Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Исломда дўст ва душман тушунчаси

Муаллиф: Солиҳ ибн Фавзон

Муқаддима

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга, у зотнинг аҳли-оилалари ва асҳобларига ҳамда ҳидоятга эргашган барча мўминларга салоту саломлар бўлсин!

Албатта Аллоҳ ва Расулини яхши кўриш билан бирга, Аллоҳнинг дўстларини яхши кўриш ва душманларини ёмон кўриш ҳам лозим бўлади.

Ҳар бир мусулмоннинг ислом аҳлини дўст билиб, душманларини душман тутиши исломий ақида асосларидандир. Бу тавҳид ва ихлос аҳлини яхши кўриб уларни дўст тутиш ва ширк аҳлини ёмон кўриб, уларни душман тутиш демакдир. Биз эргашишга буюрилган Иброҳим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва издошларимизнинг йўли мана шудир.

“Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг
кофирларга қилган муносабатларида)
гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз
кавмларига: “Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат
қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб ибодат қилаётган
бут-санамлар)
ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон
келтиргунларингизгача сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш
зоҳирдир”,- дедилар”.[1]

Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динидир.

“Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг
баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у
ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас”.
[2]

Юқоридаги оят аҳли китобларни дўст тутмоқнинг ҳаромлиги ҳақида эди. Барча
кофирларни дўст тутмоқнинг ҳаромлиги хусусида Аллоҳ таоло айтади:

“Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган
мушриклар)
ни дўст тутманглар!”.[3]

Мўминга, хатто энг яқин қариндоши бўлса ҳам – кофирни дўст тутиш
ҳаромдир.

“Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва
ака-укаларингизни
(ҳам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда
кимда-ким уларни дўст тутса,
(яъни уларни деб иймондан куфрга
қайтса)
бас, улар золимлардир”.[4]

“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг
пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари
ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсаларда –
дўстлашаётганларини топмассиз”.
[5]

Дарҳақиқат кўпчилик бу муҳим қоидани билмайди. Хатто баъзи илмли ва даъватчи
кишиларнинг “Насоролар бизнинг биродарларимиз”,– деяётганларини эшитиш
мумкин. Одамлар бу сўзнинг динлари учун қандай хатарли эканини тушинсалар
эди!

Аллоҳ таоло мўминларни дўст тутишни ва яхши кўришни вожиб қилди.

“Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ
қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни

(ҳақдорларга)
ато этадиган мўминлардир. Кимки Аллоҳни, Унинг пайғамбарини
ва мўминларни дўст тутса
(нажот топгай), зеро фақат Аллоҳнинг
ҳизби-гуруҳигина ғолиб бўлгувчидир”.
[6]

“Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган
(мўъмин)
лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўъминлар
билан)
эса раҳм-шафқатлидирлар”.[7]

“Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир”.[8]

Мўминлар – насл-насаблари, ватанлари ва замонлари узоқ яқинлигидан қатъий
назар – диндош биродардирлар.

“Улардан кейин дунёга келганлар айтдилар: “Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва
бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва калбларимизда
иймон келтирган зотлар учун бирон ғиллу ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен
меҳрибон ва раҳмлидирсан”.
[9]

Одам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошлаб то Қиёматга қадар мўминлар —
замонлари ва ватанлари узоқлигидан қатъий назар — бир-бирларини яхши кўрувчи
биродардирлар. Уларнинг кейин келганлари аввал ўтганларга эргашадилар ва
бир-бирлари учун дуо қилиб, истиғфор айтадилар.

Муҳаббат ва нафрат турлари

Кофирлар билан дўстлашиш нималарда кўриниши мумкин?

1. Кийиниш, сўзлашиш ва бошқа нарсаларда ўзини кофирларга ўхшатиш.
Чунки бу ҳислатлар яхши кўриш аломатидир.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Кимки ўзини бирон қавмга ўхшатса, бас, у – ўшалардан”. (Абу
Довуд ривояти)

Кофирларга хос бўлган одат, ибодат ва хулқларда уларга тақлид қилиш – ҳаром.
Масалан, соқол олиш, мўйловни узун қилиб қўйиш, уларга ўхшаб кийиниш, еб-ичиш ва
ҳакозо.

2. Динини сақлаб қолиш учун мусулмонлар юртига ҳижрат қилмасдан
кофирларнинг шаҳарларида яшаш.

Чунки дин учун ҳижрат қилиш вожибдир. Куфр шаҳарларида яшаш уларни дўст
тутишни билдиради.

“Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл
остида яшашга рози бўлиш билан)
ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг
жонларини олиш чоғида фаришталар уларга; “Қандай ҳолда яшадингиз?”- деганларида;
“Биз бу ерда чорасиз бечоралар эдик”, дедилар.
(Шунда
фаришталар)
; “Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега
дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)
“-дейишди.
Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора
топишга қодир бўлмай, ҳижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган
(кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни
шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган
зотдир”.
[10]

Фақат Аллоҳга даъват қилиш, исломни ёйиш каби диний манфаат ёки чорасизлик
важидан кофир юртида яшаб туриш мумкин.

3. Саёҳат ва кўнгилхушлик учун куфр шаҳарларига сафар қилиш.

Куфр шаҳарларига сафар қилиш – ҳаром. Фақат даволаниш, тижорат ва фойдали
касб-ҳунар ўрганишдек зарурий ҳолатлар бундан мустасно. Зарурат битгач дарҳол
мусулмонлар шаҳрига қайтиш вожиб.

Мўмин киши сафарда динини зоҳир қилиши, исломи билан азиз бўлиши, нопок
жойлардан узоқ юриши ва душманларнинг ҳийлаларидан огоҳ туриши шарт. Албатта,
Аллоҳ динига чақириш ва исломни ёйиш учун ҳам куфр шаҳарларига сафар қилиш
мумкин.

4. Мусулмонлар зиёнига кофирларга ёрдам бериш, уларни мақташ ва ҳимоя
қилиш.

Бу исломни бузадиган муртадлик сабабларидандир. Аллоҳ асрасин!

5. Кофирлардан ёрдам сўраш, уларга мусулмонлар тақдирига алоқадор
бўлган мансабларни ишониб топшириш ва уларни сирдош қилиб олиш.

“Эй мўминлар, ўзларингдан бошқаларни (яъни, ғайридинларни)
сирдош-дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва
сизларнинг қийинчилик-машаққатларга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг
сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса
янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ
равшан қилиб бердик. Ҳой
(мўминлар), сизлар уларни яхши
кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар ҳамма китобларга иймон
келтирасизлар-у
(улар сизларнинг китобингизга иймон
келтирмайдилар)
. Сизларга йўлиққанларида; “Иймон келтирдик”, дейишади.
Ўзлари холи қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли бармоқларини
тишлайдилар.
(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга);
“Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!”- деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни
эгаллаган сирларни билгувчидир. Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни
ҳафа қилади. Агар сизларга ёмонлик етса, бундан улар хурсанд бўладилар”.
[11]

Бу ояти карима кофирларнинг сирларини, мусулмонларга нисбатан бўлган
нафратларини ва мусулмонларнинг зарарига қилаётган макр – хиёнатларини очиб
беради. Кофирлар мусулмонларга ҳар қандай йўл билан бўлсин, озор етказишга
интиладилар. Мусулмонлар ишончига кириб олиб, уларга зарар етказиш режаларини
тузадилар.

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу айтдилар: «Мен Умар разияллоҳу анҳуга:

– Мени насроний котибим бор, – деб айтдим. Умар разияллоҳу анҳу айтдилар:

– Сенга нима бўлди, Аллоҳ ҳалок қилгур, Аллоҳнинг: “Эй мўминлар, яҳудий ва
насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар”

деган сўзини эшитмаганмисан?! Ишончли мўминни олсанг бўлмасмиди?

– Эй амирул-мўминин, ёзиши – менга, дини – ўзига.

– Мен уларни ҳурмат қилмайман ва эъзозламайман, чунки Аллоҳ уларни ҳор қилиб
қўйган. Уларни яқинлаштирмайман, чунки Аллоҳ уларни узоқлаштириб қўйган”.[12]

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр ғазотига чиққанларида бир мушрик у
кишига эргашди ва Ҳарро деган жойга етганда:

– Сиз билан бирга бориб, ўлжадан улуш олмоқчиман- деди.

– Аллоҳ ва расулига иймон келтирасанми?,– дедилар Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

– Йўқ- деб жавоб берди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Қайтиб кетавер, мушрикнинг ёрдами керакмас,
дедилар.[13]

Демак мўминларнинг ишларини кофирларга топшириб қўйиш ҳаром экан. Чунки
кофирлар мўминларнинг аҳволлари ва сирларидан воқиф бўлиб, уларга зарар
етказишга ҳаракат қиладилар.

Ҳозирги пайтда мусулмонларнинг шаҳарларига, ҳатто Макка ва Мадинага
кофирларни олиб келиш кўпайди. Кофирлар ишчи, ҳайдовчи, хизматчи ва тарбиячи
бўлиб ишлаяптилар. Натижада уларнинг оилалари мусулмонларнинг оилалари билан
аралашиб кетяпти.

6. Йиллар, ойлар ва кунларни белгилашда кофирларнинг саналаридан
фойдаланиш. (Милодий санага ўхшаш).

Милодий сана Масиҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини
эслашдан иборат. Бу санани кофирлар ўзларича тўқиб олишган. Ушбу санани ишлатиш
кофирларнинг шиор ва байрамларини тирилтиришга ёрдам беришдир.

Саҳобийлар Умар разияллоҳу анҳу даврларида мусулмонлар учун сана
белгилаганларида кофирларнинг саналаридан юз ўгирдилар. Улар Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижратларини сана қилиб белгиладилар.

7. Ғайридинларнинг байрамларида иштирок этиш, ўтказишга ёрдам бериш ва
байрам муносабати билан табриклаш.

“Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари) ботил ва ҳаром ишларга
қатнашмайдилар”.[14]

Муфассирлар бу оятни; “Раҳмоннинг суюкли бандалари кофирларнинг байрамларига
қатнашмайдилар”- деб тафсир қилдилар.

8. Ботил ақидалари ва бузуқ динларига қарамасдан кофирлар маданиятини
мақташ, хулқлари ва маҳоратларини ёқтириш.

“Сиз кўзларингизни Биз (кофирлардан айрим) тоифаларини фитнага солиш
учун баҳраманд қилган – ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг!
Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир”.[15]

Албатта, мусулмонлар саноат, мубоҳ бўлган иқтисодни тиклаш ва ҳарбий
билимларни ўрганишга буюрилганлар. Бу ерда ғайридинларнинг куфр одатларини
ёқтириш ва ботил ишларида уларга тақлид қилиш қораланган.

(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч-қувват таёрлаб
қўйингиз”.[16]

Бу манфаатлар ва борлиқ сирларини кашф этиш аслида мусулмонлар учундир.

“Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ бандалари
учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром
қилди?!” Айтинг: “Улар (яъни, безак ва ҳалол ризқлар) хаёти дунёда иймон
эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур), Қиёмат кунида эса
фақат (мўминларнинг) ўзларига хосдир”.[17]

“У Ўз томонидан (яъни, Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги
ва ердаги барча нарсаларни бўйсундирди”.[18]

“У шундай зотки, сизлар учун ердаги барча нарсани яратди”.[19]

Мусулмонлар барча фойдали соҳаларда илғор бўлишлари ва бу илмларда кофирларга
қарам бўлмасликлари лозим.

9. Кофирларнинг исмларини олиш.

Баъзи бир мусулмонлар фарзандларига ажнабий исмларни кўядилар.
Мусулмонларнинг исмлари уларга кифоя қилмасмикан?!

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Исмларнинг яхшиси Абдуллоҳ ва
Абдурраҳмондир”
– дедилар.

10. Кофирларга истиғфор айтиш ва марҳамат кўрсатиш.

“На пайғамбар ва на мўминлар, — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам —
уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар
учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”.
[20]

Чунки бу уларни яхши кўриш ва қилаётган ишларини тўғри деб тан олиш
демакдир.

[1] “Мумтаҳана”-
4.

[2] “Моида”-
51.

[3] “Мумтаҳана”-
1.

[4] “Тавба”-
23.

[5] “Мужодала”-
22.

[6] “Моида”-
55,56.

[7] “Фатҳ”-
29.

[8] “Ҳужурот”-
10.

[9] “Ҳашр”-
10.

[10] “Нисо”-
97-99.

[11]
“Оли-Имрон”- 118,120.

[12] Имом Аҳмад
ривояти.

[13] Имом Аҳмад
ва Муслим ривояти.

[14] “Фурқон”-
72.

[15] “Тоҳа”-
131.

[16] “Анфол”-
60.

[17] “Аъроф”-
32.

[18] “Жосия”-
13.

[19] “Бақара”-
29.

[20] “Тавба”-
113.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.