Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Мусо алайҳиссалом қиссаси (4)

26. Нодон Фиръавн.

Фиръавннинг ҳаловати йўқолди, уйқуси қочди. Еган-ичгани ўзига татимай қолди.

Сарой аъёнлари Фиръавн ғазабини яна алангалатдилар:

– «(Эй Фиръавн), Мусо ва қавмининг ерда бузғунчилик қилиб юришига ҳамда сени ва худоларингни тарк этишига қўйиб берасанми?!».

Ғазабланган Фиръавн деди:

– «Уларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдиражакмиз. Албатта биз уларнинг устида ғолибдирмиз».

Фиръавн Бану Исроил ва Миср аҳлини Мусодан ажратиб олиш учун турли макр-ҳийлаларни қўллади ва шундай деди:

– Эй қавмим! Кўрмаяпсизларми, Миср мулки ва оёқларим тагидан оқувчи мана бу анҳорлар меники эмасми?!

– Ёки мен мана бу хор кимсадан яхшироқ эмасманми?!

«Фиръавн; «Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билмасман. Бас сен эй Ҳомон, лойни пишириб, (ғишт қуйиб) мен учун бир баланд қаср бино қил, шоядки мен (унинг устига чиқиб) Мусонинг худосини кўрсам. Албатта мен уни ёлғончи кимсалардан деб ўйламоқдаман».

Ҳомон усталарни йиғиб лойни пишириб баланд қаср қуришга киришди. Лекин ожиз инсон боласининг чиранишлари қаерга ҳам етарди?!

Ҳомон ҳам, усталар ҳам ҳолдан тойишди. Лой, ғишт тамом бўлди.

Фиръавн ой нари турсин булутга ҳам етмади.

Қуёш нари турсин ойга ҳам етмади.

Юлдуз нари турсин қуёшга ҳам етмади.

Осмонлар нари турсин юлдузга ҳам етмади.

Бечора Фиръавн! Наҳот у юксак осмонлару ерни Аллоҳ таоло яратганини билмаса?!

«У самода ҳам илоҳ, ерда ҳам илоҳ бўлган зотдир».

Фиръавн Мусо алайҳис-саломни ўлдиришдан бошқа йўл топа олмади. У «Мусо ер
юзида бузғунчилик, фасод тарқатяпти», дея ҳужжат келтирди.

«Фиръавн деди: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. (Қани) у
Роббисига дуо-илтижо қилсин-чи, унга нажот берармикин. Дарҳақиқат мен

(Мусо)
сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида
бузғунчилик авж олдиришидан қўрқаман».

1. Фиръавн хонадонидаги мўмин киши.

Фиръавн Мусо алайҳис-саломни ўлдирмоқчи бўлди.

«(Шунда) Фиръавн хонадонидан бўлган, ўзининг иймонини
яшириб юрадиган бир мўмин киши деди: – «Бир кишини «менинг Роббим Аллоҳдир,
дегани учун ўлдирурмисизлар?!» ҳолбуки у сизларга Роббингиз томонидан аниқ
ҳужжатлар келтиргандир».

– Нима учун Мусога қарши чиқяпсиз, унга озорлар бераяпсиз?! Агар иймон
келтирмасангизлар ҳам, майли, уни тинч қўйинглар. Индаманглар, ўз йўлида
кетаверсин. «Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўз бўйнига. (Аммо)
агар ростгўй бўлса (у ҳолда) сизларга у (кофирлар
учун)
ваъда қилаётган (азоблардан) айримлари етиб
қолади-ку! Албатта Аллоҳ ҳаддан ошгувчи, ёлғончи кимсаларни ҳидоят
қилмас».

– Азиз оғаларим! Бу кун сиз молу мулкингиз, куч-қувватингиз ва беҳисоб
аскарларингиз билан мағрурланиб, алданиб қолмангиз.

«Эй қавмим, бугун-ку мулку давлат сизларники, мана шу ерда ғолибсизлар.
Энди агар Аллоҳнинг азоби келар бўлса ким бизларга
(ундан нажот
топишимиз учун)
ёрдам берур?!» Фиръавн айтди; «Мен сизларга фақат ўзим
раъй қилаётган нарсани
(яъни Мусони ўлдиришни) маслаҳатинигина
кўрсатаман ва мен сизларни фақат тўғри йўлга етаклайман».

Мўмин киши қавмини золимларнинг оқибати нақадар ёмон бўлишини айтиб
огоҳлантирмоқчи бўлди.

Иймон келтирган киши деди: «Эй қавмим ҳақиқатан мен сизларнинг устингизга
ҳам худди Нуҳ қавми, Од, Самуд
(қавмлари) ва улардан кейинги
(куфр йўлини тутган) кимсаларнинг иши тушиб қолишидан қўрқаман.
Ҳолбуки, Аллоҳ ўз бандаларига зулм қилишни истамас
(яъни Аллоҳ ўша
жамоаларни ҳалок қилиши билан уларга зулм қилгани йўқ, балки улар ўзларини куфру
туғёнлари сабабли ҳалокатга мустаҳиқ бўлдилар)
»

Мўмин киши уларни даҳшатли қиёмат куни билан қўрқитарди.

У кун қандай кун бўлишини биласизми?!

«У кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, хотину
бола-чақасидан ҳам қочур!
(Чунки) улардан ҳар бир киши учун у
кунда ўзига етарли ташвиш бўлур».

«Дўстлар у кунда бир-бирларига душмандир. Магар тақво эгаларигина
(бундай эмаслар)».

«У кунда улар ўртасида насаблар бўлмас ва (улар)
бир-бирларидан сўрамаслар».

У кунда барча нарсанинг эгаси, якка-ю ягона подшоҳ нидо қилур:

«Бу кун мулк-эгалик кимники?!

«Ягона ва Қаҳҳор Аллоҳникидир».

У кунда борлиқ даҳшат ичида қолади. Инсонлар дод-вой солиб бир-бирларини
ёрдамга чақирадилар, ўзларича дўзах азобидан қочиб қутулмоқчи бўладилар. Лекин,
Аллоҳ азобидан асраб-тўсиб қолгувчи бирон паноҳ топилмас!

«Эй қавмим, ҳақиқатан мен сизлар ҳақингизда (кишилар
бир-бирларига)
нидо қилиб қоладиган кундан (яъни қиёмат кунида
дўзах азобига дучор бўлиб, дод-вой қилиб қолишингиздан)

қўрқурман».

«У кунда сизлар (жаҳаннам даҳшатларидан) юз ўгириб
қочурсизлар,
(аммо) сизлар учун Аллоҳ(нинг азобидан)
сақловчи-тўсувчи бўлмас».

«Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас унинг учун бирон ҳидоят
қилувчи бўлмас».

Аллоҳ сизларга неъмат ато этганида, унинг қадрига етмадингиз. Қачон ўша
неъмат йўқолган эди, афсус-надомат чекдингиз. Юсуф алайҳис-салом келганида уни
тан олмаган эдингиз, қадрига етмаган эдингиз.

Лекин у дунёдан ўтиб кетгач, «Унақа пайғамбар, унақа адолатли шоҳ, унақа улуғ
инсон йўқ эди», дея надомат чеккансиз.

Сизлар «Энди Юсуфдақаси бўлмайди», деб пушаймон қилгансиз.

«Дарвоқе илгари Юсуф сизларга (ўзининг пайғамбар эканлигини
исботлайдиган)
аниқ ҳужжатлар келтирганида ҳам, у сизларга келтирган
нарсалардан шубҳа-гумон қилиб туриб олган эдинглар. То қачон у ҳалок бўлганида
эса: «
(Энди Юсуфдан) сўнг Аллоҳ ҳаргиз пайғамбар юбормас,
дединглар».

Худди шунингдек, мана шу пайғамбардан кейин ҳам афсусланиб қоласизлар.

2. Панд-насиҳат.

Мўмин киши қавмдошларига астойдил панд-насиҳатлар қиларди.

«Иймон келтирган киши деди: Эй қавмим! Сизлар менга
эргашинглар, мен сизларни тўғри йўлга етаклайман».

Киши билдики, қавмдошлари ҳали дунё ҳаёти билан маст бўлиб юришибди.

Фиръавн молу давлати ва куч-қуввати билан мағрур, алданган.

Мана шу дунё мастлиги одамларни Мусо алайҳис-саломга эргашишдан тўсиб турибди.

Зеро маст кишиларнинг ҳуши ўзида бўлмайди. Улар на эшитадилар ва на сезадилар.

Мўмин қавмини мана шу ғафлатдан уйғотишга қасд қилди:

«Эй қавмим, бу ҳаёти дунё фақат бир (арзимас) матодир. Албатта охиратгина (мангу) қароргоҳ бўлган диёрдир».

Жоҳил одамлар мўмин кишини куфр ва ширкка чорладилар. Ота-боболари дининга қайтишни маслаҳат бердилар. Уларга «Аллоҳга қайтингиз!», дейилса, улар «Ота-боболаримиз динини ушлайлик», дея жавоб беришди.

Қавмдошлари ҳадеб залолатга чақиравергач, мўмин киши деди;

«Эй қавмим, нега мен сизларни нажотга-жаннатга чорласам, сизлар мени дўзахга чақирмоқдасизлар-а? Сизлар мени Аллоҳга кофир бўлишга ва (ўзим илоҳ эканлигини) билмайдиган нарсаларни У зотга шерик қилишга чақирмоқдасизлар. Мен эса сизларни қудратли, бениҳоя мағфиратли зотга чақирмоқдаман».

– Сизларнинг олиҳаларингиз тарафидан бирон бир пайғамбар келдими? Маъбудаларингиз қайси китобни нозил қилишди? Улар фақат сизлар ҳамда оталарингиз ўзларича тўқиб олган номлар холос. Аллоҳ таоло ҳеч қачон бут-санамлар ҳақида ҳужжат туширмаган.

Пайғамбарлар: Иброҳим, Юсуф, Мусо… фақат Аллоҳга дават этганлар. Зеро ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг борлигига далолат қилади. Борлиқнинг ҳамма бурчагидан ёлғиз унга қайтишликка даъват келади.

«Шак-шубҳа йўқки, албатта сизлар мени (ибодат қилишга) чақираётган бутларингиз (жонсиз нарсалар бўлгани сабабли) на дунёда ва на охиратда (бирон кимсани ўзларига ибодат қилиш учун) даъват қила олмас».

Қавмининг ҳидоятга келишидан буткул ноумид бўлгач, мўмин уларни тарк қилди. Ва дедики: «Ҳали (бошларингизга азоб тушганида албатта ҳозир) мен сизларга айтаётган сўзларни эслайсизлар. Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир».

Дарғазаб бўлган Фиръавн малайлари мўминни ўлдиришга қарор қилдилар.

Лекин Аллоҳ таоло уни ўз ҳимоясига олди. Душманларини эса ҳалок қилди.

«Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг макр-ҳийлаларидан сақлади ва Фиръавн хонадонини ёмон азоб ўраб олди».

3. Фиръавннинг хотини

Ўзини ақллар ва қалбларга ҳам ҳукумрон ҳисоблайдиган Фиръавн Мисрда бирон кишининг ундан бошқага иймон келтиришини тасаввур қила олмасди.

Агар Мисрнинг узоқ чеккасидаги бир киши Мусо алайҳис-саломга иймон келтирса, ўша куни Фиръавн ухлай олмасди.

Гоҳ ўтириб, гоҳ туриб, момақалдироқдек гулдираб, яшиндек чақнаб, ёниб, безовта бўларди.

– Қандай қилиб мендан бесўроқ Мусога иймон келтиради?!

– Менинг мамлакатимда яшаб туриб менга бўйсунмаса! Мен берган ризқ-неъматларни еб, яна менга куфрони неъмат қилса-я!

– Ахир, Мисрдаги ҳар бир кишига ўзидан ҳам кўра мен ҳақдорроқ эмасманми?!

Лекин Фиръавн ўзининг Аллоҳ ерида яшаб туриб У зотга исён қилаётганини ўйламасди. Аллоҳ берган ризқ-рўзни еб, сўнг яна унга куфр келтираётганини унутиб қўйган эди.

Аллоҳ таоло унга ўз уйида, аҳли оиласида бир оят-аломат кўрсатиб қўйди.

Аллоҳ таоло ақлларга ҳам, қалбларга ҳам – худди жасад ва тилларга ҳукмрон бўлгани каби ҳоким эканлигини намоён қилди.

Аллоҳ таоло агар хоҳласа киши билан аҳли оиласи ўртасини ажратиб қўяди. Хоҳласа инсон билан унинг қалби орасига тўсиқ ташлайди!

Иймон Фиръавн хонадонига ҳам кириб келди. Фиръавннинг ўзи ҳали ҳеч нарсадан бехабар эди. Унинг қўлидан бирон иш келмасди.

Эри Миср мамлакатининг султони бўлишига қарамасдан Фиръавннинг аёли Мусога иймон келтирди.

Фиръавннинг энг суюкли кишиси унинг Робблик даъвосини рад этди.

Бу ерда шоҳнинг қарғадек шум айғоқчилари ҳам, жаллодлари ҳам ожиз қолдилар. Улар ҳеч нарсани сезмадилар.

Энг яқин кишисининг Аллоҳга иймон келтирганидан Фиръавн ҳануз бехабар эди.

Хўш, агар хабар топганида нима қила оларди?

Чунки унинг ҳукми жисмга ўтиши мумкин, тилларга тушов солиши мумкин. Лекин, ақлларга ва қалбларга асло ҳукмронлик қила олмайди.

Тўғри, аёл эрига итоат этиши керак. Лекин, Аллоҳга исён бўладиган ишларда инсон боласига итоат қилинмайди.

Фарзанд ота-онасига қулоқ солиши, уларга меҳрибон-мушфиқ бўлиши лозим.

Агар улар ширкка даъват қилсалар, уларга бўйсунмайди.

«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишига буюрдик (яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир, аммо) агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни (яъни сохта «худо» ларни) менга шерик қилишинг учун зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) менга қайтурсиз, бас (ана ўша кунда) мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман».

Иймон неъматига мушарраф бўлган аёл Аллоҳ душманининг уйида туриб Аллоҳга ибодат қила бошлади.

У Фиръавннинг ярамас ишларидан безор эди. Аллоҳга илтижолар қилиб бу золимдан нажот беришини сўрарди.

Аллоҳ таоло Фиръавннинг аёлидан рози бўлди ва уни эри ҳамда унинг ёмон амалларидан қутқарди.

Бу аёл иймони ва шижоати учун Қуръонда барча мўминларга намуна қилиб келтирилди.

«Аллоҳ иймон келтирган зотлар (ва улар ўзлари ҳақиқий мўмин
бўлсалар, яқин одамларининг кофир ҳолда бўлиши уларга зиён қилмаслиги)

ҳақида Фиръавннинг аёлини мисол келтирди. Ўшанда у: «Роббим ўзинг мен учун
ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан
нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин», деди».

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.