Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Жуола (хизмат ҳақи) аҳкомларига доир боб

Жуола – шунингдек, жуъл, жиол ва жаила ҳам дейилади – кишига қилган бирон хизмати учун бериладиган ҳақдир. Масалан: «Ким шу ишни қилса, унга шунча ҳақ берилади» деб маълум бир иш учун, масалан, девор уриш учун маълум миқдордаги ҳақни эълон қилинади.

Бунинг жоизлигига далил Аллоҳ таолонинг сўзидир: «(Жарчилардан бири) айтди: Подшоҳнинг қадаҳини йўқотдик. Уни топиб келтирган кишига бир туя юк (мукофотдир). Мен шунга кафилман» (Юсуф: 72).

Суннатдан далил эса «Саҳиҳайн» ва бошқа ҳадис тўпламларида келган, Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги мазмундаги ҳадисдир: «Улар сафарда бора туриб араб қабилаларидан бирига тушдилар ва улардан ўзларини меҳмон қилишларини сўрадилар. Улар бош тортишди. Сўнг шу қабиланинг саййидини (илон ё чаён каби) газанда чақиб олди. Уни тузатишга қўлларидан келган барча ҳаракатни қилишди, фойдаси бўлмади. Сўнг буларнинг ёнига келишиб: «Сизларда бирон даво борми?» деб сўрашди. Улардан бирлари: «Мен унга руқя қиламан (дам соламан). Лекин, сизлардан меҳмон қилишларингни сўраган эдик, бош тортдингизлар. Энди сизлар ҳам то менга хизмат ҳақи ажратмагунларингча уни руқя қилмайман», деди. Улар бир қанча қўй беришга келишдилар. Сўнг у бориб, ҳалиги кишига «Фотиҳа» сурасини ўқиб, дам сола бошлади. Шундан сўнг у тузалиб, дарддан бутунлай фориғ бўлиб кетди. Кейин унга келишилган хизмат ҳақини бердилар. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, бу ҳақда хабар берганларида у зот: «Тўғри қилибсизлар, тақсим қилинглар ва менга ҳам бир улуш беринглар», дедилар (Бухорий (2276) ва Муслим (2201) ривоятлари).

Ким хизмат ҳақи белгиланганини билганидан сўнг ўша ишни қилса, ўша хизмат ҳақига лойиқ бўлади. Чунки, ишнинг тўла бажарилишига иттифоқ қилинганди. Агар уни бир неча одам бирга қилсалар, хизмат ҳиқига белгиланган молни баробар бўлиб оладилар. Чунки, ишига шерик бўлганлар унинг ҳақига ҳам шерик бўладилар. Агар ишни унга ҳақ белгиланганини билмасдан қилган бўлса, ҳеч нарсага ҳақли бўлмайди. Чунки, унинг иши изн берилмаган иш бўлди, шу боис хизмат ҳақига лойиқ бўлмайди. Агар жуола (ҳақ) белгиланганини иш асносида билиб қолса, билганидан кейин қилган ишига яраша ҳақ олади.

Жуола жоиз келишувдир, уни ҳар икки томон бузишга ҳақли бўлади. Агар келишувни бузиш хизматчи тарафидан бўлса, хизмат ҳақидан ҳеч нарсага ҳақли бўлмайди. Агар жуъола белгилаган киши томонидан келишув бузилса, ва бу ишни бошлаганидан кейин бўлса, хизматчига қилган ишига яраша (одатда бериладиган ўртача) ҳақ берилиши лозим.

Жуола бир неча масалада ижарадан фарқ қилади:

– Жуоланинг яроқли бўлиши учун жуола (тўлов, мукофот) белгиланган хизматни билиш шарт қилинмайди, ижарада эса ижарага олинадиган иш олдиндан маълум бўлиши шарт қилинади.

– Жуолада ишнинг муддатини аниқ билиш шарт қилинмайди, ижарада эса иш муддати аниқ билиниши шарт қилинади.

– Жуолада иш билан муддат ўртасини жамлаш жоиз. Яъни, масалан: «Ким шу кийимни бир кунда тикиб беролса, унга шунча ҳақ тўланади», дейилади ва ўша кийимни бир кунда тикиб берса ўша ҳаққа лойиқ бўлади, тиколмаса йўқ. Ижарада эса ундай эмас. Унда иш билан муддат ўртасини жамлаш жоиз бўлмайди.

– Жуолада бажарувчи иш қилишга мажбур бўлмайди, ижарада эса иш қилишга мажбурдир.

– Жуолада муайян бир хизматчи тайинланиши шарт қилинмайди, ижарада эса бу нарса шарт қилинади.

– Жуола жоиз келишувдир, уни ҳар икки тараф бошқасининг изнисиз бузишга ҳақли бўлади. Ижара эса лозим келишувдир, уни бир томон иккинчи томоннинг розилигисиз бузишга ҳақли бўлмайди.

Фуқаҳолар раҳимаҳумуллоҳ айтишларича, ким бировга жуълсиз (яъни, аввалдан тайин қилинган ҳақсиз) ва иш эгасининг изнисиз бир ишни қилиб берса, у ҳеч нарсага ҳақли эмас. Чунки, у (олдиндан тайин қилинмаган) ҳеч қандай эвазсиз фойдалантирган бўлади ва шу боис ҳеч нарсага ҳақли бўлмайди. Чунки, бир инсонга у ўзига лозим қилмаган нарса лозим келмайди. Бундан фақат иккита нарса истисно қилинади:

  1. Агар хизматчи ўзини ҳақ олиб ишлашга тайёрлаган бўлса, масалан, даллол ё ҳаммол ва шунга ўхшаган одам бўлса, агар бир ишни изн билан қилган бўлса, унга иш ҳақи олишга лойиқ бўлади. Чунки, одат шуни тақозо қиларди. Аммо, ўзини шу ишга тайёрламаган одам бўлса, гарчи изн берилган бўлса ҳам, башарти шуни (ҳақни) шарт қилмаган бўлса, ҳеч нарсага ҳақли бўлмайди.
  2. Ким бировнинг мол-мулкини ҳалокатдан қутқариб қолса, яъни, масалан, денгиздан ё ёнғиндан олиб чиқса ёки тек ташлаб қўйса аниқ йўқ бўлиб кетадиган ҳолатда ушлаб қолса, унга гарчи мол эгаси изн бермаган бўлса ҳам, ужратул-мисл (яъни, ана шундай ҳолларда бериладиган ўртача ҳақ) тўланади. Чунки, бундай қилиш бошқаларни ҳам ана шу каби ишларга, яъни бировларнинг молларини ҳалокатдан қутқариб қолишга тарғиб қилиш бўлади.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким бировнинг молини ҳалокатдан қутқариб қолса, гарчи шартлашмаган бўлса ҳам, икки сўзнинг кучлироғига кўра, ужратул-мислга ҳақли бўлади» (Ал-фатавал-кубро: 5/423).

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бировнинг молида эгасининг изнисиз
бир ишни қилган ва шу билан ҳаққа эришишни истаган одамнинг ёки бировнинг молини
зое бўлишдан сақлаб қолиш учун ишлаган одамнинг ҳолати шуки, унга ўзи қилган
ишнинг иш ҳақи берилиши тўғри бўлади, Аҳмад бир неча ўринда бунга қатъий далил
келтирган» (Иъламул-муваққиъийн: 2/419).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.