Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Лиъонга (лаънат айтишувга) доир аҳкомлар ҳақидаги боб

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бузуқликка алоқаси бўлмаган бир пок инсонни бузуқликда айблаб, унинг шаънига бўҳтон қилишни ҳаром қилди ва бундай қилган кишини жуда қаттиқ азоб билан огоҳлантирди: «Албатта (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўлдилар. Улар учун улуғ азоб бордир. У кунда қиёматда қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл ва оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур. Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақиқий жазоларини комил қилиб берур ва улар Аллоҳнинг аниқ-ҳақ эканини билурлар» (Нур: 23-25).

Аллоҳ таоло бировни бадном қилган кишига агар ўз гапининг ростлигига гувоҳлик берадиган тўртта гувоҳ олиб келиш билан ҳужжат барпо қилишга қодир бўлмаса, саксон дарра уришни ва агар тавба қилмаса ва ўзини тузатмаса, уни гувоҳлиги қабул қилинмайдиган фосиқ деб эътибор қилишни вожиб қилди. Аллоҳ таоло айтади: «Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир. Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина (фосиқ эмасдирлар). Зеро Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир» (Нур: 4, 5). Ўз аёлидан бошқани бузуқликда айблаган кишига ана шундай кескин ижролар қўлланилади.

– Аммо, агар бир киши ўз хотинини зинокорликда айбласа, у учун бошқачароқ ечим мавжуддир. У ҳолда юқоридаги ижролар ўрнига «лиъон» (лаънат айтишув) деб аталувчи амалияни қўлланилади. Лиъон – ҳар икки тарафнинг ўзига лаънат ва ғазаб тилаб ичган қасами билан қувватланган гувоҳликлардир.

Агар бир киши ўз хотинини зино билан айбласа ва ҳужжат барпо қилишга қодир бўлмаса, лаънат айтишув амалиясини бажариш билан ундан туҳматчига бериладиган жазо соқит бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар — уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши (вожибдир). (У эрнинг) бешинчи (гувоҳлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати (тушишини сўрамоқлигидир). У (аёлдан) азоб-жазони «У (яъни эри) шак-шубҳасиз ёлғончилардан», деб Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши дафъ қилур. (У аёлнинг) бешинчи (гувоҳлиги эса агар эри) ростгўйлардан бўлса, ўзининг устига Аллоҳнинг ғазаби тушишини сўрамоқлигидир» (Нур: 6-9).

Аввал эр тўрт марта: «Аллоҳ номи билан гувоҳлик бераманки, мана шу хотиним зино қилди» деб агар хотини шу ерда бўлса, унга ишора қилиб кўрсатади, агар бу ерда бўлмаса унинг номини аниқ қилиб айтади, бешинчи гувоҳлигида эса: «Агар ёлғон айтаётган бўлсам, менга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», деб қўшиб қўяди.

Сўнгра хотини тўрт марта: «Аллоҳ номи билан гувоҳлик бераманки, у мени зинокорлик билан айблаб, туҳмат қилди», дейди, бешинчи гувоҳлигида эса: «Агар у (яъни, эри) рост айтаётган бўлса, менга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин», деган сўзларни зиёда қилади. Аёл ғазабга хосланишига сабаб, ҳақни билиб туриб инкор қилган киши ғазабга дучор бўлувчидир.

Лиъон саҳиҳ бўлиши учун эр-хотиннинг ҳар иккиси мукаллаф (оқил ва болиғ) бўлишлари, эр хотинини зино билан айблаши, хотини эса уни ёлғончи қилиши ва бу то лиъон тамомига етгунича ҳам давом этиши ва лиъон қозининг ҳукми билан амалга ошиши шарт қилинади.

Юқорида айтилган шартлари топилган кўринишда лиъон амалга ошгач, бунинг натижасида:

  1. Эрдан туҳматчига бериладиган жазо соқит бўлади.
  2. Эр-хотин ўртасида ажралиш содир бўлади ва хотин эрга абадий ҳаром бўлади.
  3. Агар эр лиъон пайтида: «Бу бола мендан эмас», деса, болани унга нисбат берилмайди.

Эр қачонки хотинини зино қилаётганини кўрса ва ҳужжат барпо қилишга имкони бўлмаса, ёки хотинининг зино қилганини қувватловчи кучли аломатларни билса, масалан, фожирлик билан танилган бир эркакнинг хотини ҳузурига кирганини кўрса, шунда лиъонга мажбур бўлади.

Эр учун лиъоннинг машруълигидаги ҳикмат шуки, хотинининг зинокорлиги сабабли эрга ор-шармандалик етар ва бу ор унинг тўшагини булғаган бўлар, бировнинг боласи унга нисбатланар, у эса аксарият ҳолларда хотинга қарши ҳужжат барпо қилишга қодир бўлмай қолиши, хотин эса ўз жиноятига иқрор бўлмаслиги ва эрнинг хотинга қарши даъвоси мақбул бўлмай қолиши мумкин эди. Бу ҳолда ҳар иккиси учун жуда оғир қасам билан қасам ичишдан бошқа йўл қолмайди ва лиъоннинг машруъ бўлиши бу муаммо учун ечим ва эрдан ҳаражни кўтариш бўлди.

Эрнинг ўзидан бошқа гувоҳи бўлмагач, хотинга ҳам эрнинг қасамига қарама-қарши бўлган маънода такрор-такрор қасам ичишига имкон берилади ва шу билан у ўзидан зинокорлик жазосини даф қилади. Агар эр қасам ичишдан бош тортса, унга бўҳтончилик жазоси урилиши фарз бўлади. Агар эр қасам ичганидан сўнг хотин қасам ичишдан бош тортса, эрнинг қасами ва хотиннинг бош тортиши кучли далилга айланади.

Аллома Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтганидек, мана шу иш устида далил барпо бўлади (Ҳошияту Ибнил Қаййим: 12/165).

Молик, Шофиий, Аҳмад ва бошқалар мазҳабига кўра, агар хотин бош тортса, унга ҳад-жазо берилади. Шу фикр тўғрироқ, Қуръон ҳам шунга далолат қилади.

Зарурат пайтида лиъон машруъ эканига суннатдан ҳам далил бор. Муттафақун
алайҳ бўлган ҳадисда ривоят қилинишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан лаънат
айтишувчи эр-хотин ҳақида сўралиб: «Уларни ажратиб юбориладими?», дейилганда у
киши: «Субҳаналлоҳ! Ҳа, албатта. Бу ҳақда биринчи бўлиб сўраган одам фалончи
ўғли фалончи эди. У: «Ё Расулуллоҳ! Айтингчи, агар биримиз аёлини бузуқлик
устида топса, нима қилиши керак? Гапирса, оғир гапни гапирган бўлади. Индамай
қўя қолай деса, яна оғир», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сукут
қилдилар ва унга жавоб бермадилар. Кейинроқ ҳалиги одам яна келди ва: «Сиздан
сўраган нарсага ўзим мубтало бўлганман», деди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло «Нур»
срасидаги «Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини
(бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар…» оятларини нозил қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу оятларни унга ўқиб бердилар, унга
панд-насиҳат қилдилар ва дунёдаги азоб охиратдаги азобдан енгилроқ эканини
айтдилар. У одам: «Йўқ, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, мен унга туҳмат
қилмадим», деди. Кейин у зот унинг аёлини чорлаб, унга ҳам панд-насиҳат қилдилар
ва дунёдаги азоб охиратдаги азобдан енгилроқ эканини айтдилар. У ҳам: «Йўқ,
сизни ҳақ билан пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, у ёлғон айтяпти», деди.
Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аввал эркакдан бошладилар, у
тўрт марта Аллоҳ номига қасам ичиб, ўзининг рост сўзлаётганига гувоҳлик берди.
Бешинчисида агар ёлғон айтаётган бўлса, ўзига Аллоҳнинг лаънати бўлишини сўради.
Кейин аёлга қасам ичкиздилар, у тўрт марта Аллоҳ номи билан қасам ичиб, унинг
ёлғончилигига гувоҳлик берди. Бешинчисида агар у рост айтаётган бўлса, ўзига
Аллоҳнинг ғазаби бўлишини сўради. Сўнг уларни ажратиб юбордилар» (Бухорий (5311)
ва Муслим (1493) ривоятлари).

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.