Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Ишратун-нисо (рўзғор тутиш) ҳақидаги боб

Ишрат деб луғатда бирлашиш, аралашиш маънолари тушунилади.

Бу ерда ишрат деганда эр-хотин ўртасида бўладиган кўнгил яқинлик ва тотувлик назарда тутилади. Чунки, эр ҳам, хотин ҳам бир-бирига яхши муомала қилиб, ширин ҳаёт кечиришлари, бир-бирининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмасликлари, бир-бирига озор ва миннат қилмасликлари лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Улар билан тинч-тотув яшанглар» (Нисо: 19), «Ва улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги (яхшилик билан адо этишадиган) бурчлари баробарида (эрлари томонидан яхшилик билан адо этиладиган) ҳуқуқлари ҳам бор» (Бақара: 228).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз оиласига яхши муомала қиладиганларингиздир» (Термизий (3904) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган).

Яна айтганлар: «Агар бировни бошқа бировга сажда қилишга буюрганимда, энг аввал аёл кишини эрига сажда қилишга буюрган бўлардим» (Абу Довуд (2140) Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, Термизий (1159) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Яна айтганлар: «Агар аёл киши эрининг тўшагини тарк этган ҳолда кечани ўтказса, то тонггача малоикалар унга лаънат айтадилар» (Бухорий (5194), Муслим (1436) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар, бу Муслимнинг лафзи).

Эр-хотин бир-бирига нисбатан хушхулқ ва меҳрибон бўлиши, бир-бирининг озорларини кўтариши лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «… ёнингиздаги ҳамроҳингизга … яхшилик қилингиз!» (Нисо: 36). Ушбу оят тафсирида бундан мурод эр-хотин экани ҳам айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларга яхшилик қилинглар! Зеро, улар сизларнинг ҳузурингизда асиралардир», деганлар (Термизий (1163), Насоий «Ал-кубро»да (5/372, №9169) Ибн Можа (1851) Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Аёл киши эрининг ҳукми остида бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни асирага ташбеҳ қилдилар).

Эр аёлини ёқтирмаган тақдирда ҳам яхшилик билан олиб ўтириши лозим бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Улар билан тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин» (Нисо: 19). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу ояти карима маъноси ҳақида айтадилар: «Балки, ундан фарзанд кўрар ва Аллоҳ унда кўп яхшиликларни қилиб қўяр» (Ибн Жарир (4/313) ривояти). Саҳиҳ ҳадис борки: «Мўмин киши мўмина аёлдан нафратланмасин. Агар унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқасидан рози бўлади» (Муслим (1469) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Эр-хотин бир-бирининг ҳақ-ҳуқуқларини адо этишни пайсалга солишлари ва буни истамасликлари ҳаромдир.

Агар никоҳ ақди амалга ошган бўлса, эр олиб кетишни истаса қўшилишга яроқли бўлган аёл унинг қўлига топширилиши лозим. Илло, аёл киши никоҳ ақдида ўз уйида ёки шаҳрида яшаб қолишни шарт қилган бўлса, (уни олиб кетишга топширилмайди).

Эр аёлини маъсият ва хатар бўлмаган сафарга бирга олиб кетишга ҳақли. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар аёллари билан сафар қилардилар (Бухорий (2661), Муслим (2770) Оиша розияллоҳу анҳодан туҳмат воқеаси ҳақидаги ҳадисда ривоят қилганлар). Лекин, ҳозирги даврдаги жуда кўп сафарлар хорижий кофир мамлакатларга ва ахлоқсиз, фисқу-фасодга тўлган диёрларга бўлади. Бундай ўлкаларга сайру-саёҳат мақсадида сафар қилиш жоиз бўлмайди. Чунки, бунинг дин ва ахлоққа хатарли таъсири бўлади. Аёл киши ва унинг валийлари унинг эри билан бундай сафарларга чиқишига йўл қўймасликлари лозим бўлади.

Замонамиздаги жуда кўп бой-бадавлат ва дабдабага берилган ёшлар тўйларининг эртасига улар таъбирича асал ойини ўтказиш учун хорижий куфр ўлкаларига сафарга чиқиб кетишлари урф-одатга айланган. Аслида, бу улар учун заҳар ойи бўлиб қолади. Чунки, бу ой кўплаб ёмонликларга етказадиган ҳаром ишлар ойи бўлади. У ойда ҳижоблар ечилади, кофирларнинг кийимлари кийилади, кофирларнинг феъл-амалларига ва тубан анъаналарига ҳавас билан боқилади, вақтни кўнгилочар масканларда ўтказилади.

Оқибатда аёл киши ўша ўзи кўрган разил ахлоқлардан таъсирланиб, ўзининг мусулмон жамиятидаги ахлоқлардан совуб қайтади. Бундай сафар ҳаромдир, ундай одамнинг қўлидан тутиш ва бу йўлидан қайтариш лозим бўлади. Аёл кишининг валийлари гарчи унинг ўзи ҳам шуни истаб турган бўлса-да, уни бу сафардан ман қилишлари ва ахлоқий тубан бундай эрдан халос қилишлари лозим бўлади. Чунки, у уларнинг зиммасидаги омонат бўлиб, аёл киши узоқни кўра билмайди. Аслида, аёл кишини валийнинг қарамоғи остида қилиниши ҳам уни шу каби ишлардан қайтариш учун эди.

Эркак киши аёлига ҳайзли ҳолида қўшилиши ҳаром бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то пок бўлмагунларича уларга яқинлашмангиз! Поклганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади» (Бақара: 222).

Эр аёлини баданидаги нопокликлардан тозаланиб юришга, тирноқ ва бошқа кетказиш лозим бўлган нарсаларни кетказишга мажбур қилишга, уни ҳиди ёқимсиз егуликлар истеъмол қилишдан ман қилишга ҳақлидир.

Шунингдек, у аёлини нажосатдан ювиниб покланишга ва беш вақт намозни адо қилиш каби фарз ишларга мажбурлайди. Агар кўнмаса, унга адаб беришга ҳақли бўлади. Агар намоз ўқишга кўнмаса, у билан бирга ҳаёт кечириши ҳаром бўлади. Шунингдек, у аёлини ҳаром ишларни тарк қилишга мажбурлашга ҳам ҳақли. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар» (Нисо: 34), «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6), «Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берамиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир» (Тоҳа: 132). Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Исмоил алайҳиссаломни шундай деб мақтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ушбу Китобда Исмоил (қиссасини) зикр қилинг! Дарҳақиқат у ваъдаси рост элчи-пайғамбар эди. У ўз аҳлини намоз ва рўзага буюрар эди. У Парвардигори наздида рози бўлинган киши эди» (Марям: 54, 55).

Эр ўз аёлидан масъулдир, унинг устида раҳбардир ва ўз раҳбарлигидан жавобгардир. Хусусан, аёли унинг фарзандларини тарбия қилади, оиласини бошқаради. Агар унинг ахлоқи бузилса ва динига халал етса, фарзандлари ва хонадони аҳлига ҳам бунинг ёмон таъсири уради.

Мусулмонлар аёллари хусусида Аллоҳдан қўрқишлари ва уларнинг ҳатти-ҳаракатларини назорат қилиб туришлари лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларга яхшилик қилинглар!», деганлар (Термизий (1163), Насоий «Ал-кубро»да (5/372, №9169) Ибн Можа (1851) Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Эр аёли ёнида – аёли озод бўлса (яъни, чўри бўлмаса) – ўзи талаб қиладиган бўлса, ҳар тўрт кечада бир кеча ётиб қолиши лозим бўлади. Чунки, у билан кўпи билан яна учтагача аёлни жамлай олиши мумкин. Каъб ибн Сивор Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурларида ана шундай ҳукм қилган, бу ҳукм машҳур бўлган ва бирон киши томонидан инкор қилинмаган («Ад-дуррул-мансур»да (1/653) айтилишича, бу воқеани Зубайр ибн Баккор «Ал-муваффақият»да келтирган). Бу баъзи фуқаҳоларнинг фикридир ва юқоридагилар уларнинг далилларидир. Лекин, шайхулислом наздида бу далил мунозаралидир. Чунки, у кишининг фикрича, тўрттага уйланиш мумкинлиги битта аёли бор эркак кишининг ҳоли кўпхотинли эркакнинг ҳоли билан бир хил бўлишини тақозо қилмайди (Ал-фатавал-кубро: 4/562). Валлоҳу аълам.

Эр киши аёли билан агар аёли талаб қилса, бир йилда камида ҳар тўрт ойда бир марта қўшилиб туриши лозим. Чунки, Аллоҳ таоло ийлоъ қилувчи (яъни, аёлига қўшилмасликни қасам ичган) киши шаънида шунча муддатни белгилаб берди, бошқалар шаънида ҳам шундайдир. Шайхулислом Ибн Таймия аёлни кифоялантириб туриш миқдорида қўшилиб туриш модомики эрга зарар етказмаса вожиблигини ихтиёр қилган (Ал-фатавал-кубро: 4/562).

Агар эр ярим йилдан ортиқ муддат сафарда бўлса, аёли унинг қайтишини талаб қилса, қайтиб келиши лозим бўлади. Фақат фарз ҳаж сафари ёки фарз жиҳод сафарида бўлса ёки келишга қодир бўлмаса бундан мустасно. Агар эр унинг келишига монеълик қилувчи бирон узр бўлмаган ҳолда келишдан бош тортса, шунда аёл уларни ажратиб юборишни талаб қилса, ҳоким (қози) унинг эри билан ёзишма (хабарлашув) олиб борганидан сўнг уларни ажратиб юборади. Чунки, эр ўзининг зиммасида бўлган ва тарк қилиши аёлига зарар етказадиган ҳақни тарк қилди.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қўшилишни тарк қилиш билан аёлга зарар ҳосил бўлиши ҳар қандай ҳолда ҳам никоҳни бузишни тақозо қилади, бу (яъни қўшилмаслик) эр тарафидан қасддан бўладими, беқасдми, қодир бўлиб турибми, ожизлигиданми, фарқсиздир ва бу худди нафақа беришга ўхшайди, ҳатто ундан ҳам авлороқдир» (Ал-фатавал-кубро: 4/562).

Эр ҳам, хотин ҳам ўрталарида бўлган жинсий ҳаётга тааллуқли ишларни гапириб юришлари ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида энг ёмон ўринда турувчи одам аёли билан ўзаро яқинлик қилиб, сўнг унинг сирини ёйиб юрадиган одамдир» (Муслим (1437) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Бу ҳадис эр-хотин ўртасида бўлиб ўтадиган жинсий ҳаётга тааллуқли гап-сўз ва ишларни фош қилиб юришнинг ҳаромлигига далил бўлади.

Эр хотинини заруратсиз уйдан чиқишини ман қилишга ва истаган жойига кетишига қўйиб бермасликка ҳақлидир. Аёл киши заруратсиз эрининг изнисиз уйидан чиқиши ҳаромдир. Эр хотинига маҳрам қариндошларини бориб кўришига ва бемор бўлсалар бориб қарашига изн бериши лозим. Чунки, бунда силаи раҳм ҳосил бўлади.

Аёлини ота-онасини зиёрат қилиб келишдан тўсмаслиги керак. Фақат ота-онасининг уйига бориш билан аёлига бирон фасод етиши хавфи бўлсагина, изн бермаслиги мумкин.

Эр аёлини кўчага чиқиб ишлашдан ман қилишга ҳақли. Чунки, ўзи уни етарли даражада таъминлаб туришга масъулдир. Аёлнинг кўчага ишлагани чиқиб кетиши унинг зиммасида бўлган эрнинг ҳақларини зое қилишига олиб келади ва фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, унинг ўзини ҳам ахлоқий жиҳатдан хатарга рўпара қилади, айниқса ҳозиргидек ҳаё ўртадан кўтарилган, ёмонлик ва жиноятга чорловчилар кўпайган, ишхоналарда эркак-аёл аралашиб юрадиган, кўпинча бегоналар билан ҳаром кўринишда холи қолишлар содир бўладиган замонда хатар яна ҳам қаттиқроқ, ундан қочиш яна ҳам зарурроқ вожибга айланган.

Эр аёлини зарурат бўлмаган ҳолда гўдагини бировга эмизишга беришдан қайтаришга ҳақлидир.

Аёл киши ота-онаси агар эридан ажралишини талаб қилсалар, уларга итоат қилиши вожиб эмас, шунингдек, эри рози бўлмаса ҳам уларнинг зиёратига келишини талаб қилсалар, бунда ҳам уларга итоат қилмайди. Балки, эрига итоат қилиши муносиброқ.

Ҳусойн ибн Миҳсондан ривоят қилинишича, унинг аммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борганида у зот ундан: «Турмушга чиққанмисан?», деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «У билан қиладиган муносабатингга диққат қил, чунки жаннатинг ҳам, дўзахинг ҳам удир», дедилар» (Аҳмад (6/419, №27352) ривояти).

Эр агар бир неча аёли бўлса, улар ўртасида вақтини (кунини) тенг тақсимлаши даркор. Чунки, Аллоҳ таоло: «Улар билан тинч-тотув яшанглар» (Нисо: 19), деди, Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз!», деди (Нисо: 129).

И з о ҳ. Муаллақа аёл — эри бирон-бир сабаб билан бедарак кетган аёлдир, У эрим бор, деса — эри йўқ, беваман, дейин, деса — эри талоқ бермай кетган.

Вақтини тақсим қилишда асосан тунни эътибор қилинади. Чунки, тун одатда эркак киши уйига келиб, аҳли билан гурунглашадиган ва аёли билан бирга ётадиган вақтдир. Тунда ишлайдиган қоровул ё шунга ўхшаган киши аёллари ўртасида кундузини тақсимлайди ва кундузи унинг учун бошқалардаги тун ўрнида бўлади.

Ҳайзли, нифосли ва бемор аёлига ҳам бирдек кунини тақсимлайди. Чунки, мақсад кўнгил яқинлиги ва тотувликдир, гарчи жинсий яқинлик бўлмаса ҳам.

Тақсимни бошлашда бирини бошқаларидан муқаддам қўймаслиги, буни қуръа билан ёки уларнинг розиликлари билан амалга ошириши лозим. Чунки, айни биттасидан бошлаш уни бошқасидан афзал кўриш бўлади. Улар ўртасида баробарлик вожибдир.

Улардан бирини сафарда ўзига ҳамроҳ қилиши фақат қуръа билан ёки
бошқаларининг розилиги билан бўлиши керак. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
саллам агар сафарни ирода қилсалар, аёллари ўртасида қуръа ташлардилар, кимнинг
чекига тушса, уни ўзлари билан ҳамроҳ қилиб олардилар (Бухорий (2661), Муслим
(2770) Оиша розияллоҳу анҳодан туҳмат воқеаси ҳақидаги ҳадисда ривоят
қилганлар).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.