Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Иштиқоқ, жомид ва масдар исмлар

Бир калимадан асли маънода унга яқин бўлган хилма-хил сўзларни ясашга иштиқоқ дейилади. Масалан: كتابة дан كاتب , مكتوب , كَتَبَ , مَكتَب каби сўзларни ясаш мумкин.

Ундан бирор калима иштиқоқ қилинмайдиган исмга жомид исм дейилади. رَجُلٌ ва فَرَسٌ каби.

Масдар иш-ҳаракат маъносини англатган исмдир. Ўзбек тилида иш-ҳаракат номлари «моқ» ёки «иш» қўшимчалари биан тугалланади: ёзмоқ, ўтириш каби.

Ясама сўзлар асосан масдардан иштиқоқ қилинади. Араб тилида ҳар бир масдардан асосан қуйидаги сийға (шакл)лар иштиқоқ қилинади:

Феъли мозий – ўтган замон феъли.

Феъли музореъ – ҳозирги-келаси замон феъли.

Исми фоил – иш-ҳаракатни бажарувчи шахс ёки нарса.

Исми мафъул – иш-ҳаракат унинг устига тушган шахс ёки нарса.

Феъли жаҳд – ўтган замон бўлишсиз феъли.

Феъли нафий – ҳозирги-келаси замон бўлишсиз феъли.

Феъли амр – буйруқ феъли. (амр ҳозир – тингловчига, амр ғоиб – ўзгага буйруқ)

Феъли наҳий – таъқиқлаш феъли.

Исми замон – иш-ҳаракатнинг бажарилиш вақти.

Исми макон – иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрни.

Исми олат – иш-ҳаракат у билан бажариладиган асбоб.

Исми тафзил – қиёсий (орттирма) сифат.

ضَرْبٌ – «урмоқ» масдаридан иштиқоқ қилинган сийғалар:

ضَرَبَ – феъли мозий, маъноси – урди бир эркак.

يَضْرِبُ – феъли музореъ, маъноси – уради (уряпти) бир эркак.

ضارِبٌ – исми фоил, маъноси – урувчи бир эркак.

مَضْرُوبٌ – исми мафъул, маъноси – урилувчи бир эркак.

لَمْ يَضْرِبْ – феъли жаҳд, маъноси – урмади бир эркак.

لا يَضْرِبُ – феъли нафий, маъноси – урмайди (урмаяпти) бир эркак.

اِضْرِبْ – амри ҳозир (ломсиз), маъноси – ургин сен бир эркак.

لِيَضْرِبْ – амри ғоиб (ломли), маъноси – урсин бир эркак.

لا تَضْرِبْ – феъли наҳий, маъноси – урмагин сен бир эркак.

مَضْرِبٌ – исми замон ва макон, маъноси – урадиган вақт ва жой.

مِضْرابٌ – исми олат, маъноси – урадиган асбоб.

اَضْرَبُ – исми тафзил, маъноси – урувчироқ бир эркак.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.