Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Кимга ўхшаган бўлишни хохлайсиз?

Одатда болалар кимгадир ўхшагилари келади. Хар бир бола ўзича кахрамон, бўлсам, дейди. Уларнинг гапига кулок солган одам мана бундай сўзларни эшитади: «Мен фалончига ўхшаган зўр каратечи бўламан!» «Мен Имом Бухорийга ўхшаган олим бўламан!» «Мен Мишорийга ўхшаб Куръонни чиройли ўкийдиган машхур кори бўламан!» Ана шунака. Хар ким ўзининг яхши кўрган одамига ўхшагиси келади.

Биронта одам: «Сизлар кимга ўхшаган бўлишни хохлайсизлар?» – деб сўраса, нима деб жавоб берасизлар? Тўхтанглар, аслида кимни энг кўп яхши кўришимиз керак? Дунёда энг яхши одам ким ўзи? Бу оламда хамма томонлама кучли одам борми? Битта инсон бир вактнинг ўзида хам пахлавон, хам олим, хам жуда аклли, хам энг одобли, хам энг чиройли бўла оладими? Мана шунака одамни биласизларми? Билмасангизлар, мана энди билиб оласизлар.

Бу дунёда хамма жихатдан мукаммал, хамма хавас киладиган инсон Хазрат Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам бўладилар. У кишининг иймонлари хамманикидан кучли бўлган. Пайгамбаримиз Аллохдан бошка хеч кимдан кўркмаганлар. Агар жангга тушсалар, душманларнинг хаммасини енгиб кўярдилар. Золимлар узок мамлакатларда туриб хам Расулуллохдан кўркаверар эдилар. Пайгамбаримиз хаммадан илмли бўлганлар. Келажакда нима ишлар бўлишини хам Аллохнинг ёрдами билан олдиндан айтиб берганлар. У киши Куръоннинг хаммасини ёддан билганлар. Куръонни Расулуллохдек чиройли ва кўп ўкийдиган хеч ким бўлмаган. Расулуллох жуда хам одобли, ширин тил, камтар, хаёли, уятчан ва роса хам чиройли инсон эдилар. Пайгамбаримизни бир марта кўрган одам яна бир кўрсам, деб юрарди. Бир марта сўзларини эшитган инсон яна бир бор сухбатлашсам-ку, деб орзу килиб коларди. Расулуллох камбагаллар ва мазлумларга мехрибон, етимларни яхши кўрадиган, хаммага очик чехра билан муомала киладиган, жуда хам сахий одам эдилар. У киши ана шундай яхши инсон бўлганлари учун хам Ислом дини хаммага ёкиб колди. Мусулмонлар кўпайиб кетишди. Эхе… Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламнинг сифатларини айтиб адогига етказиб бўлмайди. Шунинг учун яхши болалар хамма ишда у кишига ўхшаган бўлишга харакат киладилар.

Пайгамбаримизни кўрган одамни ким дейилади? Пайгамбаримизни кўриб, у кишига иймон келтирган кишини САХОБА, дейилади. Сахобалар пайгамбаримизни жуда яхши кўришган. У кишига ўхшаган инсон бўлишга харакат килишган. У кишининг килган ишларини килиб, айтган сўзларини бажаришган. Расулуллохнинг килган ишларини СУННАТ, деб айтилади. Айтган сўзларини, килган насихатларини ХАДИС, дейилади. Биз Расулуллохни иншоаллох, жаннатда албатта кўрамиз. Бунинг учун хозирдан бошлаб у кишининг айтганларини бажаришимиз керак.

Айтгандай, кизлар кимга ўхшаган бўлишлари керак? Кизлар Расулуллохнинг кизлари ва аёлларига ўхшаган одобли, илмли, кўркмас бўлишлари керак.

8 – коида. Биз хаммадан кўпрок Расулуллохни яхши кўрамиз. У
кишига ўхшаган бўлишни хохлаймиз. Пайгамбаримизнинг бизга колдирган Куръон ва
Суннатларини ўрганиб, унга амал киламиз.

Саволлар
  1. Сиз кимни яхши кўрасиз? Нима учун Пайгамбаримизга ўхшаган бўлишни
    хохлайсиз?
  2. Пайгамбаримизнинг сифатларидан гапириб беринг.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.