Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Итоат

Яъни Аллоҳга, пайғамбарига, мусулмон раҳбарларга, ота-онага ва ўқитувчиларга итоат.

Эй ўғлон, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизни меҳнат қилишдан ожиз бўлган камбағалларга яхшилик қилишга яъни зарурий бўлган ҳожатини қоплайдиган даражада ёрдам беришга буюрди. Чунки агар биз унга шу нарсани бермасак, эҳтимол у бизга ҳужум қиладиган ўғрига айланиб кетар ёки юқумли касалликлар билан касалланиб натижада бизнинг соғлигимизу ҳаётимизга хатарга айланиб кетар.

Яна Аллоҳ бизни таҳоратга, намозга, рўза тутишга, ҳажга, тўғри сўзлашга, омонатга вафо қилишга ва бундан бошқа ишлар ва улуғ ахлоқларга уларда катта фойдалар бўлгани учун буюради ва инсонга унда яхшилик бўлмаган нарсалардан қайтаради.

ДАН ходими бўлган милиционар кўчада ҳаракат қтлаётган машина ҳайдовчиларини кўча ҳаракати қоидаларига бўйсунган ҳолда юришларини буюради. Чунки ана шундай қилинсагина кўчада тартиб интизом бўлади ва одамлар хатарлардан саломат қоладилар.

Ота-она ўз фарзандига мактабга эрта боришни ва йўлда ўйнамаслигини насиҳат қилади. Агар уларнинг насиҳатига бўйсунмаса, вақти бекор кетади ва мактабга кеч қолади. Натижада мактаб директори ёмон баҳо қўйиш ёки ўқишдан ҳайдаб юбориш билан уни жазолайди. Охир оқибат ундан тенгдошлари ўзиб кетиб, келажакда ундан яхшироқ инсон бўладилар.

Устозлар ўқувчиларни дарсга қулоқ солишга ва вазифаларни ўз вақтида бажаришга ўргатади. Ким уларга бўйсунса, муваффақиятга эришиб, пешқадам бўлади. Ким бўйсунмаса, пушаймон бўлиб, ҳаммадан орқада қолади.

Эй ўғлон, итоат — бошлиқнинг буйруғига бўйсунишга ва унга амал қилишга шошилишдир. Чунки сендан ёши каттароқ ёки илми кўпроқ ёки мартабаси олийроқ бўлган одам сенга ва бошқаларга фойдаси кўпроқ бўлган нарсани яхшироқ билади.

Демак, сен Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мусулмон раҳбарларининг яъни ота-онанг, устозларинг, ҳоким ва амирларнинг буйруқларига бўйсунишинг керак. Чунки улар агар бир нарсада фойда ва яхшилик бўлсагина унга буюрадилар. Агар бир нарсада озор зарар бўлсагина ундан қайтарадилар.

Аллоҳ таоло айтади:

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга, пайғамбарига ва ўзингиздан
бўлган мусулмон раҳбарларга итоат этинглар.”

Икки Ҳикоя

1. Нуҳ алайҳис-саломнинг ўзига бўйсунмайдиган бир ўғли бор эди. Нуҳ алайҳис-салом кема ясаб унга ўзи ва Аллоҳга иймон келтирган кишилар минган пайтда четда турган ўғлини чақириб дедилар:

– Эй ўғлим, биз билан бирга кемага мин. Кофирлар билан бирга бўлма. Чунки яқинда Аллоҳ уларни тўфон билан сувга ғарқ қилади.

– Баланд тоғга чиқиб оламан, у мени чўкишдан қутқаради,- деди ўғли отасига.

Отаси унга насиҳат қилиб дедилар:

– Эй ўғлим, Аллоҳга иймон келтиргин. Билгинки, шу кемага минган кишилардан бошқа ҳеч ким чўкишдан омон қолмайди.

Қайсар ўғил отасига бўйсунмасликда давом этди. Натижада на бирон тоғ ва на бирон киши уни сақлаб қола олди. У чўкканлар билан сувга ғарқ бўлди. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб, унинг раҳматидан ҳайдалди.

2. Иброҳим алайҳис-саломнинг ўзига бўйсунадиган ўғли бор эди. У Исмоил алайҳис-саломдир. Бир куни отаси тушида ўғли Исмоилни сўяётганини кўрди ва буни Аллоҳ тарафидан уни сўйишга бўлган буйруқ деб билиб уни ўғлига айтди. Ўғли бетоқат ҳам бўлмади ва отасига итоатсизлик ҳам қилмади. Балки унга деди:

– Эй дадажон, сизга буюрилган нарсани бажаринг, Аллоҳ хоҳласа, мени сабр қилувчилардан топасиз.

Иброҳим алайҳис-салом уни сўйиш учун ётқизиб, бўйнига пичоқни қўйган пайтда
Исмоил алайҳис-саломни тақдирлаш учун Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис-саломга
тўхташни буюрди. Чунки Исмоил алайҳис-салом ҳар доим Аллоҳнинг буйруқларига сабр
билан итоат қилар ва отасининг айтганларини чиройли бажарар эди. Аллоҳ Иброҳим
алайҳис-саломга бир қўчқор берди. Ва Иброҳим алайҳис-салом уни ўғли ўрнига
қурбонлик қилиб сўйди.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.