Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Жаннат кандай жой?

Эх!.. Жаннат! Жаннат! Болалар, биласизларми, жаннат канака жой? Агар мен хозир жаннат хакида гап бошласам, гапим хеч тугамайди. Аммо майли, келинглар, сизларга озгина гапириб берайин. Колганини катта китобларни ўкиганда ўзинглар билиб оласизлар.

Сизларга тушунтириш учун жаннатни кайси бокка, кайси гўзал шахарга ўхшатсам экан-а?.. Йўк, уни хеч нарсага ўхшатолмайман. Чунки бу дунёда жаннатга ўхшайдиган хеч бир жой йўк-да! У шунака хам чиройлики, сўз билан таърифлаб бўлмайди. У ерга факат бориб кўриш керак! Ана шунда биласиз, жаннатнинг канака эканлигини! «Жаннатда кўз кўрмаган, кулок эшитмаган, одамнинг хаёлидан ўтмаган нарсалар бор», – деганлар Пайгамбаримиз.

Жаннат хозир борми? Ха, жаннат хозир бор! У етти кават осмоннинг устида, Аллох Аршининг остида. У нихоятда чиройли боглардан, шаркираб окаётган дарёлардан, ажойиб шахар ва мамлакатлардан, соя–салкин оромгохлардан иборат. Жаннатга кирган одам бу дунёни унутиб кўяй дейди. Хеч кайтиб чиккиси келмайди. Унинг катталиги кандок, айтайми? Етти кават осмон билан ернинг хаммаси кўшилса хам жаннатга тенг бўлолмайди. Жаннат ана шунака катта! Унинг хушбўй хиди 100 йиллик йўлдан келиб туради. Жаннат кават-кават килиб яратилган бўлиб, унинг энг юкориси Фирдавс жаннати деб аталади. Бу дунё йўк бўлиб кетади. Аммо жаннат хеч йўк бўлмайди.

Жаннатнинг 8та дарвозаси бор. Улар шунака каттаки, бу чети билан у четининг ораси 40 йиллик йўл. Жаннат дарвозасининг олдига биринчи бўлиб Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам келадилар. Жаннат у кишига очилади. Жаннатга энг аввал шу зот кирадилар. Кейин у кишининг умматлари – биз мусулмонлар кирамиз. Шундан сўнг бошка пайгамбарларнинг умматлари киришади. Дин йўлида халок бўлган шахидлар, илмига амал килган олимлар, камбагалларни яхши кўрадиган бойлар ва сахийлар жаннатга биринчилар каторида кирадилар. Жаннат ахлининг энг кўпи камбагаллар ва кўп зулм тортган кишилар бўладилар. Ота-онасининг дуосини олган одамлар, эрини рози килган аёллар, хушмуомала кишилар хам жаннатга тезрок кирадилар.

Жаннатнинг 100та даражаси бор. Инсонлар бу дунёда канчалик чиройли ва кўп амал килганларига караб турли хил даражада жой оладилар.

Жаннатнинг хавоси жуда хам ёкимли. У совук хам эмас, иссик хам эмас. Доимо худди бахордек бўлиб туради. Эрталаб кун чикиш олдидан бўладиган нахор вакти бор-ку, жаннатда ана ўшанака тоза ва покиза холат бўлади. У ерда куёш бўлмайди. Аммо Аллохнинг нури билан хамма ёк ёп-ёруг бўлиб туради.

Жаннатнинг меваларига келсак, уларнинг неча минг хил эканини Аллохдан бошка хеч ким билмайди. Улар хозир гарк пишиб, жаннати одамларни кутиб турибди. Улар хеч качон айнимайди, сасимайди. Тик туриб узаман десангиз хам, ўтирган ерингизда узаман десангиз хам, ёнбошлаб ётиб узаман десангиз хам жаннат мевалари сизнинг о-о-олдингизга келиб туради. Биттасини узсангиз, унинг ўрнига дархол иккита мева пайдо бўлиб колаверади. Улар шунака хам ширинки, мазаси огзингиздан хеч хам кетмайди.

Агар гўшт егингиз келиб колса, олдингизга турли кушлар учиб келишади ва тилга кириб сизга ўзларини таништира бошлайдилар: «Мен фалон кушман, фалон нарсадан еб катта бўлганман, гўштим роса ширин, мени енг!» – дейди биттаси. «Мен фалон-фалон гулларни еб ўсганман, менинг гўштим жудаям ширин, мени енг!» – дейди бошкаси. Сиз кайси бирини танласангиз, у ўша захоти пишиб, тилла лаганда олдингизга келади. Еб бўлишингиз билан у яна тирилиб учи-и-иб кетаверади.

Жаннатда битта одамга мингта хизматчи бўлади. Улар хар гал овкат олиб келишганда 70 хил тилло товокда турли овкатлар, сон-саноксиз кадахларда ичимликлар келтиришади. Танлаган таомингиздан истаганингизча еяверасиз. Хохлаган ичимлигингиздан мирикиб ичаверасиз. Корнингиз тўлиб кетмайди. Овкатдан кейин хожат ушатиш, ёзилиш бўлмайди. Еган овкатингиз енгил терга айланиб, ўзи чикиб кетаверади. Танангиздан чиккан тердан ажойиб атирнинг хиди келади. Жаннатда бурун кокиш, туфлаш, йўталиш, шамоллаш, касал бўлиш йўк. Аллох у ерда хамма одамларга янгидан тана пайдо килиб беради. Баданингизда кон, йиринг, балгам бўлмайди. Нафас олиб, нафас чикарганингизда огзингиздан ўз-ўзидан хамд-сано ва тасбех чикаверади. Жаннатда хар бир инсонга овкат ейиш, ичиш ва бошка ишлар учун 100 та одамнинг кучи бериб кўйилади. Бундай яхшиликлар бу дунёда харом нарсалар емаган, харом ишларни килмаган, Аллоху Расулнинг айтганларини килиб ўтган, нафсини тийган инсонлар учун тайёрлаб кўйилган.

Жаннатга киришда кампирлар ёш кизларга айланадилар. Чоллар йигит бўладилар. Жаннатда хамма одамлар бир хилда 33 ёшда бўладилар. Хеч хам каримайдилар, ўлмайдилар. Доимо ёш ва чиройли бўлиб юраверадилар.

Жаннатда бир дарёда сув, бир дарёда сут, бир дарёда асал, яна бир дарёда май окади. Дарёлар уйларнинг остидан окиб ўтади. Аммо хеч кимга зарар килмайди. Одамлар уйларидан туриб томоша килиб ўтирадилар. У ерда яна бир дарё бор. У дарёнинг лабида чиройли кизлар бўлади. Улар жуда чиройли овоз билан ашула айтишади. Одамлар келиб уларнинг ашулаларини эшитадилар. Бунака овозни дунёда хали хеч ким эшитмаган. Ўша кизлардан кайси бири кимга ёкиб колса, Аллох уни ўша одамга хадя килади. Унинг ўрнига Аллох ўша захоти яна бошкасини яратиб кўяди. Аллох хар бир киши учун хизмат килсин, деб жаннатда 72 та киз совга килади. Уларнинг иккитаси бу дунёдаги киз-аёллардан, 70 таси жаннат хурларидан бўлади. Жаннатда хотин-кизлар учун хам Аллох жуда кўп яхшиликларни тайёрлаб кўйган.

Жаннатда бир дарахт бор. Агар унинг тагида от билан юз йил чопсангиз хам сояси тугамайди. Ха, айтгандай, жаннатда канотли учар отлар бўлади. Унга минсангиз, сизни учири-и-иб кетади. Аммо йикитиб юбормайди. Олиб кочиб кетмайди. Каерга десангиз, «хўп» деб, олиб бориб, сизни томоша килдириб юради.

Бу дунёда кам амал килган, жаннатга хаммадан кейин кириб, энг оз мукофот оладиган одамни айтиб берайми? У одамга жаннатда бериладиган боглар, гулзорлар, шахар ва мамлакатлар хозир биз яшаб турган дунё билан баробар бўлади. Кейин унга шу дунёдан яна 10таси берилади. Ана кўрдингизми? Жанннатдаги энг оз мукофот шунака бўлса, энди роса кўп амал килган одамга бериладиган мукофотни кандай тасаввур килиб бўлади?

Жаннатнинг шахар ва кўчалари, сарой ва касрлари, ховли ва уйлари олтин-кумушдан, ёкут ва забаржаддан, марварид ва зумраддандир. Ерида чанг ва кирлар йўк. Тупроги ёкимли хид таратадиган заъфарондир.

Хуллас, одамларга нима ёкадиган бўлса, хаммаси жаннатда мухайё килинган. Уларга нима ёкмайдиган бўлса, хаммасини дўзахга олиб кириб кўйилган.

Жаннатдаги энг катта неъмат ва мукофот шуки, хамма мўминлар Аллохни ўз кўзлари билан кўрадилар! У билан юзма-юз туриб саломлашадилар, гаплашадилар. Бу энг улуг бахтдир. Демак, биз жаннатда Аллохни ва Пайгамбаримизни кўрамиз. Аввалда ўтиб кетган мўмин ота-боболаримиз, момо-бувиларимизни хам иншоаллох жаннатда топамиз. У ерда хар бир одам ўзининг яхши кўрган одамлари, дўстлари билан бирга яшайди. Аммо жаннатга етиш учун инсон бу дунёда хак йўлда бўлиши, кийинчилик ва синовларга чиройли сабр кила олиши керак.

Эхе! Гапираман десам, роса гап кўп. Аммо, вакт кам. Болалар, яхшиси ўзинглар тезрок китоб ўкийдиган бўлинглар. Шунда яна кўпгина нарсаларни билиб оласизлар. Энг зарури сизлар жаннатга кирадиган яхши болалар ва яхши кизлар бўлинглар. Илмли, одобли, ибодатли, такволи, мехнатсевар, сабрли ва кўркмас инсонлар бўлиб ўсинглар, хўпми?! Яшанглар!

16 – коида. Биз яшаётган дунё Киёмат куни йўк бўлиб кетади.
Шундан сўнг Аллох мўминларни жаннатга киритади. Жаннат бу дунёда Аллохга иймон
келтириб, ибодат килган, покиза хаёт кечирган, сабрли, гайратли ва жасур
мусулмонлар учун тайёрлаб кўйилган. Мусулмонлар жаннатда абадий рохатда
яшайдилар.

Саволлар
  1. Пайгамбаримиз жаннатни кандай таърифлаганлар? Жаннат хозир каерда?
  2. Жаннатга энг аввал кимлар киради?
  3. Жаннат хакида нималарни биласиз?
  4. Жаннатга кириш учун нима килиш керак?

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.