмаган берахм кишилар бўлишгани учун шундай азобланишади.

Дўзахнинг остидан юкорига караб ўсиб чиккан каттакон тош бўлади. Фаришталар кофир одамнинг юзини ана шу тошга ишкаб, пастдан юкорига судраб чикишади. Кейин уни темирлар билан уриб пастга кулатиб юборишади. Пастга етиб тушгандан кейин уни яна юкорига караб судрашади…

Жаханнамнинг каттакон аждахо илонлари, филдек келадиган улкан чаёнлари бўлади. Улар хам дунёда харом ишларни килган инсонларни чакиб, азоб беради. Баъзи кофирларни дўзахнинг ичида тор бир чукурга тикиб кўйилади. Улар хеч бир кимирлай олмасдан азобланиб ётадилар. Баъзи бир кишининг корни ёрилиб, ичак-чавоклари чикиб кетади ва тошга ёпишиб колади. Ўзи шу тошнинг атрофида айланиб туради. У бу дунёда одамларга яхши насихатларни килган, аммо ўзи амал килмаган одам бўлади. Шунинг учун биз ўкиган, билган нарсаларимизга албатта амал килишимиз керак.

Юкорида айтилганлар дўзах азобларининг бир кисми, холос. Дўзахилар у азобларга чидамасдан: «Эй дўзах посбони, бизни бу ердан чикариб юбор, энди хеч гунох килмаймиз», деб ёлворадилар. Аммо дўзах посбонлари уларга: «Баттар бўлинглар! Гапирманглар бизга! Агар сизлар бу ердан чиксанглар, илгари килган ишларингизни яна киласизлар!» – деб айтишади. Дўзахилар дунёда килган гунохларига минг-минг пушаймон бўладилар. Бехуда ўтказган умрларига афсус чекадилар. Аммо афсуслари фойда бермайди. Охири улар ўлимни орзу киладилар. «Канийди, ўлсагу бу азоблардан кутулсак», – дейдилар. Аммо у ерда ўлим бўлмайди. Факат азоб, азоб… Чунки улар дунёда жуда кўп ёмон ишларни килишган-да.

Жаханнамдагиларга Зариъ деган овкат едирилади. У тиконга ўхшаган бўлиб, томокка ёпишиб колади. На у ёкка юради на бу ёкка. Зариъ захардан аччик, ахлатдан хам сассик. Яна у ерда Заккум деган дарахт бўлади. У оловда ёнмайди. Олов теккан сайин катталашиб, ўсиб кетаверади. Унинг меваси хам дўзах ахлининг овкатидир. Агар Заккум дарахти мевасининг бир томчиси бу дунёга тушса, дунёдаги хамма сувлар, овкатлар, мевалар ўша захоти сасиб кетади. Дўзахдагиларга яна Гислийн деган овкат хам берилади. У дўзахиларнинг баданларидан ва огизларидан окадиган кон, йиринглардан иборат.

Дўзахиларга ичириладиган ичимликлар 4 хилдир: Хамийм, Гассок, Садийд, Мухл. Хамийм бу – кайнок сув. Дўзахда ундан кайнок нарса бўлмайди. Гассок – кофирнинг гўшти ва терисидан окадиган йиринг. Садийд эса кон ва йирингдан иборат. Мухл – кайнаб турган ёг. Дўзахдаги кимсаларга ана шуларни ичиш буюрилади. Дўзахи одам Садийдни огзига олиб борса, огзи ва юзи куйиб тушади. Ичса, ичаклари узилиб- киркилиб, оркасидан чикиб кетади. Кимки бу дунёда арок ичадиган бўлса, Аллох унга дўзах ахлининг йирингларини ичиради. Аллох бизни хамма гунохлардан ва азоблардан Ўзи асрасин.

Дўзахиларнинг кўринишлари хам дахшатли ва кўркинчли бўлади. Юзлари куйиб бужмайиб кетади. Юкори лаблари тортилиб бошларигача чикиб колади. Пастки лаблари осилиб, киндикларигача тушади. Тишлари панжарадек очилиб, иржайиб колган бўлади. Баъзиларнинг кўриниши чўчкага ўхшаб колади. Агар битта дўзахи одамни бу дунёга келтириб кўйилса, одамлар уни кўриб кўркиб кетиб ва сассигига чидолмай ўлиб колардилар.

Болалар, дўзахга кандай одамлар тушади, эшитганмисизлар? Дўзахга тушадиганлар мана булардир:

1. Аллох ва Расулга иймон келтирмаган кофирлар, ўзини ёлгондан мусулмон килиб кўрсатиб, Исломга, мусулмонларга зарар етказиб юрган мунофиклар, диннинг ривожига тўскинлик килган фосиклар;

2. «мусулмонман», деб туриб, намоз ўкимаган, Аллох ва Пайгамбарнинг айтганларини тўлик бажармаган ёки Исломга ўзгартириш киритган кишилар;

3. халкка зулм килган подшох ва амалдорлар, одамларни кўркитган, нохак пулларини олган, кийнаган, камокка солган хизматчилар;

4. одам ўлдирганлар, ўзини хаммадан афзал деб билган кибрли кишилар, мактанчок-риёкорлар, кўпол, баджахл одамлар, уят ишларни килган ахлоксизлар, гийбатчи-чакимчилар, хасадгўйлар, фитначилар, алдамчилар, фолбинлар, ўгрилар, аракхўрлар, киморбозлар, харомдан пул топганлар, ота-онасини, кариндошларини, дўстларини норози килганлар;

Дўзахга мусулмон киши хам тушадими? Дўзах аслида кофирлар учун яратилган. Бирок, мусулмон одам хам агар бу дунёда гунох килса ва тавба килмасдан ўлса, дўзахга киради. У гунохи борича жаханнамда куяди. Гунохлари тугагандан сўнг иймони туфайли дўзахдан чикиб, жаннатга киради. Дўзахдаги мусулмонларнинг баъзиларини Аллохнинг рухсати билан Пайгамбаримиз шафоат киладилар, яъни дўзахдан олиб чикадилар. Хаётда савобли амалларни кўп килган яхши мусулмонлар хам Аллохдан рухсат сўраб, ўзлари таниган баъзи мўминларни дўзахдан чикариб оладилар. Агар инсон бу дунёда Аллохга иймон келтирмаган ва ибодатлар килмаган бўлса, уни дўзахдан хеч ким куткариб кололмайди. Кофир ва мунофиклар дўзахда абадий колиб кетадилар.

Бир куни Пайгамбаримиз Курайш кабиласини йигиб, уларга дўзах хакида гапирдилар. Дўзахдан кутулиш учун хар ким ўзи харакат килиши кераклигини айтдилар. Кейин ўзларининг кизларига караб: «Эй, Мухаммаднинг кизи, Фотима!» – дедилар, «Сен хам ўзингни ўзинг дўзахдан куткаргин. Чунки мен сизларга Аллохнинг олдида хеч нима килиб бера олмайман». Ана кўрдингларми?! Хатто Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам хам ўз кизларини агар Аллохнинг айтганини килмаса, дўзахдан саклаб кололмас эканлар. Демак, хар бир инсон дўзахга тушиб колмаслик учун ўзи харакат килиб, Ислом динига тўлик амал килиши керак. Кўнгли тоза, одобли ва хушмуомала бўлиши лозим. Тез-тез садака килиб туриши, Аллохга дуо килиб, дўзахдан саклашини сўраб юриши зарур.

15- коида. Аллох Ўзига итоат килмаган банда-лар учун жаханнамни
яратган. У жуда хам ёмон жой. Кофирлар, мунофиклар шубхасиз, дўзахга тушадилар
ва у ердан кайтиб чикмайдилар. Гунохкор мусулмонлар хам дўзахга кирадилар. Улар
гунохлари борича азобланиб, кейин дўзахдан чикадилар ва жаннатга кирадилар.
Аллох бизни гунох ишлардан узок килсин. Факат яхши амаллар килиб, жаннатга
киришимизни насиб этсин. Омийн!

Саволлар
  1. Киёмат куни дўзахни кандай килиб олиб келинади? Ярамас одамларни кандай
    килиб дўзахга ташланади?
  2. Жаханнам олови хакида нималарни биласиз? Жаханнамда яна кандай азоблар
    бўлади?
  3. Дўзахиларнинг овкати ва ичимликлари нималардан иборат?
  4. Дўзахга канака одамлар тушишини айтиб беринг.
  5. Дўзахга тушиб колмаслик учун нима килиш керак?

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.