Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Истисқо намозига доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Истисқо – Аллоҳ таолодан ёмғир сўраш маъносидадир. Нафсларга ўзига ёрдам берадиган мададкордан мадад тилаш табиати ўрнатилган бўлиб, у мададкор – ягона Аллоҳнинг Ўзидир. Бу ўтмиш халқларда ҳам маъруф эди ва бу ўтган пайғамбарларнинг суннатларидан эди. Аллоҳ таоло айтади: «Эсланг (эй бани Исроил), Мусо ўз қавми учун сув тилаганида: «Асоингни тошга ургин», дедик» (Бақара: 60). Пайғамбарлар хотами Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун бир неча марта ва бир неча кўринишда сув-ёмғир сўраб илтижо қилганлар, мусулмонлар истисқонинг машруълигига ижмоъ қилганлар.

Қурғоқчилик бўлиб, ёмғир ёғмай қўйган ва бундан халқларга қийинчилик етганда истисқо – ёмғир сўраш машруъ бўлиб, буни Парвардигорга тазарруънинг бир неча хил кўринишлари билан тазарруъ қилиб, Ундан мадад ва ёмғир сўраш, яъни, гоҳида жамоат ҳолида ё ёлғиз намоз ўқиш билан, гоҳо жумъа хутбасида хатиб дуо қилиб, мусулмонлар унинг дуосига «омин» деб туриш билан, баъзан намозлардан кейин, баъзан эса намоз ва хутбадан бошқа пайт ҳам ёлғиз ҳолда дуо-илтижо қилиш билан амалга оширилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларнинг ҳар бирини қилганликлари маълум.

Истисқо намозининг ҳукми – суннати муаккададир. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам истисқо учун чиқдилар, қиблага юзланиб дуо қилдилар, ридоларини айлантирдилар, сўнг қироатни жаҳрий қилиб икки ракъат намоз ўқидилар» (Бухорий (1005) ва Муслим (894) ривоятлари).

Истисқо намози ўқиладиган ўрин ва унинг аҳкомлари ийд намозига ўхшаб кетади. Уни ҳам ийд намози каби намозгоҳда ўқиш мустаҳаб, ракъатларининг сони ва қироатни жаҳрий қилиш борасида ҳам, хутбадан олдин намоз ўқилишида ҳам, биринчи ва иккинчи ракъатда қироатдан олдин зиёда такбирлар айтишда ҳам худди ийд намозига ўхшайди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракъат худди ийд намози ўқиганларидек намоз ўқидилар» (Термизий (558) ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ деган, Ибн Ҳиббон (7/112, №2862), Ҳоким (1/474) ривоят қилганлар, Ҳоким саҳаҳ санаган).

Биринчи ракъатда «Аъла»ни, иккинчи ракъатда «Ғошия»ни ўқийди.

Шаҳар аҳли уни саҳрога (ё яланглик, дала-даштга) чиқиб ўқийдилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни фақат саҳрода ўқиганлар ва бу Аллоҳ таолога муҳтожликни изҳор қилишнинг энг етук кўринишидир.

Имом (бошлиқ) истисқо намозига чиқилишини истаса, чиқишдан олдин одамларнинг дилларини юмшатадиган, Аллоҳнинг савоби ва азоби ҳақидаги гаплар билан ваъз-насиҳат қилиш, уларни гуноҳлардан тавба қилишга буюриш, зулм билан бировлар ҳақларини олган кишиларга ўша нарсаларни ўз ҳақдорларига қайтаришни буюриш лойиқ бўлади. Чунки, гуноҳу маъсиятлар ёмғирнинг тўсилишига ва бараканинг узилишига сабаб бўлади. Тавба ва истиғфор эса дуонинг ижобат этилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик» (Аъроф: 96). Шунингдек, камбағал ва мискинларга садақа қилишга буюриш лозим. Чунки, бу раҳмат ёғилишига сабаб бўлади. Шундан сўнг истисқо намози учун чиқиладиган кунни тайин қилиб беради, токи мусулмонлар бу улуғ издиҳомга ўзига лойиқ бўлганидек тайёргарлик кўрсинлар. Шундан сўнг тавозе билан, Аллоҳ таолога хорлик ва муҳтожликни изҳор қилган ҳолда намозгоҳга чиқиб борилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилишларича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истисқо учун ўзларини паст тутган, тавозе, хушуъ ва тазарруъ билан чиқиб бордилар» (Термизий (558-559) ривоят қилиб: «ҳасан саҳиҳ», деган). Мусулмонлардан чиқишга қодир бўлган бирон киши ҳам қолмасдан чиқиши лозим. Ҳатто, ёш болалар ва чиқишларидан фитна хавфи бўлмайдиган аёллар ҳам олиб чиқилади. Сўнг имом уларга юқорида васфи ўтганидек икки ракъат намоз ўқиб беради, сўнг битта хутба қилади. Баъзи уламолар иккита хутба қилинишини ҳам айтганлар. Қай бирини қилса ҳам жоиз. Лекин, битта хутбага кифояланиш далил жиҳатидан кучлироқ. Шунингдек, аксарият ҳолларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутбани истисқо намозидан кейин қилганлар ва мусулмонларнинг амали шу суратда давом этган. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан олдин хутба қилганликлари ҳам ворид бўлган ва баъзи уламолар мана шу фикрдалар. Бироқ, аввалгиси кучлироқ, валлоҳу аълам.

Истисқо хутбасида кўп-кўп истиғфор айтиш, унга (истиғфор айтишга) буюрилган оятларни ўқиш лозим. Чунки, бу ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб кўп дуо қилади, қўлларини кўтаради. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам истисқодаги дуоларида қўлларини кўтарар, ҳатто қўлтиқларининг оқлиги кўринар эди (Бухорий (1031) ва Муслим (895) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар ҳам айтади. Чунки, бу дуонинг ижобат қилиниши сабабларидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб, у зотнинг ушбу ўринда айтган дуолари билан дуо қилади. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).

Дуонинг охирида қиблага юзланиши ва ридосини айлантириши (ичини ташига), унинг ўнгини чапга, чапини ўнгга қилиши суннатдир. «Саҳиҳайн»да келганки: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга орқа ўгирдилар, дуо билан қиблага юзландилар, ридоларини айлантирдилар» (Бухорий (1005) ва Муслим (894) Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Бундаги ҳикмат – қийинчилик ва қурғоқчилик ҳолатини яхшилик ва мўл-кўллик ҳолатига айланишини умид қилиб, фоли хайр қилиш бўлса керак, валлоҳу аълам. Одамлар ҳам ридоларини айлантирадилар. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: «Одамлар ҳам у зот билан бирга ридоларини айлантирдилар» (Муснад Аҳмад: 4/14, №16465). Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида собит бўлган иш – агар у зотга хослиги ҳақида далил бўлмаса – уммат ҳаққида ҳам собитдир. Шундан кейин ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларга ёмғир ато қилмаса, яна қайта иккинчи ва учинчи марта истисқога чиқишлари лозим. Чунки, ҳожат шуни тақозо этади.

Агар ёмғир ёғса, унинг аввалида ёмғир остида туриш ва: «اللهم صَِّيبا نافعا» «Аллоҳумма соййибан нафиъан» (Эй Парвардигор, буни мўл-кўл ва фойдали ёмғир қилгин) деб дуо қилиш суннатдир (Бухорий (1032) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган). Яна: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан бизларга ёмғир ато этилди» дейди.

Агар ёғингарчилик кўпайиб кетса ва бунинг зараридан қўрқилса: «Парвардигоро,
атрофларимизга ёғдиргайсан, устимизга эмас. Парвардигоро, қир-адирларга,
тоғларга, чакалакзорларга, водийларнинг ичларига ва ўрмонларга ёғдиргайсан» деб
дуо қилади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дердилар
(Бухорий (1013) ва Муслим (897) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Валлоҳу аълам.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.