Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Коинотнинг ибодати

Муаллиф: Носир Муҳаммад Аҳмад
Арабчадан Умму Жамол ўгирган

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ…

Аллоҳ таоло айтади: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-зарият: 56).

Аллоҳга ибодат – яъни қулчиликни адо этиш – адо этилиши шарт бўлган шаръий талабдир. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла бутун борлиқни, яъниким инсонни, жинни, фаришталарни, ҳайвонларни, ўсимлигу жамодотларни Ўзига ибодат қилишлари учун яратди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни Ўзининг тавҳиди (яккалиги)ни ҳамда улуҳияти (ҳақ маъбуд экани)ни тан олишга, У зотга муҳтожлигига иқрор бўлишга, тамоман таслим бўлишга табиатлантирди. Лекин, биз одамзот аталмиш мавжудотнинг У зотдан бурилаётганини, Аллоҳга ҳақиқий қулчилик қилишдан узоқлашаётгани ва дунёнинг лаззату шаҳватларига шўнғиётгани каби қизиқ ишларига дуч келамиз. Шу сабаб инсон коинот даражасида умумий олганимизда ибодати энг кам, гуноҳи энг кўп, бироқ қулчилик мақомларида ўзини энг юқори санайдиганлардан бўлиб қолди. «Ҳалок бўлгур инсон-а! Бунчалар кофир бўлмаса!» (Абаса: 17).

Барча пайғамбарларнинг ўз қавмларига олиб келган даъватларининг ғояси ҳам бандалик – қулчиликни рўёбга чиқаришлик эди: «Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган ҳар бир нарса)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).

Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссаломга туширган биринчи ваҳийси ҳам: «Дарҳақиқат Мен Аллоҳдирман. (Ҳеч қандай ҳақ) илоҳ йўқ, фақат Мен бордирман. Бас, сен Менгагина ибодат қил ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!» (Тоҳа: 14) бўлди.

Исо алайҳиссаломнинг ўз қавмига айтган биринчи сўзлари: «Албатта Аллоҳ Роббим ва Роббингиздир. Бас, Унга бандалик қилингиз! Мана шу тўғри йўлдир!» (Оли Имрон: 51) демоқлиги бўлди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло: «То сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Рббингизга ибодат қилинг!» (Ҳижр: 99) деб амр этди.

У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бандаликни рўёбга чиқаришда эргашиладиган энг олий намуна бўлдилар. Бандаликнинг энг юқори мартабасига ва энг олий манзилатига етиб бордилар. Бандалик сифати билан сифатланишга энг лойиқ бўлиб, бошқа инсон зоти эга бўлмаган улуғ сифатлар эгаси бўлдилар.

Энди инсон ва унинг Аллоҳга бандалиги мавзусига қайтайлик. Бироқ, бу ҳақда батафсил суҳбат юритишдан олдин инсондан бошқа коинот ва махлуқотларнинг ўша ибодат-қулчиликка қанчалик узоқ ё яқинлигига назар ташлайлик.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Еру осмон орасида менинг Аллоҳнинг расули эканимни билмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Фақат инсон ва жинлардан менга осий бўлганлари мустасно».

Алллоҳ таоло айтади: «Етти осмон, ер ва улардаги бор жонзот (Аллоҳга) тасбеҳ айтар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар. Дарҳақиқат, У Ҳалийм ва мағфиратли зотдир» (Исро: 44).

Гапни ҳайвонларнинг ибодати – бандалигидан баъзи кўринишларни олиб келишдан бошлаймиз. Яъни, уларнинг ўзларига хос ибодатлари бўлиб, баъзиларининг номлари инсонларнинг ибодатлари билан муштарак, лекин кайфиятда фарқли бўлади. Уларнинг аксар ибодатларининг кайфиятини билиб, англай олмаслигимиз мумкин, лекин уни Яратувчи ва унинг элчиси берган хабарлардан билиб оламиз.

Ҳайвонлар ўз яратувчисига аксар инсонларнинг ибодатидан анча гўзал ибодатларни қиладилар. Улар Раббиларига сажда қиладилар: Осмонлар ва Ердаги барча жониворлар ва фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ёлғиз Аллоҳга сажда қилурлар» (Наҳл: 49).

Ҳайвонларнинг ибодатларидан бир кўриниши – улар қиёмат жума куни бўлишини билганларидан жума куни қўрқиб турадилар, ваҳоланки инсонларнинг кўплари бундан ғофил. Имом Аҳмад саҳиҳ санад билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳайвон зоти борки, жума куни қиёмат қойим бўлиб қолишидан қўрқиб, диққат билан қулоқ солиб туради».

Ҳайвонларнинг ибодатларидан яна бир қизиқ кўриниш шуки, улар ер юзида бирон бузғунчи кимса ўлса, бундан роҳатланишар экан. Имом Бухорий «Саҳиҳ»да келтирган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир жаноза олдидан ўтиб қолдилар ва: «Ўзи ҳам роҳатланувчи ва бошқалар ҳам ундан роҳатланувчи», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, Ўзи ҳам роҳатланувчи деганиз нимасию, бошқалар ҳам ундан роҳатланувчи деганиз нимаси?», деб сўрадилар. «Албатта, мўмин банда дунёнинг озор ва машаққатларидан Аллоҳ таолонинг раҳматига кўчиб, роҳатланади. Фожир бандадан эса бандалар ҳам, диёрлар ҳам, дарахту ҳайвонлар ҳам қутуладилар», дедилар.

Демак, ҳайвонлар ер юзида бузғунчи кимсалар борлигидан безовта бўлишади, чунки бузғунчи кимса Аллоҳ азза ва жаллага қарши урушга чиққан бўлади. Шунинг учун бузғунчи кимса ўлса, бундан ҳайвонлар роҳатланар экан. Субҳаналлоҳ! Ҳатто ҳайвонлар ҳам Аллоҳнинг дўстлари билан душманлари орасини ажрата олар эканлар! Инсонларнинг кўплари эса бундан ғофил.

Мана шу ҳайвон ва жониворлардан бири – сигирдир. Имом Бухорий «Саҳиҳ»да ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир киши сигирини етаклаб бораётиб баногоҳ унга миниб олди ва урди. Шунда сигир: «Биз бунинг учун яратилмаганмиз, балки ер ҳайдаш учун яратилганмиз» деди», дедилар. Одамлар: «Субҳаналлоҳ, сигир гапирса-я!» дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен бунга ишонаман, Абу Бакр ва Умар ҳам ишонади», дедилар.

Сигир Аллоҳ азза ва жалланинг амри билан ҳалиги одамга у ўзига ёмон муомала қилаётганини, бундай қилиш Аллоҳнинг убудиятига зид иш эканини, уни бесабаб уриш ножоиз эканини, у ер ҳайдаш ва бошқа шу каби ишлар учун яратилган эканини, у ўзига буюрилган ибодат билан машғул эканини тушунтириш учун гапирди.

Балиқларнинг ибодати ҳам ҳайвонларнинг ўзига хос ибодатларига мисол бўлади.

Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Олимга осмонлару ердаги барча нарсалар, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтиб туради».

Термизий ривоятида: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари, еру осмон аҳли, ҳатто уясидаги чумоли ва (денгиздаги) балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчи кишига салавот-истиғфор айтиб туради».

Демак, денгиздаги балиқлару, инидаги чумолилар ҳам олимларнинг, даъватчиларнинг, солиҳ кишиларнинг, одамларга яхшилик ўргатувчиларнинг фазилатларини қадрлар эканлар.

Ибн Можа ривоятидан маълум бўладики, бутун коинотнинг юқори-ю пасти, ҳайвонлари, ўсимликлари, жамодотлари ҳамма-ҳаммаси илм аҳлининг, даъват аҳлининг, одамларнинг фойдасини кўзлайдиган ва уларга яхшиликни таълим берадиган кишиларнинг манзилатини қадрлайдилар, уларга истиғфор айтиб турадилар. Субҳаналлоҳ! Инсонларнинг кўплари ўзларининг олимлари, даъват соҳиблари, машойихлари, кишиларга яхшиликни таълим берувчи муаллимларидан ғафлатдалар!

Ҳайвонларнинг ибодатларига яна бир ғоят қизиқ мисол – бўрининг ибодати.

Имом Аҳмад саҳиҳ санад билан келтирган, Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади:

«Бўри бир қўйга ҳужум қилиб, уни чангалига олди. Чўпон унинг ортидан етиб олиб, қўйини ундан тортиб олди. Шунда бўри думини босиб ўтирди ва: «Аллоҳдан қўрқмайсанми? Аллоҳ менга ризқ қилиб берган нарсани мендан тортиб олаяпсан», деди. Чўпон: «Во ажаб, бўри думи устига ўтириб олиб, инсондек гапираяпти!» деди. Бўри: «Сенга бундан ҳам ажабланарли нарсанинг хабарини берайми? Ясрибда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деган киши одамларга илгари ўтганларнинг хабарини бераяпти», деди. Чўпон подасини ҳайдаб, Мадинагача етиб келди, қўйларини Мадинанинг бир четига қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди ва бўлган воқеани у зотга айтиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари билан «Ассолату жомиъа» (Жамоат намозига) деб нидо қилинди. У зот чиқиб келдилар, сўнг чўпонга: «Уларга ҳам гапириб бер» дедилар, у гапириб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, у тўғри сўзлади», дедилар».

Жониворларнинг ибодатларидан яна бири – хўрознинг ибодати: у намозга уйғотади.

Имом Аҳмад келтирган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Хўрозни сўкманглар! Чунки, у намозга чақиради». Абу Довуд ривоятида: «Чунки, у намозга уйғотади».

Демак, хўрозни бемаҳалда чақиряпти деб сўкиш мумкин эмас, чунки, у маъруфга буюрмоқда, намозга чорламоқда. Шундай экан, нимага энди намозга чақирадиган одамларни сўкадилар?! Яхши иш қилгани, яъни намозга чақиргани боис бир хўрозга-ки озор бериш жоиз бўлмаса, намоз ва бошқа яхшиликларга буюрадиган, жамиятда тобора кенг тарқалиб бораётган ёмонликлардан қайтарадиган кишиларни сўкиш, тергаш қандай жоиз бўлсин?!

Ҳеч шубҳа йўқки, бундай кишиларга эътироз билдириш Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида энг хунук ва энг ёмон амаллардандир.

Энди ўсимликларнинг ибодатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳам жуда қизиқ.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда айтганидек: «Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам (ёлғиз Аллоҳга) сажда қилур бўйсунур» (Раҳмон: 6).

Ибн Можанинг «Сунан»ида саҳиҳ санад билан келтирилган ҳадис бундан ҳам ажойиб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида эдим, бир киши келиб, деди: «Мен бу кеча тушимда кўрдимки, бир дарахтга қараб намоз ўқияпман экан. Сажда оятини ўқиб, сажда қилган эдим, дарахт ҳам сажда қилди. Сўнг унинг шундай деяётганини эшитдим: «Эй Аллоҳ, шу саждам туфайли менинг гуноҳларимни ўчиргин, менга ажр ёзгин ва мен учун ўз ҳузурингда захиралар қилгин». Ибн Аббос айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни сажда оятини ўқиб, сажда қилганларини кўрдим, саждаларида ҳалиги киши айтиб берган дарахтнинг қилган дуосини қилганларини эшитдим».

Дарахт азонни эшитади, муаззинга жавоб айтади. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу деди: «Агар саҳроларда бўлсанг, азонни баланд овозда айт. Чунки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Муаззиннинг овозини жинми, инсонми, дарахтми, тошми эшитса, албатта унга гувоҳлик беради» деганларини эшитганман».

Дарахт ҳаж ва умра қилувчи билан бирга талбия (лаббайка) айтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бир талбия айтувчи лаббайка айтса, ернинг у ёғидан бу ёғигача ўнг ва чап томонида бўлган дарахт ё тош ё кесак албатта у билан бирга лаббайка айтади» (Термизий, Ибн Можа ривояти).

Дарахтларда кофир ва яҳудлардан безор бўлиш, мўминларга дўст бўлиш ибодатини рўёбга чиқариш ҳам мавжуд. Бу эса яҳудларга ялтоқланаётган, улар билан дўстлашиш ва яқинлашишни истайдиган кимсалар ўрнак олса арзийдиган гўзал бир ибодат намунасидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Токи мусулмонлар яҳудлар билан жанг қилмагунларича ва уларни ўлдирмагунларича қиёмат қойим бўлмайди. Ҳатто яҳудий тош ва дарахт ортига яшириниб олса, тош ва дарахт: «Эй мусулмон, эй Аллоҳнинг бандаси, менинг ортимда яҳудий бор, кел, уни ўлдир» дейди». Ибн Можа ривоятида: «Фақатгина ғарқад дарахти гапирмайди, у уларнинг дарахтидир».

Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дарахтни гапиртиради, у Аллоҳга бандалиги, Аллоҳга ва мусулмонларга дўст бўлганлиги учун ва яҳудлардан безорлиги туфайли гапиради. Ҳатто, дарахт яҳудларнинг бор бўлишига рози бўлмайди, мусулмон тезроқ келиб уни ўлдиришини истайди, «Эй мусулмон, эй абдуллоҳ, ортимда яҳудий бор, кел, уни ўлдир» дейди. Бизларга нима бўлганки, яҳудлар қаршисида дарахтларча ҳам бўлолмаймиз?! Бундай кимсалар ғарқадийлардир, яҳудий унсурни дарахт ҳам, тош ҳам хоҳламайди, аммо ажабки, баъзи бир ғарқадийлар – таъбир жоиз бўлса – Раббиларига ибодат қилишда мана шу дарахт ва тошлардан ҳам анча паст даражадалар.

Денгизнинг ҳам бир неча хил ибодатлари бор. Улар ичида энг ажиби имом Аҳмад Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадиси қудсийдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларидан ривоят қилиб айтдилар: «Ҳар кеча денгиз Аллоҳ таолодан уларни оқизиб кетишга изн сўраб уч бора кўтарилади, Аллоҳ таоло уни тўхтатиб қолади». (Албоний ҳадисни заиф деган ИНТ)

Ё субҳаналлоҳ! Денгиз ғазабдан тўлиб-тошса, ҳар кеча одамзотни ютиб юбориш ва ҳалок қилиш учун Раббидан уч марта изн сўраса! Сабаби – одам боласининг гуноҳлари, улардан талаб қилинган ибодатни адо қилмаганликлари! Аллоҳга осий бўлаётган одамзотни кўришга денгиз ҳам тоқат қилолмайди, унинг ҳалок бўлишини орзу қилади. Лекин Аллоҳ таоло ўзининг ҳалимлиги, меҳрибонлиги, бизга бўлган раҳмати туфайли уни бу орзусига етишига йўл қўймайди.

Коинот адо этадиган ибодатлардан яна бири – тоғларнинг ибодатидир.

Уларнинг саждалари ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: «(Эй Муҳаммад), сиз осмонлардаги ва ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар ҳамда кўпдан-кўп инсонлар (ёлғиз) Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингизми? Кўп (одамларга эса кофир бўлганлари сабабли) азоб ҳақ бўлгандир. Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч ким) азиз қилгувчи бўлмас. Албатта Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур» (Ҳаж: 18).

Уларнинг тасбеҳ айтишлари ҳақида шундай дейди: «Тоғлар ва қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйсундириб қўйдик. Биз шундай қила олгувчидирмиз» (Анбиё: 79).

«Албатта Биз тоғларни кечки пайт ва эрталаб (яъни мудом) у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйсундириб қўйдик» (Сод: 18).

Тоғларнинг Аллоҳдан қўрқишлари бундан ҳам ажиб: «Агар Биз ушбу Қуръонни бирон тоғга нозил қилганимизда, албатта сиз у (тоғ)ни Аллоҳнинг қўрқувидан эгилиб ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. Биз бу мисолларни одамлар учун, шояд улар тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз» (Ҳашр: 21).

Тоғлар нақадар салобатли ва пурвиқор бўлмасин, Аллоҳдан шунчалар қўрқади. Яна такрор айтамиз, кўп одамлар ғафлатдадирлар.

Мусулмон биродар! Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳнинг тоғларнинг убудияти ҳақида айтган мана бу ажойиб ва фойдали сўзларига бир қулоқ тутинг-а! У Аллоҳ таолонинг тоғларни яратишдан бўлган ҳикматини айтиб ўтгач, шундай дейди:

«Шунингдек, тоғ Раббига ҳамд ва тасбеҳ айтади, хушуъ қилади, сажда қилади, қаттиқ қўрқади, қўрқувининг зўридан тошлари думалайди. У ўзининг метинлигига, улкан қилиб яратилганига қарамасдан омонатни зиммасига олишдан Раббидан, яратувчисидан қўрқди, уни кўтаришга ожизлик қилди. Чунки унга бу омонатни Парвардигори кўндаланг қилган эди. Тоғлардан баъзиси борки, Аллоҳ унинг устида Ўзининг калими Мусо билан гаплашган эди. Яна шундайи борки, Рабби унга тажалли қилганида у уқаланиб, қумтепага айланиб қолган эди. Шундай бир тоғ борки, Аллоҳ Ўз пайғамбарини ва унинг асҳобларини унга суюкли қилиб қўйган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳоблари ҳам уни яхши кўришарди. Яна иккита тоғ борки, Аллоҳ уни Ўз пайғамбарига қалъа қилиб берди, улардан бирининг этагида Сафони, иккинчисининг этагида Марвани қилди, ҳаж ва умра ибодатлари пайтида шу иккиси ўртасида саъй қилишни машруъ қилди. Арафот майдони узра қад кўтарган Раҳмат тоғи борки, унда қанчадан-қанча гуноҳлар мағфират қилинади, не-не хатолар афв қилинади, қанча-қанча ҳожатлар раво бўлади… Яна бир тоғ борки, унда Ҳиро ғори бор, у ғорда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рабби билан холи қолардилар, ундан бутун оламга нур таралганди. (Инсонлару тоғлардан Ўзи истаганларини Ўз раҳматига хослаган Зот барча айбу нуқсондан покдир). Шундай бўлса-да, мана шу тоғ ҳам ўзи учун белгилаб қўйилган бир кун борлигини, ўша куни ўзининг бутунлай қўпорилиб кетишини, юнг каби титилиб кетишини билади ва ўша куннинг қўрқинчидан хавотирга тушади. Мана шундай тош-метин бўлган тоғларнинг аҳволи шу бўлар экан, Парвардигорнинг улуғлиги ва буюклигидан қўрқувга тушиб майдаланиб кетар экан, уларнинг яратувчиси бўлган Зот хабар бериб, агар Ўзининг каломини улар устига туширганида, улар Аллоҳнинг қўрқувидан майда-майда бўлиб кетарди, деган экан, ажабки, бир тишлам гўштдан вужудга келган заиф инсоннинг дийдаси тошлардан ҳам қаттиқ бўлса!!! Аллоҳнинг оятлари ўзига тиловат қилинаётганини эшитади-ю, бироқ юмшамайди, хушуъ қилмайди!!!» (Иқтибос тугади).

Энди шамолни мисол қилиб олсак, уни сезамиз, лекин кўрмаймиз. Унинг ҳам ўзига хос идроки борлигини билган пайтимизда эса бизда унинг ишидан ажабланиш пайдо бўлади. Шамол Сулаймон алайҳиссаломга бўйсундирилган эди. Аллоҳ таоло айтади: «Бас Биз унга унинг амри билан у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни бўйсундирдик» (Сод: 36).

Бу махлуқнинг ибодати – бандалигидан яна бир ажиб мисол шуки, у бир мунофиқнинг ўлимидан қўзғолган. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Жобир розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган ҳадисда айтилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сафардан қайтдилар. Мадинага яқинлашганларида тўсатдан қаттиқ шамол турди, ҳатто отлиқни ҳам кўринтирмай қўядиган чанг-тўзон кўтарилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу шамол бир мунофиқнинг ўлими сабабли турди», дедилар. Мадинага келганларида маълум бўлдики, ҳақиқатан мунофиқларнинг катталаридан бири ўлган экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидаги бир мунофиқнинг ўлимидан қўзғолган шамол ҳақида бир ўйлаб кўринг, эй Аллоҳнинг бандаси! Замонамиз мунофиқлари бу ҳадисдан бехабармикинлар?! Бундай эмас деб ўйлайман.

Коинотлар бандалигининг яна бир мисоли – ер ва осмонлар ибодати, уларнинг энг биринчиси уларга ҳам омонатнинг кўндаланг қилинишидир: «Албатта Биз бу омонатни (яъни шариати Исломийядаги тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у (ўзига) зулм қилувчи ва нодон эди (яъни бу омонатнинг нақадар вазмин юк эканлигини бутун коинот билди ва уни кўтаришга қурби етмаслигини сезди, аммо инсон ўзи билмаган ҳолда ўта мушкул вазифани ўз зиммасига олди)» (Аҳзоб: 72).

Еру осмонлар Раббиларига тўла итоатдалар: «Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга: «(Менинг амри-фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!» деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик, (амрингга бўйсундик)», дедилар» (Фуссилат: 11).

Уларнинг бандаликларидан энг ажиб кўриниши – улар ширкка рози бўлмайдилар. Насоролар Аллоҳга фарзанд нисбат беришиб, Ийсо Аллоҳнинг ўғли дейишганда еру осмонлар бу бўҳтонни эшитибоқ вайрон бўлаёздилар. Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур. Раҳмон учун бола тутиш лойиқ эмасдир (яъни У зот болага муҳтож эмас)» (Марям: 90-92).

Шунингдек, еру осмонларнинг бандаликларига бундан ҳам қизиқроқ мисол – уларнинг солиҳ мўминлардан ажралганларига йиғлашларидир. Аллоҳ таоло: «Бас, уларга осмон ҳам, Ер ҳам (аза тутиб) йиғлагани йўқ» (Духон: 29) деди, чунки еру осмон кофиру мунофиқларга, Аллоҳнинг шариатига қарши курашувчиларга йиғламайди, балки солиҳ мўминнинг бу дунёдан кетганига йиғлайди.

Бундан ҳам қизиқроғи – ер баъзи мунофиқларнинг жасадларини ўзига қабул қилмайди, ҳар қанча дафн қилмасинлар, уларни қайта-қайта чиқариб ташлаганига гувоҳ бўлинган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Ичимизда Бану Нажжорлик бир киши бор эди, «Бақара», «Оли Имрон» сураларини ёд биларди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга котиблик қиларди. У қочиб кетиб, аҳли китобларга қўшилиб кетди. Улар уни таниб: «Бу Муҳаммаднинг котиби-ку» деб ажабланишди. У уларнинг орасида ҳеч қанча турмасдан ўлди. Гўр қазиб, уни кўмишди. Шунда ер уни чиқариб ташлади. Яна қайта кўмишди, ер яна чиқариб ташлади. Охири ноилож ернинг бетида ташланди ҳолда қолдирдилар».

Албатта, мунофиқ ва секуляристлар улкан хатар устидалар. Биз устида юрган, оёқларимиз билан босаётган бу ер бир кун келиб, ўз хабарларидан гапиради. Бу унинг бандалигидан – ибодатидандир. У: «Фалончи ўғли фалончи фалон куни шундай-шундай гуноҳларни қилган» дейди.

Баъзан Рабби унга инсонларни унинг устида туриб қилган гуноҳлари сабаб уларни ўз бағрига қабул қилмаслигини ваҳий қилади. Ер қабул қилган тақдирда ҳам уларни ўз ичида алангаланиб турувчи оловлар билан кутиб олади.

Шунингдек, Аллоҳ таоло ерга пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ҳаром қилди, бу ҳам унинг ибодати – бандалигидандир.

Гоҳида Аллоҳ субҳанаҳу ерга буюриб, баъзи одамларнинг амалларига яраша жазо сифатида уларни ҳалок қилдиради.

Хулоса шуки, инсон ердан огоҳ ва ҳушёр бўлиши, унинг юзида яхши амаллар
қилиши, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан четланиши, ер юзида ҳаётлик пайтида ўз
Ҳожасига бўлган бандалигини рўёбга чиқариб олиши лозим.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.