Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ихлос

Таржимон ва нашрга тайёрловчи: Аҳмад Солиҳ

Ихлос ҳақида тушунча

“Ихлос” калимаси араб тилидаги “ахласа” феълининг масдари (иш-ҳаракат номи) бўлиб, луғатда “бирон кишига нисбатан самимий, холис, содиқ бўлиш”, деган маънони ифодалайди. Шариат истилоҳида эса у “Аллоҳ таолога нисбатан холис, содиқ бўлиш, барча амалларни холис Унинг Ўзи учун қилиш” маъносини англатади.

Дарҳақиқат, ихлос Ислом динининг асл моҳиятидирки, ҳар бир яхши амал унинг устига барпо қилинади. Одам саллаллоҳу алайҳи ва салламдан тортиб, то Қиёматгача келадиган барча одамзот сўз ва амалда ихлос қилишга буюрилгандир. Ким ихлосни маҳкам ушласа — нажот топади. Ким уни зое қилса — ҳалокатга юз тутади. Зеро, амалнинг қабул бўлиш ёки бўлмаслиги, унга мукофот ёки жазо берилиши ўша амалда ихлоснинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги эътибори билан бўлади.

Аллоҳ таоло биздан аввал ўтган қавмларни ҳам ихлосга буюрганини эслатиб, шундай деди:

“…Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис тутган ва
тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни барпо қилишга ҳамда
закотни ато этишга буюрилган эдилар”
.[1]

Ўзини Аллоҳга ихлос билан таслим қилган мўминнинг дини энг гўзал дин эканини
таърифлаб, яна бундай деди:

“Муҳсин (мухлис) бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган
кишидан ҳам кўра дини гўзалроқ ким бор?”
.[2]

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот: “Пайғамбар саллаллоҳу
алайҳи ва салламдан қуйидагиларни эшитганман”, дейдилар:

“Аллоҳ Таборака ва таоло айтди: “Мен шерикларнинг шерикликдан энг
беҳожат бўлганидирман. Ким бирон амал қилиб, унда Менга бошқани шерик қилса, Мен
уни шерик қилган нарсаси билан бирга ташлаб кўюрман”
.[3]

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Ким Аллоҳнинг юзини истаб ўрганиладиган илмни фақат бирон дунёвий
нарсага етишиш мақсадида ўрганса, Қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам
топмайди”
.[4]

Аллоҳ таоло амалларни холислик билан қиладиган бандаларига — гарчи уларнинг
амаллари четдан қараганда арзимас ва оз бўлиб кўринса ҳам — ажр-мукофотни катта
қилиб беради. Шунингдек, Аллоҳ уларнинг — гарчи хатолари зоҳиридан катта ва
йирик бўлиб кўринса-да — гуноҳларини кечиради.

Шайхул-Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Аллоҳ таоло томонидан катта гуноҳларнинг ҳам кечиб юборилишига сабаб
бўладиган ягона амал Аллоҳ таоло учун холис, фақат Унинг Ўзигагина қуллик
қилган ҳолда бажарилган амалдир”.

Бу сўзларга исбот ўлароқ Суннати шарифада етарлича ҳадислар мавжуд. Шулардан
бири йўлдан одамларга озор берувчи нарсани холис Аллоҳ учун олиб ташлаган ва шу
туфайли гуноҳи кечирилган киши ҳақидаги ҳадисдир. Яна бири сувга етиша олмаётган
чанқоқ итни сувга қондирган ва шу сабабли гуноҳи кечирилган фоҳиша аёл ҳақидаги
ҳадисдир. Бу ҳадис хусусида Ибн Таймийя шундай деганлар:

“Бу аёл қалбида соф иймонни сақлаган ҳолда итни сувга қондирди, шунинг учун
унинг гуноҳи кечирилди. Агар шундай бўлмаганида, (яъни амалларда ихлос шарт
қилинмаганда-тарж.) унда итни сув билан суғорган ҳар қандай фоҳишанинг ҳам
гуноҳи кечирилган бўлар эди…”.

Шундай қилиб, бир амалнинг бошқа амалдан афзаллиги унинг катта ёки
кичиклигига қараб эмас, балки шу амал соҳибининг қалбида сақланадиган иймон ва
ихлоснинг қай даражада эканига қараб белгиланар экан. Зеро, амал суратдир, ихлос
эса унинг руҳидир. Одамзот руҳи билан тирик саналганидек, амал ҳам ихлоси билан
тирикдир. Шайх Дувайш айтадилар: “Агар амалларда ихлос қилмасанг, ўзингни
чарчатиб ўтирма. Ихлос дарахтининг илдизи мустаҳкамдир, риё дарахтининг илдизи
эса қўпориб ташлангандир”. Дарҳақиқат, агар дарахтнинг илдизи мустаҳкам бўлса,
унинг танаси қанчалик кесиб-қирқиб ташланмасин, барибир ўсишда, ривожланишда
давом этаверади ва агар унинг илдизи қўпориб ташланган бўлса, унда унинг тезда
қуришини кутавер!

Ихлоссиз қилинган ҳар қандай амал — гарчи у Исломда энг юксак амал
ҳисобланган бўлса ҳам — бирон қийматга эга бўлмайди, у учун бирон мукофот
берилмайди, балки аксинча, шу амал соҳиби азобга дучор бўлиши мумкин. Наузу
биллаҳ.

Мана шу маъно Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилган машҳур ҳадисларида ҳам ўз аксини топган:

“Қиёмат куни одамлар ичида энг аввал ҳукм қилинадиган киши шаҳид
бўлади. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга Ўз неъматларини танитади. Банда
уларни тан олади. Сўнг, Аллоҳ: “Уларнинг шукронасига нима амал қилдинг?”- деб
сўрайди. У банда: “То шаҳид бўлгунимга қадар Сенинг йўлингда урушдим”,- деб жавоб
беради. Шунда Аллоҳ: “Ёлғон айтаяпсан, лекин сен одамлар сени “Жасур” дейишлари
учун урушдинг ва дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам дейишди”,- дейди. Сўнг буйруқ
берилади – уни дўзахга ташлаш учун юзтубан ерга судраб, олиб кетилади.

Кейин илм ўрганган ва уни ўргатган, ҳамда Қуръон ўқиган кишини олиб
келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларини эслатади. У банда уларни тан олади.
Сўнг Аллоҳ: “Буларнинг шукронасига нима амал қилдинг?”- деб сўрайди. Банда: “Сен
учун илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва Қуръон ўқидим”,- деб жавоб беради.
Аллоҳ: “Алдаяпсан, сен илмни одамлар “Илмли”, дейишлари учун ўргандинг, Қуръонни
эса одамлар “Қори”, дейишлари учун ўқидинг, дарҳақиқат, одамлар шундай ҳам
дейишди”,- дейди. Шундан сўнг буйруқ берилади – уни дўзахга ташлаш учун юзтубан
ерга судраб, олиб кетилади.

Шундан кейин Аллоҳ унга ризқини кенг қилиб берган, бойликнинг ҳамма
туридан инъом қилган кишини олиб келинади. Аллоҳ унга ҳам Ўз неъматларини
танитади. Банда уларни тан олади. Сўнг Аллоҳ: “Буларнинг шукронасига сен нима
амал қилдинг?”- деб сўрайди. “Мол-давлатни Сен хуш кўрган бирон йўлни қолдирмай,
ҳаммасига Сен учун сарф қилдим”,- дейди у. “Ёлғон айтаяпсан, лекин сен бу ишни
одамлар сени “Сахий”, деб айтишлари учун қилгансан, дарҳақиқат, одамлар шундай
ҳам дейишди”,- дейди Аллоҳ. Сўнг буйруқ берилади – уни дўзахга улоқтириш учун
юзи билан ерга судраб олиб кетилади”.
[5]

Ихлоснинг таърифи ва унинг чегаралари

Ихлоснинг таърифи ва унинг чегаралари борасида тўхталадиган бўлсак, айтиш
мумкинки, уламолар бу борада турлича фикр билдиришган. Айрим олимлар ихлосни:
“Диний бурчларни фақат холис Аллоҳ таоло учун қилишдир”,- деб тушунтиришган.
Айрим олимлар эса: “Ихлос — амалларни одамларнинг назаридан олиб қочишдир”,-
деб айтишган.

Ал-Ҳаравий: “Ихлос бу амалларни ҳар қандай ташқи аралашмалардан халос
қилишдир”,- деб таъриф берганлар.

Яна бир олим эса: “Мухлис (амалларни холис қилувчи) киши, бошқаларнинг
қалбида унинг эътибори бор ёки йўқлигига заррача ҳам аҳамият қаратмайдиган
одамдир. Унинг қалби Аллоҳ азза ва жалла олдида тақволи бўлиб бўлган. Шунинг
учун у хатто энг арзимас амалларини ҳам одамлар билишини истамайди”,-
деганлар.

Шак-шубҳа йўқки, тўлиқ ихлосга эришиш учун бутун куч-ғайратни ишга солмоқ
керак. Ривоят қилинадики, бир куни Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарийдан: “Қалб учун
энг машаққатли нарса нимадир?”- деб савол беришганда, у зот: “У ихлосдир, чунки
унда қалб хоҳиши учун ҳеч қандай улуш қолмайди”,- деган эканлар.

Суфён ас-Саврий эса: “Ниятимдан кўра қийинроқ бирон нарсани муолажа қилмадим,
зеро, у тез ўзгариб турувчидир”,- деганлар.

Риёга интилишнинг нозик ва махфий томонлари

Билгинки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун энг қўрққан
нарсалари риё ва унинг маъносидаги нарсалар бўлган. Бунга у зотнинг қуйидаги
ҳадислари яққол мисолдир. “Мен сизлар учун энг қўрқадиган нарса бу кичик
ширкдир”,
– дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. “Кичик ширк
нимадир?”
– деб сўрашди саҳобалар. Шунда у зот: “У риёдир”,-
дедилар.[6]

Ихлосга зид келадиган нарсалар жумласига риёга интилиш, бу дунёни, шуҳрат ёки
шон-шарафни яхши кўриш ва ҳурматталаб-иззатталаб бўлиш киради.

Бу ерда “риёга интилиш”, деганда Аллоҳга фақат одамлар кўрсинлар ва ибодатгўй
сифатида мақтасинлар учун ибодат қилиш назарда тутилади. Одатда бундай киши
бошқа одамлар томонидан улуғланиши билан шуҳрати ёйилишига интилади ёки унинг
ибодатини кўриб турган одамнинг қалбида қандайдир бир ҳис-туйғу пайдо қилишни
ёҳуд қўрқув ҳиссини уйғотишни хоҳлайди.

“Шон-шуҳратни яхши кўриш”га келсак, унинг маъноси Аллоҳ таолога ибодат
турларини фақат одамлар эшитиб қўйсинлар учун, эътибор қилсинлар учун
қилишдир.

“Ҳурматталаб бўлиш” эса риёга интилиш билан чамбарчас боғликдир, улар
орасидаги фарқни Шайхул-Ислом Ибн Таймийя шундай тушунтирадилар:

“Бирон-бир амални риё учун қилиш ширкнинг шундай турига тааллуқлики, бунда
киши ўз амалларини нафақат Аллоҳ таоло учун, балки одамлар учун ҳам қилади.
Ҳурматталаб бўлиш эса ширкнинг шундай турига тааллуқлики, унда киши ўз
амалларини нафақат Аллоҳ таоло учун, балки ўз нафсини юксалтириш учун ҳам
қилади”.[7]

Ҳозир эса эй биродарим, сизга риёга интилишнинг нозик кўринишлари ва махфий
томонларига оид бир неча мисоллар келтираман. Гап бу ерда баъзи мисоллар ҳақида
боради, чунки ихлосга зид нарсалар ҳақида узоқдан-узоқ гапириш мумкин. Қуйида
риёга интилишнинг уч нозик жиҳатини келтириш бошқаларини билишда сизга кифоя
қилади.

Биринчиси: Бу Абу Ҳомид ал-Ғаззолий “Иҳяу улумид-дин” китобларида зикр
қилиб ўтган жиҳатдир. У зот риёга интилишнинг махфий жиҳатлари ҳақида гапира
туриб, шундай деганлар:

“…Мана шу ширк туридан ҳам махфийроқ жиҳат борлигига кишининг шундай амали
ишора қиладики, у ўзининг диний вожиботларини ҳеч кимга билдирмай махфий қилади
ва солиҳ амалларини бошқалар билиб қолишини истамайди, лекин шу билан бирга у
одамларни кўрганда одамлар унга биринчи бўлиб салом беришларини, уни
хушмуомалалик билан кутиб олишларини, эҳтиёжини қондиришларини, ҳурмат
қилишларини, мақтовли сўз айтишларини, савдо-сотиқ ишларида ёнберишларини ва
унга жой беришларини ич-ичидан хоҳлайди. Агар кимдир шундай қилмаса, буни ўзига
оғир олади. У худди махфий амаллари учун эҳтиром талаб қилаётгандек бу ишни
(одамларнинг унга нисбатан эътиборсизлигини-тарж.) амри маҳол деб ҳисоблайди…
Гарчи ибодатларни қилиш уларни қилмаслик билан баробар бўлмаса-да, у бу махфий
ибодатлари Аллоҳнинг Ўзига маълум эканидан қониқмайди. Бу шуни англатадики,
бундай кимса риёга бўлган интилишнинг махфий ва нозик аралашмаларидан холи эмас.
Буларнинг ҳаммаси банданинг ўз савобидан осонгина маҳрум бўлишига олиб келади.
Бундан фақат содиқларгина холидирлар”.[8]

Иккинчиси: Бу Аллоҳга нисбатан бўлган ихлосни бирдан-бир мақсад эмас,
балки дунёвий бирон-бир нарсага етишиш учун восита сифатида кўриш.
Шайхул-Ислом Ибн Таймийя бу махфий офатдан огоҳлантириб, шундай деганлар:

“Айтишларича, Абу Ҳомид ал-Ғаззолийга кимдир: “Агар киши 40 кун мобайнида
амалларни холис Аллоҳ учун қилса, унинг қалбидаги ҳикмат чашмалари тилига отилиб
чиқади”,- дебди. Абу Ҳомид айтадилар: “Буни эшитиб мен 40 кун мобайнида Аллоҳга
нисбатан ихлосни сақладим, лекин бу билан бирон натижага эришмадим. Кейин буни
бир ориф одамга айтиб берганимда, у зот: “Чунки сиз ихлосни ёлғиз Аллоҳ учун
эмас, балки ҳикмат отилиб чиқиши учун қилгансиз”,- деб жавоб берди”.

Сўнг Ибн Таймийя ёзадилар:

“Бунинг сабаби шуки, гоҳо кишининг амалдан кўзлаган мақсади илм ва ҳикматни
ҳосил қилиш ёки кароматга етишиш ёки одамлар ҳурматига сазовор бўлиш ва уларнинг
мақтовларини эшитиш ёки фақат Аллоҳга ихлос қилиш туфайлигина етишиш мумкин
бўлган бошқа бир нарсани ҳосил қилиш бўлиши мумкин. Лекин билмоқ керакки, бу
нарсаларга эришишга ихлос воситасида интилиш айни шу воситага зиддир. Чунки агар
киши бирон-бир нарсани бошқа нарсага етишиш учун восита қилса, унда унинг
кўзлаган мақсади кейингиси бўлиб қолади, биринчиси эса фақат бунга етишиш
воситаси бўлиб қолади. Шундай экан, ким илм, маърифат, ҳикмат, кароматга етишиш
учун ёки бирон-бир нарсани тасарруф этиш имкониятини ҳосил қилиш учун Аллоҳга
нисбатан холисликни сақласа, унда бу ҳолат кишининг Аллоҳга интилмаётганини,
балки Аллоҳни қандайдир бир ҳақир мақсадга эришиш учун восита қилаётганини
англатади”.[9]

Шунинг учун ҳам Аш-Шотибий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:

“Агар лаёқатли киши бу ёки у масаладаги буйруқ ёки қайтариққа, шу буйруқ ёки
қайтариқдан ўзга нарсага эътибор бермай бўйсунса, у ҳолда бундан ўша киши ўз
улушидан бош тортиб, Парвардигори олдидаги мажбуриятларига киришди ва ўзини
ҳақиқий қул сингари тутадиган бўлди, деган маъно чиқади. Агар иш бунинг акси
бўлса, яъни киши буйруқ ёки қайтариқнинг натижасига эътибор қаратиб, уни
эътиборга оладиган бўлса, унда унинг саъй-ҳаракати охирги натижа томон
йўналтирилган бўлиб қолади. Бошқача айтганда, унинг ўз Парвардигорига нисбатан
муносабати сабаб-натижа билан шарт қилинган бўлади… Шак-шубҳа йўқки, бу икки
ихлос даражаси орасида катта фарқ бордир”.[10]

Учинчиси: Риёга интилишнинг яна бир нозик жиҳатига Ибн Ражаб
Ал-Ханбалий раҳимаҳуллоҳ қуйидаги сўзларида ишора қилиб ўтганлар:

“… Лекин бу ерда бир нозик нуқта бор, унинг моҳияти шундан иборатки, киши
одамларда унга нисбатан “Ичдан тавозеълик-камтарликка риоя қилади”, деган фикр
пайдо бўлиши учун ўзини улар ҳузурида тергаб-койиши, камситиши мумкин, бунинг
натижасида у одамлар назарида юксалади ва улар уни мақтай бошлашади. Бу ўша
одамда риёга бўлган интилишнинг нозик кўриниши борлигига далолат қилади. Мана
шунга салафлар қаттиқ эътибор қаратишган. Мисол учун Муторриф бин Абдуллоҳ
аш-Шиххир шундай деганлар: “Нафсингни юксалтиришинг учун уни зийнатлаш мақсадида
ҳамманинг олдида тергаб-койишинг кифоя қиладики, бу Аллоҳ наздида беҳаёлик
ҳисобланади””.

[1] “Баййина”
сураси, 5-оят.

[2] “Нисо” сураси,
125-оят.

[3] Муслим
ривоятлари.

[4] Абу Довуд
ривоятлари, саҳиҳ.

[5] Муслим
ривоятлари.

[6] Аҳмад
ривоятлари, саҳиҳ ҳадис.

[7] “Ал-Фатово”,
10-жилд, 277-бет.

[8] “Иҳёу
улумид-дин”, 3-жилд, 305-306-бетлар.

[9] “Ад-Даръу”,
6-жилд, 66-67-бетлар.

[10]
“Ал-Мувофақот”, 1-жилд, 219-220-бетлар.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.