Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Идишлар ва кофирларнинг кийимлари ҳукмлари ҳақидаги боб

Идишлар – сув ва бошқа нарсалар солинадиган ва сақланадиган идишлар бўлиб, темирдан ясалганми, ёғочданми, териданми ё бошқа нарсаданми, фарқсиздир.

Идишларнинг асли мубоҳдир. Ҳар қандай тоза идишни ишлатиш жоиз, фақат қуйидаги икки турли идишлар бундан мустасно:

1) Соф тилла ва кумуш идишлар, таркибида тилла ё кумуш бўлган, тилла ё кумуш суви юритилган идишлар. Синган, дарз кетган идишни чегалаш (тузатиш) учун оз миқдорда заруратан ишлатилган кумуш симлар бундан мустасно. Тилла ва кумуш идишлар ишлатиш ҳаромлигига далил қуйидаги ҳадислардир:

«Тилла ва кумуш идишда ичманглар ва еманглар! Чунки, бу нарса дунёда улар (яъни кофирлар) учун, охиратда эса биз учундир» (Муттафақун алайҳ, Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган).

«Кумуш идишда ичадиган киши қорнига жаҳаннам ўтини симираётган бўлади» (Муттафақун алайҳ, Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган).

Бир нарсадан қайтаришлик ўша нарсанинг ўзини ҳам, унинг бўлакларини ҳам ўз ичига олади. Бинобарин, тилла ё кумуш билан қопланган, тилла ё кумуш суви юритилган, таркибида тилла ё кумуш бўлган идишлар барчаси ҳаром, фақат юқорида айтиб ўтганимиздек, зарурат юзасидан оз миқдорда кумуш парчаси ишлатилса, ҳаром бўлмайди. Бунга далил Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиски: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадаҳлари синиб қолди, шунда синган жойига кумуш занжир (сим) қилдирдилар» (Имом Бухорий ривояти).

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Унда (яъни, тилла ва кумуш идишда) еб-ичиш ҳаром қилинган эканига ижмоъ бўлган. Истеъмолнинг барча турлари билиттифоқ еб-ичиш маъносидадир».

Уларни ишлатиш ҳаромлиги эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам омдир. Чунки, бу борадаги хабарлар умумий, хосланган эмас. Фақат аёлларга ўз турмуш ўртоғига зийнатланиш зарурати туфайли (тилла ё кумуш билан) зийнатланишга рухсат берилган.

Кофирларнинг ишлатаётган идишларини – модомики нажас экани билинган бўлмаса – ишлатиш мумкин. Агар нажас экани маълум бўлса, ювиб-тозалаб, кейин ишлатилади.

2) Ўлимтик (ҳаром ўлган ҳайвон) терисини ишлатиш ҳаром, уни ошлангандан кейингина ишлатса бўлади. Ошлангандан кейин ишлатиш борасида ҳам уламолар ўртасида хилоф бор, тўғрироғи жоизликдир ва бу жумҳурнинг сўзидир. Чунки, ошлангандан кейин ишлатиш жоизлиги ҳақида саҳиҳ ҳадислар мавжуд, унинг нажосати фавқулодда (кейин пайдо бўлган, вақтинча) бўлиб, ошлаш билан кетади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сув ва қараз (ошлаш учун ишлатиладиган ўсимлик номи) уни (яъни, ўлимтикнинг терисини) поклайди» (Абу Довуд, Насоий ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2163), деганлар, яна: «Терини ошлаш уни поклашликдир» (Абу Довуд, Насоий ва бошқалар ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 3359), деганлар.

Кофирларнинг кийимларини кийиш – агар нажосати аниқ бўлмаса – мубоҳ (мумкин),
чунки, асл-асос поклик бўлиб, у шак билан кетмайди. Улар тўқиган ё бўяган
кийимлар мубоҳдир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, асҳоблари
ҳам кофирлар тўқиган ва бўяган кийимларни киярдилар. Валлоҳу таоло аълам.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.