Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Маълум феъли музоре, мажҳул феъли музоре

Музореъ – ҳозирги-келаси замон феълидир. Феъли музореъдан тушунилган иш-ҳаракат шу сўз айтилган замонда бажарилаётганини ёки кейин бажарилишини англатади. Маълум феъли музореъ иш-ҳаракатни бажарувчи шахсларига кўра 14 суратда – 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

يَضْرِبُ – уради бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبَانِ – уради икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبُونَ – урадилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبُ – уради бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبانِ – уради икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

يَضْرِبْنَ – урадилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли музореъ.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

تَضْرِبُ – урасан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبَانِ – урасиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبُونَ – урасиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبِينَ – урасан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبَانِ – урасиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

تَضْرِبْنَ – урасиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли музореъ.

Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

اَضْرِبُ ураман мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, маълум феъли музореъ.

نَضْرِبُ урамиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли музореъ.

Мажҳул феъли музореъ

Музореъ феълини мажҳулга айлантириш учун охиргидан олдинги ҳарфи фатҳа қилинади ва музораъат ҳарфи замма билан айтилади: يَضْرِبُ يُضْرَبُ каби. Музораъат ҳарфлари музореънинг аввалида келувчи ҳарфлар бўлиб, ا ت ي ن (алиф, те, ё, нун)дан иборатдир. Мажҳул феъли музореъ 14 суратда – 6 ғоиб, 6 мухотаб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

يُضْرَبُ – урилади бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبَانِ – урилади икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبُونَ – уриладилар кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبُ – урилади бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ – урилади икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

يُضْرَبْنَ – уриладилар кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли музореъ.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

تُضْرَبُ – уриласан бир эр келаси замонда, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ – уриласиз икки эр келаси замонда, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبُونَ – уриласиз кўп эрлар келаси замонда, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъл музореъ.

تُضْرَبِينَ – уриласан бир аёл келаси замонда, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبانِ – уриласиз икки аёл келаси замонда, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

تُضْرَبْنَ – уриласиз кўп аёллар келаси замонда, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли музореъ.

Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

اُضْرَبُ уриламан мен бир эр ё аёл келаси замонда, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли музореъ.

نُضْرَبُ уриламиз кўп эр ё аёллар келаси замонда, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли музореъ.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.