Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Маълум феъли наҳий

Маълум феъли наҳий (таъқиқлаш феъли) 14 суратда – 6 мухотаб, 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғаларида тусланади.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا تَضْرِبْ – урмагин бир эр, муфрад, музаккар, мухотаб, маълум феъли наҳий.

لا تَضْرِبَا – урмангиз икки эр, тасния, музаккар, мухотаб, маълум феъли наҳий.

لا تَضْرِبُوا – урмангиз кўп эрлар, жамъ, музаккар, мухотаб, маълум феъли наҳий.

لا تَضْرِبِي – урмагин бир аёл, муфрад, муаннас, мухотаб, маълум феъли наҳий.

لا تَضْرِبَا – урмангиз икки аёл, тасния, муаннас, мухотаб, маълум феъли наҳий.

لا تَضْرِبْنَ – урмангиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, мухотаб, маълум феъли наҳий.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا يَضْرِبْ – урмасин бир эр, муфрад, музаккар, ғоиб, маълум феъли наҳий.

لا يَضْرِبَا – урмасин икки эр, тасния, музаккар, ғоиб, маълум феъли наҳий.

لا يَضْرِبُوا – урмасин кўп эрлар, жамъ, музаккар, ғоиб, маълум феъли наҳий.

لا تَضْرِبْ – урмасин бир аёл, муфрад, муаннас, ғоиб, маълум феъли наҳий.

لا تَضْرِبا – урмасин икки аёл, тасния, муаннас, ғоиб, маълум феъли наҳий.

لا يَضْرِبْنَ – урмасин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ғоиб, маълум феъли наҳий.

Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

لا اَضْرِبْ урмай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, маълум феъли наҳий.

لا نَضْرِبْ урмайлик кўп эр ё аёллар, мутакаллим маъалғойр, маълум феъли наҳий.

Мажҳул феъли наҳий

Маълум феъли наҳийни мажҳул қилиш учун охирги ҳарфидан олдинги ҳарф фатҳали, музораъат ҳарфи эса заммали қилинади: لا تَضْرِبْ → لا تُضْرَبْ каби. Мажҳул феъли наҳий 14 суратда – 6 мухотаб, 6 ғоиб ва 2 мутакаллим сийғасида тусланади.

6 мухотабнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا تُضْرَبْ – урилмагин сен бир эр, муфрад, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли наҳий.

لا تُضْرَبَا – урилмангиз икки эр, тасния, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли наҳий.

لا تُضْرَبُوا – урилмангиз кўп эрлар, жамъ, музаккар, мухотаб, мажҳул феъли наҳий.

لا تُضْرَبِي – урилмагин бир аёл, муфрад, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли наҳий.

لا تُضْرَبَا – урилмангиз икки аёл, тасния, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли наҳий.

لا تُضْرَبْنَ – урилмангиз кўп аёллар, жамъ, муаннас, мухотаб, мажҳул феъли наҳий.

6 ғоибнинг 3 таси музаккар, 3 таси муаннасдир:

لا يُضْرَبْ – урилмасин бир эр, муфрад, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли наҳий.

لا يُضْرَبَا – урилмасин икки эр, тасния, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли наҳий.

لا يُضْرَبُوا – урилмасин кўп эрлар, жамъ, музаккар, ғоиб, мажҳул феъли наҳий.

لا تُضْرَبْ – урилмасин бир аёл, муфрад, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли наҳий.

لا تُضْرَبا – урилмасин икки аёл, тасния, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли наҳий.

لا يُضْرَبْنَ – урилмасин кўп аёллар, жамъ, муаннас, ғоиб, мажҳул феъли наҳий.

Мутакаллим 2 сийғада – муфрад ва маъал ғойр (ўзга билан бирга):

لا اُضْرَبْ урилмай мен бир эр ё аёл, муфрад, мутакаллим, мажҳул феъли наҳий.

لا نُضْرَبْ урилмайлик кўп эр ё аёллар, мутакаллим маъалғойр, мажҳул феъли наҳий.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.