Асосий Меню

Махсус бўлимлар

Қўшимча бўлим

Амал мавсуми

Нажосатни кетказиш аҳкомлари ҳақидаги боб

Мусулмон киши намоз ўқиши учун таҳоратсизликдан покланиши матлуб бўлгани каби, бадани, либоси ва намоз ўқийдиган жойи ҳам нажосатдан пок бўлиши талаб қилинади. Аллоҳ таоло айтади: «Либосларингизни пок тутинг!» (Муддассир: 4). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишини кийимидан ҳайз қонини ювиб ташлашга буюрганлар.

Шундай экан, ушбу мавзу ҳақида, яъни нажосатни тозалаш мавзусида ҳам сўз юритамиз ва бу ҳақдаги энг муҳим аҳкомларни келтириб ўтамиз, шояд мусулмон биродарларимиз бундан фойда олсалар. Фуқаҳоларимиз раҳимаҳумуллоҳ ушбу мавзуга хос боб келтиришиб, уни «нажосатни кетказиш ҳақидаги боб», яъни, кийим, идиш, жойнамоз каби покиза нарсаларга теккан нажосат ўринларини поклаш ҳақидаги боб, деб номлаганлар.

Нажосатни кетказиш моддаси асосан сувдир, чунки аслида тозалаш сув билан бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло сувни ана шундай васф қилган: «Сизларни поклаш учун … устингизга самодан сув (ёмғир) ёғдирган эди» (Анфол: 11).

Тозаланиши керак бўлган нажосат:

– Ер юзасида ва унга ёпишган девор, ҳовуз, харсангтош кабиларда бўлганида уни бир марта сув билан ювиб тозалаш кифоя қилади. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда бавл қилган аъробийнинг бавли устига сув қуйиб юборишга буюрганлар. Шунингдек, ёмғир ва сел сувлари ювиб кетиши билан нажосат кетса, шу ҳам тозаланишга кифоя қилади.

– Агар нажосат ер юзаси ва унга ёпишган нарсаларда бўлмасдан, ит ва тўнғиз тегишидан бўлса, уни етти марта – бир мартаси тупроқ билан ишқалаб – ювиш билан тозаланади. Чунки, Имом Муслим ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизлардан биронтангизнинг идишини ит ялаб қўйса, уни етти марта ювсин, биринчисини тупроқ билан», деганлар.

Бу ҳукм идишга ҳам, кийим-кечак, палосларга ҳам умумийдир.

– Агар нажосат ит ё тўнғиздан бошқа, сийдик, ахлат (нажас), қонга ўхшаш нарса бўлса, уни сув билан ишқалаб ювиб, сиқиб, то ўзи ва ранги қолмагунича тозаланади.

Ювиладиган нарсалар уч турлидир:

1) Сиқиш мумкин бўлган, кийимга ўхшаш нарсалар. Уларни сиқиб, сувини оқизиш шарт.

2) Сиқиш имкони йўқ, бироқ тўнкариб қўйиш мумкин бўлган, терига ўхшаш нарсалар. Уларни тўнкариб, сувини оқизиш лозим.

3) Сиқиш ҳам, тўнкариш ҳам имконсиз бўлган нарса. Уни уриб-қоқиш ва устига бирон оғир нарсани қўйиб, имкони борича сувини кетказиш лозим.

– Бадан ё кийим ё жойнамозга теккан нажосат ўрни билинмай қолса, нажосат теккани эҳтимоли бор бўлган жойни ювиш ва нажосат кетганига ишонч ҳосил қилиш вожиб бўлади. Агар нажосат теккан тараф умуман аниқ бўлмаса, ҳаммасини ювади.

– Ҳали овқатга ўтмаган ва фақат эмадиган ўғил боланинг сийдиги устига сув қуйиб юбориш билан тозалаш кифоя қилади. Умму Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у ҳали овқат емайдиган чақалоқ ўғилчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келтирганида у зот уни қучоқларига ўтқиздилар. Шунда бола у зотнинг кийимларини ҳўл қилиб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сув чорлаб, уни қуйиб юбордилар, кийимларини ювмадилар. (Муттафақун алайҳ).

Овқат ейишга ўтган боланинг сийдиги катталар бавли билан бир хил саналади. Шунингдек, чақалоқ қизчалар сийдиги ҳам катталар бавли билан бир хил саналади ва бошқа нажосатлар каби ювиб тозаланади.

Демак, нажосатлар уч хил: ғализ (кучли) нажосат: ит ва шу кабилар нажосатига ўхшаш; хафиф (енгил) нажосат: ҳали овқатга ўтмаган гўдак боланинг нажосати каби; бу иккиси ўртасида бўлган нажосат: улардан бошқа нажосатлар каби.

Ҳайвонлардан қай бирининг сийдик ва тезаклари нажосат-у, қай бириники пок ҳукмида бўлишини билиб олишимиз лозим. Туя, мол, қўй-эчки каби гўшти ҳалол ҳайвонларнинг сийдик ва тезаги нажосат саналмайди. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Урайна қабиласидан келиб, бетоб бўлиб қолган кишиларни садақотга келган туялар боқилаётган ерга йўллаганлар ва уларнинг сути ва сийдигидан ичишни тавсия қилганлар (Муттафақун алайҳ). Демак, бу туянинг сийдиги покизалигига далолат қилади. Чунки, нажосатни ичиш ва у билан даволаниш мумкин эмас. Агар «зарурат учун рухсат берилган эди», дейилса, айтамизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни намоз ўқиш олдидан унинг асарини ювиб ташлашга буюрмаганлар.

«Саҳиҳ»да келганки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйлар ётиб дам оладиган ерларда намоз ўқирдилар ва у ерларда намоз ўқишга рухсат берганлар. Ҳолбуки, қўйлар у ерда албатта бавл қилган бўлади.

Шайхулислом Ибн Таймия айтади: «Тезаклардаги асл-асос тозаликдир, фақат истисно қилинганлари (нопок бўлади)».

Гўшти ейиладиган ҳайвоннинг суъри, яъни ундан ортиб қолган сув ё емиш покизадир. Мушукнинг суъри ҳам тозадир. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келганидек: «У (яъни мушук) нажас эмас, балки сизларга кириб-чиқиб юрувчи (жонивор)лардандир» (Имом Термизий ва бошқалар ривоят қилган, Термизий саҳиҳ санаган).

Баъзи уламолар мушукдан кичикроқ қуш ва бошқа жониворларни ҳам мушукка тенглаштирганлар ва уларнинг суъри ҳам тозаликда мушукнинг суъридек, деганлар. Мушук ва унга тенглаштирилган жониворлардан бошқа, гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар суъри, сийдиги ва тезаги нажасдир.

Мусулмон биродар! Ҳам зоҳирий, ҳам ботиний покликка қатиқ эътибор беринг. Ботиний поклик тавҳид ҳамда сўзу амалда Аллоҳга ихлосли бўлиш билан, зоҳирий поклик эса таҳоратсизлик ва нажосатлардан тозаланиш билан ҳосил бўлади. Зотан, бизнинг динимиз поклик, орасталик ҳамда ҳиссий ва маънавий кирликлардан тозалик динидир. Мусулмон киши покиза, ораста ва доимо тозаликни лозим тутувчи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Поклик иймоннинг ярмидир», деганлар. (Имом Муслим ривояти).

Бинобарин, покизаликка ва нопокликлардан сақланишга аҳамият бериш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр азобига асосан бавлдан сақланмаслик сабаб бўлишини айтганлар. Бирор ерингизга нажосат тегса, уни имкони борича тозалаб кетказишга шошилинг. Хусусан намоз ўқиш олдидан таҳорат ва поклик жиҳатига эътибор қаратинг. Масжидга кириш олдидан оёқ кийимингизга назар ташланг, бирор нопоклик теккан бўлса, яхшилаб тозалаб ташламасдан туриб масжидга кирманг ёки оёқ кийимингизни ташлаб киринг.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи суйган ва рози бўладиган сўзу амалларга муваффақ
айласин.

Сиз учун танладик

Шайх Абдулвалий Қори “Душанба кунлик дарслар” силсиласи

Андижон жоме мадраса-масжидининг имом хатиби устоз Абдулвалий қори. № Дарснинг номи Нусха олиш 1 Ихлос RM MP3 2 Аллоҳ йўлида...
Read More

Омонат (2)

Инсоннинг ўзи ва ўзгалар ўртасидаги нарсалардаги омонат Бу омонат хоҳ мол хоҳ бошқа нарса бўлсин инсонларнинг сизга топширган нарсаларини ва...
Read More

Омонат

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ал-Жибрин
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар айтамиз, ундан бизни мағфират қилишини сўраймиз. Гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиз зотдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ва элчисидир. У кишига, аҳли ва асҳобларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат ҳақида сўзлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллоҳ ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алоқадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз.
Read More

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК?

ҲИЖОБ НИМА УЧУН КЕРАК? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ СЎЗ БОШИ Барча оламларнинг ҳукмдори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш...
Read More

Кутубус-ситта Олти китоб


Алхамду лиллах вассолату вассаламу ала росулиллах.

Кутубус-ситта муаллифлари куйидаги зотлар:


Имом Бухорий (194-256 хижрий)
Имом Муслим (204-261 хижрий)
Имом Абу Довуд (202-275 хижрий)
Имом Тирмизий (209-279 хижрий)
Имом Насоий (215-300 хижрий)
Имом Ибн Можа (209-273 хижрий)



Уларнинг хар бирини сизга кискача килиб таништириб ўтсам:

1. Имом Бухорий.

У зот Абу Абдуллох Мухаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ибн Мугийра ибн Бардизба Жуъфий Бухорийдир.

Имом Бухорийнинг катта бобоси Мугийра Бухоронинг волийси Ямон Жуъфийнинг кўлида исломга кирган шунинг учун Жуъфий деб нисбат берилган (буни вилоят, мавло дейилади).

Имом Бухорий хижрий 194 - йилда Бухоро шахрида тугилди. Етим бўлиб ўсдилар.
Read More

Аҳли суннага мактуб (давоми)

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий
Абдуллоҳ Шариф таржимаси
Абу Закария ал-Маданий таҳрири
(Давоми)

3)Улар ўзгармас бирламчи аҳкомларни ва умумий қоидаларни иккинчи даражали (тасодифий) ҳукмлар ва муайян воқеалар сабабли бекор қилиб юбормайдилар. Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислар ила собит бўлган умумий қоидалардан бири, мусулмонларнинг иттифоқ бўлиши вожиблигидир. Бидъатчи ёки фосиқдан юз ўгириш эса иккинчи даражали (тасодифий) аҳкомлардан ҳисобланади. Бироқ, юз ўгириш фойда қилмаслиги маълум бўлса, бунга амал қилинмайди. Демак бу ўзгарувчан ва турли ижтиҳодларни қабул қила оладиган масаладир.
4)Ким улар каби намоз ўқиса, қиблаларига юзланса ва сўйган гўштларидан еса, у ўшалардандир.
Read More

Аллоҳ ризқ берувчи зот

Хулоса Аллоҳнинг борлигига иймон келтириш инсон табиатига ўрнатиб қўйилган, унинг ич-ичидан жўшиб чиқадиган туйғудир. Мусулмон киши ўзидаги шу табиий иймонни...
Read More

Аҳли суннага мактуб

Шайх Сафар ибн Абдурраҳмон Ҳаволий Абдуллоҳ Шариф таржимаси Абу Закария ал-Маданий тасҳиҳи ва таҳрири بسم الله الرحمن الرحيم Сафар ибн...
Read More

Даҳрийлик (атеизм) хатари ва даҳрийларга эслатма

"Илҳод" – "даҳрийлик" хатари ва даҳрийларга эслатма ҳақидаги бўлим[1] Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда айтаман: Арабча "илҳод" сўзи "оғиш" маъносида бўлиб,...
Read More

Даъватчига оид савол-жавоблар

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз....
Read More

Аёллар учун махсус дарслар

Энг кўп кўрилган

Янги китоблар

Саҳифамизда нашр этилаётган барча нарсалардан шахсий фойдаланиш учун руҳсат этилади. Саҳифамиз материалларидан фойдаланилган ўринларда www.islomnuri.org дан олинди деб кўрсатилиши, мустасно ўринларда бизга маълум қилиниши шарт. Материаллардан Аллоҳ йўлида фойдаланиш учун ҳуқуқлар чекланмаган. Тижорат учун фойдаланиш мумкин эмас.