Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Илмонийя ва унинг аччиқ самаралари (2)

Илмонийянинг кўринишлари

Илмонийянинг икки кўриниши бўлиб, уларнинг хар иккиси бир-биридан кабихдир:

Биринчи кўриниш: Дахрий (худосиз) илмонийя. У динни ва Яратувчи Холик – Аллох таъолони бутунлай инкор этади ва буларнинг бирортасини эътироф килмайди, аксинча, Аллох таъолонинг бор эканлигига даъват килган кишига карши жанг эълон килади. Фиску фужур ва кофирлиги билан шармсизларча магрурланган илмонийянинг бу тури мусулмонлар-нинг ичида кўп ёйилмади, алхамдулиллах.. уни, факат диндан чикишни хохлаган кишиларгина кабул килдилар. Гарчи, динга карши кураш, мўминларга душманларча муносабатда бўлиш ва уларга кийнок, камок ва катл билан озор бериш сингари катта хатари бўлсада, мусулмонлар оммасини чалгитиш учун бўлган илмонийянинг бу турининг хатари ўта заифдир.

Иккинчи кўриниш: Дахрий бўлмаган илмонийя [1]. У Аллох таъолонинг борлигини инкор этмайди ва Аллох таъолога назарий иймон келтиради. Бирок, у диннинг дунё ишларига аралашишини инкор этиб, динни дунёдан ажратиш учун даъват килади. Бу кўриниш, оммани алдаш ва шубхлантириш нуктайи назаридан, юкоридаги кўринишдан кўра хатарлирокдир. Бу кўринишнинг Аллох таъолонинг борлигини инкор этмаслиги ва динга очик хужум килмаслиги, мусулмонлар оммасининг кўп кисмларидан ушбу фикрий даъватнинг аслий мохиятларини тўсиб кўйди[2]. Шунинг учун хам, улар билимларининг озлиги ва дин хакидаги соглом тасаввурга эга бўлмаганлари учун, бу кўринишдаги куфрни била олмаяптилар. Бунинг окибатида, сиз мусулмон ўлкалардаги ижтимоий тузумларнинг илмоний эканини ва кўплаб мусулмонлар буни билмаслигини кўрасиз.

Бугуни кундаги илмоний тузумлар, хакикатан хам динга ва Аллох йўлига даъват этувчиларга карши курашмокда. Бирок, уни бирор кимсанинг диндан чикиш ва куфр эканини баён килишидан хотиржам турибди. Чунки, у ўзининг биринчи кўриниши билан намоён бўлмаяпти. Зеро, кўплаб мусулмонлар хам, буни билмаяптилар. Аллох таъолодан биз ва биздан бошка мусулмонларга буни билдиришни, Умматнинг эса ўзи турган вазият ва хатто динга душман бўлган тузумларнинг хакикатини танишлари учун, динини тушунишни насиб этишини сўраймиз.

Шунинг учун хам, машхур илмонийларнинг кўплаб китоблари ва ишлатган ибораларида, Аллох таъолонинг, Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг ёки Исломнинг зикри кўп кўлланилганини кўриш ўз динини онгли тушунган кишининг тасаввурида хайратли эмасдир. Балки, бу нарсалар динининг мохиятини яхши билмаган кишининг тасаввуридагина хайратлидир.

Хулоса: илмонийя ўзининг мазкур икки кўриниши билан шак-шубхасиз куфрдир. Шунинг учун хам унинг кайси бирига иймон келтирмасин, одам Ислом динидан чикади, Аллох сакласин. Бунинг сабаби шуки, Ислом дини инсон хаётининг рухий, сиёсий, иктисодий, ахлокий ва ижтимоий тармокларининг барчасини ўз ичига олган, унга бир низом шерик бўлишига ижозат бермайдиган, балки, уни кабул килмайдиган дастурдир. Аллох таъоло Ислом динининг барча йўлларига кириш вожиб эканини баён килиб деди: [Хой мўминлар! Исломга бутунлай киринглар!].

Аллох таъоло Ислом дастурини баъзисини олиб, баъзисини олмаган кишиларнинг кофир эканликларини баён килиб деди: [Сизлар Китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига иймон келтирмайсизларми?! Бундай ишларни килган кишиларнинг жазоси хаёт дунёсидаги хорлик бўлиб, охиратда каттик азобга кайтариладилар. Аллох сизларнинг килаётган ишларингиздан гофил эмасдир!].

Ислом динида маълум бўлган нарсани, гарчи кичик бўлсада, тарк этган кишининг кофир ва адашган эканига шаръий далиллар кўпдир. Шундай экан, дунё сиёсатига тааллукли бўлган шаръий хукмларнинг барчасини инкор этаётган илмонийлар сингари кишиларнинг хукми нима бўлар экан? Табиийки, бундай ишларни килган кишиларнинг кофир эканида хеч шубха йўкдир.

Илмонийлар бошкаларнинг йўли Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам олиб келган йўлдан кўра тўгрирок, ёки унинг хукми Росулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг хукмидан кўра афзалрок деб, эътикод килган кунларида Исломни бузувчи амалллардан бирини килдилар[3].

Шайх Абдулазиз ибн Боз -рохимахуллох- деди: Исломни бузувчи нарсаларнинг тўртинчи кисмига одамлар тузган конунлар ва тузумлар Ислом шариатидан кўра яхширок, ёки Ислом низомини йигирманчи асрда татбик килиш салохиятли эмас, ёки Ислом мусулмонлар колоклигининг сабабидир, ёки Ислом шахс билан роббиси ўртасидаги алока, холос. Унинг хаётининг бошка жабхаларига тааллукли жойи йўк деб, эътикод килган кишилар хам кирадилар.[4]

Илмонийларнинг турлари

Илмонийларнинг турлари, араб ва Ислом оламида жуда хам кўпдир. Улар адиблар, ёзувчилар, журналистлар, муфаккир деб аталган кимсалар, дорулфунун ва олийгохлар устозлари, оммавий ахборот воситаларида ишлаётган кимсаларнинг кўплари ва бошкалардир. Аллох уларнинг сонини кўпайтирмасин!

Бу одамларнинг барчаси бир-бирлари билан ўзаро мустахкам алокада бўлмокдалар ва ўз имкониятларидаги барча кучларни, одамлар ўртасида илмонийяни ёйиш учун сарф этмокдалар. Шунинг учун хам илмонийлик, мусулмонлар хаётининг кўп тармокларига илдиз отиб, кириб борди. Аллох таъолодан бу балодан саломат саклаши ва офиятлар беришини сўраймиз!

Илмонийликнинг араб ва Ислом оламидаги натижалари

Ислом жамиятига илмонийликнинг кириб келишининг, мусулмонларнинг дини ва хаётига салбий тасирлари бўлди.

Илмонийликнинг аччик самараларининг баъзилари булардир.

1) Аллох таъоло индирган таълимотлар билан хукм килишни рад этиш, шариатни хаёт майдонидан четлатиш, Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламга юборилган илохий хукмлар ўрнига, Аллох таъолонинг душманлари ва кофирлардан олинган сунъий конунларни бадал килиш; Аллох таъоло индирган хукмлар билан хукм килиш ва сунъий конунларни тарк этиш учун килинган даъватларни колоклик, маданият ва тараккиёт карвонидан ортда колиш деб хисоблаш ёки уни шу даъватчилар устидан масхара, тахкир хамда халк ва ёшлар билан алокали мансаблардан узок килишга сабаб килиш.

2) Ислом тарихини бузиш, сохталаштириш, Исломий фатхларнинг олтин асрини бошбошдоклик ва шахсий манфаатлар хукмрон бўлган вахшийлик асри деб тасвирлаш.

3) Таълим-тарбия ишларини бузиш ва уни илмоний фикрларни ёйиш учун хизмат килдириш. Бу куйидаги йўллар билан амалга оширилади;

а) таълим бериш мобайнида, ўкувчилар ва талабалар ўртасида, дарс унсурларида илмоний фикрларни ёйиш;

б) диний моддалардан берилажак дарсларнинг вактларини имкони борича кискартиш;

в) муайян матнларни ўргатишни таъкиклаш. Чунки, бу илмонийларни ботилларини очиб ташлайди.

г) шаръий матнларни сохта шархлар билан такдим этиш ва гўё у илмоний фикрни кўллаб- кувватлайди, энг ози билан илмоний фикрларга карши бўлмайди, деб кўрсатиш;

д) Ислом динига каттик эътибор берган устозларни дарс беришдан узоклаштириш ва уларни талабалар билан алокада бўлишидан ман килиш. Буни устозларни идора ишларини бажариш ва маошга мухтож бўладиган ишларга кетишга мажбур килиш йўллари билан амалга ошириш;

е) дин дарсларини ахамиятсиз холатга келтириш ва уни таълим кунининг энг охирги вактига белгилаш. Холбуки, бу вакт ўкувчиларнинг хеч бир нарсага эътибор бермайдиган вактидир.

4) Соглом эътикод хамда рисолат сохиблари билан дахрийлар, сохтакорлар ва уйдирмачилар ўртасидаги тафовутларни йўкотиш, уларни зохиран бир колип ва бир макомга кўйиш. Аслида эса куфр, дахрийлик ва фиск ахлини тавхид, тоат ва иймон ахли устига афзал кўйиш максад килинади. Мусулмон, насроний, яхудий, коммунист, мажусий, барахман ва бошкалар бу фикр соясида конун олдида тенг хукуклидир. Уларнинг бирининг иккинчисига, илмоний фикрга ижобат килишларига караб, афзалликлари бўлади.

Бу фикр соясида насроний, яхудий, буддист ва коммунистларнинг муслима аёлга уйланиши оддий холга айланади. Шунингдек, Мусулмонлар диёрига яхудий, насроний, ва бошка кофир динларга мансуб кишиларнинг хукм килиши «зарарсиз» нарсага айланиб колади.

Илмонийлар мусулмонлар диёрида «Ватан яхлитлиги» гоясини амалга ошириш учун тиришмокдалар.

Бирок, улар «Ватан яхлитлиги»ни асос килиб, унга мухолиф бўлган Аллох таъолонинг китоби ва Росули саллоллоху алайхи ва салламнинг суннатларини тарк килиб; «Бу Ватан яхлитлигига хатар солмокда!»- демокдалар.

5) Ахлокий бошбошдокликни ёйиш ва оила биносини, жамиятнинг биринчи пойдевори деган тушунча билан парчалаш ва бунга ташвик ва таргиб килиш. Бу куйидаги услублар билан амалга оширилади;

а) разилликка рухсат берадиган ва разил кимсаларни жазоламайдиган, зино хамда бесоколбозликка хуррият эшикларини очадиган, балки, уни химоя киладиган конунлар чикариш билан;

б) фазилатга карши тинмай курашадиган, разолатни гохо пинхона, гохо эса ошкора ёядиган рўзнома, ойнома, радио ва телевидение сингари оммавий ахборот воситалари билан;

в) хижобга карши курашиш, мактаблар, олийгохлар, муассасалар ва ташкилотларда хотин-кизларнинг очик ва эркаклар билан аралашиб юришларини конуний мажбурият килиб кўйиш билан;

6) Исломий даъватга карши куйидаги йўллар билан курашиш;

а) Ислом эътикоди ва Ислом шариати хакида шубхалантирадаган китоблар учун майдонни кенг очиб, Исломий китобларнинг ёйилишига тўскинлик килиш;

б) Ислом хакикатини одамларга очиб берадиган мусулмон олимлар олдида барча эшикларни тўсиш билан бирга, мавхум, адаштирувчи гояларни кўпсонли одамларга ёйиш учун оммавий ахборот воситаларининг барча эшикларини залолатга йўлловчи илмоний олимларга очиб бериш.

7) Аллох таъолонинг йўлига даъват килувчи даъватчиларни кувгин килиш, уларга карши курашиш, уларга тухмат ва турли масхараомуз номларни ёпиштириш, уларни; «замонавий илм-фан ютукларига карши, ишларнинг мохиятини билмайдиган, магиз колиб, пўстлокка ёпишадиган мутаассиб жамоат» деб тасвирлаш.

8) Илмонийя билан сулх килмаган мусулмонлардан сургун килиш, камаш ва ўлдириш йўллари билан кутулиш.

9) Аллох таъолонинг йўлидаги жиходнинг фарз эканини инкор этиш ва унга карши курашиш хамда жиходни вахшийлик ва карокчиликнинг бир тури деб хисоблаш.

Аллох йўлидаги жиходнинг маъноси, Аллохнинг сўзи олий бўлиши ва Ер юзида Ислом салтанатидан бошка салтанат колмаслиги учун жанг килишдир. Илмонийлар динни дунё ишларига аралашишдан узоклаштирдилар ва динни шахс билан маъбуд ўртасидаги хос алока килиб, уни ибодат килинган жойдан ташкарида шахснинг сўзлари, ишлари ва сулукининг хеч кандай таъсири бўлмайдиган вазиятга чеклаб кўйдилар.

Шундай экан, динни олий килиш учун жиходга кандай рухсат берсинлар?!

Илмонийлар ва уларнинг «дум»ларининг тасаввуридаги уруш, факатгина, бойлик ва ватанни химоя килиш учун олиб борилган урушдир. Бирок, динни мудофаа килиш, динни ёйиш, дин йўлида жанг килиш уларнинг тасаввурида вахшийлик ва тажовузкорлик рамзидир!!

10) Миллатчилик ёки ватанпарварликка даъват этиш. Бу одамларни жинс, тил, жой ёки манфаат сингари хаёлий бирлашма асосида (динни бирлаштириш омилларидан бири деб хисобламай) бирлаштиришга харакат киладиган даъватдир. Балки, дин бу даъват соясида парчалаш ва таркоклик омилларидан биридир. Хатто, бу даъват даъватчиларидан бири: «узок конли асрлар тажрибаси шуни кўрсатдики, одамлар учун хаётдан кейинги нарсаларни таъмин этадиган дин хаёт хавфсизлигини йўкотди» – деди.

Бу илмонийянинг мусулмонлар диёрида вужудга келтирган аччик самараларидан баъзилари, холос. Аслида эса, унинг самаралари бундан кўра бенихоя кўпдир.

Мусулмон одам, илмонийянинг бу самараларини ёки унинг баъзиларини, мусулмонлар яшаётган кўплаб диёрларда кўриши мумкин. Холбуки, у шу вактнинг ўзида, илмонийянинг бу аччик самараларига суяниб, кайси мамлакатларда кай даражада ўрнашиб кетганини хам билиб олади.

Мусулмон киши мусулмон диёрларнинг хар бирида илмонийянинг барча ёки айрим самараларини осонлик билан хис этган бир пайтда, бу самаралардан холий бўлган бирон бир мамлакатни топа олмайди.

[1] Илмонийя ўзининг барча кўринишларида, Аллох таъолонинг борлигини инкор этсин, этмасин дахрийликдир. Чунки, «илход» (дахрийлик) сўзининг маъноси: «максаддан воз кечиш, жабр ва кинирликка мойиллик»дир.

Биз одамларга; «илмонийя» сўзи факатгина Аллох таъолони инкор этиш учунгина истеъмол килинади, деб айтиш одат бўлиб колгани учун хам, «илмонийя» ни «дахрий ва дахрий бўлмаган» илмонийя, деб айтиб ўтдик.

[2] Кўп одамлар дахрий бўлмаган илмонийянинг динга карши курашишини билмайдилар. Чунки, дин уларнинг тасаввурларида баъзи ибодатлардангина иборат, холос. Масалан: илмонийя масжидларда намоз ўкиш ва Каъбатуллохга бориб хаж килишни таъкикламаса, у динга карши курашмайди деб, ўйлайдилар. Аммо, динни солом тушунчалар билан тушунган кишилар, илмонийя динга карши курашишини жуда яхши биладилар. Ахир, одамлар билсалар, Аллох таъолонинг шариатини хаётнинг турли майдонларида хукм килишдан четлатишдан кўра каттикрок кураш борми?!

[3] Абу Абдуллох ан-Наждийнинг «Исломни бузувчи нарсалар» рисоласи ва Шайх Абдулазиз ибн Боз –рохимахул-лохнинг «солом акида» рисоласи, 30-бетга каранг.

[4] Аввалги манбага каранг.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.