Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Илмонийя ва унинг аччиқ самаралари (3)

Илмонийларнинг динни мусулмонлар калбида бузиш ва сохталаштириш учун кўллаган воситалари

Илмонийларнинг мусулмонлар калбида динни бузиш учун турли воситалари бор. Шулардан:

1) калби заиф ва иймони бекарор бўлган айрим кимсаларни, одамларга илмоний гояларни етказишлари учун, бойлик, мансаб ва аёллар билан фитналантириш.

Аввало, илмонийлар хукмрон бўлган оммавий ахборот воситаларида, бу шахслар хакида ёппасига маълумотлар берилади. Сўзлари кўп одамларга макбул бўлиши учун, уларни олимлар, муфаккирлар ва катта тажриба эгалари деб таништирилади. Илмонийлар бу билан кўп одамларни чалгитишга кодир бўладилар.

2) Баъзи одамларни гарб мамлакатларида, илмоний мактабларда тарбия килиш ва уларга «фан доктори» ёки «профессор» каби илмий унвонларни бериш. Улар ўз юртларига кайтганларидан сўнг, дорулфунунларда устозлик киладилар ва зиёлилар ўртасида динни сохталаштириш ва булгаш билан шугулланадилар. Биз келажакда давлат ишлари дорулфунун ва олийгохларни битириб чиккан кимсалар кўлига ўтишини билсак, дорулфунун ва олийгохларда илмонийларнинг борлиги накадар фасодга сабаб бўлишини англаб етамиз.

3) Динни парчалаш, баъзи жузъий масалалар хакида гап-сўз ва ёзувларни кўпайтириш, одамларни бу нарсалар билан чалгитиш хамда уламолар, талабалар ва даъватчиларни етакчилик ва ўта мухим бўлган масалалардан чалгитиш учун турли хаёлий муаммолар хакида бахслар юритиш.

4) Уламолар, талабалар ва Аллох йўлига даъват килувчи даъватчиларни, одамлар эшитмаслиги ва сўзларига ишонмаслиги учун, оммавий ахборотнинг кўриладиган, эшитиладиган ва ўкиладиган воситаларида хулкий бузук, бойлик, мансаб ва аёлларга харис инсонлар шаклида тасвирлаш. Бу билан илмонийлар, ўз даъволарини ёйишлари учун майдон бўшатиб олишни хохлайдилар.

5) Уламолар ўртасида ихтилофли бўлган масалалар хакида гап-сўзни кўпайтириш ва бу ишни энг буюк ишлардан деб халкка кўрсатиш. Токи, одамлар диннинг барча жихатлари бир-бирига зид, хатто уламолар ўртасида хам иттифок йўк, агар динда зиддият бўлмаса эди, бу ихтилофлар бўлмас эди, деб ўйласинлар. Илмонийлар диндан буриш учун мусулмонлар калбида бу масаланинг таъсирини кучайтириш учун бор имкониятларини сарф этадилар.

6) Ажнабий мактаб, дорулфунун ва маданият марказларини очиш. Аслида, бу мактаб, дорулфунун ва маданият марказлари шу муассасаларни очган илмоний давлатларнинг кўрсатмаларига бўйсунади. Зеро бу давлатлар мусулмоннинг ўз динига бўлган муносабатларини мумкин кадар заифлаштиришга, шу пайтнинг ўзида, кенг кўламда, хусусан, ижтимоий, фалсафий ва рухиятшунослик дарсларида, илмоний фикрни ёйиш учун харакат килади.

7) Шариатнинг баъзи асосларига шариат коидалари билан суяниш. Суянганда хам ўринсиз пайтда, бу коидаларни риоя килмай суяниш ва бу суяниш мобайнида илмоний фикрнинг барчасини ёки кўп кисмини ривожлантириш учун харакат килиш.

Масалан: умумий манфаатлар коидаси. Илмонийлар бу коидани нотўгри тушунадилар ва уни ўринсиз ерда ишлатадилар хамда ўзлари ёктирмаган Ислом конунларини рад этиш ва мусулмонлар диёрида илмонийяни ёйиш ва мустахкамлаш учун хужжат киладилар.

Шунингдек, илмонийлар : «икки зарарнинг енгилрогини килинади», «заруратлар харом нарсаларни халол килади», «фасодларни даф килиш манфаатларни жалб килишдан мукаддамдир», «Ислом барча замонлар учун салохиятлидир», «фатволар ахволларга караб турлича бўлади» каби коидаларни , Ислом динини бошка динлар ва миллатлар ичига уйгунлаш-тириш хамда мусулмонлар калбида заифлаштириш учун васила килиб оладилар.

Бундан ташкари, улар бу коидаларни, кўплаб одамлар билмаган бир пайтда, кофирлар диёрида хукмрон бўлган иктисодий ва сиёсий тузумларни мусулмонлар диёрига олиб ўтиш учун кўприк килмокдалар.

Менимча, бу услуб Ислом уламолари томонидан ижмоъ килинган коидаларга асослангани учун хам, одамларга шубха ва фитналарни ёйишда ўта хатарли ва зарарлидир. Бу окимни содда ва муфассал суратда очиб ташлаш, унинг услубларини айри-айри бахс килиш керак.

Биз шуни таъкидламокчимизки, илмонийларнинг бу коидаларни ушлашлари, шу коидалар келиб чиккан динга иймон келтирганликлари учун эмас, балки, ўзларининг гаразли максадларини рўёбга чикариш учун курол килиб олганлар, холос.

Мусулмонларнинг вазифалари

Бундай аянчли холатда яшаётган мусулмонларнинг килишлари керак бўлган мухим вазифа бор. У умматни Исломдан узокда парчалаб, йўкотиб ташламокчи бўлган аламли вокеъни ўзгартишдир.

Бугун мусулмонлар бу максадни рўёбга чикариш учун вактлари, бойликлари, фарзандлари ва жонларини курбон килишга мажбурдирлар. Уламолар, талабалар, даъватчилар, куч ва кудрат эгаларига эса бу вазифани ўташда, бошкалардан кўра кўпрок мажбурият юкланади. Чунки, улар етакчи, бошкалар эса уларга тобеъдир.

Мусулмонлар бу аламли вокеъликдан илм ва амал билангина чикишлари мумкин. Амалсиз илм вокеъни ўзгарта олмаганидек, илмсиз амал тузалиши мумкин бўлган кўплаб нарсаларни бузиб ташлайди.

Мен илм дейишдан, кўплаб одамлар ўйлагани ва Ислом мезонининг энг юкори мартабасига кўйганидек, жузъий, фикхий масалалар ёки гўзал одоб ва одатлар илмини назарда тутмаяпман. Балки, мен «илм» сўзидан калбда содик ва соглом иймонни пайдо киладиган, Аллох таъоло, Аллох таъолонинг расули ва динига бўлган мухаббатни бошка барча нарсалар устига афзал кўрадиган, хар канча мол ва жонни курбон килишни такозо килсада, Аллох таъолонинг дини ва шу динни Ер юзида ўрнатиш учун харакат килишга ундайдиган илмни назарда тутмокдаман. Бу эса Ислом динининг хакикатини тўгри билиш, исломнинг негизи бўлмиш тавхид хакикатига бўлган мукаммал ишонч, бундан ташкари, ислом умматига тахдид солаётган хатарлар хамда унга карши кўз тутган душманлар ва режалаштирилган ботил даъватларни билиш ва дин душманларидан безор бўлиш хамда садокатли мўминлар учун дўст бўлиш демакдир.

Агар билиши ва англаши учун оддий мусулмонлар илм излаши, илм олишлари учун жиддий харакат килишлари ва билган одамлардан сўрашлари вожиб бўлса, каламкашлар –ёзувчи ва ноширлар мусулмонларни Исломга боглайдиган, Исломнинг барча конун ва хукмларига Ислом тарозусидаги ўлчовига лойик бўлган меъёрни берадиган Ислом рухидаги китобларни кўплаб нашр килишлари вожиброкдир. Ёзувчи ва ноширлар бу ишга, хусусан Ислом уммати босиб ўтаётган бу огир лахзаларда, тезлик билан киришишлари керак. Улар авом халк ёки бошкаларнинг истакларини кондираман деб, Ислом динининг бир кирраси хакида кўплаб нашрлар чикариб, Ислом мезонида ахамиятлирок ва заруррок бўлган бошка кирраларга эътиборсиз карашлари дуруст эмасдир. Шу муносабат билан биз бошкалар килган хатоларни килишни хохламаймиз. Яъни, биз Ислом мезонида кичик бўлган тарафни катта тараф хисобига, эътиборсиз кўймокчи эмасмиз. Балки, биз нашр ишлари Ислом тарозусидаги ўз огирлиги ва макомига караб, турли кирралар хакида ўзаро мутаносиб бўлишига даъват этамиз. Кутубхоналарнинг жинлар, сехр, такво, зохидлик, зикрлар, фазилатли амаллар, жузъий фикхий масалалар ва шу каби мавзулар хакидаги китоблар билан тўлик бўлиши етарли эмасдир.[1] Зеро, биз кўплаб кутуб-хоналарнинг ўта мухим мавзуларни оммабоп, енгил ва кулай ёритиб берган китоблардан холи эканини кўрмокдамиз. Масалан, куйидаги мавзулар хакидаги китоблар:

− Исломдаги сиёсий фикх хукмлари ёки эски таъбир билан айтсак: «Султоний хукмлар»;

− мусулмонлар диёрида ёйилган илмонийя, демократия, миллатчилик ва социализм каби кўплаб динларни, куфр эътикодига асосланган ал-Баъс партияси, миллий партиялар ва бошка окимларни бахс килиш;

− жиход хакидаги китоблар. Мен жиходнинг фарзлиги ёки унинг киёмат кунига кадар давом этишинигина касд килмокчи эмасман. Балки, шу билан бирга, социализм, илмонийя, миллтчилик, демократия ва бундан бошка окимларни кабул килган ва даъват этган хамда одамларни буни кабул килишларига мажбур килган салтанат сохиблари ва хокимлар ичидаги муртадларга карши жиход килиш мавзусини касд килмокчиман;

− йўкотилган халифликни кайтариш учун килиниши керак бўлган амаллар ва бошка шу каби мусулмонлар хаётида ўта мухим бўлган мавзулар хакидаги китоблар.

Агар инсон бу мавзулар билан бошка мавзулар хакида ёзилган хамда бозорларда чаккон бўлган китобларни таккослаб кўрса, ўртадаги катта фаркни яккол сезиб олади.

Гохо, ёзувчи ва ноширлар: «одамлар бу мавзулар хакида ёзилган китобларни ўкимай кўйдилар» − деб нолийдилар. Биз уларга шундай деймиз: «Ахир шухрат козонишни хохлаган ёзувчилар одамларнинг хохишларига карамайдилар-ку! Агар сизлар айтганингиздек, одамлар бу мавзуларни ўкимай кўйган бўлсалар, бунда сизларнинг хам хиссангиз бордир. Чунки, сизлар уларни бу холатга тушурдингиз ва уларга масаланинг ахамиятини лойик бўлганидек кўрсатмадингиз хамда бир томонга кўп эътибор бериб, бошк томонга озрок эътибор бердингиз».

Хакикатан хам, ишнинг бу холатда давом этиши, одамларнинг тасаввуридаги Исломни ибодат, одоб ва одатлар шаклида чекланиб колишига олиб боради. Дархакикат, Ислом кўпчиликнинг тасаввурида намоз ўкиш, рўза тутишга, баъзиларда зикрлар мажмуасига, баъзиларда гўзал хулкка, баъзиларда кўриниш ва кийинишга, баъзиларда эса жузъий фикхий ёки ижтимоий ечимлар илмига чекланиб колди. Шунинг учун хам сиз Ислом динининг шомиллиги, Аллох таъолонинг тавхиди ва охират кунига бўлган иймондан келиб чиккан мухим мавзулар: Аллох таъоло индирган таълимотлар билан хукм килиш ва Ислом давлати хамда халифаликни кайта тиклашнинг фарз экани; илмонийя, демократия ва бошка куфрий окимларнинг ботил эканини баён килиш ва шу каби мавзулар хакида сўз очсангиз, улар сизни Исломдан бошка дин хакида сўзлаяпти деб ўйлайдилар ва: «Бу сиёсат. Динни сиёсатга аралаштирманг!» дейдилар.

Бундай одамларга бериладиган ўгитлар жума хутбалари, дарслар, масжидлардаги илм халка(доира)лари хамда кичик ва енгил китобчалар шаклида бўлса, ундай нотўгри сўзлар келиб чикмайди.

Биз ёзувчи ва ноширларнинг вазифаси, илмонийларга дин доирасини кичрайтириш ва динни хаёт майдонидан узоклаштириш йўлида олиб бораётган максадларини рўёбга чикаришларида ёрдамчи бўлмай, китобхонларнинг рагбати ва бозорнинг савиясига караб Ислом динини сохталаштириш ёки бирон бир тарафига чекланиб, бошка тарафларини нуксонли кўрсатиб бермаслигимиз керак.

Баъзи ёзувчи ва ноширлар: «биз бу мавзуларда ёза олмаймиз. Чунки, бу катта мавзу бўлиб, катта билимга мухтождир. Бу билим эса бизда йўкдир. Бу мавзуда хатога йўл кўйишнинг окибатлари ёмон бўлади» −деб айтадилар.

Мен уларнинг сўзларига бу жихатдангина кўшиламан: бугунги кундаги ёзувчиларнинг кўпи бу мавзулар хакида ёзишликка нолойикдир. Бунинг сабаби, улар ё бу мавзуни тушунмайдилар ва ё тушунчалари коникарли эмас. Агар шундай экан, хурматли олимлар ва буюк шайхлар каерда? Бу муаммоларни очиб бериш уларнинг вазифаси бўлмаса, мусулмонлар бошига тушган аламли вокеъликни ўзгартириш учун уларнинг вазифаси нима?!

Илм ва илмни ёйиш хакида сўз кетар экан, бошлангич таълим мактаблари ва олийгохлардаги муаллим ва устозларнинг вазифалари куйидаги нарсаларда намоён бўлади;

1) Илмий изланишлар факатгина илмий изланиш максадида бўлмай, Ислом хизматида бўлиши учун барча илмий дастурларни согломлаштириш учун харакат. Бунинг сабаби шуки, динимиз Аллох таъоло тарафидан юборилган бўлиб, унинг чор кирраси хакикатдир. Илмий кашфиётлар эса Аллох таъолонинг махлукларидир. Демак, фан ва дин ўртасида карама-каршилик йўк. бундан ташкари, илмий хакикатларнинг аксарини иймон майдонида, илмий конуниятларнинг аксарини эса дахрийлар суяниб, иймон келтираётган тажрибий-дахрий илм назариясини бекор килиш ёки рад этишда далил килиб ишлатиш мумкин. Шунинг учун хам, ўкувчи ва талабалар учун тузилган таълим-тарбия дастурларида бу нарсалар назарда тутилиши, баъзи ишоралар билан эмас, балки, очик-ойдин баён килиниши керак. Бу таълим-тарбия дастурларини тузаётган кишиларнинг вазифасидир.

2) Илмий дарсликларни куфр ва залолатдан тозалаш. Баъзи дарсликларни динни билмаган кишилар ёзган. Мусулмон муаллим бу дарсликлардан дарс берар экан, хатоларни тўгрилаши ва ўкувчиларга залолатларни очиб, хакикатни кўрсатиши керак. Муаллим дарслик муаллими бўлиб колмаслиги, балки, бу фанларни Исломга боглаши, «кирлик» лардан тозалаши ва шу пайтнинг ўзида, зиёли муаллим бўлиши билан бирга даъватчи, муршид ва воъиз бўлиши керак.

3) Муаллим Ислом тушунчаларини изохлаш, ёки акидасини исботлаш, ёки мусулмонлар муаммоларини баён килиш, ёки Ислом одобларини ўргатиш учун имкониятида бўлган барча фурсатни ганимат билиши керак.

Табиийки, муаллимлар Аллох таъоло юклаган бу вазифани адо этиш учун изланишлари хамда илмий ва шаръий билим савиялрини оширишлари керак.

Хотима

Бу киска бахсдан сўнг, илмдан кейинги амалга ўтамиз. Биз амал деганда фойдаси харакат килган кишининг ўзигагина келадиган амални эмас (гарчи бу хам зарур), балки, фойдаси шу харакатни килган киши билан бирга, бутун Ислом умматига келадиган амални назарда тутмокдамиз.

Биз хакикатга эътикод кўймогимиз ва у билан аввало ўзимиз ва дўстларимиз амал килиб, сўнгра бошка одамларни унга чакиришимиз: уларга Ислом хакикатлари, бизга карши ташкаридан ва ичимизда харакат килаётган душманларимиз ва Ислом уммати яшаётган огир мусибатлар хажмини тушунтириши-миз керак. Бу вазифани адо этишда одамлар тарафидан бўлган нафрат, адоват, илмонийя малайлари бўлмиш хокимлар тарафидан бўлган тазйик ва курашлар бизларни тўсиб кўймаслиги керак.

Демак, Ислом динига Ислом дини учун амал килиш, Аллох таъоло ва Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам яхши кўрган эътикод, амал ва сўзлар асосида одамларни бирлаштириш, Аллох йўлида жиход килиш хамда фитна бўлмаслиги ва диннинг барчаси Аллохники бўлиши учун Аллох ва унинг расулига душман бўлган кишиларга карши кураш эълон килиш керак!

Мен бу билан мусулмонлар зиммасидаги барча масъулиятлар хакида гапирдим деб хисобламайман. Балки, бу ўзимиз ва барча мусулмонлар учун эслатма бўлишига кифоядир. Шояд Аллох таъоло бу билан бизга фойда берса… илохим дуоларимизни кабул эт! Омин!

1- рабиул-аввал, хижрий 1411-йил, якшанба.
Хамдлар аввалдаю охирда Аллох таъолога хосдир.

[1] Биз бирон бир кимсани Ислом хукми ўз ичига олган хар бир нарсани, гарчи кичик бўлсада, масалан: «хожат» холатини енгил санашга даъват этмокчи эмасмиз. Биз факатгина хар бир нарсага Исломдаги меъёр билан карашга даъват этмокчимиз холос. Зеро, бизнинг эслатиб ўтган бу йўл шарий матнлар хакидаги тўри тушунчадан келиб чиккан уламолар йўлидир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.