Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Кафолатга доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Қарзлар учун шаръий ишонч воситаларидан яна бири кафолатдир.

Кафолатнинг шаръий маъноси – бошқа бировнинг зиммасига фарз бўлган нарсани – у нарса ўша кишининг зиммасида ҳам қолгани ҳолда – бошқа биров уни ўзига лозим тутиши (яъни, ўз бўйнига олиши)дир, баъзан энди фарз бўладиган нарсани ҳам лозим тутишдир. Масалан: «Фалончига берган нарсангга мен кафилман», дейди.

Кафолат Қуръон, Суннат ва ижмоъ билан жоиздир.

Аллоҳ таоло айтади: «Уни келтирган кишига бир туя юк (мукофотдир). Мен шунга кафилман» (Юсуф: 72).

Имом Термизий марфуъан ривоят қилган ҳадисда айтилади:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي الخُطْبَةِ عَامَ حَجَّةِ الوَدَاعِ: «وَالزَّعِيمُ غَارِمٌ »

«Заъим (яъни, кафил) зиммасидаги мажбуриятни бажарувчидир», (Термизий (1265), Абу Довуд (3565) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан, Ибн Можа (2405) Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Уламолар кафолатнинг жоизлигига ижмоъ қилганлар.

Ҳожат шуни тақозо қилади, балки зарурат шунга чорлайди. Бу яхшилик ва тақво устида ҳамкорлик қилишга, мусулмон кишининг ҳожатини раво қилишга ва ғамини аритишга киради.

Унинг тўғри бўлиши учун кафолатга олувчи киши тасарруф қилишга ҳақли одам бўлиши шарт қилинади. Чунки, кафолат – молни бўйнига олиш демакдир. Ёш боланинг ва ақлсиз кишининг кафолати яроқли саналмайди.

Шунингдек, унинг розилиги ҳам шарт қилинади. Агар кафолатга олишга мажбурланса, унинг кафолати яроқли бўлмайди. Чунки, кафолат – бир ҳақни ихтиёрий равишда ўзи бўйнига олишдир.

Кафолат – кафолатга олинаётган кишига мурувват қилиш ва ёрдам кўрсатиш ақди-битимидир. Шундай бўлгач, унга эваз олиш жоиз бўлмайди. Чунки, кафолатга эваз олиш фойда олиб келган қарз мисоли бўлиб қолади. Кафолатга олган киши кафолатга олинган одамнинг қарзини тўлаши талаб қилинса, уни тўлаши лозим бўлади. Агар уни тўласа, кейин кафолатига олган кишисидан уни қарз сифатида қайтариб олади. Демак, бу фойда олиб келган қарзга айланган бўлади. Бундай ишдан узоқлашиш ва кафолатга олишдан фақат ёрдам ва мурувватни қасд қилиш, муҳтож одамдан фойдаланиб қолиш ва уни эзишни қасд қилмаслик лозимҚ.

Кафолат «Мен кафилман», «Мен бўйнимга олувчиман», «Мен заъимман (кафилман)» деган лафзлар билан, шунингдек: «Мен сенинг қарзингни бўйнимга олдим» ёки «Мен уни кафиллигимга олдим» ёки «У менинг зиммамга» каби кафолат маъноларини ўз ичига олган ҳар қандай лафз билан саҳиҳ бўлади. Чунки, шариат соҳиби бунинг учун муайян бир иборани белгилаб бермаган, бунда урфга қаралади.

Ҳақдор киши ўзи истаган кишидан, яъни, хоҳ кафилдан, хоҳ кафолатга олинган кишидан ҳаққини талаб қилишга ҳақлидир. Чунки, унинг ҳаққи ҳар иккисининг зиммасида собит бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кафил зиммасидаги мажбуриятни бажарувчидир», деганлар (Термизий (1265), Абу Довуд (3565) Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан, Ибн Можа (2405) Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Баъзи уламоларнинг фикрларига кўра, ҳақдор кафолатга олинган кишидан ҳаққини талаб қилиб олиши имконсиз бўлгандагина кафилдан талаб қилиши мумкин.

Чунки, кафолат фаръ-иккинчи даражалидир, асл-асоснинг имкони бўлмаган ҳолдагина фаръга мурожаат қилинади, кафолат ҳам худди гаров каби ҳақни ишончли қилиб қўйишдир, гаровга қўювчидан ҳақни олиш имконсиз бўлган ҳолдагина гаровдан олинади.

Кафолатга олинган киши тургани ҳолда ҳақни кафилдан талаб қилиш одамлар наздида ҳам яхши иш эмас. Чунки, одамлар ичида маълум урф шуки, қачонки, кафолатга олинган шахсдан ҳақни талаб қилиш имконсиз бўлса ёки у ҳақни тўлашдан ожиз бўлса, шундагина кафилдан талаб қилинади. Имом Ибнул Қаййим шу маънодаги сўзни зикр қилиб: «Кўриб турганингиздек, мана шу сўз кучлидир», дейди (Иъламул-муваққиъийн: 3/399).

Кафолатга доир масалалардан:

  • Кафолатга олинган шахс қарзини тўлаганидан кейингина кафолатга олувчининг зиммасидан кафиллик хориж (соқит) бўлади. Чунки, кафилнинг зиммаси кафолатга олинувчининг зиммасидан фаръ ва унга тобеъдир, кафиллик васиқадир, асл соқит бўлгач, васиқа ҳам кетади.
  • Кафил бир нечта бўлиши, яъни, битта ҳаққа икки ва ундан ортиқ кишининг кафолати жоиздир. Улардан ҳар бири битта ҳақнинг ҳаммасига кафил бўладими ёки бир қисмига кафил бўладими фарқсиз, улардан бирининг зиммаси иккинчисининг зиммаси хориж бўлганидан кейингина хориж бўлади, ҳаммаларининг кафилликлари кафолатга олинган шахснинг хориж бўлиши билан хориж бўлади.
  • Кафолатнинг яроқли бўлиши учун кафил ўзи томонидан кафолатга олинаётган шахсни таниши шарт қилинмайди, у: «Ким сендан қарздор бўлса, мен кафилман», деса, саҳиҳ бўлади.
  • Кафолатга олувчи киши кафолат талаб қилувчини таниши ҳам шарт қилинмайди. Чунки, кафолат учун кафолатга олинаётган шахснинг ҳам, кафолат сўровчининг ҳам розилиги шарт эмас. Демак, уларни таниш ҳам шарт қилинмайди.
  • Маълумнинг кафолати ҳам, номаълумнинг кафолати ҳам – агар уни маълумга таъвил қилинса – саҳиҳ бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Уни келтирган кишига бир туя юк (мукофотдир). Мен шунга кафилман» (Юсуф: 72). Бир туя юкнинг миқдори номаълум, лекин, уни маълумга таъвил қилинади. Оят унинг жоизлигига далил бўлди.
  • Байъ қилинган нарсанинг уҳдасини (яъни, уддасидан чиқишни, жавобгарлигини) кафолатга олиш дурустдир. Яъни, сотилган нарса сотувчидан бошқанинг ҳаққи экани маълум бўлса, унинг баҳосига (пулига) кафил бўлади.
  • Бир шахснинг зиммасига вожиб бўлган қарз ва шу кабиларнинг кафолатини олиш
    жоиздир.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.