Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ислом динига кириш (2)

Ўн еттинчи бўлим: Рўза

Рамазон ойи (исломий камарий йилнинг тўккизинчи ойи) келса, мусулмонлар бу ойда кундуз кунлари Аллохнинг амрига бўйинсунган холда рўза тутадилар.
Рўза тонг отгандан то куёш ботгунча ейиш, ичиш ва жинсий алокадан тийилишингиздир.
Кимки Рамазоннинг баъзи кунларида бетоб ёки мусофир бўлса, рўза тутмаслиги жоиз. Касал ёки мусофир рўза тутолмаса, Рамазондан сўнг тутмаган кунлари ададича кунда рўза тутиб беради.
Рамазон ойи нихоясига етиб, Шаввол ойи келса, шу ойнинг биринчи куни Ийдул-Фитр байрами бўлади.
Байрам куни куёш чиккандан сўнг мусулмонлар жамоат бўлган холда Аллох уларга рўзани тўлик тутиб олишни муяссар килганига шукрлар килиб, ийд намозини адо этадилар. Ийд намозини катта кенглик ёки масжидларда адо этилади. Аллох таъоло бу мухим ибодат хакида шундай деб мархамат килади: «Эй мўминлар, шояд такводор бўлсангизлар деб, сизларга сизлардан аввалгиларга фарз килингани каби рўза тутиш фарз килинди». Бакара сураси, 183-оят. Ва яна шундай деб мархамат килади: «(У санокли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун хидоят бўлиб ва хидоят ва фуркон (хак билан ботилни ажратувчи)нинг очик оятлари бўлиб Куръон нозил килинган. Бас, сизлардан ким бу ойга хозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у холда (рўза тутолмаган кунларининг саногини бошка кунларда (тузалгач ёки сафардан кайтгач) тутсин». Бакара сураси, 185-оят.

Нима учун Рамазонда рўза тутамиз?

Аллохнинг буйругига итоат этганимиз учун Рамазон рўзасини тутамиз. Аллох таъоло рўза тутувчиларни яхши кўргани учун бизларни бу ойда рўза тутишга буюрди. Аллох таъоло куръони каримни бизларга ва жамики башариятга хидоят килиб нозил килганлигининг шукронасига рўза тутамиз. Бизларни Куръонга иймон келтирувчилардан бўлишимизни ихтиёр килганининг шукронасига рўза тутамиз.
Бизларни Куръони каримни ўкишга, тушунишга ва унинг оятлари билан хидоят йўлини топишга муваффак килганлиги учун Рамазон рўзасини тутамиз.
Аллох бизларнинг вужудимизда пайдо килган ейиш, ичиш ва жинсий шахватлар устидан хукмрон бўлишимиз учун Рамазон рўзасини тутамиз.
Аллохнинг амрига бўйинсуниб, харом таом, ичимлик ва харомдан бўлган молларни тарк эта олишга ўрганиш учун рўза тутамиз.
Кўпинча оч-нахор коладиган бечора мискинлар ва уларнинг фарзандларини эслаб, бизларга Аллох берган неъматлардан уларга хам бериш учун рўза тутамиз.
Ейиш-ичиш ва жинсий шахватлар билан машгул бўлишдан озод бўлиб, бу куръон ойида кўпрок ибодатлар килиш билан рухиятимизга янада кўпрок эътибор бериш учун рўза тутамиз.
Холис, Аллохга амал килиш, Унинг назорати остида эканлигимизни унутмаслик, Унинг амрига бўйинсуниш ва сабр каби улуг сифатлар бизларда янада зиёда бўлиши учун рўза тутамиз.
Шунингдек, рўзанинг саломатлигимиз учун хам катта фойдаси бор.
Рўзанинг савоби Аллох хузурида сакланган бўлиб, киёмат куни рўза тутганларни Ўзи мукофотлайди.

Ўн саккизинчи бўлим: Хаж

Хаж Аллохнинг буйругини бажариш максадида Маккатул Мукаррама шахридаги Байтуллох – Каъбани зиёрат килиш ва у ерда муайян маросимларни адо этиш учун килинадиган сафардир. Хаж амалларини батафсил ўрганиш учун бу мавзудаги исломий китобларга мурожаат килинг.
Хаж балогат ёшига етган, жисмоний ва иктисодий жихатдан кодир бўлган хар бир мусулмонга умрида бир марта фарздир.
Барча хаж ибодатларини хижрий йил ўн иккинчи ойнинг аввалги ярмида бажарилади.
Зул-хижжа ойининг тўккизинчи куни хаж ибодатлари ичидаги энг улуг амал адо этилади. У амал Арафот тоги атрофида туришдир. У ерда гохо икки миллонгача хожилар жамланадилар.
Хожилар Раббиларига дуою илтижолар, тавба-тазаррулар килишлари учун ва Унинг рахмати ва магфиратидан умидвор эканликларини намоён килишлари учун у ерда туришни фарз килинди.
Бу бизларга киёмат кунидаги катта жамланишни эслатади.
Эртаси (ўнинчи куни) катта курбонлик байрами – Ийдул-Азхо бўлади. Бу кун хожилар курбонликларини сўядилар, сўнг Маккага кайтиб келиб Каъба атрофида етти марта тавоф киладилар. Мана шу кунда ер юзидаги бошка мусулмонлар хам ийд намозини адо этишгандан сўнг курбонликларини сўядилар. Бу курбонлик Иброхим алайхис-саломнинг катта курбонликларини эсда тутиш учун шариат амалларидан бири килинган. Иброхим алайхис-салом ёлгиз, суюкли ўгиллари Исмоилни сўймокчи эдилар. Чунки Аллох у кишидаги ихлос ва итоат кай даражада эканини синаш учун ўз ўгилларини курбонлик килишга буюрган эди.
Агар хажга борсангиз, Мадинадаги пайгамбар алайхис-саломнинг масжидларини зиёрат килинг ва у ерда намоз ўкинг. Чунки у масжидда ўкилган намознинг савоби кўп улугдир.
Мадинада бўлган чогингизда Росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг ва Абу Бакр, Умар ва бошка сахобаларнинг кабрларини шариатга мувофик равишда зиёрат килиб, уларга салом беринг.
Куддус шахридаги Ал-Аксо масжиди хам Исломдаги мукаддас зиёратгохлардан саналади. Мусулмонлар бу масжидни тугёнкор яхудлар кўлидан озод килишларига мадад беришини Аллохдан илтижо килиб сўраймиз.

Нима учун хаж киламиз?

Аллох таъолонинг буйругига итоат этганлигимиздан хаж киламиз. Чунки У бизларни хаж килишга буюрган. Ва бизлардаги соглик, хотиржамлик ва мол-дунё каби неъматларнинг шукронасига хаж киламиз. Аллохнинг покиза уйи бўлмиш Каъба атрофида тавофларимиз билан Аллохни улуглаш максадида хаж киламиз. Каъба ер юзида энг биринчи Аллохга ибодат килиш учун курилган уйдир. Бутун ер юзидаги мусулмонларнинг кибласи бўлмиш Каъба олдида намоз ўкиш учун хаж киламиз. Улуг ибодатгох бўлмиш Арафотда туриб, Аллохни ёд этиш ва жамики килган гунохларимизга тавба-тазаррулар килиб, ўзимизни поклаш учун хаж киламиз.
Мухаммад саллаллоху алайхи васаллам тугилиб ўсган ва у кишига вахй нозил бўлган жойларни хамда Аллохнинг нурини таратиш йўлида машаккатлар чеккан мукаддас ерларни кўриш максадида хаж киламиз.
Ер юзининг хар тарафидан келган мусулмонлар билан учрашиш ва улар ўртасидаги ранг, тил, яшаш шароитидаги ва бошка дунёвий ишлардаги фаркларга карамасдан улардаги биродарлик, баробарлик, ўзаро хамкорлик ва мухаббат каби туйгуларнинг рўёбга чикканини кўриш максадида хаж киламиз. Ана шу ерда Ислом оламшумул дин эканлигига яна бир бор амин бўламиз.
Бугунги кунда бизлар жуда хам мухтож бўлиб турган сабр-бардош, фидойилик ва камтаринлик каби рухий даволар билан даволаниш максадида хаж киламиз.
Гунохларимиздан покланиб хаждан бегунох кайтгач, хаётимизнинг янги сахифасини бошлаш учун ва Аллохга йўликкунча шундай покиза холда саклаб, абадият хаётида хурматга сазовор бандалар каторидан ўрин оламиз, деган умидда хаж киламиз.

Ўн тўккизинчи бўлим: Исломингизни кандай ривожлантирасиз?

Калбингиз тўла каноат билан Исломни кабул килган кунингиздан бошлаб номайи аъмолингизда бир янги, оппок сахифа очасиз.
Аввалда килиб ўтган ёмон, гунох ишларингизни Аллох мусулмон бўлишингиз шарофати билан кечиб юборади. Дархакикат, сиз мусулмон бўлсангиз гўё янги тугилгандай бўласиз. Энди сиз исломда улгайиб ўсмогингиз лозим. Лекин кандай килиб?
Биринчи: Исломий тушунчангизни янада кенгайтирасиз, Куръон ўкийсиз. Куръон тафсирларидан ўкийсиз. Пайгамбар саллаллоху алайхи васалламнинг хадиси шарифларидан ўкийсиз. Пайгамбар саллаллоху алайхи васалламнинг хаётлари билан танишасиз. Ислом динини ер юзига таратган ва бутун оламга етказган ўтмишдаги солих кишилар ва исломий буюк шахслар хаётлари билан якиндан танишасиз.
Жумъа хутбасини тинглаш ва мусулмонлар билан намоз ўкиш учун жумъа намозларига келинг.
Икки ийд намозларига келиб, хутбаларига кулок солинг.
Беш вакт намозни масжидларда адо этинг.
Диний дарсларга катнашинг.
Имкони бўлса, исломий олимлар, масжид имомлари ва диний устозлар билан алока ўрнатинг. Уларга ўзингизни таништириб улардан ўзингиз билмаган диний ишлар хакида сўранг. Уялиб тортиниб ўтирманг. Аксинча сиз савол сўраётган кишилар сизга жавоб бериш билан хурсанд бўладилар. Сизга йўл кўрсатувчи ва билмаган диний ишларингизни ўргатувчи бўлиш учун илми бор мусулмон дўст топишга харакат килинг.
Исломни тўла тушуниш учун бу диннинг асл манбаи бўлмиш куръон, хадис ва бошка ишончли исломий китобларни имкони борича кўпрок ўкишга харакат килинг. Шунда сиз тез орада исломнинг ибодатдаги, оиладаги, ўзаро муомалалардаги, одоб-ахлокдаги, иктисоддаги ва жамиятдаги кўп конун-коидаларини ўрганиб оласиз. Ва яна исломнинг борлик, инсон ва хаёт хакидаги тасаввур, дунёкарашини билиб оласиз.
Ислом масжидларгагина хос дин эмас, балки у жамият конуни, давлат дастури ва хаётий йўлланма хамдир.

Иккинчи: Яхши амалларни кўпрок киласиз. Аввалда айтиб ўтган беш амалдан хам бошка яхши амалларни – ишларни килишга харакат килинг. Беш вакт намознинг хар бирига кўшиб ўкиладиган суннат (нафл) намозларни хам адо этинг.
Закотдан ташкари хам мухтож, факирларга кўлдан келганича молиявий ёрдам килинг ва кўлларидан келмайдиган зарур ишларини бажаришда ёрдам беринг.
Рамазон рўзасидан ташкари хам баъзи кунларда рўза тутиб туринг. Масалан: хар ойда уч кун ёки душанба ва пайшанба кунлари.
Исломий жамиятни тузатиш максадида ўтказилаётган баъзи фойдали йигинларда иштирок этинг.
Дўстларингизни Исломга чакиринг.

Йигирманчи бўлим: Исломингизни кандай саклайсиз?

Сиз Исломга кириш билан ўзингизга кўп яхшиликларни жамлаган бўласиз. Бамисоли хазина топиб олган кишидайсиз. Табиийки, хазина топиб олган кишининг душманлари кўпайиб, хазинани ўгирлашга харакат киладилар.
Худди шунингдек сиз хам исломдек битмас-туганмас хазина топиб олдингиз.
Шунингдек, сизни бу янги кабул килган динингиздан айрим кишилар тўсишга уринадилар. Улар Аллохнинг душманларидир. Аллохнинг душманлари шайтонлар ва шайтонсифат инсонлардир. Куйидаги ишлар шайтонсифат инсонларнинг кирдикорларидандир:
Улар сизни мол-дунё билан алдаб динингиздан кайтармокчи бўладилар. Ёки сизни масхаралаб куладилар.
Улар сизга Ислом ундай-бундай деб ёмонлайдилар ва дилингизга хар хил шубха уругларини сепадилар.
Билингки, Аллох куръонда шундай дейди: «Улар сизга (куръонни айблаш учун) бирон мисол-савол келтирсалар, албата Биз сизга хак (жавобни) ва энг гўзал шархни келтириб кўйдик». Фуркон сураси, 33-оят. Шундай экан, Ислом олимларидан Аллох бу шубхаларга жавобан куръонда нималарни вахй килган, деб сўранг.
Шайтонлар яна: Ота-боболарнгни динидан воз кечиб, бошка динга эргашасанми, деб калбингизга васваса соладилар.
Яна улар: Сени намоз ўкишга, рўза тутишга ва молингни бировларга беришга буюрадиган хамда арок ичиш, фохишабозлик ва хоказолардан махрум этадиган динга эргашасанми, деб йўлдан оздирмокчи бўладилар.
Шайтон васвасасини сезсангиз, ушбу дуони ўкинг: «Робби аъузу бика мин хамаза-а-тиш-шая-а-тийни ва аъузу бика робби ан яхзуру-у-ни». Маъноси: «Роббим, мен Сендан шайтоннниг васвасаларидан панох беришингни сўрайман. Яна мен Сендан (ё) Роббим, улар менинг хузуримга келишларидан панох беришингни сўрайман». Муъминун сураси, 97, 98-оятлар.
Шунингдек, «Ал-Фалак» ва «Ан-Нос» сураларини ўкинг.

Йигирма биринчи бўлим: Бошкаларни Исломга кандай чакирасиз?

Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: «Аллох сиз сабабли бир кишини хидоят килиши сиз учун кизил туя – энг кимматбахо молдан хам яхширокдир».
Яна шундай дейдилар: «Кимки хидоятга чакирса, эргашганлар ажрича ажр унга (чакирувчига) хам бўлади. Бу эса уларнинг (яъни, эргашувчиларнинг) ажридан хеч нарсани камайтирмайди».
Демак, шундай экан, ўзингиз танийдиган мусулмон бўлмаган кишиларни Исломга чакиришга шошилинг.
Аввал якинларингиздан бошланг, улар ота-онангиз, турмуш ўртогингиз, ўгил-кизлар, ака-ука, опа-сингиллар, кариндош-уруглар ва биродарлардир. Аллох таъоло пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга шундай деб амр килди: «Ва якин кариндош-уругларингизни (Аллохнинг азобидан) огохлантиринг»! Шуаро сураси, 214-оят.

Уларга хак динни баён килинг ва уларни бу динга кизиктиринг. Улар агар Исломга эргашадиган бўлсалар, Аллох уларга дунёю охиратда берадиган неъматлари билан севинч хабарини беринг.

Аллох башариятни хидояти учун нозил килган Куръонга иймон келтирмасалар, албата Аллох уларга газаб килишини айтиб огохлантиринг.

Аллох таъоло барча оламларга рахмат килиб жўнатган пайгамбари Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга иймон келтирмасалар Аллохнинг газабига дучор бўлишларини айтиб огохлантиринг. Уларни чин дилдан, ихлос ва мехр-мухаббат билан даъват килинг.

Ўзингиз уларга олий хулкларда намуна бўлинг. Хаммага фойда келтиришга ва яхши, эзгу ишларни килишга шошилинг. Агар шундай килсангиз, Исломга амалингиз ва сўзингиз билан даъват килган бўласиз. Агар Аллох биродарларингизни хидоят килишни хохлаган бўлса, улар тезда сиз даъват килаётган нарсани кабул киладилар, сиз айтаётган нарсанинг хак эканини биладилар ва якин орада Исломни кабул килиб, севиб коладилар. Шунингдек, сизга нисбатан хам уларнинг калбида мухаббат уйгонади.

Исломга даъват килишда, уни ўргатишда донолик ва хушёрлик керак, хар ерда муносиб сўз сўзланг. Арабларда шундай макол бор: «Хар ўринда (шу ерга хос) бир сўз (бор)».

Аллох таъоло шундай деб мархамат килади: «(Эй Мухаммад), Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик, хикмат ва чиройли панд-насихат билан даъват килинг! Улар билан энг гўзал йўлда (услубда) мужодала – мунозара килинг! Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У Зот хидоят топувчи кишиларни хам жуда яхши билур». Нахл сураси, 125-оят.

Ислом динини асл манбаларидан тўгри тушуниб олиш учун араб тилини ўрганиб олсангиз яхши бўлади. Шунда Ислом дини хакида гапирмокчи бўлсангиз, Аллохнинг ва пайгамбар алайхис-саломнинг сўзларини хамда Ислом олимларининг сўзларини бевосита тушунган холда гапирасиз. Исломга даъват килмокчи бўлган кишиларингизга, тушунтириш осон бўлиши учун, бу китобчадан совга килинг.

Йигирма иккинчи бўлим: Харом килинган нарсалар

Аллох таъоло бизга Куръонда ва пайгамбарининг суннатида кўп хукмларни буюрди. Улардан фарз-вожиб нарсалар хам бор, харом нарсалар хам бор.

Фарзларга келсак, уларнинг кўпини ўтган бўлимларда айтиб ўтдик. Харом килинган нарсаларнинг эса энг мухимлари куйидагилардир:

Биринчи: Харом килинган таомлар.

1. Ўлаксалар: Бу ўринда ўлакса деганда ўзидан-ўзи ўлиб колган, яъни сўйилмасдан ўлган куруклик хайвонлари тушунилади. Шунингдек, бўгилиб ўлган, баландликдан йикилиб ўлган ва бошка хайвонлар еб ёки сузиб ўлдирган хайвонларнинг гўшти хам харом. Агар мазкур хайвонларни жони чикмасдан туриб сўйиб олинса, халол бўлади. Ўлаксаларга яна яхудий ва насронийлардан ўзга кофирлар сўйган хайвонлар хам киради.

Сув хайвонлари ўзидан-ўзи ўлиш билан харом бўлмайди.

2. Сўйганда тўкилган кон.

3. ТўнFиз гўшти.

4. Сўйилаётганда Аллохнинг исмидан бошка исм айтиб сўйилган ёки Аллохдан ўзгаларни улуглаш максадида сўйилган хайвонлар хам харом томлар жумласидандир.

5. Шер, бўри каби йирткич хайвонлар ва тирноги билан ов киладиган бургут, лочин каби кушлар гўшти.

6. Эшшак гўшти.

7. Нажосат билан озукаланадиган (халол) хайвонлар гўшти. Бундай хайвонлар узок вакт покиза озукалантирилса халол бўлади.

8. Нажосат теккан таомлар, имкони бўлса то ювиб тозаланмагунча.

9. Арок ва бошка маст килувчи нарсалар. (Наркотиклар, кора дори ва шу каби маст килувчи ичимлик, емишлар ва хидласа маст киладиган нарсалар харомдир).

10. Инсон саломатлигига хатарли бўлган, захар ва бошка шунга ўхшаш нарсалар.

Иккинчи: Харом килинган ишлар.

Улар Аллох ёмон кўрадиган ва шу ишни килувчиларга газаб билан жазо берадиган ишлардир:

1. Аллохга ширк келтириш.

2. Ота-онага ок бўлиш.

3. Нохак одам ўлдириш.

4. Ёлгон гувохлик бериш.

5. Зино (фохишабозлик).

6. Етимлар молини нохак ейиш.

7. Ўгрилик.

8. Кофирларга карши жангдан кочиш.

9. Иффатли мўмина аёлни ёки мўмин эркакни «фохишабоз», деб тухмат килиш.

10. Авратни кишилар олдида очиш. Факат даволовчи врачга кўрсатиш мумкин, холос. Аврат Исломда кўлланадиган сўз бўлиб, эркак ёки аёлнинг жисмидан беркитилиши вожиб бўлган муайян кисмга айтилади. Эркаклар аврати киндикдан тиззагача, аёллар аврати икки кафти ва юзидан бошка жисмининг хаммасидир.

11. Кишилар молини пора, тортиб олиш, алдов ва кўзбўямачилик каби нохак йўллар билан ейиш.

12. Кишилар молини нохак ейиш ёки хакдор бўлмаган бирор нарсага эришиш максадида пора бериш.

13. Мусулмон киши насроний ва яхудийлардан бошка кофира бўлган аёлларга Исломни кабул килмагунларича уйланмайди.

14. Муслима аёл кофир кимсага, гарчи у яхудий ёки насроний бўлса хам, то Исломни кабул килмагунча турмушга чикмайди.

Йигирма учинчи бўлим: Аллохнинг валийлари («Валийюллох»лар)

«Валийюллохлар» деб Аллох уларни яхши кўрадиган ва улар хам Аллохни яхши кўрадиган Аллохнинг суюкли бандаларига айтилади. Улар Аллохга иймон келтириб, Унинг буйрукларига мувофик юрган солих кишилардир. Уларнинг мукофотлари дунёда гўзал, пок хаёт кечириш бўлса, охиратда Аллохнинг мархамат уйи бўлмиш жаннатда абадий неъматларда колишдир.

Улар хам ўлганларидан сўнг хеч кимга бирор нарсада фойда етказа олмайдилар. Хаётларида хам барча катори оддий сабаблар воситаси билангина яхшилик килишлари мумкин. Улар хакида Аллох таъоло шундай деб мархамат килади: «Огох бўлингизким, албата Аллохнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўкдир ва улар гамгин бўлмайдилар. (Улар) иймон келтирган ва Аллохдан кўркувчи бўлган зотлардир. Улар учун хаёти дунёда хам, охиратда хам хушхабар бордир. Аллохнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас! Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) улуг зафардир». Юнус сураси, 62- 64-оятлар.

Шундай экан, сиз хам чин, солих мусулмон бўлинг, улар каторидан ўрин оласиз. Аллох таъоло шундай деб мархамат килади: «Кимда ким Аллох ва пайгамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллох инъомларига сазовор бўлган зотлар – пайгамбарлар, хак-рост иймон эгалари, шахидлар ва факат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши хамрохлардир». Нисо сураси, 69-оят.

Пайгамбарлар хаммалари Аллохнинг валийларидирлар. Пайгамбарларга чинакам иймон келтирган уларнинг сахобалари хам Аллохнинг валийларидирлар. Мухаммад алайхис-саломнинг Сахобайи киромлари ва мўминлар онаси бўлмиш аёллари хам Аллохнинг валийлари жумласидандирлар.

Сахобаларнинг энг улуглари ўн киши бўлиб, Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам уларнинг жаннати экани хакида хушхабар берганлар. Бу сахобалар исломдаги пешкадамликлари, сабр-бардошлари ва фидойиликлари билан яккол ажралиб турадиган шахслардир.

Бу ўн Сахобанинг аввалида Расулуллох саллаллоху алайхи васалламдан кейин мусулмонлар тарафидан ислом давлатига рахбар этиб сайланган тўрт улуг халифалар турадилар. Уларнинг фазилатда ва халифаликда тартиблари куйидагичадир:

1- Абу Бакр ас-Сиддик разияллоху анху. (13-хижрий йилда вафот килганлар).

2- Умар ибн ал-Хаттоб разияллоху анху. (23-хижрий йилда вафот килганлар).

3- Усмон ибн Аффон разияллоху анху. (35-хижрий йилда вафот килганлар).

4- Али ибн Аби Толиб разияллоху анху. (40-хижрий йилда вафот килганлар). Барча сахобалардан Аллох рози бўлсин.

Йигирма тўртинчи бўлим: Исломий одоб-ахлоклар

Мусулмон ростгўй бўлади, ёлгон гапирмайди.
Мусулмон вафодор, у алдамайди. Амонатдор, хиёнат килмайди.
Мусулмон мусулмон биродарини гийбат килмайди.
Мусулмон довюракдир, у кўркмайди. Хакикат ўринларида сабрли, хак сўзни айтишга журъатлидир.
Мусулмон ўзгалар хак-хукукларида инсофли, у хеч кимга зулм килмайди ва бировлар унга зулм килишига хам йўл кўймайди. У иззатли, ўзгалар уни хорлашига йўл кўймайди.
Мусулмон киши Аллохга таваккул килган холда бамаслахат иш килади.
Мусулмон ўз ишини пухта, мустахкам килади.
Мусумон тавозели, рахмдил бўлади. У яхшиликка буюради ва ўзи хам амал килади, ёмонликдан кайтаради ва ўзи хам тарк килади, тийилади.
Мусулмон Аллохнинг сўзини энг юксак ўринга кўтариш учун имкони борича тиришади ва Аллохнинг динини рўёбга чикариш учун даъват килади.
Муслима аёл махрам кариндошларидан ўзгалар олдида шаръий либосини кийиб юради. Шаръий либос юз ва икки кафтдан бошка хамма аъзоларини ўраб турадиган бўлиши керак.
Мулохаза: Махрам кариндошлар куйидагилардир: Эрлари, оталари, эрларининг оталари – кайноталари, ўгиллари, эрларининг бошка хотиндан бўлган ўгиллари, ўзларининг ога-инилари, ога-инининг ўгиллари – жиянлари, опа-сингилларининг ўгиллари – жиянлари, мусулмон аёллар, кўл остиларидаги чўрилар, аёллардан бехожат бўлиб колган жудаям кекса кишилар, аклсиз девоналар, эркак хизматкор куллар, аёллар авратидан бехабар бўлган гўдаклар.

Йигирма бешинчи бўлим: Дуо ва зикрлар

Емокчи ёки ичмокчи бўлсангиз, «Бисмиллах», денг.
Таомни чап кўл билан эмас, ўнг кўл билан тановул килинг.
Еб ёки ичиб бўлсангиз, «Алхамдулиллах», денг.
Мусулмон биродарингиз билан кўл бериб сўрашинг ва очик юз билан «Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух», денг.
Маъноси: Сизга Аллох тарафидан саломатлик, Унинг рахмати ва магфирати бўлсин.
Агар мусулмон биродарингиз сизга салом берса, унга «Ва алайкумус салому ва рохматуллохи ва барокатух» денг.

Йигирма олтинчи бўлим: Муслима аёл

Аёл Ислом динида эркак кишининг ажралмас бўлаги хисобланади. У худди эркак каби Аллохнинг махлукидир. Шунинг учун хам уни Ислом динига киришга чакирилган. У хам Аллохга иймон келтиришга, Унга итоат этишга ва Уни севишга буюрилган.
Ундан пайгамбар Мухаммад саллаллоху алайхи васалламни элчи эканликларига иймон келтириши талаб килинади.
Ундан намоз ўкиши, рўза тутиши, закот бериши ва хаж килиши – Аллохга ибодат килиши талаб килинади.
Яна аёлдан – худди эркак кишидан талаб килинганидек – ўз хаётига Ислом шариатларини татбик килиши талаб килинади. Шунингдек, фарзандларини доимий равишда исломий рух билан, эзгулик ва фазилатлар рухида тарбия килиш аёл кишининг масъулиятидир.
Аёл хукуки ва мажбуриятлари эрлариникига тенг, бирок бир хил эмас. Шунинг учун у эркакдан баъзи ишларда фарк килади. Улардан куйидагилар:
У юзи ва икки кафтидан бошка хамма аъзойибаданини тўсиб турадиган кийим кияди.
Хайз холатида намоз ўкимайди, рўза тутмайди, куръон ўкимайди, масжидга кирмайди.
Хайз ёки нифоси тўхтаса ювинади (гусл килади). Ана шу вактда тутмаган рўзасининг казосини тутиб беради, лекин ана шу пайтда ўкимаган намозининг казосини ўкимайди.
Жумъа намозига келиши шарт эмас.
Яхудий, насроний ва умуман кофирларга – улар то Исломни чиндан кабул килиб, эълон килмагунларича – турмушга чикмайди.

Оллохдан барчамизни ўзининг тўгри йўлига хидоят килиши ва хидоятида собит килишини илтижо киламиз!

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.