Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ижарага доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Бу ақд-битим одамларнинг турмушларида ва кундалик ҳаётларида доим учраб ва такрорланиб турадиган муомалотлар жумласига киради. Бинобарин, унинг ҳукмларини ўқиб-ўрганиш асло фойдадан холи бўлмайди.

Ижара ҳақ ва тўлов маъносидаги «ажр» сўзидан олинган. Аллоҳ таоло айтади: «(Мусо) деди: Агар хоҳласанг, бу ишинг учун ажр (ҳақ) олишинг мумкин эди» (Каҳф: 77).

Шаръий истилоҳдаги маъноси – ўзи аниқ ёки сифати аниқ бўлган бирон шахс ё нарсадан маълум ишга ёки маълум муддатга маълум ҳақ эвазига мубоҳ фойдаланишга тузилган битимдир.

Бу таъриф ижаранинг дуруст бўлиши шартлари ва унинг турларини қарийб қамраб
олган таърифдир.

«Фойдаланишга тузилган битим» деган ибора билан рақаба (қул) устидаги битим
чиқиб кетади, чунки у ижара эмас, байъ бўлади.

«Мубоҳ фойдаланиш» деган сўз билан зино ва шу каби ҳаром фойдаланишга бўлган
битим чиқиб кетади.

«Маълум» деган сўз билан номаълум фойдаланиш тури чиқиб кетади, ундай нарсага
битим тузиш дуруст бўлмайди.

«Ўзи аниқ ёки сифати аниқ бўлган бирон шахс ё нарсадан маълум ишга» деган
ибора билан ижаранинг икки хил бўлиши маълум бўлади:

  1. Ижара ўзи аниқ ёки сифати аниқ бўлган бирон шахс ёки нарсадан фойдаланишда
    бўлиши. Ўзи аниқ бўлганга мисол: «Сенга шу ҳовлини ижарага бердим» деганга
    ўхшашдир. Сифати аниқ бўлганга мисол: «Сенга мана бундай сифатдаги туяни юк
    ташиш ёки миниш учун ижарага бердим» деганга ўхшашдир.
  2. Ижара маълум бир ишни адо этишга бўлиши. Фалон жойга етказиб қўйиш ёки
    девор қуриб бериш каби.

«Маълум муддатга» деган иборадан маълум бўлишича, ижара чекланган муддатга,
масалан, бир кунгами ё бир ойгами бўлиши шарт қилинади.

«Маълум ҳақ эвазига» деган иборадан ижара ҳақининг миқдори аниқ бўлиши
билинади.

Шу билан ижаранинг ҳар икки турининг саҳиҳ бўлишининг қисқача шартлари
ойдинлашади: ижара битими нарсанинг ўзига эмас, балки ундан фойдаланишга бўлиши,
фойдаланиш мубоҳ (яъни, ҳаром эмас) бўлмоғи ва маълум бўлмоғи, агар ўзи аниқ
бўлмаган нарса бўлса, унинг сифати аниқ бўлиши, ижара муддати аниқ бўлиши, ижара
ҳақи аниқ бўлиши.

Ижара Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан жоиздир.

Аллоҳ таоло айтади: «Энди агар сизлар учун (бола) эмизсалар,
у ҳолда уларнинг (эмизганликлари учун) ажр-ҳақларини беринглар!»
(Талоқ: 6).

«Агар хоҳласанг, бу ишинг учун ажр (ҳақ) олишинг мумкин эди»
(Каҳф: 77).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат учун сафар қилганларида бир
кишини йўлбошчиликка ижарага олганлар.

Ибнул Мунзир унинг жоизлигига ижмоъ борлигини зикр қилган (Ал-ижмаъ:
144-б).

Ҳожат ҳам уни тақозо қилади, чунки, фойдаланишларга бўлган ҳожат нарсаларнинг
ўзига бўлган ҳожатга ўхшагандир.

Бирон кишини маълум бир иш учун, масалан, кийим тикиш, девор уриш ё йўл
кўрсатувчилик қилиш учун ижарага олиш дурустдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳижрат сафарлари ҳақида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинганидек:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Абу Бакр розияллоҳу анҳу биргаликда
Абдуллоҳ ибн Урайқит ал-Лайсийни ижарага олдилар, у моҳир йўл кўрсатувчи эди»
(Бухорий (2263-2264) ривояти).

Уй-жой, дўконлар ва савдо ўринларини маст қилувчи ичимлик сотиш каби
маъсиятлар учун ёки сигарет сотиш ё суратхона қилиш каби ҳаром ишлар учун
ижарага бериш жоиз эмас. Чунки, бундай қилиш маъсиятга ёрдам бериш бўлади.

Ижарачи ўзи ижарага олган нарсани бошқа бировга ижарага бериши ва ўзининг
ўрнига ундан фойдаланишига имкон яратиб бериши жоиз бўлади. Чунки, у (ижара
муддати ичида) унинг мулкига айланди, энди хоҳ ўзи, хоҳ ўрнига бошқа бир кишиси
ундан фойдаланиши мумкин. Лекин шарти шуки, иккинчи ижарачи ундан фойдаланиш
ҳуқуқларида биринчи ижарачидек ёки ундан камроқ бўлиши керак, ундан кўра зарари
кўпроқ бўлмаслиги лозим. Яъни, масалан, бир уйни яшаш учун ижарага олган бўлса,
уни бошқа бировга ҳам фақат яшаш учун ёки ундан пастроқ нарса учун ижарага
бериши жоиз, устахона ёки корхона қилиниши учун ижарага бериши жоиз эмас.

Ҳаж, азон каби тоат-ибодат амалларига ижарачи олиш дуруст эмас. Чунки, булар
Аллоҳга қурбат (яқинлик) ҳосил қилинадиган амаллардир, улар учун ҳақ олиш уларни
қурбат бўлишдан чиқариб қўяди. Фойдаси бошқаларга ҳам тегадиган муаззинлик,
имомлик, Қуръон ва фиқҳ таълим бериш, қозилик, муфтийлик каби ишларга
байтулмолдан маош олиш жоиз бўлади. Чунки, бу улар учун эваз эмас, балки тоат
учун ёрдамдир ва бу уни қурбат бўлишдан чиқариб қўймайди, ихлосга ҳам халал
етказмайди.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Фуқаҳолар қурбатлар учун ижарачи
ёллаш билан қурбат аҳлининг маоши ўртасида фарқ борлигига иттифоқ қилганлар.
Жангчилар, қозилар, муаззинлар ва имомларнинг маоши хилофсиз жоиздир. Аммо,
ижарачи ёллаш кўплар наздида жоиз эмасдир» (Мажмуъул-фатава: (30/206).

Яна айтади: «Аммо, байтулмолдан олинадиган нарса эваз ҳам, иш ҳақи ҳам эмас,
балки у тоат устида ёрдам бўлиши учун ризқдир. Улардан ким Аллоҳ учун амал
қилса, савобга эга бўлади, олаётган нарсаси эса тоат устида ёрдам бўлиши учун
ризқдир» (Ал-фатавал-кубро: 5/407).

Ижарага берувчига ва ижарага олувчига лозим бўладиган ишлар:

Ижарага берувчи ижарачига ижара берилаётган нарсадан фойдаланишга тўла
имконият яратиб бериши, масалан, ижарага берилаётган автомашинани тузатиб бериши
ва уни юриш ва юк ортишга яроқли қилиб бериши, ижарага берилаётган уй-жойни
яшашга тайёрлаб, бузилган жойларини тузатиб, барча қулайликларини муҳайё қилиб
бериши лозим.

Ижарачи ижара муддати ниҳоясига етганда ўзи сабабчи бўлган камчиликларни
бартараф этиши лозим.

Ижара икки томондан – ижарага берувчи ва ижарага олувчидан – бўлган лозим
битимдир. Чунки, у байънинг бир тури бўлиб, унинг ҳукмини олади. Икки тараф ҳам
бир-бирининг розилигисиз уни бузишга ҳақли бўлмайдилар. Фақат, қачонки ижарачи
битим тузиш пайтида билмаган бирон айб кейин маълум бўлса, у битимни бузишга
ҳақли бўлади.

Ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилаётган нарсани топшириши ва
ундан фойдаланишга имконият қилиб бериши лозим. Агар бир нарсани ижарага
берса-ю, тўла муддат ичида ёки унинг бир қисмида ундан фойдаланишга имкон
бермаса, у умуман ижара ҳаққига ҳақли бўлмайди ёки уни тўла-тўкис олишга ҳақли
бўлмайди. Чунки, у ижара битими ўз ичига олган нарсани ижарачига топширмади.
Шундай экан, энди фақат ижарачига фойдаланишига имкон қилиб берган нарсаси
учунгина ҳақ олишга ҳақли бўлади. Агар у ижарачига фойдаланишга имкон қилиб
берган бўлса-ю, ижарачи уни тўла муддат ёки муддатнинг бир қисмида фойдаланмай
ташлаб қўйса, у барча ижара ҳақини тўлаши лозим бўлади. Чунки, ижара лозим
битимдир, унинг тақозоси – ижарага берувчи тўлов ҳақини олишга, ижарага олувчи
олган нарсасидан фойдаланишга эга бўлишидир.

Ижара битими қуйидаги ҳолларда бузилади:

Биринчи: Агар ижарага берилган нарса талафотга учраса. Масалан,
от-уловни ижарага берган бўлса-ю, у ўлиб қолса, ёки уй-жойни ижарага берган
бўлса-ю, у вайрон бўлса, ёки ерни экиш учун ижарага берса-ю, сув узилиб
қолса.

Иккинчи: Ижара битими тузилишидан қасд қилинган ғараз кетса ҳам ижара
бузилади. Масалан, ўзини даволатиш учун бирон табибни ижарага олган бўлса-ю,
кейин тузалиб қолса.

Бир киши бир иш учун ижарага олинган бўлса-ю, касал бўлиб қолса, ўрнига шу
ишни қиладиган бирон кишини унинг ҳисобидан қўйилади. Илло, агар ўша ишни фақат
ўзи амалга оширишини шарт қилган бўлса (ундай қилинмайди), чунки, ўша ишни бошқа
одам қилиши билан мақсуд амалга ошмай қолиши мумкин. У ҳолда ижарага олувчи у
ишни бошқа одам қилишини қабул қилиши лозим бўлмайди. Балки, ижарага олувчи то
ижарага олинган шахс тузалиб кетгунича кутиб туриш ёки битимни бузиш ўртасида
ихтиёрли бўлади.

Ажир (яъни, ижарага олинган шахс, ишчи, мардикор) икки хил: хос ва муштарак
бўлади. Хос ажир маълум муддатга ижарага олинган бўлади ва ундан фақат бир киши
фойдаланади, бошқа биров ундан фойдаланишда шерик бўлмайди. Муштарак ажирдан
фойдаланиш унинг ишига қараб ўлчанган бўлади, ундан фойдаланиш фақат битта
шахсга хос бўлмайди, балки у бир вақтнинг ўзида бир жамоатнинг ишини қабул
қилиши ҳам мумкин бўлади.

Хос ажир янглиш содир қилиб қўйган жиноятига зомин (жавобгар) бўлмайди, яъни,
масалан, у ишлатадиган асбоб-ускуна синиб қолса, (у тўламайди). Чунки, у
эгадорнинг ноиби саналади ва вакилга ўхшаб у ҳам жавобгар бўлмайди. Борди-ю,
бепарволик ё ҳаддан ошиш сабабли талафот етказса, жавобгар бўлади.

Аммо, муштарак ажир талафотига сабаб бўлган нарсага жавобгар бўлади. Чунки, у
иш ҳақига фақат иши билан лойиқ бўлади. У ўз иши учун жавобгар экан, демак, ўзи
жавобгар бўлган ишдан келиб чиққан нарсага ҳам жавобгар бўлади.

Ажирнинг иш ҳақи битим билан лозим бўлади. У қачонки, зиммасидаги ишни
топширганидан кейин ёки ундан фойдаланиш тўла бўлганидан кейин ёки ижарага
олинган нарсани муддати битгач, топширганидан кейингина иш ҳақини талаб қилишга
ҳақли бўлади. Чунки, ажирнинг иш ҳақи фақат ишини адо этганидан кейингина
берилади.

Ажир ишни пишиқ-пухта бажариши ва тўла-тўкис амалга ошириши лозим, ишида
кўзбўямачилик қилиши ёки хиёнатга қўл уриши ҳаромдир. Шунингдек, у ўзи ижарага
(ишга) олинган муддат давомида ишни давомий равишда, бир текис қилиши, вақтини
бекор ўтказмаслиги, ўзига топширилган ишни адо этишда Аллоҳдан тақво қилиши
лозим.

Ижарачи (иш эгаси) ажир ишини тугатганидан сўнг унинг иш ҳақини тўла-тўкис бериши лозим. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ажирга иш ҳақини тери қуримасидан туриб беринглар!», деганлар (Ибн Можа (2443) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло деди: Уч киши борки, қиёмат куни Мен уларнинг душмани бўламан: Менинг номим билан аҳд бериб, сўнг унга хиёнат қилган одам; ҳур-озод одамни қул қилиб сотиб, пулини еган одам; ажир (ишчи) ёллаб, ундан тўла фойдаланган, сўнг ҳаққини бермаган одам» (Бухорий (2227), Ибн Можа (2442) ривоятлари).

Ажирнинг иши унинг зиммасида омонатдир, ишини тўла-тўкис ва пишиқ-пухта
бажариши ва унга холис муносабатда бўлиш билан омонатга риоя қилиши лозим.
Ажирнинг иш ҳақи ижарачининг зиммасида қарз ва фарз бўлган ҳақдир, уни чўзиб
юрмасдан ва камайтирмасдан бериши лозим, валлоҳу аълам.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.