Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Зулматларни ёритувчи чироқлар (3)

Мана шу ўринда имом Нававий ўзларининг “Риёзус-солиҳийн” номли китобларида тавба ва унинг шартлари ҳақида айтган сўзларини келтиришни лозим топдик. У зот раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Уламолар дейдилар: “Барча гуноҳлардан тавба қилмоқ вожибдир. Агар қилинган гуноҳ Аллоҳ билан банданинг ўртасида воқеъ бўладиган гуноҳлардан бўлса, тавба қилишда уч нарса шарт қилинади;

1 – Мазкур гуноҳдан бутунлай тийилиш.

2 – Шу гуноҳни қилганидан пушаймон бўлиш.

3 – Бу гуноҳга асло қайтмасликка азми-қарор қилиш.

Агар ушбу шартлардан бирортаси амалга оширилмай қолса, қилинган тавба ҳисобга ўтмайди. Агар қилинган маъсият-гуноҳ инсон ҳуқуқига тааллуқли бўлса, у ҳолда тавбага тўрт нарса шарт қилинади; аввал айтиб ўтганимиз учта шартга кўшимча тўртинчи шарт – ҳақ эгасини рози қилиш. Масалан, мол-мулк ва шу каби нарсани тортиб олган бўлса, уни эгасига қайтариш. Агар унинг ҳаққига бўҳтон қилган, ёки бирор маънавий зарар етказган бўлса, унга берилажак шаръий ҳукмга итоат этиш ёки ҳақ эгасидан афв этишини илтимос қилиш. Агар бировни ғийбат қилган бўлса, ғийбат қилинган шахс ҳузурига бориб, қилган хaтосини этироф этиб, ундан узр сўраш.

Агар қилган гуноҳлари турлича бўлиб, уларнинг баъзиларидан тавба қилиб, баъзиларидан қилмаган бўлса, қилган тавбаси ана шу тавба қилинган гуноҳга нисбатан ҳисобга олинади, қолган гуноҳларга қилиниши вожиб бўлган тавба ундан соқит бўлмай туради.

Тавбанинг вожиб эканига китобу суннат ва умматнинг ижмосидан етарлича далиллар мавжуд”». (Шу ерда имом Нававийнинг гапларидан иқтибос тугади)

Умар ибн ал-Хаттоб “ат-тавбатун-насух – холис тавба”ни қуйидагича сифатлаганлар: «”Ат-тавбатун-насух – холис тавба”; “Банда бир гуноҳ ишдан тавба қилганидан кейин, соғиб олинган сут елинга қайтиб кирмаганидек, у ҳам ўша гуноҳ ишга қайтиб қадам босмаслигидир”».

Биродарлар, юқоридаги тавба ҳақида айтганларимиздан маълум бўладики, қачонки насух – холис тавба қиладиган бўлсак, қилган тавбамиз ўзининг зиёси билан нурли чироқ каби қалбимизни қоплаб олган гуноҳ ишларнинг зулматини тарқатиб юборади. Аллоҳ таоло ҳаммаларимизни “насух – холис тавба” қилишга муваффақ айласин!

3 – Қабр зулмат, Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-Расулуллоҳ унинг чироғидир
Учинчи зулмат: Қабрдаги зулмат

Юқорида баён қилиб ўтганимиз; биринчи ва иккинчи зулматлар маънавий зулматлар эди. Аммо қабрда бўладиган зулмат эса, ҳиссий – ҳақиқий зулматдир. Гўр деб аталмиш бу қоронғи ўрага дафн этилган, бу дунёни тарк этиб, охират сари ўз сафарини бошлаган шахс унда ёру дўстлари, бола-чақаларидан жудо бўлиб то Қиёмат қоим бўлгунга қадар танҳо қоладиган жойдир. Хеш-ақраболари уни дафн этиб қайтишгач, саноқли кунларгина ёдга олиб турадилар. Кунлар ўтиб боргани сайин уни ёдларидан чиқара борадилар. Эслашса ҳам, соғинчдан келиб чиқиб эмас, шунчаки, бирор муносабат сабаблигина эслашади. Шоир Ҳазиний ушбу манзарани ажойиб бир суратда назмга солган эдилар. Сиз ҳам бир ўқиб кўринга!:

Аёғинг остига боқгил, ҳама ер ичра пинҳондур,

«Манам шундек бўлурман» деб, санинг парвойинга келмас.

Лаҳад ичра ётурсан ёзу қиш ўтғонини билмай,

Ўғул-қиз, ёру дўстинг келиб сандан хабар олмас.

Сан ўлғон сўнг ҳама фарзандларинг молингни олгайлар,

Санинг ҳолинг нечук кечгай қаро ерда, булар билмас.

Ўлум ёшу қари, шоҳу гадоларга баробардур,

Билинг, жон олгучи элни назарга заррача илмас.

Ҳа азиз дўстлар, инсон ҳаётлик чоғида хайрли ишларни амалга ошириб, садақаи жориялар қилиб кетган бўлса, уни ёдга олинишида шубҳа йўқ. Бироқ умрида мусулмонларга нафи тегмаган, на ҳаётлик чоғида ва на ўлганидан кейин қолганларга нафи етиб турадиган бирон хайрли иш қилмаган шахс эса, тезда унутиб юборилади. Уни бегоналаргина эмас, ҳатто ўзининг фарзандлари ҳам тезда эсдан чиқариб юборадилар.

Энди у, бу жойда зулмат ичра танҳо ўзи қолиб кетади. Агар у ҳаётини гуноҳ билан ўтказганлардан бўлса, яна бир зулмат – гуноҳкорлик зулмати кўшимча бўлади. У мана шу икки зулмат ичида қаттиқ қўрқув билан турган бир пайтда, савол-жавоб қилиш учун “Мункар ва Накир” деб аталмиш икки фаришта даҳшатли бир суратда кириб келадилар. Бу эса, унинг қўрқувини янада ошириб юборади. Қабрда унинг устига қат-қат қопланиб қолган мазкур қоронғи—зулматларни учинчи чироқ – “Ла Илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-Расулуллоҳ” чироғининг нуригина тарқатиб юбориб, унинг қабрини нурга тўлдира олади.

Учинчи чироқ: Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-Расулуллоҳ

Ушбу калима билан исломга кириб, шариатга мувофиқ ҳаёт кечирган ва бу дунёдан кетар чоғида ҳам ҳаёти мана шу калима – Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-Расулуллоҳ – билан хотима топган шахс энг бахтли кишидир. Аммо ҳаёти ушбу муборак калима билан якун топмай, балки, бу калиманинг зидди бўлган ҳар-хил калималар билан тугалланган шахс эса, энг бахтсиз кимсадир. У то рўзи қиёмат ётадиган жойи – қабрдаги зулматларни ёритувчи нурафшон чироқ – “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-Расулуллоҳ” калимасидан маҳрумдир.

“Унинг олдига “Мункар ва Накир”, деб номланган икки фаришта келиб, ундан: “Раббинг ким”? — деб, сўрайдилар. Унинг эса, тили калимага келмай: “Ҳооҳ, ҳооҳ билмайман”— дейишдан нарига ўта олмайди. Улар: “Дининг нима?”—дейишади унга. У: “Ҳооҳ, ҳооҳ билмайман”— дейди. Улар: “Сизларнинг ораларингизга пайғамбар қилиб юборилган киши ҳақида нима дейсан?”— дейдилар. У, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини билолмайди. Унга, у зотнинг исмлари Муҳаммад — деб айтиб ҳам берилади. У эса: “Ҳооҳ, ҳооҳ билмадим, одамлар шундай дейишганини эшитгандим”— дейди. Пайғамбар саллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Билмадинг, ўқимадинг!”— дейилади унга. Шунда осмон тарафидан бир нидо қилгувчи шундай нидо қилади: “У, (Аллоҳни, динини ва Расулини) инкор қилди, унга оловдан жой тўшанглар ва (қабридан) унинг учун дўзах томонга бир дарча очинглар; унга дўзахнинг иссиғи, гармселларидан келиб туради” ва қабрини торайтирилади, натижада қовурғалари бир-бирига киришиб кетади…” (Абу Довуд ривоят қилган узун ҳадиснинг бир бўлаги)

Мана шу савол-жавобдан кейин у ўзининг дўзахдан олажак жойидан ўзга ҳеч нарсани кўрмайди, ҳасрат-надоматлар билан дод-фарёдлар қилади. Унинг фарёдларини инс ва жинлардан бошқа барча жондорлар эшитадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга дохил бўлгай” (Имом Ҳоким ривояти)

Умрининг охирги лаҳзаларида ушбу муборак калимани нутқ этиш эса, ҳаёти давомида мана шу калима билан яшаган, унинг талабларига биноан амал қилган, бировни яхши кўрса мана шу калима учун яхши кўрган, ёмон кўрса ҳам ўша учун ёмон кўрган – бир сўз билан айтганда мўъмин-мусулмон бўлиб ҳаёт кечирган кишигагина насиб этади. Аммо бу муборак калимадан юз ўгирган ва бу дунёнинг зеб-зинатларига машғул бўлган ва бу дунёда яшашдан мақсади фақатгина еб-ичиш, ўйин-кулги ва жонининг роҳатидан иборат бўлган кимса эса, ўз ихтиёри билан юз ўгиргани “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини бу дунёдан кетар чоғида асло нутқ қила олмайди.

Ҳа, азизлар! Юқорида айтиб ўтганларимизни яхши тааммул қилиб кўрсангиз, албатта, гўр деб аталмиш жой зулмат қоплаб олган мудҳиш бир ўрин эканлиги ва ўша даҳшатли қоронғи-зулматни тарқатиб юбориб, қабрингизни нурга тулдиргучи нурли чироқ “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-Расулуллоҳ” калимаси эканлигин яхши англаб етгайсиз.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.