Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Жаноҳ ут-толиб

جناح الطالب

(Араб тили сарф фанидан дарслик)

Раҳматуллоҳ Расулжон ўғли

Муаллифдан

Ҳурматли ўқувчим! Илм чўққиларига парвоз этишинг учун толмас қанот бўлсин деган тилак билан бу дарсликка “Жаноҳ ут-толиб” (Толибнинг қаноти) деб ном қўйдим. Арабча ёки форсча ёзилган “Муъзий”, “Занжоний”, “Шофия”, “Мароҳ ул-арвоҳ”, “Тафсили акмалий” ва “Бидон” каби қийин дарсликларни аввал иборатини тўғри ўқиш ва таркибини аниқлаш меҳнати ва кейин таржима қилиш машаққатидан сени озод қилдим. Лекин, бу деган сўз шу дарсликни бир кўриб чиқсанг ўзи кифоя деган маънода эмас. Ҳали сенинг олдингда икки зўр довон – ҳар бир таъриф ва қоидаларни тушуниб, зеҳнингда тўла тасаввур ҳосил қилиш, ёдда сақлаш ва ниҳоят ўз ўрнида татбиқ эта билиш оғирлиги турибди. Оллоҳ сенга ғайрат ва сабот берсин!

Муаллимларга тавсия

Ушбу сарф фанида ёзилган мўъжаз дарслик ўз ичига олган ўттиз дарснинг аксари уч қисмдан иборат бўлиб, биринчи асосий қисми сарф фанига янги қадам қўйган мубтадийларга мўлжалланган. Араб тили бошланғич дарсликларидан “Мабдаъул қироат” китоби 2-жузъининг ярмига қадар ушбу “Жаноҳ ут-толиб” дарслигининг асосий қисми қўшиб ўқитилади, қолган ярмига эса наҳв фанидан “Нажоҳ ут-толиб” дарслигининг асосий қисми қўшилади. “Жаноҳ ут-толиб” дарсларининг иккинчи қисми – қўшимча дарслар “Мабдаъул қироат” 3-жузъи ярмигача ва қолган ярмига “Нажоҳ ут-толиб”нинг қўшимча дарслари қўшиб ўқитилиши керак.

Дарсликда мустақил ўқиш учун берилган ортиқча маълумот ва жадваллар кўпроқ билим олишга интилган қизиқувчан толиблар учун мўлжалланган.

Ўқувчининг ҳолига қараб баъзи бир узун дарсларни бир нечага бўлиб ўқитиш ҳам мумкин.

Бу дарслик бошқа арабча ва форсча дарсликлар каби ўқувчи иборат ўқиб, муаллим маъно айтиб тушунтириш усулида ўқитилмайди. Балки, китоб очмасдан муаллим болаларни ўз оғзига қаратиб олиб, яхшилаб тушунтириши ва мисолларни қора тахтага ёзиб кўрсатиши лозим. Уйга вазифа қилиб бериладиган машқлардан бир неча мисоллар ишлаб кўрсатиб беради. Ҳар бир ўқувчидан ўтган дарсни қаттиқ сўраб олиши ва ёдлаш билан бирга тушунишига ҳам аҳаммият бериши зарур.

Бу майдонда биринчи тажриба бўлгани учун дарсликда камчиликлар бўлиши табиий. Муаллим афандиларнинг лутфан фойдали маслаҳатларига умидвормиз. Валлоҳул муваффиқ.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.