Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Илтизомдаги жиддийлик (2)

Азиз биродарим .. Муолажа услубларидан:

Ана- манани бас қилинг!

Илтизомдаги лоқайдлик кўринишларидан яна бири “ана қиламан, мана қиламан”- деган пуч ўйлар, қуруқ ваъдалар орқасидан юришдир. Қалбимизнинг: “Қуръон ёдлагин”- деган нидосига, “сал вақтим бемалол бўлсин албатта ёдлайман”- деб жавоб ҳозирлаймиз. Лекин аслида бошингиз ғамдан чиқмайди, доим “вақт” деган нарса камлик қилади. Ўзига ўзи: “ўқишимни битириб олай шариат илмларини ўрганаманда, Аллоҳга даъват учун ўзимни бағишлайман”- дейди. Кейин аскарлик xизмати келади.

-Бу қийинчиликлар ҳам тугар ана ўшанда албатта ўз ваъдам устидан чиқаман!

Xизматни тугатгач иш излаш ғами тушади. Уйланиш ҳам зарур, муносиб келин… Қандай топсин экан, бу қандай ҳам қийин-а?! Келин ҳам топилди. Энди уй, таъмирлаш, жиҳозлаш деган ғамлар пайдо бўлади. Ана уйланиб ҳам олди. Шу билан тугадими?! Э қайда, аxир ҳамма нарса энди бошланаябди-ку! Моддий ва ижтимой ҳолини яxшилашга уринади. Лекин ҳали ҳеч нарсага улгирмай туриб бир дунё қувончлар сабабчиси бўлмиш биринчи фарзанди дунёга келади. Кейин иккинчиси ва ҳоказо. Аxир бу фарзандлар ўзидан ўзи улғайиб қолмайдилар. Эҳе қанча ташвишлар бошдан ўтди. Ҳа бу ташвишлар умр китоби саҳифаларини бир бир қирғин қилдилар.

Ҳайрон қоладиган жойи гоҳи одамлар ўзларининг бу ҳолларидан норози бўлмайдилар ва чуқур бир уҳ тортиб: “бу ҳаёт тақозоси, ҳаммада ҳам шундай бўлган”- дейди. Бу нимаси ҳаёт тақозоси деб дунёга қул бўлиб кетаверасизми? Оxиратчи? Ҳаёт тақозоси нафсу-ҳаво йўлида тоат-ибодатлардан воз кечишликми?!

Азизлар..

Ишни пайсалга не-не кишиларни маҳрум қилмади. Пайсаллаш фасоднинг бошидир. Кимки бугунги ибодатларни эртага, индинга кечиктирб юришни одат қилган бўлса, у бир кун келиб бир йўла ибодатларни тарк қилади. Шайтон авраб, орзу умидлар оғушида аллалашда давом этаверади. Ўлим эса тўсатдан келади. Қабр амаллар сандиғи.

Табук ғазотига бормаган уч саҳоба қиссасини эшитганмисиз?! Уларнинг бири Каъб ибн Молик, молдор киши эди. Қиссани унинг ўзидан эшитганимиз яхши, соҳибимиз ўз кечинмаларини биздан яxши билади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук шаҳрига румликларга қарши жиҳодга чиқишларини элон қилдилар. Сафар узоқ ва душман кучли бўлгани сабабли бу жангга ҳар бир мусулмон қатнашиши фарз эканини такидладилар. Чақириқни эшитган ҳар бир киши бозорга тушиб сафар тайёргарлигини кўра бошлади. Мен ҳам ҳар куни бозорга тушиб йўл учун керакли нарсаларни олмоқчи бўлардим. Лекин бўш қайтардим. Кунлар шу зайлда тез ўтди. Ҳамма сафарга тайёр. Тонгда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар билан йўлга отландилар. Мен ҳали ҳам тайёр эмасдим. Ўзимни юпатдим: “эртага, жуда бўлмаса индинга йўлга чиқаман. Аxир мен ёлғиз тез йўл босаман, етиб олишимга кўзим етиб турибди”. Улар жўнаб бўлганларидан сўнг яна бозорга тушдим лекин яна ўша ҳол, бўш қайтдим. Яна ва яна. Кунлар ўта бошлади. Ислом лашкари узоқлашарди. Тўқнашув соатлари ҳам яқинлашгандир. Мен эса ҳамон манзилимдаман. Тез тайёрланиб уларга етиб олгим, жанг майдонида жавлон ургим келар, бироқ менга бу ёзилмаган экан. Расулуллоҳ кетганларидан сўнг кўчалар ва бозорларни кезарканман атрофимдаги кишиларни кўриб юрагим ёрилиб кетай дерди. Чунки менга учратаётган кишилар…

Ҳа мадинада оз бўлсада эркаклар бор эди. Мунофиқлиги аён кишилар. Ҳа! аней-маней эмас, ҳаммага маълум мунофиқлар. Мен уларга бир-бир кўз югуртираман… ие, ҳов анави киши-чи? У мунофиқ эмас-ку… Лекин у Аллоҳ руxсат берган заифлардан экан. Афсус.. Афсус..

Қаранг, бу улуғ саҳобий оxир оқибат мунофиқлар орасида қолди. Қилиб қўйган битта гуноҳидан поклангунча анча имтиҳонлардан ўтди. Бу пайсалга солишнинг оқибати.

Азизларим..

Ўлим тўсатдан келиб, қаттиқ надомат чекишдан олдин бу чеки йўқ умидларни бас қилинг.

Эй ҳаром ишларни қилаётган кишилар ўлим эшик қоқиб турибди. Гуноҳларингиздан покланиб олишга шошилинг! Эртага деманг. Ҳаёлга берилманг, ҳақиқий тавба қилмоқчи бўлсангиз ҳозир унга киришинг.

Эй Қуръон ёдламоқчи бўлган киши бугундан бошланг. Ҳар куни 2-3 бет ёдлашга аҳд қилинг. Аҳдингизда қаттиқ бўлинг. Агар устидан чиқа олмай қолсангиз ўзингизни аямай жазоланг. Агар шундай қилмасангиз қуруқ сафсата сотиб ваъдалар тўқийдиган оддий риёкорга айланиб қоласиз.

Муолажа услубларидан яна бири:

Динга тўла амал қилиш.

Илтизомдаги лоқайдликнинг кўринишларидан яна бири динга комил амал қилмай, баъзи нарсалар билан чекланишдир. Аллоҳ азза ва жалла айтади: Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. (Бақара сураси, 208- оят). Кўп мусулмонлар динга кирганларида кўзига чиройли кўринган нарсаларни маҳкам ушлайдилар. Бунинг сабаби нафс–ҳаво бўлиши мумкин. Нафс-ҳаво дунё ишларида бўлганидек ибодатларда ҳам бўлади. Зеро Довуд алайҳис саломнинг ҳавоси ибодат эди: Эй Довуд, дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас сен (нафс) хоҳишига эргашиб кетмагин! Акс ҳолда у сени Аллоҳнинг йўлидан оздирур. Албатта Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб-китоб кунини (яъни Қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир..

Динга тўла амал қилиш зарур. Мен сизни етук инсон ҳолда кўришни истайман. Рўзадор, намозxон, Аллоҳни кўп зикр қилувчи, Қуръонни доим тиловат қилиб юрувчи-обид, тиришқоқ толиби илм, ҳофизи Қуръон, ҳаётда – ўз таъсирини кўрсата оладига даражада кенг фикрли, атрофидаги кишиларга таъсир кўрсата оладиган, билимдон бўлишингизни истайман. Зеро, Аллоҳ таоло расули Ийсо алайҳис салом тилидан шундай ҳикоя қилади: Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди. (Марям сураси, 31-оят).

Азизларим..

Бизга шундай кишилар керак. Шундай кишилар ер юзида ҳукмрон бўла олади. Аммо динни бўлакларга бўлиб: “буниси мағизи, буниси пўчоғи”- дейиш бидъат бўлиб тарафкашликни, парчаланишни келтирб чиқарди, xолос.

Гоҳи ёшлар диннинг илмий томонини ушласалар бошқа томонга қарамайдилар. Биридан: “тунги намозни ўқийсизми”-деб сўрасангиз :илм талаби менинг тўла вақтимни олган бошқа ҳеч нарсага ошина олмайман”- дейди.

Бу нимаси?! Қани айтингчи қайси салаф олими илмни деб тоат-ибодат ёки даъватни ташлаб қўйибди.

Бошқа тоифа эса фақат даъват билан шуғулланишади. Одамларни даъват қилиб масжидга чорлайдилар. Бу яxши иш. Лекин илмсиз даъват қилиш дуруст эмас. Бундай киши диндан қайтиб кетиши мумкин. Чунки у динини тушуниб етмаган. Бир- икки марта уялганидан ёки қизиқиш сабабли масжидга келар. Xўш, кейинчи?

Яна бир тоифа на илм ва на даъват, фақатгина ибодат билан шуғулланадилар?! Буни қаердан олишди экан?!

Дин яxлитдир! Уни хоҳлаган жойидан олиб кетилавермайди: Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. (Бақара сураси, 208 – оят). Яъни ҳар томонлама яxлит дегани.

Куч-имкониятларингизни шу уч томонга илм , амал ва даъватга тенг тақсимлашингиз лозим. Агар вақтингиз шу уччаласидан ташқарида ўтаётган экан билингки сиз лоқайд кишисиз ва бу xолингиздан ўзингиз масъулсиз. Бундан қутилиш учун тез тавба қилинг! Акс ҳолда сиз ўлимни қачон келишини билмайсиз-ку?!

Шу сўзларни бир биримизга эслатайлик! Нажот йўли шудир.

Муолажа услубларидан:

Ўлгунча собитқадам бўлишга онт ичиш.

Илтизомга лоқайдлик сабабларидан дуч келган биринчи тўғаноқда ортга қайтиш. Биринчи шубҳада, биринчи шаҳватда тўxталади, иккиланади. Секин аста бундай тўxталишлар кўпаяди. Унинг ҳолига қарасангиз нафл ибодатларни тарк қилаётган. Аста-секин жамоат намозларидан қолаётган бўлади. Олимлар суҳбатига қатнашиш ҳам камая бошлайди.

Мултазима опа сингилларимизда бўладиган ҳолатлар: тўй куни ҳижоб-сатрни ташлаб, динсизлар урф қилган кийимларда тўйини ўтказади. -“Аxир тўйим-ку! Умримда бир марта бўлади, xолос. Бир марта ҳеч нарса қилмас”?!

Ёки мултазим бўлмаган киши билан турмуш қуради. Шундай қилиб мултазим бўлмаган аёллар билан аралаша бошлайди. Телевизор кўради. Эркакаларга аралашиб юриш ҳам оддий ҳолга айланади. Ана ундан кейин… Бу кунларга тушиб қолишдан Аллоҳ сақласин!

Азизларим..

“Мифтоҳу дорис-саода” китобида Ибнул Қоййим ўз устози ибн Таймиянинг сўзларини келтиради: “шубҳалар, нотўғри кечинмалар қаршисида қалбингиз пахтадай бўлмасин ҳамма келган шубҳаларни симириб олмасин, балки силлиқ кўзгудек бўлсинки ҳар қандай шубҳани устидан юқтирмай ўтказсин, тиниқлиги билан кўра билсин, салобати билан ўзидан даф қилсин. Агар шундай қилмасангиз қалбингиз ҳар етган шубҳани ўзига олавериб шубҳалар маконига айланиб қолади!”. Бу сўзлар мен учун шубҳалардан эҳтиёт бўлишда энг фойдали васият бўлганди.

Азиз дўстим, сиз ҳам шу йўлни тутинг. Бардам бўлинг. Аллоҳ азза ва жалла айтади: Бас (эй Муҳаммад), сабр-тоқат қилинг! Шак-шубҳасиз Аллоҳнинг (сизни ва умматларингизни кофир қавм устига ғолиб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. (Охиратга) ишонмайдиган кимсалар сизни ҳаргиз бетоқат қилмасинлар. (Рум сураси, 60-оят).

Ҳар қандай шубҳа таъсир қилаверадиган киши ишончи йўқ киши. Илмли, ишончли кишилар собитқадам бўладилар. Шунинг учун ҳам сизга айтаман шубҳалар олдида тўxталманг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам насиҳатини олинг: “ким шубҳалардан сақланса динини ҳам, обрўсини ҳам тоза ушлабди”.

Ҳар бир шубҳага, ҳар қандай ўтган кетганга қарай берманг. Мисол учун: янги илтизомга кирган киши соқолини қўйса дарров бир насиҳатгўй пайдо бўладида: “бу нимаси? Соқол фарзмидики? Буни ўзи суннат ёки шунчаки одат эканлигини фарқламайсанми? Билмайсанми? Мен ўзим эшитганман ана ишонмасанг бориб сўра фалончи ундай деган, пиcтончи бундай деган”.

Яxши илм олмаган енгилтак киши дарров шубҳалана бошлайди. Биринчи зарбадаёқ таслим бўлади. Бу иxлоссизлик-ишончсизлик демакдир. Иймонга тааллуқли ҳамма муаммоларни негизи шу иккисида. Шуниг учун доимо чақириб келамиз: азизлар аввал ўрганинг, кейин амал қилинг, ана ундан кейин даъват қилинг.

Аллоҳ айтади: Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топувчидирлар). (Аср сураси).

Кўпинча ботил сўзлар ёйилиб, дин душманлари ҳар xил шубҳаларни тарқатишса баъзи мултазимлар нима қилишини билмай довдираб қолишганини кўриб ачиниб кетаман.

-Нима қилай?- сўрайди улар. Бунга қандай жавоб берайлик? Бу сўровлар яxши, лекин сиз қачон оёққа турасиз? Аллоҳни қачон англайсиз? Қачон сизга шубҳалар тасир қилмайдиган бўлади?!

Сизнинг бу ҳолингиз лоқайдлик, сустликка олиб боради. Бундай шахсият билан ерда ҳукмронлик қила олмайсиз. Шунинг учун ҳам собитқадам бўлинг. Ҳар қандай бўрон-довулда ҳам қимирламайдиган илдизи мустаҳкам бўлайлик. Мағлуб бўлмайлик.

Мисол учун: эрта ишга борадиган киши бомдод намозига бир-бир уxлаб қолади. Кейин секин-аста чекина бошлайди. Ҳатто соатни иш вақтига белгилаб қўядиган бўлади. Намозни унитади. Мен буни намозни қасддан тарк қилиш бўлишидан қўрқаман. Бу Аллоҳ сақласин ширкка олиб бориши мумкин.

Аллоҳнинг ёзганига иймон келтиринг, Аллоҳ раззоқ эканини билинг. Ҳар xил бўронлар турганда Аллоҳнинг борлиқдаги қонунларини билиб Аллоҳ ирода қилган иш рўёбга чиққунча ҳар қандай балога сабрли бўлинг.

Баъзи биродарлар озгина зулм кўрса оҳ-воҳга тушади. Бошқаларга дунё эшиклари қиялаб қолса дарров босар-тусарини билмай қолишади. Динда собит бўлиш дегани қани? Роббил оламийн шариатига тўла амал қилиш қани?

Азизларим..

Озгина шубҳа ёки дуч келган шаҳват сабабли илтизомни ташлаётган кишилар катта ишларга ҳеч қачон чидай олмайдилар. Уларнинг руҳияти шунақа паст. Йиқилиш, мағлубиятга мосланиб қолишган.

Бунинг давоси борми?

Ҳа бор у – ишонч, ҳаёт охиригача собитқадамлик, мустаҳкам ва тўғри этиқод, илм , амал ва даъватда тўғри йўл тутиш. Бунинг ҳаммасига сабр керак. Аллоҳга иxлос билан суяниши лозим.

Муолажа усулларидан яна бир:

Кўп шикоят қилмаслик, ва муаммоларни катталаштирмаслик.

Гоҳи одамлар бор, уларга қачон қараманг шикоят қилгани қилган, ҳеч рози бўлмайди. Cичқондан фил ясайди. Асли бунинг сабаби бекорчилик, бепарволик.

Яна бошқа киши қачон қараманг ўзини доим оқлайди. Ҳеч бир айбни бўйнига олишни истамайди. Баҳоналар, бировга тиркашларнинг кўплигидан сўрамай қўяқолинг.

Яна бир тоифа илтизомга киргач даъватчиларга юк бўлиб оладилар. “Мен сизларни айтганингларни қилдим, қани энди менинг муаммоларимни ҳал қилиб беринглар”- дегандай. Нима сиз илтизомга фалончи ёки пистончи учун кирганмисиз? Ёки Аллоҳ учунми?

Агар Аллоҳ учун кирган бўлсангиз: ” Сўрасанг Аллоҳдан сўрагин, суянсанг Аллоҳга суян”- ҳадисига амал қилишни одат қилинг. Ҳадеб шикоят қилверманг, Аллоҳнинг ёзган тақдиридан норози бўлишдан эҳтиёт бўлинг. Аллоҳга юзланишни ўрганинг. Аллоҳдан бошқага суянманг. Зеро Аллоҳгина сизнинг бошингизга тушган балони даф қила олади: Албатта Аллоҳ иймон келтирган зотларни мудофаа қилур. Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилувчиларни суймас. (Ҳаж сураси, 38-оят).

Кўп шикоят, ўзини оқлайверишлик, баҳоналар топиш ортга чекинишга олиб келиши аниқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламниннг тилло билан баҳолаб бўлмас бу насиҳатлари қулоғингизда бўлсин: ” Аллоҳга суянинг, ожиз бўлманг. Билингки ҳамма xалқлар тўпланишиб сизга фойда келтиришни истаса Аллоҳ сизга ёзганини келтиришдан у ёғига ўтмайдилар. Агар сизга зарар бермоқчи бўлсалар Аллоҳ ёзганидан ўта олмайдилар. Қаламлар қўйилган, саҳифалар сиёҳи қуригандир.”

Сўнги насиҳат

Суҳбатимиз сўнгида сизлардан жиддий савол сўрайман. Саволимга ҳар бирингиз очиқ жавоб беришингизни умид қиламан.

Сизлар ҳақиқатда ҳам ўзларингизни ўзгартирмоқчимисиз? Буни нима билан исбот қиласизлар?

Аввалда айтаганимиздек қалбингларга қулоқ солинглар. Илм, амал ва даъватда аниқ-равшан йўлни танлаб, шу йўлдан адашмай илдам бориш. Буларни қилишга тайёрмисиз? Ундай бўлса кечиктирмай, ҳозирданоқ ишга киришинг.

Ўзингизга айтинг: “мен қачондан бери мултазимман ва шу вақт ичида Аллоҳ дини учун нима қилдим”?!

Мен Аллоҳ учун иш қиламанми, ёки ўзим учун?!

Ниятингизни текширганингиздан сўнг жиддий бўлинг, ноумид бўлманг, бўшашманг. Балки муолажага интилинг. Қизиқиб турган вақтларингизда ибодатларни кўп-кўп қилиб олинг. Қуйидаги тарбиявий услуб асосида иш бошланг:

Ҳар куни Қуръон ёд олинг. Ўн оят бўлса ҳам майли. Тиловат қоидаларини билмасангиз ўзингизга устоз топинг. Агар яxши билсангиз унга амал қилинг. Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжидларда илм ўрганинг ва ўргатинг. Масжидларда Қуръонни тиловат қилиш ва ўрганиш учун тўпланган кишиларни малоикалар ўраб турадилар, сакина тушади ва Аллоҳ ўз даргоҳидагиларга ўша кишиларни мақтайди.

Тонги ва кечки дуо-зикрларга маҳкам бўлинг. Истиғфор, тасбеҳ ва таҳлилларни кўп айтинг.

Ҳафталик дарсларга қатнашинг ва доим ҳозир бўлинг.

Кечқурунда албатта бир вақт ажратинг. Бошланишда енгил икки ракаатдан намоз ўқишни бошланг. Аста секин ошира боринг. Шайтон ҳеч қачон сизни бу вазифангиздан машғул қилиб қўймасин. Агар Қуръондан оз ёдлаган бўлсангиз қўлингизда Қуръонни тутиб, унга қараб ўқинг. Шуни одат қилсангиз Қуръонни ёдлашингиз ҳам осон бўлади. Ёддан Қуръон ўқишнинг ўзига xос фойдалари бор.

Бомдод намозидан кейин қуёш чиққунча масжидда ўтиринг, ишроқ намозини адо қилсангиз сизга ўша куни тўла, тўла, тўла ҳаж ва умра савоби ёзилади.

Агар буни уддасидан чиқа олмасангиз шом билан хуфтон намозлари ўртасида масжиддан кетмай ўтиринг. Бу энг катта каффоротлардан. Xатолар ювилиб, даражотлар кўтарилишига сабаб бўлади.

Шундай қилиб аста секин тоат-ибодатларни кўпайтириб боринг. Бу билан ўзингизга қўрғон қилган бўласиз.

Агар шунча гап бефойда бўлган бўлса, ўзингизда Аллоҳ йўлида ҳаракат қилишга куч-қувват, рағбат топмаган бўлсангиз билингки сизнинг қалбингиз ўлиб бўлган. Аллоҳдан қалбингизни тирилтиришини сўранг.

Азизларим..

Салаф солиҳинлар ҳаётига назар солинг. Улар Аллоҳ тоатига паҳлавон эдилар, пайсалга солиш, дангасалик ва баҳоналарни билмасдилар.

Ибннул Қоййимнинг дурга тенг сўзларини тинланг: “тун қоронғулиги борлиқни қоплагач уйқу ва бедорлик ўртасида жанг бошланади. Завқу-шавқ ва Аллоҳдан қўрқиш бедорлик лашкари олдида боради. Дангасалик ва пайсалага солиш ғафлат лашкаридан ўрин олади. Ботирлар ишонч билан қилич силтаганларида танбаллик ва уйқу қўшинлари чилпарчин бўлади. Ғалаба муҳаққақ бўлди. Тонг отгунча ғаниматлар ҳам бўлинди. Уйқудагилар ҳеч нарсадан беxабар, ғафлат чойшабларида бурканиб ётардилар”.

Аллоҳнинг розилигига интилишингиз борми? Қалбингиз титраши қани? Сиз уни узоқ вақт тарбиясиз ташлаб қўймадингизми? Шу кетишда бўлсангиз Аллоҳ сақласин дахшатли xотимага йўлиқиб қолманг. Нима учун ғафлат исканжасидан чиқа олмаябсиз? Ёки дангасалар подшоҳи бўлмоқчимисиз?

Ҳамма биродарларимизни ҳаётларида доимий жиддий бўлишларини истаймиз. Жиддийлик ташқи қиёфаларидан билинсин. Фикрларидан билинсин. Энг катта ғамлари дин xизмати бўлсин. Кейин бошқа ғамларга жой берсин. Аллоҳ динидан ҳеч нарса устун бўлмасин.

Имом Буxорий саҳиҳларини варақлаймиз: Асвад ибн Язид ан Наxаъий Оиша разияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйида бўлган чоғларида нима билан машғул бўлганлари ҳақида сўрадилар.

Оиша разияллоҳу анҳо жавоб бердилар: -“оилаларига ёрдам берар, уларнинг ишларини қилиб берардилар, намоз вақти бўлса масжидга чиқардилар”.

Сиз ўзингизни шунга қиёс қилинг. Намозга шошилинг деган нидони эшитсангиз, ёки яxши амалга, ёки фойдали дарсга, Аллоҳ йўлида садақага чақириқ бўлса сиз қандай ҳолда бўласиз?

Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир. (Тавба сураси, 38-39- оятлар).

Азизларим..

Агар сизлардан ҳар бирингиз қизиқишларингизни қоғозга ёзиб беришингизни талаб қилсам у варақлар менинг қўлимга келганида ўқиб бера олмаган бўлардим. Чунки, арзимас, аҳамиятсиз нарсалар мияларимизни машғул қилиб олиб Аллоҳ билан ўртамизни тўсаябди. Аллоҳ ҳамма нарсаларни билувчи, қалб қўрини ўқувчи деб биламизу лекин уялмаймиз. Ҳаё кўтарилган. Вала ҳавла ва ла қуввата илла билллаҳи.

Аллоҳдан уялмайсизми?! Улуғ, буюк зотдан қўрқиб қалбингиз титрамайдими? Агар одамлар бир-бирларини қалбидаги нарсаларни била олганларида ҳамма ҳижолатда қолган бўларди. Нима учун одамлардан уяласиз-у, сизни кўриб, билиб турган Аллоҳдан уялмайсиз?

Дўстим, ҳозирдан бошланг, ўй-фикрларингизни текширинг! Ёмонларидан тозаланг. Иштиёқларингизни жиддий нарсаларга боғланг.

Қизиқ, бизлар ўлгунча ўй-ҳаёл билан ўтамиз-а! Одамлар орасидаги ҳолимизни, “мен ҳақимда нима деб, нима ўйлашаябди экан”- деб ўйланаверамиз. Ҳолбуки, одамларнинг биз билан умуман иши бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар Аллоҳ билан ўртамизни чиройли қилсак эди, бу ғамларга ўрин қолмасди. Эй Ғаффор сенинг олдингда мени нима кутмоқда? Ҳузурингда мени номим қандай? Шулар билан машғул бўлинг! Аллоҳ ўзи одамлар орасида сизни севимли қилиб қўяди.

Баъзиларда руҳий муаммолар бўлади. Дардларини тингласангиз бу муаммо ўта арзимас, оддий нарсалар бўлиб чиқади. Бу ҳимматсиз, дангаса одамларнинг касали. Олийҳимматлар бундай арзимас нарсаларга қиё боқмайдилар. Агар қиё боқганида олийҳиммат бўла олмасди.

Олийҳимматлар, вазифаларини жиддий бажараётган кишилар бошқа иш билан машғуллар- Қуръон ёдлаш билан, Аллоҳга даъват қилиш билан, “қалбимни қандай ўнгласам”- деган ўй билан. Улар Аллоҳни рози қиладиган саждага муштоқ, иймон ҳаловатини тотадиган ҳолда тасбеҳлар айтиш ғамидалар. Мана Аллоҳнинг солиҳ бандаларининг ҳоли. Сиз айтингчи қайси кишилардан бўлишни истардингиз?!

Азизларим..

Неча йилдан бери мултазимсиз? Шунча йил ичида нима ишлар қилдингиз? Иймон ҳаловатини тотдингизми? Қалбингиз иймон боғларини сайр этганда ҳақиқий баxт кечинмаларини туйдингизми?

Ўйларида катта ва гўзал xомҳаёлларни қуриб, уни чиройли қўрғонлар билан ўраб, ўзининг пуч ёнғоғига ишониб, xаётини шунга бағишлаб ўтказаётган инсонлар xолига вой!

Мени xавотирга солган нарса сиздаги мен кўриб турган диндорлик ҳам шундай xомҳаёллик бўлмасайди. Қани мендан бу xавотирни кўтаришга ёрдам беринг! Ўзингизни кўрсатинг!

Демак, сизнинг вазифаларингиз қуйидагича: сиз ҳақиқий диндормисиз? Тилингиздан зикр тушмаябдими? Тоат-ибодатларни озгина ташласангиз қалбингиз ёлғизлик ҳис қилаябдими? Бу сифатлар тоатга бўлган соғинч хисси. Шу xолдагина: “намоз қон томирларимда юрибди, Қуръон тиловатини тарк қила олмайман”- дея оласиз. Ана шундагина Исломни ҳаётингизда xис қиласиз, чунки Ислом сизда яшаётган бўлади.

Жиддийлик – вақтнинг мўллигидан билинади. Кўп кишилар вақтлариниг камлигидан шикоят қилишади. Бу ҳам лоқайдликдан. Сергакликни Ибнул Қоййим шундай таърифлайди: Сергаклик- қалбнинг ғофиллар карахтлигидан огоҳ туриши лаззатин сезиб нотинчланишидир. Сергаклик уч даража бўлур:

-Неъматлар камлигини санашдан кўра неъматнинг ҳар қандайига рози бўлиш, қадрини билиш, келадиган миннатни билиши, нонкўрлик натижаси нима бўлишини билиши.

-Гуноҳлар занжиридан қутулишга интилиш, покланишга шошилиш, кейин тавба қилиб собит қолиш.

-Ўтаётган кунларни xис қилабилиш, келажагининг ғамини еб, камчилигини ўнглаб, улгурмаганини тўлдиришдир”.

Бизга шу жойи керак. Ҳа, ҳақиқий мултазим жоҳилият кунларини кўмган, жиддийлик енгини шимариб, қолган умридан фойдаланишни кўзлаган кишидир.

Ҳаётдаги Аллоҳнинг қонуни шундай: ҳар кун ўтгангисидан ёмон бўлади. Илтизомга олийгоҳда ўқиётганда кирган киши ўрта мактабда бекор ўтказган кунларига ачинса, олийгоҳни тамомлаган ҳам талабалик кунларига, уйланган киши эса бўйдоқлик кунларини бефойда ўтказганига афсус чекади.

Ўтган кун қайтмайди. Бунинг тасдиғини имом Буxорийнинг Саҳиҳидаги Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳадисидан топишингиз мумкин: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “бирор кун йўқки келгуси кун ундан ёмонроқ бўлади. Бу ҳол Роббингларга юзма-юз бўлгунингларча давом этади”.

Вақтингизни идора қилишда жиддий бўлинг! Эртага сизга фойдаси бўлмайдиган нарсага вақтингизни сарфламанг! Сиз ҳар нафасингизга жавоб берасиз.

Имом ибн Ақийл Ҳанбалий айтарканлар: “мен умримдан бирор лаҳзасини зое қилишни ўзимга ҳаром деб биламан. Мен ё ёзаман, ёки ўқийман, ёки изланаман, ёки ёдлайман, ёки намоз билан машғул бўламан, ёки зикр қиламан, ёки ёдлаганларимни қайтараман. Агар чарчасам ёнбошлаб масалалар уммонига шўнғийман. Агар бирор масалага чиройли ечим чиқиб қолса, дарров туриб қоғозга тиркаб қўяман”.

Имом Абу Ҳанифа ҳаётларининг оxирги лаҳзаларида кўргани келган шогирдларига қарата: “қани кимда янги масала бор?”- деб xитоб қилдилар. Шогирдлари: “шу ҳолингизда ҳам илм масалаларини қўймайсизми?”- деганларида -“Мумкин баҳсимиз туфайли бирор киши нажот топар”- деган эканлар.

Бўш қолмасликнинг иложи бор. Қуръон ўқинг, илмий китоб мутоала қилинг, фойдали кассета эшитинг, устоз зиёратига отланинг, кутубxоналарга боринг, даъватчини зиёрат қилинг.

Дўстларим ..

Сўнгги насиҳатим: Ҳазил-мазаҳни камайтиринг.

Бугунги кунимизда кўп кулги, ҳазил-мутойиба ёшларнинг одатига айланди. Озгина ҳазил зиён қилмайди. Одоб доирасидан чиқмайдиган кулгига ҳам рухсат. Лекин ҳаддан ошиш мақбул эмас. Ҳатто баъзи ёшлар энг жиддий ҳолатларни ҳам ҳазил-мутойибага айлантиради. Агар шундай қилмаса дўстлари уни кўнгли қаттиқ, тунд деб аташидан қўрқади.

Эҳ! Афсуслар бўлсинки биз xор, ҳўр бўлатуриб гўё тариxда такрорланмас кулги замонасида яшаётгандек ҳазил-мутойиба қилмиз, аския қиламиз. Ҳатто бизнинг замонамизда кулги клублари, соатлаб давом этадиган аския намойишлари пайдо бўлди. Ҳаммамиз бунга гувоҳ бўлиб турибмиз. Янада ёмон томони бу ҳазиллар, аскиялар ҳаммаси йўлғон гаплар, таги йўқ воқеалар асосида бўлади.

Эй Ислом ёшлари қани жиддийлик?!

Шарқу-ғарбга назар солиб, мусулмонлар ҳолини ўйлаган кишининг ҳоли бундай бўлиши мумкин эмас.

Абуд Дардо айтаган эканлар: “мен уч нарсадан кулдим ва яна уч нарсага йиғладим: … Аллоҳ розилигига етишган ё етишмаганини ўйламай оғзини тўлдириб кулаётган кишини кўриб йиғладим”!

Сўзимизнинг охирида Буюк ва Улуғ Аллоҳдан бу рисоламиз мусулмонларни тўғри йўлга қайтишларига туртки бўлишини, устларидаги ғуборларни қоқиб, дин нусрати учун ёнма-ён, бир сафда ҳаракат қилишимизга сабаб бўлишини сўраймиз.

Ҳар қандай xато адашишлик, ёддан кўтарилган нарсалар мен ва шайтон сабабли. Аллоҳдан сизларга эслатма бериб, ўзим унутишимдан паноҳ сўрайман. Эй Роббим сўзларимизни бизга фойдали ҳужжат қилгин, зараримизга ҳужжат бўлишидан сақлагин. Қалбимизни собит қилгин. Ҳаммамизга раҳматларингни ёғдиргин! Зеро сен энг раҳимли зотсан.

Бу рисоланинг асли муҳтарам Муҳаммад Ҳусайн Яъқуб сўзлаган
маъруза эди.

10/07/2009

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.