Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Йигитларга 100 насиҳат (2)

12-Насиҳат. Намоз аҳкомлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишдаги кўрсатмалари қандай эканини ўрганинг. Бунинг учун имом Муҳаммаднинг «Намоз шартлари» ва аллома Абдулазиз ибн Абдурроҳманнинг «Намоз сифатлари» каби китоблардан фойдаланинг.

13-Насиҳат. Бомдод намозига ухлаб қолиб уни зойе қилманг, намозни вақтида адо этиш учун яқинларингиздан уйғотиб қўйишларини илтимос қилинг. Бомдод намозини доим бир масжидда адо этишга ҳаракат қилинг, токи сиз намозда бўлмай қолсангиз масжид жамоати сизни сўрайдиган бўлсин.

14-Насиҳат. Бомдод намозидан ухлаб қолишга сабаб бўладиган узоқ бедорлик ва кеч ухлашдан сақланинг.

15-Насиҳат. Намоздан сўнг айтиладиган суннатда келган зикр-тасбеҳларга астойдил бўлинг, зикрларни тугатишдан илгари масжиддан чиқиб кетишга шошилманг.

16-Насиҳат. Бомдоднинг фарзидан илгари икки ракаат, пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракаат, ундан сўнг икки ракаат, шомнинг фарзидан сўнг икки ракаат, хуфтоннинг фарзидан сўнг икки ракаат, жами ўн икки ракаат суннат (равотиб)ни уйда адо этишга астойдил бўлинг.

17-Насиҳат. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтманг. Бу ишга этиборсиз бўлманг балки сизга йўл очилгунча кутиб туринг.

18-Насиҳат. Витр намозини қолдирмай ўқишга риоя қилинг, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда ҳам муқимликда ҳам витрни тарк қилмаганлар.

19-Насиҳат. Билинг жума намози ҳар бир балоғатга етган, муқим, озод эркак кишига фарздир. Жума намозига ҳозир бўлиш, унга эртароқ бориш, ювиниб хушбўйланиш, мисвак қилиш, хутбага қулоқ солиб унда айтилаётган сўзларга диққат қилишга ҳарис бўлинг. Беҳуда ҳаракатлар, хутбага аҳамият бермай ғофил ўтириш ва одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтишдан сақланинг.

20-Насиҳат. Ҳар доим, хусусан жума кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот ва салом айтинг, бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганлар.

21-Насиҳат. Жумъа кунида дуо қабул бўладиган бир вақт бор, сиз намоз ўқиш, дуо қилиш ва ҳожатларингизни сўраш билан бу вақтни ғанимат билинг.

22-Насиҳат. Агар сиз дунёдор, закот аҳлидан бўлсангиз, закотни беришга шошилинг, чунки закот сизга поклик, молингизга ўсиш ва нафсингизни поклашдир.

23-Насиҳат. Нафл садақаларни кўпроқ беринг. Қиёмат кунида киши ўз садақотининг соясида бўлади.

24-Насиҳат. Бахиллик ва хасисликдан ўзингизни халос этинг, инъом қилиш ва яхши ишларга сарфлашга одатланинг.

25-Насиҳат. Бераётган садақангиз оз бўлсада унга этиборсиз бўлманг. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо бир узум донасини садақа қилиб сўнг дедилар: «Бу узум донасида қанчадан-қанча зарралар бор ҳолбуки Аллоҳ: «Ким бир зарра мисқолича яхшилик қилса уни (қиёмат кунида) кўради»— деди». (Залзала: 7)

26-Насиҳат. Берилаётган садақаларда риёкорликдан эҳтиёт бўлинг. Билингки, яширинча берилган садақа Парврдигорнинг ғазабини сўндиради, шу боис садақаларингизни махфий қилинг, токи ўнг қўлингиз берганини чап қўлингиз билмасин.

27-Насиҳат. Рамазон ойи ҳидоят ва мағфират ойидир бу улуғ ойга яхши тайёрланинг.

28-Насиҳат. Салафлар (саҳобалар, тобиинлар, улуғ имомлар) рамазонга еткизмоқни сўраб олти ой Аллоҳга дуо қилишар ва рамазондан кейин олти ой рўзаларини қабул қилмоғини дуо қилиб сўрашар эдилар. Сиз ҳам ўзингизни уларга қиёслаб кўрингчи.

29-Насиҳат. Рамазон ойи рўза тутиш ва кечалари қоим бўлиш ойидир. Аллоҳга тоат-ибодат қилиб гуноҳларни тарк қилишда рамазоннинг кунлари ва кечаларини ғанимат билинг.

30-Насиҳат. Рўзангизни сўкиниш, лаънатлаш ва беҳаё сўзлар ва ишлар билан зое қилманг. Агар биров сиз билан жанжаллашса ёки сўкса, мен рўзадорман денг.

31-Насиҳат. Рамазон ойини – гуноҳлардан тийилиш, тоат-ибодат қилиб Аллоҳга қайтиш ва ўзингизни ҳисоб-китоб қилиш ойи деб билинг. Ибодатларга астойдил бўлинг ва вақтларни ғанимат билинг, хатто рамазондан кейин ҳам бу амаллар сизни доимий одатингиз бўлишига тиришинг.

32-Насиҳат. Масжидларда имом орқасида жамоат билан таровеҳ намозини ўқишга риоя қилинг. Имом намозни тугатмагунча намоздан чиқиб кетманг токи сизга кечанинг ҳаммасида намоз ўқиганлик савоби ёзилса.

33-Насиҳат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойининг охирги ўн кунида эътикоф ўтирардилар, бу кўпчилик тарк қилган суннатдир уни сиз тирилтиринг Аллоҳ қалбингизни тирилтирсин ва қадрингизни баланд қилсин.

34-Насиҳат. Қадр кечаси рамазоннинг охирги ўн кунидадир. Бу кечадаги ибодат бошқа унда қадр кечаси бўлмаган минг ойлик яъни саксон уч йиллик ибодатдан яхшироқдир. Сиз бу муборак кечада нима билан машғул бўлмоқчисиз?.

35-Насиҳат. Қуръонни кўп тиловат қилинг, хусусан рамазон ойида. Қуръон мўминлар учун шифо, ҳидоят, мавъиза ва раҳматдир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.