Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Зиҳорга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Зиҳордан мурод – бир киши хотинига ундан жинсий тарафдан фойдаланишдан воз кечиш қасдида: «Сен менга онамнинг – ёки опа-синглимнинг – бадани каби (ҳаром)сан» дейиши ёки хотинини ўзига насаб ёки эмизиш ёки қудачилик орқали маҳрам бўлган аёллар баданидек қилиб олишидир. Кимда-ким хотинини (яъни баданини) ўз маҳрамларидан бирортаси (бадани)га ўхшатса (яъни, ўшаларга ўхшаган ҳаром қилиб олса), зиҳор қилган бўлади.

Зиҳорнинг ҳукми – ҳаромдир. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Ораларингиздаги ўз хотинларини зиҳор қиладиган кимсаларнинг (зиҳор қилинган хотинлари) уларнинг оналари эмасдирлар. Фақат уларни туққан (аёл)ларгина уларнинг оналаридирлар. Шак-шубҳасиз улар сўзнинг номақбул ва ёлғонини айтурлар» (Мужодала: 2). Яъни, улар шариатда эътироф этилмайдиган ботил сўзни айтган бўладилар, уларнинг бу сўзлари ғирт ёлғон, очиқ ҳаром ва мункар сўздир. Чунки, зиҳор қилувчи ўзига Аллоҳ ҳаром қилмаган нарсани ҳаром қилиб олган бўлади ва хотинини онаси қаторига қўйган бўлади, аслида эса ундай эмасдир.

Жоҳилият даврида зиҳор қилинган аёл гўёки онага айланиб қолар ва бу билан унга талоқ тушар эди. Ислом келгач, бу ишни рад қилди ва уни каффорат тўлайдиган қасам деб эътибор қилди. Зиҳор қилган эр ва зиҳор қилинган хотин то эр зиҳорига каффорат бермагунича бир-биридан жимоъ ва унга олиб борувчи воситаларда фойдаланиши ҳаром бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ўз хотинларини зиҳор қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари бир қулни озод қилиш бордир…» (Мужодала: 3). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зиҳор қилган кишига: «То Аллоҳ сенга буюрган ишни қилмагунча унга яқинлашма», деганлар (Термизий (1199), Абу Довуд (2221), Насоий (3457), Ибн Можа 92065) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар, Термизий саҳиҳ санаган).

Зиҳор қилган эр зиҳор қилинган аёлига қўшилишга қарор қилса, аввал каффорат чиқариши лозим бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Ўз хотинларини зиҳор қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари бир қулни озод қилиш бордир. Бу сизларга мавъиза-ибрат бўлгай. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Энди ким (озод қилиш учун қул) топа олмаса (унинг зимма­сида эр-хотин) қўшилишларидан илгари пайдарпай икки ой рўза тутиш бордир. Энди ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса (унинг зиммасида) олтмишта бечора-мискинга таом бериш бор­дир» (Мужодала: 3, 4), деди. Ушбу икки ояти карима зиҳор қилинган аёл билан қўшилишга каффорат лозим бўлишига далолат қилади, каффоратни қўшилишдан олдин, шунга азм қилган пайтда чиқариш лозим бўлади. То каффорат чиқармагунича хотини унга ҳаром бўлиб қолаверади. Бу аксарият аҳли илмлар сўзидир.

Зиҳорнинг каффорати қуйидаги тартибда фарз бўлади: қул озод қилиш, агар қул тополмаса ёки қул озод қилиш учун етарли пул тополмаса, икки ой давомий рўза тутиш, агар касаллик ё бошқа бирон узр сабабли рўза тутолмаса, олтмишта мискинга таом бериш. Аллоҳ таоло айтади: «Ўз хотинларини зиҳор қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсалар (зиммасида эр-хотин) қўшилишларидан илгари бир қулни озод қилиш бордир. Бу сизларга мавъиза-ибрат бўлгай. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Энди ким (озод қилиш учун қул) топа олмаса (унинг зимма­сида эр-хотин) қўшилишларидан илгари пайдарпай икки ой рўза тутиш бордир. Энди ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса (унинг зиммасида) олтмишта бечора-мискинга таом бериш бор­дир» (Мужодала: 3, 4).

Қул озод қилиш шарти – озод қилинадиган қул мўмин бўлиши лозим. Чунки, Аллоҳ таоло беқасд одам ўлдириш каффорати ҳақида: «Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши… вожибдир», деди (Нисо: 92). Зиҳорнинг каффорати ҳам шунга қиёс қилинади ва мутлақни муқайядга ҳамл қилинади.

Озод қилинадиган қул ишлай олишига очиқдан-очиқ тўсқинлик қиладиган айб-нуқсондан холи бўлиши шарт қилинади. Чунки, озод қилишдан мақсад қулни ўз манфаатларига эга қилдириш ва ўзи учун тасарруф қилишига имкон яратиб бериш бўлиб, очиқ айбу нуқсони бўлган, яъни кўзи ожиз, қўл ё оёғи шол бўлган ҳолда бу нарса ҳосил бўлмайди.

Рўза билан каффорат тўлаш учун қуйидагилар шарт қилинади:

  1. Қул озод қилишга қодир бўлмаслиги.
  2. Икки ой давомий (узлуксиз) рўза тутиши, яъни шу икки ой рўзасини бўлмаслиги. Илло, ўртада Рамазон рўзаси каби фарз рўза билан ёки рўза тутмаслик фарз бўлган, ийд ва ташриқ кунларидаги оғиз очиқлик билан ёки сафар ё беморлик каби узрли оғиз очиш билан каффорат рўзаси орасини бўлиши мумкин. Бундай ҳоллардаги оғиз очиқлик узлуксизликни бузиш саналмайди.
  3. Каффорат рўзасини тунда (тонг отмасдан) ният қилиши.

Таом бериш билан каффорат тўласа, қуйидагилар шарт қилинади:

  1. Рўза тутишга қодир бўлмаслиги.
  2. Таом берилаётган мискин закот берилиши жоиз бўлган озод мусулмон киши бўлиши.
  3. Ҳар бир мискинга бериладиган таом миқдори бир муд буғдой ёки бошқа нарсанинг ярим соъидан кам бўлмаслиги.

Умуман каффорат бериш учун ният шарт қилинади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар ният билан (эътибор қилинади) ва ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси бўлади», деганлар.

Зиҳорнинг каффорати ва мазкур тартибда бўлишига Қуръон далилидан ташқари Суннатдан ҳам далил бор. Хавла бинт Молик ибн Саълаба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Эрим Авс ибн Сомит мендан зиҳор қилди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига шикоят қилиб келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эрим ҳақида мен билан баҳсга киришиб: «Аллоҳдан қўрққин, у амакиваччанг бўлади», дердилар. Ҳали ўрнимдан жилмасимдан Қуръон нозил бўлди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), дарҳақиқат Аллоҳ сиз билан ўз жуфти ҳақида баҳслашаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди» (Мужодала: 1). Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У қул озод қилади», дедилар. Мен: «(Бунга имкон) тополмайди», дедим. «Унда икки ой узлуксиз рўза тутади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, у кекса мўйсафид, рўза тутолмайди», дедим. «Унда олтмишта мискинга таом берсин», дедилар. «Унинг садақа қилишга нарсаси йўқ», дедим. «Унда мен унга бир арқ (яъни, олтмиш соъ) хурмо билан кўмак бераман», дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, мен ҳам унга бир арқ хурмо билан ёрдамлашаман», дедим. «Яхши қиласан. Бор, уни олтмишта мискинга таом қилиб улаш ва амакиваччанг (яъни, эринг)га қайт», дедилар (Абу Довуд (2214) ривояти).

Динимиз ана шундай улуғ диндир. Унда ҳар бир муаммо учун, шу жумладан эр-хотин ўртасидаги муаммоларга ҳам ечим мавжуд. Мана, жоҳилият даврида ечимсиз саналган ва эр-хотин ўртасини ажратиб юборишдан ўзга чора кўрилмаган зиҳор муаммосини динимиз қандай ҳал қилиб берди!

Қолаверса, каффоратни вожиб қилишда ҳам динимиз эрнинг шароитларига риоя
қилишини ва эрнинг ҳолатига қараб, каффоратнинг қул озод қилиш, рўза тутиш ва
мискинларга таом беришдан у қодир бўладиган турини машруъ қилганини кўрамиз.
Бунинг учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.