Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Мутлақ нафл намозлар ҳақидаги боб

«Сунан» соҳиблари ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Фарз намозидан кейин энг афзал намоз қайси?» деб сўралганда у зот: «Тунда ўқилган намоз», деб жавоб берганлар. (Муслим (1163) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, тунда бир соат борки, қай бир мусулмон бу соатга Аллоҳдан дунё ва охиратининг яхшилигини сўраган ҳолда тўғри келса, унга тилагини албатта беради ва бу ҳар кеча бўлади», деганлар (Имом Муслим (757) Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Яна айтганлар: «Тунги намозни лозим тутинглар! Чунки, у сизлардан аввал ўтган солиҳларнинг одатидир, у Раббингизга қурбатдир, гуноҳларнинг кечирилишига ва гуноҳдан тийилишга сабабдир» (Ҳоким (1/451) Абу Умома розияллоҳу анҳудан, Термизий (3549) Билол розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Аллоҳ таоло тунда намоз ўқувчи кишиларни мадҳ этган:

«Зеро улар бундан илгари (яъни ҳаёти дунёдалик чоғларида) чиройли амаллар қилувчи эдилар. Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун Парвардигордан) мағфират сўрар эдилар» (Ваз-зариёт: 16-18).

«Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас» (Сажда: 16, 17).

Тунги намознинг фазлига далолат қилувчи ояту ҳадислар жуда кўп. Мутлақ нафл намозларнинг энг афзали тунги намоздир. Чунки, у амални махфий қилишнинг энг етук кўриниши, ихлосга энг яқин ҳолат, одамлар ухлаб ётган пайтдир, унда тоат-ибодатни уйқу ва роҳатдан афзал санашлик мужассамдир.

Аслида, намоздан қайтарилган вақтлардан бошқа ҳамма вақт нафл намоз ўқиш мустаҳаб саналади. Тунги намоз эса кундузги намозлардан афзалдир. Тунги намознинг энг афзал вақти кечанинг тун яримдан оққанидан кейинги учдан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга энг суюкли намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. У кечанинг ярмигача ухлар, учдан бир қисмида намоз ўқир, олтидан бирида яна ухларди», деганлар (Бухорий (1976), Муслим (1159) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Яъни, у киши кечанинг аввалги қисмида дам олардилар, сўнг Аллоҳ таоло нидо қилиб: «Сўровчи борми, унинг сўровини берсам?», дейдиган пайтда (Бухорий (1145), Муслим (758) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар) намозга турардилар, кейин бамдод намозига тетик ҳолда туриш учун кечанинг охирги олтидан бир қисмида ухлардилар. Мана шу тунги намознинг энг афзалидир. Аслида, кечанинг ҳамма қисмида ҳам намоз ўқиш мумкин.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қиёмул лайл (тунги намоз) шомдан тортиб, тонг отгунчадир» (Ал-мубдиъ: 2/21).

Бинобарин, шом ва хуфтон оралиғидаги нафл намоз ҳам қиёмул лайлдир. Лекин, айтиб ўтганимиздек, қиёмни кечанинг охиригача кечиктириш афзалдир. Аллоҳ таоло айтади: Албатта кечаси (ибодатда) туриш (нинг қалбга таъсири) кучлидир ва (у пайтда кундузги безовталиклар бўлмагани ва тил билан қалб тиловатда бир-бирига мувофиқ келгани учун) энг тўғри сўздир. (Муззаммил: 6). Яъни, таҳажжуд намози уйқудан кейин бўлади.

Мусулмон киши тунги намоздан ўзига оз бўлса-да, давом этиб турадиган улуш қилиб олиши мақсадга мувофиқ.

– Тунда намозга туришни ният қилиши лозим.

– Уйғонгач, мисвок билан оғзини тозалаши ва Аллоҳни зикр қилиши, «Ла илаҳа иллалоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр, алҳамду лиллаҳ, ва субҳаналлоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ! У ёлғиз ҳам шериксиз Зотдир! Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! Ва У барча нарсага қодир. Ҳамду сано Аллоҳга хос, Аллоҳни поклайман, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқдир, Аллоҳ буюкдир, Куч-қувват ёлғиз Аллоҳ (мадади) биландир), дейиши яхши бўлади. Шундан сўнг: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяний баъда ма амаатаний ва илайҳин нушур» (Бухорий (6312) Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан, Муслим (2711) Бароъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар), «Алҳамду лиллаҳиллазий родда алайя руҳий ва аафааний фий жасадий ва азина лий би зикриҳ», дейди (Термизий (3401), Насоий «Ал-кубро»да (6/217, №10702) ривоят қилганлар). Маъноси: «Мени ўлдиргандан сўнг яна ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш Унгадир. Менга руҳимни қайтарган, жисмимни саломат қилган ва менга Ўзини зикр қилишга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

– Таҳажжуд намозини енгил икки ракъат билан бошлаши мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Сизлардан бир киши тунда (намоз учун) турса, намозини енгил икки ракъат билан бошласин» (Имом Муслим (768), Абу Довуд (1323) ривояти).

– Тунги намозда ҳар икки ракъатда салом беради. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тунги намоз икки ракъат – икки ракъатдандир», деганлар (Бухорий (472), Муслим (749) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

– Қиём, рукуъ ва саждада узоқ туриши суннат.

– Таҳажжудни уйида ўқигани яхши. Уламолар нафл намозларни уйда ўқиш афзаллигига иттифоқ қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уйларида ўқирдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой одамлар, (нафл) намозни уйларингизда ўқинглар. Чунки, энг афзал намоз кишининг ўз уйида ўқиган намозидир, фарз намози бундан мустасно (уни масжидда ўқимоқ лозим)», дедилар (Бухорий (731), Муслим (781) Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар). Чунки, бундай қилиш амални ихлос билан адо этилишига сабаб бўлади.

– Нафл намозини тик туриб ўқиш узрсиз ўтириб ўқишдан афзалдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким тик туриб намоз ўқиса, шу афзалдир. Ким ўтириб ўқиса, унга тик туриб намоз ўқувчининг ярим ажри бўлади», деганлар (Бухорий (1116) Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан, Муслим (735) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

– Аммо, бирор узр сабабли ўтириб нафл намоз ўқувчи кишининг ажри тик туриб ўқувчининг ажри билан баробар бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар банда бемор бўлса ё сафарда бўлса, унга соғлом ва муқим ҳолида қилиб турган амали ёзилади», деганлар (Имом Бухорий (2996) Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривояти). Нафл намозини тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиш жоизлигига иттифоқ қилинган.

Намозини витр (тоқ ракъат) билан якунлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозларининг охирини витр қилардилар ва шундай қилишга буюрганлар.

Кечаси таҳажжуд ўқиёлмай қолган киши кундузи, пешиндан олдин унинг қазосини ўқиши мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким тунги (намоздан бўлган) вазифасидан ёки унинг бир қисмидан ухлаб қолса, сўнг уни бамдод ва пешин намозлари оралиғида ўқиб қўйса, унга тунда ўқигандек (ажр) ёзилади», деганлар (Имом Муслим (747) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривояти).

Мусулмон биродар! Тунги намоздан баҳраманд бўлишдан ўзингизни маҳрум қилиб
қўйманг. Оз бўлса ҳам давомий равишда уни адо этинг, тунлари намозда бедор
туриб, истиғфор айтувчи зотлар савобига эришасиз. Озлик сизни кўплик сари
етакласа ажаб эмас. Аллоҳ муҳсинларнинг ажрларини зое қилмагай.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.