Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Закотнинг машруълиги ва унинг Исломдаги ўрни ҳақидаги боб

Аллоҳ сизу бизни муваффақ қилсин, билингки, закотга доир аҳкомлар ва
унинг шартлари тафсилотини ўрганиш, закот кимнинг зиммасига фарз, уни
олишга ким ҳақдор, қандай турдаги молдан чиқариш фарз эканини билиб
олиш зарурдир.

Қуръон ва Суннат далолатига кўра, закот Исломнинг рукнларидан ва
улкан биноларидан саналади. Аллоҳ таоло Қуръоннинг 82 ўрнида уни намоз
билан бирга зикр қилган. Бу ҳам унинг нақадар аҳамиятли ибодат эканига
ва у билан намоз ўртасида нақадар улкан алоқа ва мустаҳкам боғлиқлик
борлигига далил бўлади. Ҳатто, бу умматнинг сиддиқи ва Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳга қасамки, намоз билан закотнинг ўртасини ажратган
кишиларга қарши албатта жанг қиламан», деганлар (Бухорий (1399)
ва Муслим (20) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Аллоҳ таоло айтади: «Намозни тўкис адо қилинг, закотни
беринг» (Бақара: 43).

«Агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни
берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (Яъни улар билан урушишни бас
қилингиз)» (Тавба: 5).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ислом беш
(асос) устига қурилган: Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад
Аллоҳнинг элчисидир деб гувоҳлик бериш, намозни барпо қилиш, закотни
адо этиш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш» (Бухорий (8) ва
Муслим (16) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

Мусулмонлар закотнинг фарзлигига ва унинг Исломнинг учинчи рукни
эканига, унинг фарзлигини инкор қилган кишининг кофир бўлишига ва уни
беришдан бош тортган кишиларга қарши уруш қилинишига иттифоқ қилганлар.

У ҳижратнинг иккинчи йилида фарз қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам уни йиғиб ва қабул қилиб олиб, ҳақдорларга етказишга
масъул бўлган кишиларни атроф ўлкаларга юбордилар. Хулафои рошидийннинг
суннати ҳам шунга жорий бўлди, мусулмонлар шунга амал қилиб келдилар.

Закотда халқларга яхшилик бордир. У молнинг тозаланишига ва бало-ю
офатлардан сақланишига сабабдир, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бандаликни
бажо келтиришдир. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи ва саллам), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб
тозалайдиган садақа сифатида олинг ва уларнинг ҳақларига дуо қилинг.
Албатта, сизнинг дуоингиз улар учун ором-осойишталик бўлур. Аллоҳ
эшитувчи, билувчидир» (Тавба: 103). Бинобарин, у нафсларни
бахиллик ва ҳасисликдан поклаш, бой-бадавлат кишини ўзига суюмли бўлган
молидан бир қисмини чиқариб бериш билан Аллоҳга қурбат ҳосил қила
олишини имтиҳон қилиб кўришдир.

Аллоҳ таоло закотни униб-ўсиш ва кўпайишни қабул қиладиган молларда,
жумладан, чорва моллари ва экин-тикин каби ўзи ўсиб, кўпаядиган
нарсаларда, шунингдек, тасарруф билан ҳамда тижорат воситасида айланиб
кўпаядиган тилла, кумуш ва тижорат моллари каби нарсаларда вожиб қилди.

Закот миқдорини у чиқариладиган молдаги инсоннинг меҳнатига қараб
белгилади.

Чунончи, рикоз (кон, соҳиби аниқ бўлмаган топиб олинган хазина)нинг
бешдан бирини (20%);

Бир томонлама меҳнат сарф бўлган, яъни суғориш иншоотларисиз
суғорилган ҳосилнинг ўндан бирини (10%);

Икки томонлама меҳнат билан суғорилган ҳосилнинг йигирмадан бирини
(5%);

Пул ва тижорат моллари каби соф меҳнат билан даромад келадиган
молларнинг қирқдан бирини (2,5%) закот сифатида чиқаришни фарз қилди.

Аллоҳ таоло ушбу садақани закот (тозалов) деб номлади, чунки у
нафсни ҳам, молни ҳам тозалайди, у молни камайтирадиган ва мол эгасига
зиён етказадиган жарима ёки солиқ эмас. Балки, аксинча, закот одамлар
ўзлари сезмаган ҳолларида моллари кўпайишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақа билан мол камаймайди»,
деганлар (Термизий (2325), Аҳмад (4/231, №18031) Абу Кабша розияллоҳу
анҳудан ривоят қилганлар).

Шариатда закот хос тоифанинг хос моли учун хос вақтда фарздир. Яъни,
бу чорва моллари, пул ва тижорат молларида тўла бир йил айланиши,
дон-дун ва ҳосилда доннинг қотиши ва ҳосилнинг пишиб етилиш вақти
кириши, асалда унинг ҳосил бўлиш пайти келиши, кон ва хазиналарда
уларнинг чиқариб олиниши, фитр закотида ийд оқшоми кун ботишидир.

Закот мусулмон кишининг зиммасига қуйидаги бешта шарт топилганда
фарз бўлади:

1)    Эркинлик. У қулга фарз эмас, чунки қулнинг
шахсий моли бўлмайди, унинг қўлидаги нарса хожасиники саналади, закоти
ҳам хожасининг зиммасида бўлади.

2)    Молнинг соҳиби мусулмон бўлиши. Кофирга закот
фарз эмас, ундан закот талаб қилинмайди. Чунки, закот дегани ибодат ва
Аллоҳга қурбат ҳосил қилишдир. Кофир эса ибодат ва қурбат аҳлидан эмас.
Ибодат ниятга муҳтож, кофирдан бу нарсани кутилмайди. Аммо, хитоб
(закотга бўлган буйруқ) унга ҳам тегишли ва охиратда бунинг учун унга
алоҳида азоб бўлади, деган маънода фарз бўлиши масаласи ҳақида уламолар
ўртасида хилоф бор. Муоз розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда
айтилганки: «Уларни «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун
Расулуллоҳ» деб гувоҳлик беришга чақиринг, агар бунда сизга итоат
қилсалар Аллоҳ таоло уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз
қилганини айтинг, агар бунда ҳам итоат қилсалар Аллоҳ уларга бойларидан
олиниб, камбағалларига бериладиган садақа (закот)ни фарз қилганини
айтинг» (Муттафақун алайҳ). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ушбу ҳадисларида закот фарз бўлиши учун мусулмонликни шарт
қилдилар.

3)    Нисобга эга бўлиш. Нисобга етмаган молга закот
фарз бўлмайди. Нисоб – молдан маълум миқдор бўлиб, унинг тафсилоти
келади. Нисоб эгаси катта бўлсин, кичик бўлсин, оқил бўлсин, мажнун
бўлсин, фарқсиз, унга закот фарз бўлади. Чунки, далиллар умумий келган.

4)    Мулкка эгадорлик қарор топиши. Яъни, мулкда
бировнинг ҳаққи қолмаслиги. Эгадорлик аниқ бўлмаган молга закот
берилмайди. Бунинг мисоли, ўзини озод қилиш учун хожаси билан муайян
молга келишган мукотаб қулнинг берадиган пули. Бу пул хожа учун
муқаррар мол эмас. Чунки қул ўзининг тўловдан ожиз эканини эълон қилиши
ва пулни адо этишдан бош тортиши мумкин.

5)    Мол қўлга келганидан сўнг бир йил ўтиши. Оиша
розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда айтилган: «Молда то йил
айланмагунича закот йўқдир» (Ибн Можа (1792) ривояти, Термизий
ҳам шу маънода (631) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Бу –
ердан чиққан ҳосил ва дон-дундан бошқа нарсаларга хосдир. Аммо, ердан
чиққан нарсаларнинг закоти ўша ҳосил вужудга келиши билан фарз бўлади,
бунда йил айланиши эътибор қилинмайди. Йил ўтиши фақат пул, чорва
ҳайвонлари ва тижорат молларида мол эгасига енгиллик қилиниб, молда
ўсиш ва кўпайиш камолига етиб олиши учун шарт қилинган.

Чорва ҳайвонларининг туғилиб кўпайган болаларидан ва тижоратдан
келган фойдадан закот бериш учун алоҳида йил ўтиши шарт қилинмайди.
Балки, ҳайвонларнинг асли ва тижорат молининг дастмояси нисобга
етганидан сўнг йил айланган бўлса, закот фарз бўлиши учун шу кифоя.

Бировда ҳаққи бор одам агар қарздори камбағал одам бўлса, саҳиҳ
қавлга кўра, ўша қарзини қайтариб олганидан кейин бир йил учун закот
беради.

Агар қарздори бадавлат ва қарзини ўташга қодир бўлса, молнинг эгаси
ҳар йили учун закот беради.

Фойдаланиш ва ишлатиш учун олиб қўйилган молларга, масалан, ҳовли
жой, кийим-кечак, уй жиҳозлари, автоуловлар, миниш ва фойдаланиш учун
боқилаётган ҳайвонларга закот фарз бўлмайди.

Ижарага бериб қўйилган автоуловлар, дўконлар, уйлар учун закот йўқ,
фақат улардан келган ижара ҳақлари нисобга етса ва йил айланса,
ўшалардан закот берилади. Бунда ҳар бир ижарага берилган нарсадан
келган пул алоҳида ҳисоб қилинмайди, балки ҳаммасини қўшиб, бир ҳисоб
қилинади.

Зиммасида закот фарз бўлган одам закотини чиқармай туриб вафот этса,
унинг қолдирган меросидан закоти чиқарилади, ўлими сабабли закоти соқит
бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг
қарзи (яъни, ҳаққи) ўтаб қўйилишга ҳақлироқ», деганлар (Бухорий
(1953) ва Муслим (1184) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят
қилганлар). Демак, вориси ва ёки бошқа биров маййитнинг меросидан закот
чиқаради, чунки закот фарз бўлган ҳақдир, у маййитнинг зиммасидан соқит
бўлмай туради.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.