Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Киёмат кандай кун?

Бу дунё аввалда йўк эди. У бир кун яна йўк бўлиб кетади. Ўша кун дунёнинг охирги куни бўлади. Шунинг учун уни «ОХИРАТ» куни, дейилади. Унинг яна бир оти – «КИЁМАТ». Аллох: «Киёмат соати якин келиб колди», деб айтган. Аммо Киёматнинг качон бўлишини Аллохдан бошка хеч ким билмайди.

Нима учун Киёмат бўлади? Чунки Аллох яхши инсон бўлиб яшаганларга Киёматда мукофот бераман, ёмонлик килганларни жазолайман, деган. У ана ўша ваъдасини бажариш учун Киёматни келтиради.

Кунлардан бир куни куёш кун ботиш томондан чикиб келади. Ана шунда Киёмат бошланади: Исрофил деган фаришта Сур чалади. Дунёда тирик жон борки, хаммаси Сурнинг овозини эшитиши биланок ўлади. Кейин Исрофил фаришта Сурни яна бир марта чалади. Шунда дунёнинг аввалидан бошлаб, то Киёматгача яшаб ўтган жамики одамлар, жинлар ва хайвонлар кайтадан тириладилар. Баданлари йўк бўлиб кетганларга Аллох янгидан тана яратади. Фаришталар хамма инсонларни битта ерга тўплайдилар.

Киёмат куни осмон карсиллаб ёрилиб, юлдузлар тўкилиб кетади. Тоглар гумбурлаб портлайди ва майда-майда бўлиб, хавода учиб юради. Куёш кўкдан пастга туширилиб, ерга якин килиб кўйилади. Иссикдан дарё ва денгиздаги сувлар кайнайди. Киёмат жуда кийин кун бўлади. У кунда ёш болалар хам каттик кўркиб кетадилар. Уларга ота-оналари хам карамай кўядилар. Хамма ўзининг жонини ўйлаб колади. Аммо болалик чогидан бошлаб Раббига ибодат килганларга Аллох ёрдам килади ва Аршнинг остидан соя беради.

Фаришталар бу дунёда ёзиб юрган амал китоблари Киёмат куни хавода учиб келади. Жаннати одамнинг китоби унг ёки олд томонидан, дўзахи одамнинг китоби чап ёки орка томондан учиб келади. Амал китобида инсоннинг хаётда килган хамма ишлари ёзилган бўлади. Аллохнинг Ўзи хаммани сўрок килади.

Охират кунида одамларнинг савоб ва гунохлари тарозуга солиб тортилади. Тарозунинг бир палласига савоб, иккинчи палласига гунох кўйилади. Баъзи одамнинг савоби огир келади… Баъзи одамнинг гунохи огир келади… Кимнингдир хеч хам савоби бўлмайди…

Киёмат куни хамма одамлар Сирот кўпригидан ўтказилади. Сирот кўприги – килдан ингичка, киличдан ўткир. У дўзахнинг устидан ўтади. Кофирлар, мунофиклар ва гунохкор мусулмонлар Сиротдан ўтолмай дўзахга йикиладилар. Яхши мусулмонлар Сиротдан эсон-омон ўтиб жаннатга караб юрадилар. Кейин одамлар бир-бирларида колиб кетган хакларини оладилар. Бу дунёда кимнинг бошка бировда хаки колган бўлса, унга ўша одамнинг савобидан олиб берилади.

Киёматда одамлар каттик чанкаб кетадилар. Бир култум хам сув топилмайди. Шунда Расулуллох Исломга чиройли амал килиб ўтган инсонларга КАВСАР деган каттакон кўлдан сув ичирадилар. Кавсардан бир марта сув ичган одам кайтиб асло чанкамайди.

Киёматда яна жуда кўп ишлар бўлади. Улар хакида сизларга устозларингиз батафсил гапириб беришади.

14 – коида. Киёмат албатта келади. У куни кофирлар, мунофиклар,
золимлар, ярамас одамлар дўзахга ташланадилар. Хисоб-китобдан яхши ўтган
мусулмонлар жаннтга киритиладилар.

Саволлар
  1. Нима учун Киёмат бўлади?
  2. Киёмат кунида бўладиган ходисалар хакида гапириб беринг.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.