Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Мисвок тутиш ва фитрат ҳислатлари (суннатлари) ҳақида боб

Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мисвок оғизнинг тозалигига ва Парвардигорнинг розилигига сабабдир», дедилар (Аҳмад ва бошқалар ривояти).

«Саҳиҳайн»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш нарса фитратдандир: таносил аъзоси атрофидаги тукларни олиш, хатна қилиш, мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тагидаги тукларни юлиш ва тирноқ олиш», деганлар.

«Саҳиҳайн»да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан марфуъан келтирилган ҳадисда: «Мўйловни қисқартинглар ва со қолни тўлиқ қўйинглар», дейилган.

Бу ва айни маънодаги бошқа ҳадислардан фуқаҳолар қуйидаги ҳукмларни олганлар:

· Мисвок тутишнинг, яъни, новда ва шу каби нарсалар билан тиш ва милкни тозалаш ва уларга илашган сариқлик ва ноҳуш ҳидни кетказишнинг машруълиги.

Бундай қилиш ўтган пайғамбарларнинг суннатларидан экани ворид бўлган. Биринчи бўлиб Иброҳим алайҳис-салом мисвок ишлатганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мисвок тутиш оғизни ноҳушликлардан тозаловчи ва Парвардигор таборака ва таолони рози қилувчи иш эканини айтганлар. Мисвокни баён этувчи ва унга тарғиб қилувчи 100 дан ортиқ ҳадислар мавжуд бўлиб, бу эса унинг шариат соҳиби тарғиб қилган ва уни қилишга қаттиқ қизиқтирган суннати муакқада (кучли суннат) эканига далолат қилади. Мисвок тутишнинг бир қанча фойдалари бор, улар ичида энг каттаси мазкур ҳадисда ишора қилинган, оғизнинг поклиги ва Парвардигорнинг розилигига сабаб бўлишидир.

Мисвок ишлатиш – ароқ (arok), зайтун, уржун каби дарахтлар томири ёки новдасидан олинган, титилиб кетмайдиган ва оғизни шилиб, жароҳатлаб қўймайдиган юмшоқ қаламча билан оғизни тозалаш билан ҳосил бўлади.

Мисвокни ҳамма вақт ишлатиш суннатдир. Ҳатто, саҳиҳ қавлга кўра, рўзадор киши ҳам кун бўйи мисвок ишлатиши мумкин. Унинг суннатлиги махсус вақтларда, хусусан таҳоратда яна ҳам кучаяди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимга қийин қилиб қўйишдан ташвиш қилмаганимда эди, уларни ҳар таҳорат қилганда тишларини мисвок билан тозалашга буюрган бўлар эдим», деганлар (Имом Бухорий ривояти). Ушбу ҳадис таҳорат қилаётганда, яъни оғиз чайқаш пайтида мисвок ишлатиш суннати муакқада эканига далил бўлади. Чунки, у оғизнинг яхшироқ тозаланишига ва покланишига сабаб бўлади. Шунингдек, хоҳ фарз, хоҳ нафл намоз ўқиш олдидан мисвок ишлатиш ҳам суннатдир. Чунки, биз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш пайтида ибодат шарафини изҳор қилиб, комиллик ва поклик ҳолида бўлишга буюрилганмиз. Тунги ёки кундузги уйқудан уйғонганда ҳам мисвок тутиш суннати муакқадалардан саналади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда турсалар, оғизларини мисвок билан ишқалардилар. Сабаби, уйқу пайтида ошқозондан ажралиб чиқувчи буғлар (газлар) оғизнинг бўйини ўзгартириб қўяди. Шу ҳолда мисвок ишлатиш оғизнинг бўйини йўқотади. Шунингдек, овқатланиш сабабли оғиз ҳиди ўзгарганда ҳам мисвок тутиш суннати муакқада саналади. Қуръон ўқиш олдидан Аллоҳнинг Каломи тиловати учун оғизни поклаш мақсадида мисвок ишлатиш ҳам суннатдир.

Мисвок билан оғизни поклаш уни милк ва тишларга юргизиш билан бўлади, аввал оғизнинг ўнг томонидан бошлайди, мисвокни (ноҳуш нарсаларни кетказишда ишлатилгани учун) чап қўлда ушлайди.

· Динимизда бўлган айрича хусусиятлардан яна бири шуки, у юқоридаги ҳадисда зикр этилган фитрат ҳислатларини келтирди. Фитрат ҳислатлари деб аталишига сабаб – уларни қилган одам Аллоҳ бандаларни унда яратган, унга тарғиб қилган ҳамда энг комил ва шарафли сифатда бўлишлари ва чиройли кўриниш ва гўзал хилқатда бўлишлари учун уларга ихтиёр этган фитрат – яъни, табиий хилқат билан зийнатланади. Фитрат ҳислатлари – пайғамбарлар ихтиёр этган, шариатлар иттифоқ қилган қадимий суннатлар бўлиб, улар қуйидагилардир:

1) Истиҳдод – яъни, таносил аъзолари атрофидаги тукларни тозалаш. Уни кетказиш билан поклик ҳосил бўлади. Уни қириш, марҳам ёки бошқа ўзи истаган йўл билан кетказиши мумкин.

2) Хатна қилиш – яъни, ўғил боланинг таносил аъзоси учини қоплаб турган терини олиб ташлаш. Буни болалик пайтида қилинади, чунки, битиб кетиши осон бўлади, бола яхши ҳолатда катта бўлади.

Хатна қилишдаги ҳикматлардан яна бири – у сабабли закар учини ўраб турувчи тери ичида йиғилиб қоладиган чиқиндилардан тозаланиш ҳосил бўлади.

3) Мўйловни қисқартиш. Бу билан орасталик, тозалик ва кофирлардан ажралиб туриш ҳосил бўлади. Мўйловни қисқартиш ва со қолни қўйишга ва уни икром қилишга (яъни, ювиб-тарашга) тарғиб қилувчи кўплаб ҳадислар мавжуд. Зеро, со қолда хушрўйлик ва эркаклик кўриниши бордир. Кўпчилик ҳозирда бунинг аксини қиладиган, яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлига қаттиқ хилоф қилиб, Аллоҳ ва Расулининг душманларига тақлид қилиб, эркаклик ва мардлик белгиларидан аёллик ва нозиклик аломати сари тубанлашиб, мўйлов қўйиб, со қолни қириб ёки қисқартириб ё бўлмасам атрофини олиб, жағ устигагина чўққайтириб қўйиб юрадиган бўлиб кетишди.

4) Тирноқларни олиш, яъни қисқартириб юриш. Бунда ҳам орасталик бўлишидан ташқари, улар остига йиғилиб қолувчи кирлардан тозаланиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонларга ўхшашдан узоқлашиш бордир. Айрим енгилтак ёш-яланглар ва бефаросат аёллар ушбу пайғамбарлар суннатига хилоф қилиб ва ғайридинларга кўр-кўрона тақлид қилиб, тирноқларини ўстириб юришади.

5) Қўлтиқ ости тукларини тозалаб юриш ҳам фитрат ҳислатларидан биридир. Уларни юлиш, қириш ёки бошқа йўллар билан кетказиш суннатдир. Бу билан поклик ва тозалик, шунингдек, ушбу туклар сабабли пайдо бўладиган ноҳуш ҳиднинг йў қолиши ҳосил бўлади.

Мусулмон биродар! Динимиз ушбу ҳислатларни улар билан орасталик, поклик ва тозалик ҳосил бўлгани учун, мусулмон киши булар билан мушрикларнинг йўлларига хилоф қилиб, чиройли ҳолатда ва гўзал кўринишда бўлишини истагани учун, ушбу ҳислатларнинг баъзиси орқАлий эркаклар билан аёллар ўртаси фарқланиб туриши учун, эркак ҳам, аёл ҳам ҳаётдаги вазифасига муносиб равишда ўзининг шахсиятини сақлаб қолиши учун келтирган. Лекин, айрим алданган ва ўз жонларига зулм қилувчи кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф қилишдан ҳамда бизнинг динимизга ва исломий шахсиятимизга тўғри келмайдиган расм-русумларга эргашишдан бошқасига кўнмайдиган бўлиб қолдилар. Улар ғарбнинг ё шарқнинг тубан кимсаларини ўзларига намуна қилиб, яхши нарсани паст нарсага, покиза нарсани ифлос нарсага, комилликни ноқисликка алмаштирдилар, бу билан ўзларига ҳам, жамиятларига ҳам жиноят қилдилар, ёмон йўлни пайдо қилиб, унинг гуноҳини ва у йўлга эргашганлар гуноҳини бўйинларига юкладилар.

Эй Парвардигор! Мусулмонларни амалларини ҳам, сўзларини ҳам ислоҳ қилишга
муваффақ айлагайсан, уларни Ўзингга ихлосли ҳамда пайғамбарингнинг суннатларини
маҳкам ушлайдиган қилгайсан.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.