Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ейиш одоби

Эй ўғлон, ейишнинг бир қанча одоблари бўлиб, сен албатта уларга бўйсунишинг, шунда сенинг соғлигинг яхшиланиб жисминг қувватли бўлади. Ақлинг ўткирлашиб, ҳар хил касал ва оғриқлардан саломат бўласан.

Қуйидагилар ана шу одоблар жумласидандир:

1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолда ейишдан олдин қўлларингни юв.

2. Ўртадаги идишдан овқатланаётганингда ўз олдингдан олиб егин, бошқалар олдидаги нарсаларга қарама ва ҳожатингдан ошиғини ема.

3. Овқат ейишдан олдин Аллоҳнинг номини айтиб “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” деб айтгин ва еб бўлганингдан кейин “Алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим минни вала қувваҳ” – маъноси – “Мен тарафидан ҳеч қандай куч қувватсиз шу таомни менга таом қилиб берган ва у билан мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” деб Унга мақтовлар айт.

4. Ўзинг ёмон кўрадиган таомни бошқаларни ҳам ундан нафратлантирадиган сўзлар билан ёмонлама.

5. Овқат яхши ҳазм бўлиши учун уни яхшилаб чайна.

6. Оғзингни овқат билан тўлдириб олма ва оғзингда овқат бор пайтда гапирма.

7. Бир ҳил овқат билан кифоялан ва ошқозонинг тўлиб кетгунгача овқат ема. Агар шундай қилсанг, овқат ҳазм бўлиши қийин бўлади, касал бўлиб қолишинг мумкин.

8. Айланиб юрадиган сотувчиларга ўхшаган яхши қилинганлиги ва покизалиги ишончли бўлмаган овқат ва ичимликларни тановул қилма.

9. Агар мадраса ошхонасида ўтирсанг, тўполон қилма ва ўз насибангдан кўпроқ овқат ейишга уринма.

10. Агар ошхона хизматчисидан пиёла, қошиқ ва салфетка (қўл сочиқ) каби бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг, мулойимлик ва ўртача овоз билан сўра.

11. Овқат еб бўлганингдан кейин албатта қўлларингни ва оғзингни юв ва тишларингнинг тозалигига эътибор бер.

Ҳикоя

Бир ўқувчи касал бўлиб қолди ва унинг касали қаттиқлашди. Кейин доктор келиб унинг касалини текшириб кўргач, у овқат ва ҳолвалардан ҳаддан зиёд кўп еб қўйганлиги натижасида ошқозони ишдан чиқиб, соғлиги ёмонлашганини билди.

Тасодиф доктор шу ўқувчининг қўлида пуллар билан тўла ҳамённи кўриб қолиб унга деди:

– Агар сенга бошқа яна шунча миқдорда пул берсам, шу ҳамёнга сиғдира оласанми?

– Унга ичидагидан ортиқ пул сиғдириш мумкин эмас.-деб жавоб берди ўқувчи.

– Куч билан сиғдир.

– У қимматбаҳо ҳамён. Йиртилиб кетишидан қўрқаман.

Шунда доктор деди:

– Билгинки, эй ўғлон! Сенинг ошқозонинг ҳам шу ҳамёнга ўхшашдир. Агар
қорнингга сиғадиганидан ошиғини есанг, ҳар хил касаллар ва оғриқларга
чалинасан.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.