Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ийлога доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Ийло – қасам ичиш маъносида бўлиб, аёли билан қўшилмасликка қасам ичган кишини аёлидан ийло қилди, дейилади.

Шундан фуқаҳолар ийлога: жинсий алоқа қилиш имкони бўлган эр аёли билан абадий ёки тўрт ойдан ошиқ муддат қўшилмасликка Аллоҳ номи билан ёки Унинг бирон сифати билан қасамёд қилишидир, деб таъриф берганлар.

Ушбу таърифдан хулоса қилишимиз мумкинки, ийло фақат бешта шарт
топилгандагина саҳиҳ бўлади:

  1. Жинсий алоқа қилиш имкони бўлган эр тарафидан бўлиши.
  2. Аллоҳ номи билан ёки Унинг сифатларидан бирон сифат билан қасам ичиши, талоқ, итоқ, назр каби нарсаларга қасам ичмаслиги.
  3. Аёлининг қинига-таносил аъзосига яқинлик қилмасликка қасам ичиши.
  4. Тўрт ойдан кўпроқ вақт жинсий алоқа қилмасликка қасам ичиши.
  5. Хотин киши жинсий алоқа қилиш имкони бўладиган аёл бўлиши.

Ушбу шартлар топилган ҳолда эр ийло қилувчига айланади ва унга ийло ҳукмлари лозим келади. Юқоридаги шартлардан биронтаси топилмаса, эр ийло қилувчи бўлмайди.

Ийлонинг далили Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир: «Хотинларидан қасам билан юз ўгирган кишилар учун тўрт ой муҳлат бор. Агар (шу муддат ичида хотинларига) қайтсалар (жоиздир). Зеро, Аллоҳ шубҳасиз мағфиратли, раҳмлидир. Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, албатта Аллоҳ эшитувчи, билувчидир» (Бақара: 226, 227). Яъни, хотинлари билан қўшилмасликка қасам ичган кишилар учун тўрт ой муҳлат берилади. Агар хотинларига қўшилсалар ва қасамларига каффорат берсалар, Аллоҳ таоло улардан ҳосил бўлган ишни кечиради. Борди-ю, шу муддат ўтса ҳам хотинларига қўшилмаслик қарорида маҳкам тураверсалар, уларга хотинларига қўшилиш ва қасамларига каффорат беришга буюрилади. Агар кўнмасалар, аёлнинг талабидан сўнг талоққа буюриладилар.

Бу билан жоҳилият даврида бўлиб келган ийло муддатини узайтириш бекор бўлди. Мазкур адолатли ва доно ҳукмда аёл кишидан зарарни кетказиш ва ундан зулмни кўтариш бордир.

Ийло Исломда ҳаромдир, чунки у вожибни тарк қилишга қасам ичишдир.

Ийло талоғи саҳиҳ бўлган ҳар қандай эрдан тушиши (яъни, ҳосил бўлиши) мумкин, у мусулмон бўладими, кофирми, озод бўладими, қулми, болиғ бўладими, мумаййиз бўладими, ғазабнок бўладими, тузалишидан умид бўлган касал бўладими, фарқсиздир. Чунки, ояти карима маъноси умумийдир. Оятнинг умумийлигига кўра, ҳатто ҳали қўшилмаган аёлга ҳам зиҳор тушади.

Мажнун ва эс-ҳушидан айрилган эрдан ийло тушмайди, чунки, улар айтаётган гапини англамайди ва уларда қасд бўлмайди.

Фалаж бўлиб қолган ёки жинсий аъзоси кесиб ташлангани сабабли жинсий алоқага ярамайдиган эрдан ийло тушмайди. Чунки, уларнинг жинсий алоқадан тийилишлари қасам сабабли эмасдир.

Агар хотинига: «Аллоҳга қасамки, сен билан ҳеч қачон қўшилмайман», деса, ёки тўрт ойдан ортиқ муддатни айтса, ёки масалан, Ийсо алайҳиссаломнинг тушишлари ёки Масиҳ Дажжолнинг чиқиши каби тўрт ойдан илгари юз бериши кутилмайдиган бирон ишга боғлиқ қилса, бу суратларнинг ҳаммасида ийло қилган бўлади. Шунингдек, аёлининг бирон ҳаром ишни қилишига ёки фарзни тарк қилишига боғлиқ қилса ва: «Аллоҳга қасамки, то намозни тарк қилмагунингча ёки ароқ ичмагунингча сен билан қўшилмайман», деса, ийло қилган бўлади. Чунки, қасамини шариатда ман қилинган ва ҳиссан (воқеъда) ҳам мамнуъ бўлган ишга боғлаган бўлади.

Мазукур ҳолатларнинг ҳар бирида ийло муддати ўрнатилади. Чунки, Аллоҳ таоло: «Хотинларидан қасам билан юз ўгирган кишилар учун тўрт ой муҳлат бор», деди (Бақара: 226). «Саҳиҳ»да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинганки: «Агар тўрт ойдан ўтиб кетса – яъни, тўрт ойдан ошиқ мудатга қасам ичган одамдан шунча муддат ўтгач ийло қилувчига айланади – уни тўхтатилади ва талоқ қилади» (Бухорий (5291) ривояти). Имом Бухорий буни ўндан ортиқ саҳобалардан қуйидаги ибора билан зикр қилган: «Бу Усмон, Алий, Абуд Дардо, Оиша ва яна ўн икки нафар саҳоба розияллоҳу анҳумдан зикр қилинган» (Саҳиҳул-Бухорий: 1148-бет).

Сулаймон ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўндан ошиқ саҳобалари ийло қилувчини тўхтатганларини билганман» (Дорақутний (4/33, №3996), Байҳақий (7/376) ривоятлари). Бу ояти каримадан зоҳир бўлиб турган иш бўлгани каби, жумҳур уламонинг мазҳабидир.

Қасамидан тўрт ой – аёлнинг узрли кунлари бунга ҳисоб қилинмайди – ўтганидан сўнг:

– Аёли билан қўшилиши ҳосил бўлса, (ийло)дан қайтган бўлади, чунки қайтиш жимоъ бўлиб, уни қилган бўлади. Ибнул Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз билган уламоларнинг ҳаммаси: «қайтиш жимоъдир» деб ижмоъ қилганлар» (Ал-ижмоъ: 83-б).

– Агар мазкур муддат ўтганидан кейин ҳам аёли билан қўшилишдан бош тортса, агар аёли талаб қилса ҳоким (қози) уни талоқ қилишга буюради. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, албатта Аллоҳ эшитувчи, билувчидир» (Бақара: 227). Яъни, қасамидан қайтмаса ва талоқ қилишни қасд қилган бўлса, талоқ қилади. Агар қайтишни истамаса ва талоқдан ҳам бош тортса, ҳоким (қози) уни талоқ қилдиради ёки никоҳини бекор қилади. Чунки, ийло қилган одам бош тортган пайтда ҳоким унинг ўрнига ўринбосар бўлади, талоқ ҳам ўринбосарнинг вазифасига киради.

Фуқаҳолар бирон узри бўлмаган ҳолатда хотинига зарар бериш қасдида ҳеч қандай қасамсиз тўрт ойдан ошиқ муддат унга қўшилмаган кишини ҳам ушбу ҳукмларда ийло қилувчи қаторига қўшганлар. Шунингдек, аёлига зиҳор қилган ва каффорат тўламаган ва шу ҳолда тўрт ойдан ортиқ давом этган кишини ҳам ийло қилувчи қаторига қўшганлар. Чунки, ҳар иккиси ҳам аёлига зарар етказиш мақсадида қўшилишни тарк қилган бўлади ва бу иши билан ийло қилувчига ўхшаб қолади, валлоҳу аълам.

Фуқаҳолар айтганлар: Агар ийло муддати ўтса ва эр-хотиндан бирида жимоъдан
тўсадиган бирон узр пайдо бўлса, эрга оғзаки равишда қасамидан қайтишга ва:
«имкони бўлиши билан жимоъ қиламан» деб айтишга буюрилади. Чунки, қайтишдан
мурод аёлига зарар етказиш қасдидан қайтишдир. Юқоридаги каби узр айтиши зарар
етказишни тарк қилганига далил бўлади. Шундан сўнг қачон қодир бўлса, қўшилади ё
эса талоқ қилади, валлоҳу аълам.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.