Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Мусулмон боланинг китобчаси

Эътикод, тарих, ибрат, одоб
(Мактаб ёшидаги болалар учун илк Ислом дарслари)
Хассон ибн Собит
1424 х. – 2003 м.

Ота-оналар ва устозларга

Фарзандимиз ёшлигидан бошлаб эътикодли, билимли, одобли, ва гайрат-шижоатли бўлиб усиши учун унга кандай тарбия бермогимиз керак? Болага гўдаклик чогида нималарни ўргатиш лозим? Бунинг учун кайси адабиётларга мурожат килсак бўлади? Табиийки, бу саволларнинг жавоби жуда хам ўнгай эмас. Болажонларнинг исломий кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир. Китобчада катталар учун хам мухим саналадиган маълумотлар ёш боланинг онгига мос равишда, содда усул билан болалар тилида хикоя килинади.

Боламизнинг тарбияси мукаммал бўлишига эришиш максадида унга ёшлигидан бошлаб хар сохадан шингил-шингил маълумотлар бериб боришимиз жуда фойдалидир. Болани хар бир нарса ва вокеадан ибрат олишга, тугри хулоса чикаришга ўргатишимиз зарур. Бу ўринда тарихий мисолларга мурожаат килишнинг ахамияти катта. Ушбу китобчанинг услуби мана шу йўналишдадир. Унда оламнинг яралиши хакида кискача тушунча берилади. Аллох, дин, пайгамбарлар ва хоказо бошка мавзулар навбат билан бирма-бир зикр килинади. Дарс давомида керакли хулосалар чикариб борилади. Булар боланинг ёшлик чогида билиб олиши зарур бўлган бирламчи маълумотлардир. Зеро, бу билимлар боланинг рухиятига таъсир килади, уни покиза хаёт кечиришга ўргатади.

Кўпинча боланинг одобсиз ёки безори бўлиб колиши, ота-онасининг гапига кулок солмай ўсиши, ўсмир бўла туриб хам ибодатга астойдил киришиб кетолмаслиги унга Аллох, фаришталар, дин, пайгамбарлар, Киёмат, жаннат, дўзах ва хисоб-китоб хакида унинг ёшига мос равишда тушунтирилмаганидан хам келиб чикади. Агар бола билан бу мавзуларда чиройли ва мунтазам сухбатлар ўтказиб турилса, унинг хулки одобида, илм ва ибодатга кизикишида албатта ижобий ўзгаришлар пайдо бўлади, иншоаллох.

Ота-оналар ва устозлар хар куни ёки кун ора бу китобдан биттадан дарсни боланинг ўзига овозини чикартириб ўкитадилар. Зарур бўлса, ўзлари ўкиб берадилар. Кейин ундаги мавзуни эхтиёжга караб кенгайтириб тушунтирадилар. Ундан сўнг боладан тушунган нарсасини гапириб беришни сўрайдилар. Хар бир дарс сўнгида берилган коидани ўкувчининг кобилиятига караб, ёд олишни тавсия этадилар. Ўтилган дарсни мустакил ўкиб тайёрлашни топширадилар. Эртаси куни боладан кечаги дарс ва унинг сўнггидаги коидани сўрайдилар.

Рисолада иймон ва Ислом рукнлари баён килинмаган. Улар алохида китобларнинг мавзусидир. Ушбу китобчанинг вазифаси – болага Ислом дини хакида бирламчи тушунча беришдан иборат.

Рисолани тайёрлашда мўътамад манбалардан, жумладан, Имом Исбахонийнинг
«Сифатул-жанна» ва Имом Байхакийнинг «Исботу азобил-кабр» китобларидан
фойдаланилди.

Мундарижа

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.