Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ислом кандай дин?

«Аллохнинг наздида хакикий дин Исломдир». Бу сўзни ким айтган, биласизларми? Буни Куръонда Аллох айтган. Шундан биламизки, ИСЛОМ бу дунё-даги энг тўгри диндир. Аллох дунёдаги хамма одамларни Исломга киришга ва уни ўрганишга буюрган.

Исломга кириш учун нима килиш керак? Исломга кириш учун энг аввал Аллох ва Расулуллохга иймон келтириш лозим. Иймон келтирганда чин дилдан: «Ла илаха иллаллоху Мухаммадур расулуллох», деб айтилади. Бунинг маъноси: «Аллохдан бошка худо йўк, Мухаммад Унинг элчисидир», дегани бўлади. Ислом динига кирган одамни МУСУЛМОН, дейилади.

Исломни бизга Аллохдан Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам олиб келганлар. Аввалдаги пайгамбарларга юборилган дин хам Ислом бўлган. Аммо Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам тугилган пайтларида Ислом одамларнинг эсидан чикиб кетган эди. Кўпчилик кишилар тош ва ёгочдан ясалган бутларга ибодат килишар эди. Шундан кейин Аллох Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам оркали бу дунёга янгидан Ислом динини юборди. Исломнинг коидаларини Куръонда тушунтириб берди. Баъзи коидаларни эса Пайгамбаримиз ўзларининг хадисларида айтиб бердилар. Хадисларни хам Расулуллохнинг калбларига Аллохнинг Ўзи солиб кўйган.

Пайгамбаримиз ўзлари араб миллатидан бўлганлар. Бирок, Ислом факат араблар учун келган эмас. Исломга кирган одам кайси халкдан бўлса хам мусулмон бўлаверади. Ўзбеклар хам, козоклар хам, киргиз ва тожиклар хам, хатто ўрислар хам Исломга кирсалар, бир хилда мусулмон бўладилар. Аллох: «Мўминлар бир-бирлари билан ака-укадирлар», – деган. Мусулмонлар кайси тилда гаплашсалар хам бир-бирлари билан биродар бўладилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хаммангиз Одам зурриётидансиз. Одам эса тупрокдан яратилган», – деганлар. Шунинг учун Исломга кирган одамлар ўзларини бир-бирларидан устун кўймайдилар. Улар доимо инок ва дўст бўлиб хаёт кечирадилар.

Исломда яхши ишлар килишни САВОБ, ёмон ишлар килишни ГУНОХ, дейилади. Савоб иш килган одамни Аллох яхши кўради. Унга катта-катта мукофотлар беради. Гунох килган одамни Аллох ёмон кўради ва агар тавба килмаса, уни азоблайди.

Аллох ва Пайгамбаримиз: «килманглар!» деган ишлар ХАРОМ ишлардир. Одам ўлдириш, ўгирлик килиш, кимор ўйнаш, уят иш килиш, арок ичиш, жанжаллашиш, урушиш, бир-бирини хафа килиш – харом! Чўчка, ит, эшак каби хайвонларнинг гўштини ейиш хам харомдир. Харом ишларни килиш – гунох!

Ислом бўйсуниш, деган маънони билдиради. Исломга кирган одам Аллохга ва Унинг расулига сўзсиз бўйсунади. Ислом 5 та нарса устига курилган: Иймон келтириш, намоз ўкиш, рўза тутиш, закот бериш, хаж килиш. Буларни ФАРЗ, дейилади. Фарз деб Аллох буюрган ишларга айтилади. Фарзларни бажариб юрган кишилар Аллохдан савоб – мукофот оладилар. Бажармаганлар гунохкор бўладилар.

10 – коида. Ислом энг тўгри диндир. Ислом Аллохга ибодат
килишга, ота-онани розилигини олишга, катталарни хурмат килишга, кичикларга
мехрибон бўлишга буюради. Мусулмонлар бир-бирлари билан ака-ука ва инок бўлиб
яшайдилар.

Саволлар
  1. Ислом нима дегани? У кандай дин?
  2. Фарз, савоб, гунох, харом нима дегани? Буларга мисоллар келтиринг.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.